Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 й. 8-сон "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2019 й.

N 8



"НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ" ДАВЛАТ КОРХОНАСИ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси (кейинги ўринларда "Навоий КМК" ДК деб аталади) бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, "Навоий КМК" ДКда корпоратив бошқарув ва халқаро стандартларнинг замонавий тизимларини жорий этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Навоий КМК" ДК Кузатув кенгашининг:

а) "Навоий КМК" ДК Лойиҳа офисини ташкил этиш, унга қуйидаги вазифаларни юклаш:

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва "Навоий КМК" ДКни акциядорлик жамиятига айлантириш ишларини ташкил этиш;

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ "Навоий КМК" ДКнинг молиявий ҳисоботини ўтказиш ишларини ташкил этиш;

бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва автоматлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини пасайтириш;

корхонанинг молиявий-иқтисодий фаолиятини, шу жумладан, молия ва харидлар соҳасида трансформацияларни амалга ошириш ҳисобига такомиллаштириш;

б) "Навоий КМК" ДК бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш, унга қуйидаги асосий функцияларни юклаш:

"Навоий КМК" ДКда корпоратив бошқарув ва молиявий менежментнинг замонавий усулларини жорий этиш, шу жумладан, инвесторлар учун молиявий ҳисоботларни ва бошқа ҳисоботларни эълон қилган ҳолда белгиланган тартибда мустақил ташқи аудит ўтказилишини ташкил этиш;

"Навоий КМК" ДК Лойиҳа офиси иши самарадорлигини ташкил этиш, унинг таркибига кўламли лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга бўлган халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилиш;

шу жумладан, халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш йўли билан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш ва диверсификациялаш, шунингдек, мамлакатимиз ва халқаро фонд бозорларида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагиларнинг:

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси Лойиҳа офисининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, "Навоий КМК" ДК бош директорининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган масалалар бўйича "Навоий КМК" ДК бош директори биринчи ўринбосарига ва қолган масалалар, шу жумладан, "Навоий КМК" ДКнинг операция фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича - "Навоий КМК" ДК бош директорига бўйсунади.


4. "Навоий КМК" ДК бош директори "Навоий КМК" ДК бош директорининг биринчи ўринбосарига:

"Навоий КМК" ДК Лойиҳа офиси ходимларининг лавозим маошларига ойлик устамалар миқдорларини белгилаш;

ўзига юкланган вазифалар бажарилишини таъминлаш учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни белгиланган тартибда харид қилишга шартномаларни "Навоий КМК" ДК номидан имзолаш ваколатини берсин.


5. "Навоий КМК" ДК икки ой муддатда 2019 йил учун "Навоий КМК" ДК бизнес-режасини кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига тақдим этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Навоий КМК" ДК бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь














































Время: 0.0282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск