Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2019 й. 15-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш хақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2019 й.

N 15



ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ХАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Рсспубликасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофик ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 10 январдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан, халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда тиббий фаолиятни лицензиялаш лицензияловчи орган ҳузурида ташкил этилган халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда Тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш махсус комиссияси томонидан Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерфаол давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали амалга оширилади.

Халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда (тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно) амалга оширилади".


2. 10-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "врач- мутахассисларда" сўзлари "врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 январь





































Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск