ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.01.2019 й. 2-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 январдаги

2-сон қарорига

ИЛОВА



Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик

ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган

майдонларда уруғлик пахта хом ашёси

етиштиришни молиялаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари - пахта хом ашёсини етиштириш фаолияти Ҳукумат қарорлари билан белгиланган хўжалик субъектлари ва уруғчилик кластерлари;


уруғлик пахта хом ашёси - келгуси йил пахта ҳосили учун уруғлик чигит экиш мақсадида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси;


уруғчилик хўжаликлари - уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ҳуқуқига эга бўлган хўжаликлари;


устама маблағ - уруғлик пахта хом ашёси етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалар, нав муаллифлари ва уруғчиликка бевосита алоқадор бўлган субъектларга ажратиладиган маблағ.


4. Етиштирилган уруғлик чигит ва пахта хом ашёси тақсимоти, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиш ёки сотиш масалалари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИ ВА КЛАСТЕРЛАРИГА БЕРИЛГАН

МАЙДОНЛАРДА УРУҒЛИК ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ЕТИШТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари билан биргаликда республикада охирги 3 йилда уруғлик чигитнинг амалдаги сарфидан ҳамда келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдори ва навларини аниқлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.

7. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўза навлари бўйича жойлаштириш масалалари ҳар йил 1 ноябрга қадар Ҳукуматнинг қарорида белгиланади.


8. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш уруғлик пахта қийматининг 60 фоизигача Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


9. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.

Аризада кредит олиш учун тайёрланган бизнес-режа илова қилинади.


10. Жамғарма билан тузилган Бош битимга мувофиқ тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза беради.


11. Жамғарма томонидан ҳар ойнинг 5-кунигача тижорат банкига кредит ресурслари ажратилади.


12. Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун кредит ресурслари ажратилади.


13. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига:

барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштириш, шу жумладан, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий ва биологик воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, бошқа ресурслар ва хизматларни харид қилиш ва жойига етказиб бериш;

тузилган шартномаларга мувофиқ уруғчилик фермер хўжаликларининг меҳнат ҳақини ойма-ой тўлаб бериш ва уруғлик пахта ҳосили учун тўлиқ ўзаро ҳисоб-китобларни йил якунигача амалга ошириш;

уруғчилик фермер хўжаликларига берилган моддий-техника ресурслари ва хизматларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш;

замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ҳосилдорлик ва уруғлик пахта хом ашёси сифатини ошириш, қишлоқ хўжалиги ходимларини рағбатлантириш учун қўшимча молиявий ресурслар ажратиш юзасидан тўлиқ масъулият юклатилади.



3-БОБ. ТАЙЁРЛАНГАН УРУҒЛИК ПАХТА ХОМ

АШЁСИГА УСТАМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ


14. Уруғлик пахта хом ашёсига қонун ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O'zDSt-663-2017 "Уруғлик чигит. Техникавий шартлар") талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.


15. Устамалар харажати тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилади.


16. Устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:


а) пахта-тўқимачилик кластерларида:

биринчи босқичда - уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади;

иккинчи босқичда - уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:

"Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига - 20 фоиз;

нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга - 30 фоиз.


б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида:

биринчи босқичда - топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда;

иккинчи босқичда - уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади;

"Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказиладиган устамаларни тўлаш бўйича уруғлик чигит тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилади;

Устамаларнинг ҳисоби ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва тўланади;

қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:

"Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига - 20 фоиз;

нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга - 30 фоиз.


17. Ўтказиладиган маблағнинг нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олинади.


18. Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади.

19. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари ўз эҳтиёжлари учун ғўзанинг хорижий нав ва дурагай уруғларини белгиланган тартибда олиб келиши ва етиштириши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва

кластерларига берилган майдонларда уруғлик

пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳажмини аниқлаш

1-босқич

Келгуси йил ҳосили учун пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдорини аниқлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

1 октябргача


2-босқич

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш масалаларини Ҳукумат қарорида белгилаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси

1 ноябргача

Уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш

3-босқич

Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ўртасида уруғлик пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаларини тузиш

Уруғчилик фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари

1 январгача

  

4-босқич

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза бериш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари

10 январгача

5-босқич

Жамғарма билан тузилган Бош битимга асосан тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза бериш

Тижорат банклари

20 январгача

6-босқич

Жамғарма томонидан тижорат банкига кредит ресурслари ажратиш

Жамғарма

ҳар ойнинг 5-кунигача

7-босқич

Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш

Тижорат банклари

Агротехник тадбирларга асосан ойма-ой

Тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш

8-босқич

Етиштирилган уруғлик пахта учун биринчи босқичда 50 фоиз устама маблағларни ажратиш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари

Уруғлик пахта топширилган вақтда

9-босқич

Етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма

Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин



10-босқич

Иккинчи босқичда ажратилган устама маблағларни тақсимлаш

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси

Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин


      





Низомга

2-ИЛОВА


________туманидаги ________ МЧЖда 20___ йил

пахта ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун

уруғчиликда иштирок этган барча субъектларга

тўланадиган устама ҳақлари тўғрисида

ҲИСОБ-ДАЛОЛАТНОМА


минг сўм

Т/р

Уруғ

лик

пах

та

етиш

тир

ган

кор

хона

но

ми

Пах

та

нинг се

лек

ци

он

на

ви

Пах

та

нинг

на

ви

ва

син

фи

Пах

та

тола

си

нинг

ти

пи

Уруғ

лик

чи

гит

нинг

реп

ро

дук

ция

си

(ав

ло

ди)

Уруғ

лик

пах

та

нинг

кон

ди

ци

он

ваз

ни

(тн)

Иш

лаб

чиқа

рил

ган

уруғ

лик

чи

гит

Со

тил

ган

уруғ

лик

чи

гит

га

тўғ

ри

кела

ди

ган

пах

та

Серти

фикатга

мос

келиши

бўйича

таҳлил

нати

жала

ри

Со

тил

ган

уруғ

лик

чи

гит

(тн)

Шу

жум

ладан

Ф

о

и

з

и

1 тн

уруғ

лик

пах

та

нинг

ха

рид

нар

хи,

сўм

Ха

рид

нар

хи

бўйи

ча

пах

та

хом

ашё

си

нинг

қий

ма

ти

(минг

сўм)

Тўлана

диган

устама

мик

дори

Биринчи босқичда ҳисоб

ланган устама (минг сўм)

Ха

рид

қи

лиш

дав

рида

хў

жа

лик

ка

тў

лан

ган

уста

ма

(минг

сўм)

2-босқичда

ҳисобланган ва

тўланиши лозим

бўлган

устама ҳақи

Жа

ми

50 %

уста

ма

Шундан

т

о

н

н

а

ф

о

и

з


сер

ти

фи

кат

лаш

сана

си

нар

хи,

сўм

сер

ти

фи

ка

ра

қа

ми

чи

гит

нинг

унув

чан

лик

син

фи

Тукли

(Сертифи

катланган)

чигит

Тук

сиз

лан

ти

ри

либ

жа

ми

со

тил

ган

тук

ли

уруғ

лик

чи

гит

Шундан

ф

о

и

з

сўм

ма

минг

сўм

Уруғ

чи

лик

хў

жа

лик

лар

га

40%

Инс

ти

тут

ори

гина

тор

ла

рига

30%

Пах

та

тоза

лаш

кор

хо

нала

рига

10 %

"Уруғ

чи

лик

ни

ри

вож

лан

ти

риш

мар

кази"

ДКга

20 %

Тук

сиз

(Сер

ти

фи

ка

тан

ган)

чи

гит

Со

тил

ган

тук

сиз

(Сер

ти

фи

кат

лан

ган)

чи

гит

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

Асосий уруғлик фонд

1





























Жами:





























Захира уруғлик фонд

1





























Жами:





























Жами " __ "

таш

килот

бўйича





























Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш" ДУК вилояти филиали бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДК вилояти бошқармаси бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

"________________" МЧЖ раҳбари

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 январь
















































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск