ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой фондини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2019 й. 5-сон "Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2019 й.

N 5



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ УЙ-ЖОЙ

КОММУНАЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш сифатини, давлат-хусусий шериклик асосида соҳа корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал соҳасини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш соҳасидаги бозор механизмларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида босқичма-босқич жорий этиш;

илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бозорининг жозибадорлигини ошириш, шунингдек, нарх белгилашнинг рақобат механизмларига ўтиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни жорий этиш, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалик объектларини замонавий ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлаш;

коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини яратиш ва истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобрақамини жорий этиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Чилонзор туманларида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари (кейинги ўринларда бошқарув компаниялари деб аталади) томонидан бошқариш бўйича тажриба ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар:

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқарув компаниялари томонидан бошқариш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишнинг "Йўл харита"си 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тажриба доирасида қуйидагилар белгилансин:

кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниялари туман ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлардаги турар-жойлар мулкдорларининг ишончли шахслари билан биргаликда ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади;

кўп квартирали уй-жой фондининг умумий фойдаланишдаги мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бошқарув компанияси томонидан кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари ёки уларнинг ишончли шахслари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бунда тузилган шартнома шартларини бажариш кўп квартирали уйдаги турар-жойларнинг барча мулкдорлари учун мажбурий ҳисобланади;

кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва нотурар-жойлар мулкдорларининг тўловлари миқдори кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида туман халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланадиган энг кам миқдордан паст бўлмаган миқдорда белгиланади;

кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари шартномага мувофиқ умумий фойдаланишдаги мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича мажбурий бадалларни ҳар ой тўлаши шарт;

бошқарув компанияси ўз фаолиятини турар-жойлар мулкдорлари олдида ҳисобдорлик ва ошкоралик асосида амалга оширади ҳамда ҳар чоракда ҳисобот бериб боради;

бошқарув компанияси мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга мулкдорлар номидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати ва етказиб бериш масалалари бўйича мурожаат этишга ҳақли;

кўп квартирали уйда турар-жойларни сотиб олувчи шахслар мулкдорлик ҳуқуқи юзага келган вақтдан бошлаб, умумий мулкни сақлаш харажатларини амалга оширади;

бошқарув компанияси турар-жойлар мулкдорларидан умумий мулкни сақлаш бўйича ўз вақтида тўланмаган мажбурий бадалларни белгиланган тартибда ундириш ҳуқуқига эга;

мулкдорнинг унга тегишли бўлган турар-жойдан фойдаланмаслиги ёки умумий мулкдан фойдаланишни рад этиши уни мажбурий тўловларни тўлиқ ёки қисман тўлашдан озод этмайди.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йилнинг 1 апрелига қадар ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик ва санитария нормаларини таъминлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда, кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкаларининг ўлчамлари ҳамда чегаралари нормативларини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 31 январигача бўлган муддатда:

кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун бошқарув компаниясини аниқлаш бўйича танлов ўтказиш тартибини тасдиқласин;

танловга қўйиладиган кўп квартирали уй-жой фонди лотларининг рўйхатини аниқласин ва ушбу рўйхатни очиқ ҳолда, шу жумладан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин;

кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун бошқарув компанияси билан намунавий шартнома ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда кўп квартирали уйни ва унинг олдидаги участкаларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларини уч ой муддатда тасдиқласин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

уй-жой коммунал соҳани ривожлантириш учун жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устамаларнинг 40 фоизи;

хайрия маблағлари;

Жамғарманинг бўш маблағларини банклардаги депозитларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасидаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази хорижий тажриба асосида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини икки ой муддатда ташкил этсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Бошқарув компанияларининг буюртманомаларига асосан уларни жойлаштириш ва самарали фаолият юритишини ташкил этиш учун бинолар ёки белгиланган тартибда қурилиш учун ер участкалари ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда тажриба натижалари асосида 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ушбу тажрибани жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Бошқарув компанияларининг шартнома доирасида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун олинган даромадлари қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғидан озод этилсин.

12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда тажриба доирасида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитларини икки ой муддатда бошқарув компанияларига қайта расмийлаштирсин ҳамда дебиторлик қарзлар ва кредитлар бўйича қарзларни белгиланган тартибда ўтказсин.

Тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкалар бўйича бошқарув компанияларига имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш ва санитар тозалаш тизимини, зарур ҳолларда хорижий компанияларни жалб этган ҳолда, модернизация қилиш ҳамда бошқаришга доир лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш бўйича 2019 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда таклифлар киритсин.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 2020 - 2022 йилларда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастурини 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тегишли мақолалар, теле ва радио дастурлар тайёрлаш орқали уй-жой коммунал соҳада давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тушунтириш ишлари ўтказилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 4 январдаги

5-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўп квартирали уй-жой фондини бошқарув

компаниялари томонидан бошқариш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


      

Танлов ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Кўп квартирали уйни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш учун бошқарув компанияси билан намунавий шартнома ишлаб чиқиш.

Танловга қўйиладиган кўп квартирали уй-жой фонди лотларининг рўйхатини аниқлаш.

Кўп квартирали уйнинг техник ва молиявий ҳолати тўғрисида материаллар тайёрлаш.

Танлов шартларини очиқ ҳолда, жумладан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

  


31 январгача







2-босқич

Кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари


Бошқарув компанияси билан шартнома тузиш ва танловда иштирок этиш учун ишончли шахсни сайлаш мақсадида кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишини ўтказиш.

       


31 январгача







3-босқич

Бошқарув компанияси


    

Танлов ўтказишда кўриб чиқиш учун умумий мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш ишларининг 2019 йилга мўлжалланган режаси ва тақдимот материалларини тақдим этиш.

    


9 февралгача







4-босқич

Юнусобод тумани ҳокимлиги


  

Бошқарув компанияларини тақдим этилган тақдимотлар ва ишлар режасидан келиб чиққан танлов асосида танлаш.

  


10 - 15 февраль







5-босқич

Кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари ёки ишончли шахс


Мажбурий бадаллар миқдорларини тасдиқлаш.

Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун бошқарув компания билан шартнома тузиш.


16 февраль - 1 март







6-босқич

Бошқарув компанияси


   

Тузилган шартнома доирасида кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

    


Йил давомида







7-босқич

Бошқарув компанияси


Кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларига бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериш.


ҳар чоракда


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 4 январдаги

5-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг уй-жой

коммунал инфратузилмасини бошқаришни

такомиллаштириш бўйича қўшимча

чора-тадбирларни амалга оширишнинг

"ЙЎЛ ХАРИТА"си

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддатлари


Масъуллар


1.

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниясини (кейинги ўринларда бошқарув компанияси деб аталади) аниқлаш учун танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


Кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича танлов ўтказиш ҳамда бошқарув компаниясини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


2019 йил

31 январгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2.

Бошқарув компанияси билан намунавий шартномани ишлаб чиқиш.


Кўп квартирали уйни таъмирлаш, фойдаланиш ва сақлаш учун бошқарув компанияси билан намунавий шартномани ишлаб чиқиш.


2019 йил

31 январгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


3.

Кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари томонидан тўланадиган мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорини тасдиқлаш.


Юнусобод тумани халқ депутатлари Кенгашининг қарори.


2019 йил

31 январгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


4.

Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш талабларини ишлаб чиқиш.


Кўп квартирали уйни ва унинг олдидаги участкаларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2019 йил

1 апрелгача


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, лойиҳа институтлари


5.

Кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкаларининг ҳажмлари ва чегаралари нормативларини белгилаш.


1. Ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик ва санитария нормаларини таъминлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда, кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкаларининг ҳажмлари ҳамда чегаралари нормативларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2019 йил

1 апрелгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Давергеодезкадастр, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги



2. Кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкасини кўрсатган ҳолда, ҳар бир кўп квартирали уйга кадастр ҳужжатларини бериш.


2019 йил

мобайнида


6.

Хорижий тажриба асосида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Уй-жой коммунал соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2019 йил

20 январгача


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълим маркази


2. Ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 февралгача



3. Уй-жой коммунал соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


доимий


7.

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарув компанияларини танлов асосида танлаш.

1. Танловга қўйиладиган кўп квартирали уй-жой фонди лотларининг рўйхатини аниқлаш.


2019 йил

31 январгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2. Танлов шартларини очиқ ҳолда, шу жумладан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.


2019 йил

31 январгача



3. Танлов ўтказиш ва бошқарув компанияларини танлаш.


2019 йил

15 февралгача


8.

Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун шартнома тузиш.


Бошқарув компанияси ва кўп квартирали уй-жой фондининг турар-жойлари мулкдорлари ёки уларнинг ишончли шахси билан кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш  ва таъмирлаш учун шартнома тузиш.


2019 йил

1 мартгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, бошқарув компаниялари


9.

Тузилган шартнома доирасида кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.


1. Амалдаги шаҳарсозлик қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ишларни ташкил этиш.


2. Бажарилган иш тўғрисида турар-жойлар мулкдорларига мунтазам ҳисоботлар бериш.


2019 йил

мобайнида


Юнусобод тумани ҳокимлиги, бошқарув компаниялари


10.

Бошқарув компанияларини бинолар ва ер участкалари билан таъминлаш.


Бошқарув компанияларининг асослантирилган буюртманомалари бўйича бинолар, иншоотлар ва ер участкалари ажратиш.


Бошқарув компанияларининг буюртманомалари бўйича


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


11.

Тошкент шаҳрининг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш ва санитар тозалаш тизимини, зарур ҳолларда хорижий компанияларни жалб этган ҳолда, модернизация қилиш ҳамда бошқаришга доир лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш.


1. Вазирлар Маҳкамасига коммунал объектларни давлат-хусусий шериклик шартларида топшириш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритиш.


2. Коммунал тизимнинг ҳар бир объектидан техник фойдаланиш шартларини аниқлаш.


2019 йил

1 апрелгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик агентлиги, "Сувсоз" ДУК, "Тошиссиққуввати" ДУК, "Махсустранс" ДУК


12.

Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини яратиш ва истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобрақамини жорий этиш.


1. Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.


2. Ягона биллинг тизимини яратиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2019 йил

1 апрелгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги


13.

Квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастурини ишлаб чиқиш.


1. Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник талаблар ишлаб чиқиш ва топшириқ белгилаш.


2. 2020-2022 йилларда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастурини 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

1 апрелгача


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ.


14.

Уй-жой коммунал соҳага давлат-ҳуқуқий шериклик жорий қилиш тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида соҳа мутахассислари ва экспертлари иштирокида кенг тушунтириш ишларини ўтказиш.


1. Бошқарув компанияларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида тегишли мақолалар, теле, радиодастурлар, роликлар тайёрлаш.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтида бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида маълумот жойлаштириш.


2019 йил

мобайнида


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 январь





































Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск