ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Жиноят процессуал қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2019 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг таъминот нормаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2019 й.

N 7



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   ХАВФСИЗЛИК   ХИЗМАТИ

ТЕРГОВ ҲИБСХОНАЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН

ШАХСЛАРНИНГ ТАЪМИНОТ НОРМАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ва "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар учун зарур даражадаги шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг озиқ-овқат таъминоти нормалари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни кийим-кечак ва ётоқ буюмлари билан таъминлаш нормалари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг чойшаб, ёстиқ жилди, устки кийим-кечакларини ювиш ва камераларни тозалаш учун совун ҳамда ювиш воситалари билан таъминлаш нормалари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни шахсий гигиена воситалари ва кундалик фойдаланиш буюмлари билан таъминлаш нормалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат, кийим-кечак, совун ҳамда ювиш воситалари, шахсий гигиена воситалари ва кундалик фойдаланиш буюмлари билан таъминлаш нормаларини қўллаш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган, даволаш озиқ-овқати билан таъминланишга муҳтож бемор шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш тартибини белгилаш. Бунда, даволаш озиқ-овқатларининг қўшимча нархи мазкур қарор билан тасдиқланган озиқ-овқат билан таъминлаш нормаларида назарда тутилган маҳсулотлар нархининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 январдаги

7-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган

шахсларнинг озиқ-овқат таъминоти

НОРМАЛАРИ


Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган

шахсларнинг ва жазони ижро этиш муассасаларидан

хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун

ўтказилган маҳкумлар озиқ-овқат таъминотининг

1-СОН НОРМАСИ

Т/р

Маҳсулотлар номи


Бир киши учун суткалик

миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони


600

2.

1-нав буғдой уни


20

3.

Турли хил ёрмалар (гуруч маҳсулоти билан)


120

4.

Дуккакли маҳсулотлар


10

5.

Макарон маҳсулотлари


20

6.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)


70

7.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)


50

8.

Ёғда консерваланган балиқ


30

9.

Тухум (дона)*


1

10.

Ўсимлик ёғи


30

11.

Овқатга ва пазандачиликда ишлатиладиган ёғлар, маргарин ёки сариёғли маргарин


30

12.

Шакар


30

13.

Чой (қора ёки кўк)


1

14.

Туз


10

15.

Картошка


500

16.

Дафна япроғи


0,1

17.

Томат пастаси


3

18.

Турли хил сабзавотлар** жумладан:


421


карам (янги узилган ёки тузланган)


55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)


95

пиёз


35

лавлаги ва сабзи


95

қовоқ


20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)


121

       

*) Жазони ижро этиш муассасаларидан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасига ўтказилган маҳкумлар учун.

**) Сабзавотлар билан уларнинг мавсумий етиштирилишини ҳисобга олган ҳолда таъминланади.




Қамоқда сақланаётган бемор шахслар

озиқ-овқат таъминотининг

2-СОН НОРМАСИ


Дистрофия, авитаминоз бўйича диспансер ҳисобига

олинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, сил, ошқозон

яраси, хавфли ўсма ва руҳий хасталиклар билан касалланган

беморлар озиқ-овқат таъминотининг

"А" НОРМАСИ

Т/р

Маҳсулотлар номи

Бир киши учун суткалик

миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони


450

2.

1-нав буғдой уни


20

3.

Турли хил ёрмалар (гуруч маҳсулоти билан)


70

4.

Дуккакли маҳсулотлар


10

5.

Макарон маҳсулотлари


30

6.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)


80

7.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)


70

8.

Ёғда консерваланган балиқ


30

9.

Ўсимлик ёғи


30

10.

Овқатга ва пазандачиликда ишлатиладиган ёғлар, маргарин ёки сариёғли маргарин


10

11.

Сариёғ


40

12.

Творог


50

13.

Сут


500

14.

Тухум (дона)


1,5

15.

Шакар


45

16.

Чой (қора ёки кўк)


1

17.

Озиқ-овқат тузи


10

18.

Картошка


450

19.

Дафна япроғи


0,1

20.

Қурутилган мевалар


15

21.

Томат пастаси


3

22.

Картошка крахмали


1

23.

Турли хил сабзавотлар* жумладан:


421


карам (янги узилган ёки тузланган)


55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)


95

пиёз


60

лавлаги ва сабзи


95

қовоқ


20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)


96

          

Мазкур норма билан дистрофия, авитаминоз, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, сил, ошқозон яраси, хавфли ўсма ва руҳий ҳасталиклар билан касалланган, тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт ходимлари ёки ДХХ тиббиёт муассасаларининг тор доирадаги мутахассислари, улар бўлмаганда давлат тизимидаги соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан диспансер ҳисобига олинган беморлар таъминланади.

Тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт ходимлари ёки ДХХ тиббиёт муассасаларининг тор доирадаги мутахассислари, улар бўлмаганда давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги мутахассислар хулосасига асосан ушбу норма билан силнинг фаол турига чалинганлар қамоқда сақланаётган вақтда таъминланади.


*) Сабзавотлар билан уларнинг мавсумий етиштирилишини ҳисобга олган ҳолда таъминланади.




ОИВ-инфекцияси ва ОИТС билан касалланган

беморлар озиқ-овқат таъминотининг

"Б" НОРМАСИ

Т/р

Маҳсулотлар номи


Бир киши учун суткалик

миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони


600

2.

1-нав буғдой уни


20

3.

Турли хил ёрмалар (гуруч маҳсулоти билан)


70

4.

Макарон маҳсулотлари


100

5.

Дуккакли маҳсулотлар


40

6.

Ўсимлик ёғи


30

7.

Сариёғ


30

8.

Сут


300

9.

Творог


100

10.

Шакар


45

11.

Тухум (дона)


2

12.

Чой (қора ёки кўк)


2

13.

Туз


6

14.

Томат пастаси


3

15.

Картошка крахмали


10

16.

Картошка


400

17.

Турли хил сабзавотлар* жумладан:


401


карам (янги узилган ёки тузланган)


55

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)


95

пиёз


40

лавлаги ва сабзи


95

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)


81

кўк пиёз


15

петрушка, укроп, сельдерей


20

18.

Янги узилган мевалар*


200

19.

Қурутилган мевалар


30

20.

Кўк нўхат (консерваланган)


20

21.

Шарбатлар


100

22.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)


100

23.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)


100

24.

Пишлоқ


20

25.

Кефир


200

26.

Асал


10

27.

Кофе, какао


1

28.

Елимшак (желатин)


0,5

29.

Дрожжи


1

30.

Зираворлар


1

31.

Ёғда консерваланган балиқ


30

     

Мазкур норма билан маҳбуслар, тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт ходимлари ёхуд ДХХ тиббиёт муассасаларининг тор доирадаги мутахассислари, улар бўлмаганда давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги мутахассислар хулосасига асосан касалликнинг тури ҳамда оғирлигига кўра таъминланади.


*) Мева ва сабзавотлар билан уларнинг мавсумий етиштирилишини ҳисобга олган ҳолда таъминланади.




Қамоқда сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли

аёллар озиқ-овқат таъминотининг

3-СОН НОРМАСИ*

Т/р

Маҳсулотлар номи


Бир киши учун суткалик

миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони


500

2.

1-нав буғдой уни


20

3.

Турли хил ёрмалар (гуруч маҳсулоти билан)


130

4.

Макарон маҳсулотлари


20

5.

Гўшт (мол, қўй гўшти ва бошқалар)


70

6.

Парранда гўшти (ичак-чавоқларидан тозаланган)


70

7.

Ёғда консерваланган балиқ


30

8.

Тухум (дона)


2

9.

Дуккакли маҳсулотлар


10

10.

Овқатга ва пазандачиликда ишлатиладиган ёғлар, маргарин ёки сариёғли маргарин


10

11.

Ўсимлик ёғи


30

12.

Сариёғ


40

13.

Сут


500

14.

Творог


50

15.

Шакар


60

16.

Чой (қора ёки кўк)


1

17.

Туз


10

18.

Дафна япроғи


0,1

19.

Томат пастаси


3

20.

Картошка крахмали


1

21.

Картошка


450

24.

Янги узилган мева (олма)


50

25.

Қурутилган мевалар


15

26.

Турли хил сабзавотлар ** жумладан:


342


карам (янги узилган ёки тузланган)


40

бодринг ва помидор (янги узилган ёки тузланган)


80

пиёз


60

лавлаги ва сабзи


80

қовоқ


20

бошқа сабзавотлар (шолғом, турп, булғор қалампири, бақлажон)


62

       

*) Мазкур норма билан ҳомиладор аёллар бола туғилишига тўрт ой қолганда таъминланади (врачнинг хулосаси асосида).

**) Сабзавотлар билан уларнинг мавсумий етиштирилишини ҳисобга олган ҳолда таъминланади.




Қамоққа олинганлар йўлда юрган вақтда уларни

озиқ-овқат билан таъминлашнинг

4-СОН НОРМАСИ

Т/р

Маҳсулотлар номи

Бир кишилик суткалик

миқдор (грамм)


1.

1-нав ундан тайёрланган буғдой нони


1000

2.

Гўшт*


320

ёки ярим дудланган колбаса


190

3.

Шакар


30

4.

Туз


10

5.

Чой (қора ёки кўк)


1

     

*) Тайёрланиши лозим бўлган маҳсулотлар қайнатиб пиширилган ҳолда берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 январдаги

7-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни

кийим-кечак ва ётоқ буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ


Қамоққа олинган эркак маҳбусларни

кийим-кечак билан таъминлашнинг

1-СОН НОРМАСИ

Т/р

Кийим-кечакларнинг номланиши


Бир киши учун

буюмлар сони*


Фойдаланиш

муддати


1.

Сунъий мўйнадан ишланган қулоқчинли шапка


1 дона

3 йил

2.

Ёзги кепка (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

3.

Куртка - пахтадан (телогрейка)


1 дона

2 йил

4.

Ишчи костюм (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 комплект

1 йил

5.

Ички кўйлак ва иштон** (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 комплект

2 йил

6.

Шиппак


1 жуфт

2 йил

7.

Пайпоқ (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


6 жуфт

1 йил

8.

Майка ва трусик (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 комплект

1 йил

9.

Иш ботинкаси (чармдан)


1 жуфт

1 йил

         

*) Мавсумий кийим-кечаги бўлмаган, шунингдек кийим-кечагида зараркунандалар мавжуд бўлган ушлаб турилган ва қамоққа олинган эркак маҳбусларни кийим-кечак билан таъминлаш нормаси.

**) Ички кўйлак ва иштон ўрнига майка ҳамда трусик берилишига рухсат этилади.




Қамоққа олинган аёл маҳбусларни

кийим-кечак билан таъминлашнинг

2-СОН НОРМАСИ

Т/р

Кийим-кечакларнинг номланиши


Бир киши учун

буюмлар сони*


Фойдаланиш

муддати


1.

Кўйлак (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

2.

Халат (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

3.

Ички кўйлак (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 дона

1 йил

4.

Куртка - пахтадан (телогрейка)


1 дона

3 йил

5.

Иш костюми (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 комплект

1 йил

6.

Шиппак


1 жуфт

2 йил

7.

Пайпоқ (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


4 жуфт

1 йил

8.

Рўмолча (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

9.

Калиш


1 жуфт

1 йил

       

*) Мавсумий кийим-кечаги бўлмаган, шунингдек кийим-кечагида зараркунандалар мавжуд бўлган ушлаб турилган ва қамоққа олинган аёл маҳбусларни кийим-кечак билан таъминлаш нормаси.




Озодликдан маҳрум этилган ва хўжалик хизматига

оид  ишларни  бажариш  учун  жалб  этилган  эркак

маҳкумларни кийим-кечак билан таъминлашнинг

3-СОН НОРМАСИ

Т/р

Кийим-кечаклар номланиши


Бир киши учун

буюмлар сони


Фойдаланиш

муддати


1.

Сунъий мўйнадан ишланган қулоқчинли шапка


1 дона

3 йил

2.

Ёзги кепка (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

3.

Куртка - пахтадан (телогрейка)


1 дона

2 йил

4.

Иш костюми (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 комплект

1 йил

5.

Ички куйлак ва иштон (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 комплект

2 йил

6.

Тапочка


1 жуфт

2 йил

7.

Пайпоқ (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


6 жуфт

1 йил

8.

Майка ва трусик (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 комплект

1 йил

9.

Футболка (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 дона

1 йил

10.

Иш ботинкаси (чармдан)


1 жуфт

1 йил

11.

Икки бармоқли иссиқ қўлқоп


1 жуфт

1 йил

12.

Резинали қўлқоп (тозалаш ишларига)


3 жуфт

1 йил

          

Маҳкум кетаётганида ёки озод этилаётганида ўзида мавсумий кийим-кечаги ва пойабзали бўлмаганда, олдин берилган кийим-кечак ва пойабзал билан бепул таъминланади.

Санитария ҳолатини лозим даражада таъминлаш мақсадида маҳкумларга берилган майка, трусик ва пайпоқлар ҳисобдан чиқарилади.




Озодликдан маҳрум этилган ва хўжалик

хизматига оид ишларни бажариш учун жалб этилган

аёл маҳкумларни кийим-кечак билан таъминлашнинг

4-СОН НОРМАСИ

Т/р

Кийим-кечакларнинг номланиши


Бир киши учун

буюмлар сони


Фойдаланиш

муддати


1.

Кўйлак (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

2.

Халат (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

3.

Футболка (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


2 дона

1 йил

4.

Куртка - пахтадан (телогрейка)


1 дона

3 йил

5.

Иш костюми (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 комплект

1 йил

6.

Иш костюми (трикотаж)


1 комплект

1 йил

7.

Шиппак


1 жуфт

2 йил

8.

Пайпоқ (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


4 жуфт

1 йил

9.

Рўмолча (пахта ипидан тўқилган газмолдан)


1 дона

1 йил

10.

Резинали калиш


1 жуфт

1 йил

11.

Резинали қўлқоп (тозалаш ишларига)


3 жуфт

1 йил

      

Маҳкум кетаётганида ёки озод этилаётганида ўзида мавсумий кийим-кечаги ва пойабзали бўлмаганда, олдин берилган кийим-кечак ва пойабзал билан бепул таъминланади.




Қамоққа олинганларни ётоқ

буюмлари билан таъминлашнинг

5-СОН НОРМАСИ

Т/р

Буюмларнинг номланиши


Бир киши учун

буюмлар сони


Фойдаланиш

муддати


1.

Жун адёл


1 дона

3 йил

2.

Пахтали тўшак


1 дона

4 йил

3.

Пахтали ёстиқ


1 дона

4 йил

4.

Чойшаб


3 дона

2 йил

5.

Ёстиқжилд


2 дона

2 йил

6.

Вафель сочиқ


2 дона

1 йил

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 январдаги

7-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни чойшаб,

ёстиқ жилди, устки кийим-кечакларини ювиш ва камераларни

тозалаш учун совун ҳамда ювиш воситалари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ


Сувнинг ифлосланганлиги ва қаттиқлигига кўра,

1 кг қуруқ кийим-кечак ва ётоқ буюмлари учун механик

ювишда ишлатиладиган совун ва ювиш воситаларининг

1-СОН НОРМАСИ


а) кир ювиш кукуни ишлатган ҳолда ювиш

Кийим-кечак

ва ётоқ

буюмларининг

кўриниши


Кийим-кечак ва

ётоқ буюмларининг

ифлослик даражаси


Синтетик кир ювиш

кукуни (грамм)


Аралаштирилган кир

ювиш кукуни (грамм)


юмшоқ

сувда


қаттиқ

сувда


юмшоқ

сувда


қаттиқ

сувда

Оқ

I


27

36

31

40,5

II


30

40

35

45

III


36

48

42

54

IV


45

60

52,5

67,5

Рангли

I


22,5

27

27

31

II


25

30

30

35

III


30

36

36

42

IV


37,5

45

45

52,5

б) совун ва кальцийланган содани ишлатган ҳолда ювиш

Кийим-кечак

ва ётоқ

буюмларининг

кўриниши


Кийим-кечак ва

ётоқ буюмларининг

ифлослик даражаси


Хўжалик

совуни

(грамм)


Кальций-

ланган сода

(грамм)


Хўжалик

совуни

(грамм)


Кальций-

ланган сода

(грамм)


юмшоқ сувда


қаттиқ сувда


Оқ

I


19

19

24

24

II


21

21

27

27

III


25

25

32

32

IV


32

32

40

40

Рангли

I


20

3,5

24

5,5

II


22

4

28

6

III


26

5

33

7

IV


33

7

42

9

     

Кийим-кечак ва ётоқ буюмларининг ифлосланганлик даражаси қуйидагича тавсифланади:

I даража - кам ифлосланган кийим-кечак ва ётоқ буюмлари, кам фойдаланилган ва янги кийим-кечаклар;

II даража - ўртача ифлосланган кийим-кечак ва ётоқ буюмлари (доғ ва едирилган жойлари бўлган ётоқ буюмлари, шахсий сочиқ ва бошқа буюмлар);

III даража - катта доғлари ва едирилган жойлари бўлган жуда ифлосланган ётоқ буюмлари (ошхона сочиғи, кўп ишлатилган ётоқ буюмлари ва бошқалар);

IV даража - маиший ва ишлаб чиқаришда кир бўлган ўта ифлосланган кийим-кечаклар (махсус ва ошхона кийим-кечаклари);

IV даражали ифлосланган кийим-кечакларни ювиш учун 1 килограмм қуруқ буюмлар учун сарфланадиган синтетик кир ювиш кукуни нормаларига кальцийланган сода қўшилади:

а) юмшоқ сувда - оқ кийим-кечак ва ётоқ буюмлари учун 6 граммдан ва ранглисига 3 грамм;

б) қаттиқ сувда - оқ кийим-кечак ва ётоқ буюмлари учун 8 граммдан ва ранглисига 5 грамм.

Кийим-кечак ва ётоқ буюмлари қўлда ювилганда 1 килограмм қуруқ буюмлар учун совун ва ювиш воситалари сарфи қуйидагиларни ташкил этади: хўжалик совуни 60 % - 20 грамм (ёки 40 % - 30 грамм), кальцийланган сода - 12 грамм.

Хўжалик совуни ва кальцийланган сода синтетик кир ювиш кукуни бўлмаганда ишлатилади.

Сувнинг қаттиқлик даражаси жойлардаги санитария-эпидемиология лабораторияларининг таҳлил натижаларига кўра тасдиқланиши лозим.

Хўжалик совуни бўлмаганда унинг ўрнига ушбу норма асосида атир совуни берилади.

Ювиш сифатини яхшилаш мақсадида кир бўлган кийим-кечак ва ётоқ буюмлари зарур ҳолларда водород перекиси (пергидроль) билан оқартирилиши мумкин. Ишчи 3 % ли қоришма концентрацияланган қоришма қўшилган ҳолда тайёрланади. Бунда: 30 % ли перекисда уни сув билан 1:9 нисбатда (1 литр перекис 9 литр сувга) аралаштирилади; 35 % ли перекисда сув билан 1:10,7 нисбатда аралаштирилади. Оқартириш учун 3 % ли перекис водород қоришмаси кир ювиш машинасига ювиш воситалари ташлангандан сўнг солинади (1 килограмм буюмга 30 грамм 3 % ли перекис водороди қоришмаси).

Таркибида "калгон" моддаси мавжуд бўлган кир ювиш кукуни, кир ювиш кукуни ўрамида кўрсатиб ўтилган тартибда сарфланади.

Камераларни тозалаш учун совун ва ювиш

воситалари билан таъминлашнинг

2-СОН НОРМАСИ

Т/р

Номи

Ўлчов

бирлиги


Бир ойда бир

турар жой учун


Изоҳ


1.

Хўжалик совуни


грамм

400

Камера ва санитария бурчакларини тозалаш учун (умивальник ва чашаген)


2.

Кир ювиш кукуни


грамм

400

3.

Нотўқима мато


пагон метр

2

Камера тозалаш учун


4.

Қопқоқли пластмасса челак


дона

1

Овқат қолдиқлари учун (фойдаланиш муддати - 1 йил)


5.

Пластмасса сават


дона

1

Чиқиндилар учун (фойдаланиш муддати - 1 йил)


Хўжалик совуни бўлмаганда унинг ўрнига кир ювиш кукуни ишлатилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 январдаги

7-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган

шахсларни шахсий гигиена воситалари ва кундалик

фойдаланиш буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ


Қамоққа олинганларни шахсий гигиена

воситалари билан таъминлашнинг

1-СОН НОРМАСИ

Т/р

Гигиена воситаларининг номи

Ўлчов

бирлиги


Бир ойда бир

кишилик

миқдор


Изоҳ


1.

Пластмасса тюбикдаги тиш пастаси (50 мл.)


дона

1


2.

Тиш чёткаси*


дона

1


3.

Хўжалик совуни


грамм

200


4.

Атир совуни


грамм

100

Аёллар учун

5.

Тиббиёт марлиси


метр

1

Аёллар учун

6.

Тиббиёт пахтаси (100 грамм)


дона

1

Аёллар учун

        

Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларда зарур маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек посилка ёки йўқлов олмаганда, 1 ва 2-бандларда кўрсатилган нормалар фақат уларга нисбатан қўлланилади.

Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхоналарида сақланаётган маҳкумлар ва ошхонада ишлаётганлар учун қўшимча равишда 100 грамм хўжалик совуни берилади.


*) Тергов ҳибсхонасида сақланиш даврида бир марта берилади.




Қамоққа олинганларни кундалик фойдаланиш

буюмлари билан таъминлашнинг

2-СОН НОРМАСИ

Т/р

Кундалик фойдаланиш

буюмларининг номи


Ўлчов

бирлиги


Бир киши

учун миқдор


Изоҳ


1.

Кружка (сир қопламали)


дона

1

Фойдаланиш муддати 2 йил


2.

Миска (алюминийдан)


дона

1

Фойдаланиш муддати

3 йил


3

Қошиқ (зангламайдиган пўлатдан)


дона

1

Фойдаланиш муддати

5 йил


4.

Бир маротаба ишлатиладиган қопқоқли озиқ-овқат контейнери (1000 мл., пластикдан)


дона

1


5.

Бир маротаба ишлатиладиган озиқ-овқат контейнери (500 мл., пластикдан)


дона

1


6.

Яшик (пластикдан)*


дона

-

Битта камерага берилади


        

*) Пластик яшикларнинг сиғими ишлатилаётган ишлаб чиқариш совутгичи ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Яшикларнинг фойдаланиш муддати эса, эскиришига кўра белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск