ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2019 й. ПФ-5624-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.01.2019 й.

N ПФ-5624



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Инвестиция лойиҳаларининг давлат ва ҳудудий дастурлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа бошқаруви жараёнида айрим давлат органларининг масъулиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг вазифа ва функцияларини рақамли иқтисодиёт ва сифатли лойиҳа бошқарувини устувор ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКни "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК этиб қайта номлаган ҳолда ўтказиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Агентликнинг баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлашни таъминлаш бўйича ваколатларини ўтказиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Агентлик ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази" ДУКнинг:

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;

қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи шахсларни аккредитация қилиш бўйича ваколатларини ўтказиш;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига уни давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган этиб белгилаган ҳолда Агентликнинг мазкур соҳадаги ваколатларини ўтказиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими порталида қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича оператор этиб белгилансин;

д) Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази" ДУКни "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" ДУК этиб қайта номлаган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК ва "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" ДУКнинг (кейинги ўринларда марказлар деб юритилади) қонунчиликда назарда тутилган ваколатлари, тақдим этилган имтиёз ва преференциялари, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари, шунингдек, зарур ҳолларда етишмаётган қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан қоплаган ҳолда молиялаштириш тартиби сақлаб қолинсин.

4. Агентлик икки ҳафта муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига ҳужжатлар, шунингдек, марказлаштирилган маълумотлар базаси, аввал берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалари, контрактлар, шу жумладан импорт контрактлари, тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бошқа материалларнинг топширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

ушбу Фармоннинг талабларидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, ўтказилаётган ваколатларни тартибга солишнинг амалдаги усулларини қайта кўриб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вазифа, функция ва тузилмаларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин;

мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик механизмларини назарда тутувчи низомни тасдиқласин;

марказларни жойлаштириш чораларини кўрсин, зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши учун уларни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ҳамда бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан таъминласин;

"Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" ДУКнинг Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF)га тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказларни зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан, шунингдек, уларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.


7. "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш ва "Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастурини (кейинги ўринларда дастурлар деб юритилади) амалга ошириш доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни (кейинги ўринларда лойиҳалар деб юритилади) амалга оширишга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларини мажбурий равишда жалб этиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгилансин.

9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ дастурлар доирасида:

а) лойиҳалар ижрочиларини танлашда бошқа тенг шароитлар бўлган ҳолларда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резидентлари устунликка эга бўлади;

б) лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича топшириқларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларига киритиш мазкур лойиҳалар электрон реестрга мажбурий равишда киритилгандан кейингина амалга оширилади, электрон реестрни юритиш тартиби Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади;

в) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ:

дастурлар доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳалар, лойиҳавий ва техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказади, натижаси бўйича уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;

амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилади ва уларнинг самарадорлигини баҳолайди;

дастурлар мақсадларига биноан лойиҳаларни мувофиқлаштиришни яхшилаш ва самарали амалга ошириш учун уларнинг параметрларига тузатиш қилиш бўйича таклифлар киритади;

г) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш учун аниқ соҳалар (ижтимоий-иқтисодий, экологик, давлат бошқаруви ва бошқалар) бўйича ҳар йилги танловларни ўтказади.

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда тугатилсин:

давлат улушини кўпайтириш ҳисобига унинг кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини баланс қиймати бўйича "UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖга (кейинги ўринларда Ягона интегратор деб юритилади) ўтказиш;

"Электрон ҳукумат" тизими ҳамда давлат ахборот тизимларининг ишлаш имкониятини таъминлаб турган бошқа мол-мулк ва активлар, товар-моддий бойликлар, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар, аппарат-дастурий комплексларни тегишли давлат органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмаларига беғараз асосда ўтказиш.


11. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига - давлат харидлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши, шу жумладан шаффофлик, мақсадга мувофиқлик, мутаносиблик ва коррупцияга йўл қўймаслик тамойилларига риоя этилиши юзасидан;

Агентлик директори Д.Р. Ли зиммасига - ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига - "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг самарали фаолият юритиши юзасидан;

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д.Н. Сатторов зиммасига - "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази" ДУКнинг самарали фаолият юритиши ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек, аккредитация бўйича халқаро ташкилотлар (ILAC, IAF)га аъзо бўлиб кириш бўйича "Йўл харитаси"нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилиши ва келгусида уни амалга ошириш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига - ушбу Фармонга мувофиқ Агентлик ваколатлари ўтказилиши муносабати билан манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Агентлик:

б) бир ой муддатда:

"Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш ва "Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастурини амалга ошириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимларини, маълумот базаларини, дастурий маҳсулотларни ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни яратиш ҳамда жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни;

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 январдаги

ПФ-5624-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5120-сон Фармони 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш;

лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5215-сон Фармони 1-банди учинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги "Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5445-сон Фармонида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги " сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази (кейинги ўринларда - Марказ)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "Марказга" сўзи "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин;


г) илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5446-сон Фармони 5-банди иккинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармони 17-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан маъқулланган ёки ишлаб чиқилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонида:


1-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Лига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаевга" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-594-сон қарори 2-банди еттинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги "Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-927-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 4-банди "л" кичик бандидаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерстве экономики и промышленности" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1843-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 14-1-позицияси "Наименование органов и организаций" устунидаги "Национальное агентство проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерство строительства" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3150-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "бошқарув ходимларининг чекланган сони 164 нафар бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг бешинчи хатбошидаги "ва давлат харидларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ
















Ўзбекистон Республикаси

Лойиҳа бошқарувининг ягона

миллий тизимини жорий қилиш бўйича

Мувофиқлаштирувчи кенгаш


















































































































Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий тизимини жорий қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибияти

5




Директор



Халқаро маслаҳатчилар гуруҳи



















































Ёрдамчи

















































































































































Директорнинг биринчи ўринбосари







Директор ўринбосари





Директор ўринбосари






























































Ахборот технологиялари соҳасида методология бўйича бошқармаси

15



Инвестиция муҳитини яхшилаш бошқармаси

8


Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси

8



Лойиҳа фаолияти бошқармаси

26


Лойиҳаларни назорат қилиш ва мониторинг бошқармаси

36


Молия бошқармаси

5
































































Кадрлар бўлими


4

Ахборот технологиялари инфратузил-

масини эксплуатация қилиш ва қўллаб-

қувватлаш бўлими

10



Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

7


Рақамли билимларни ривожлантириш бўлими

4





Лойиҳа бошқаруви методологияси ва таҳлили бўлими

7




Инвестиция лойиҳалари бўлими

12








































Ишлар бошқармаси


4


























Корпоратив тизимларни қўллаб-қувватлаш бўлими

8











































Лойиҳа бошқарувини жорий этишни мувофиқ-

лаштириш бўлими

8




Инфратузилмавий лойиҳалар бўлими

11






























Канцелярия

8























































































































Лойиҳаларни назорат қилиш ва баҳолаш бўлими

12


Юридик бўлим

2



























































Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими бўлими

10




































































Биринчи бўлим

2


Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони: 157 та бирлик.




























































";

г) 2-иловада:


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш (кейинги ўринларда - Ягона миллий ахборот тизими);

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш;

Ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш;

лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш";


8-бандда:

"б" кичик бандида:

учинчи хатбоши "миллий стандартларни" сўзларидан кейин "регламентлар, услубий кўрсатмалар ва тавсияларни" сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошидан "давлат харидлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Инвестиция дастурлари" сўзлари "давлат ва ҳудудий дастурлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"лойиҳа бошқаруви соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

"г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;

"д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш соҳасида:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда лойиҳа бошқарувини юритишга оид талабларни белгилайди;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибига мувофиқ тегишли экспертиза органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган самарали, сифатли ва ўз вақтида экспертиза қилиш ишларини мувофиқлаштиради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда лойиҳа фаолиятининг режалаштирилиши, жорий этилиши ва ривожланишига кўмаклашади;

лойиҳаларни рўёбга чиқариш жараёнининг тизимли таҳлили асосида хулосалар тайёрлайди ва уларни камчиликларни бартараф этиш учун лойиҳа бошқаруви гуруҳларига юборади;

лойиҳа бошқаруви гуруҳлари раҳбарлари ва ижрочилари ишларининг сифатини баҳолайди ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа бошқаруви бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини келишади";

"д-1" ва "ж" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин;

"и" кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида";

қуйидаги мазмундаги "к" кичик банди билан тўлдирилсин:

"к) инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш соҳасида:

инвестиция иқлими, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ва рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлими яхшиланишига таъсир қилувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бизнес ҳамжамиятлар, экспертлар ва халқаро ташкилотлар билан инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади";


9-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";


12-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошидан "Давлат" сўзи чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3237-сон қарорида:


3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3246-сон қарори 11-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида"ги ПҚ-3464-сон қарорида:


3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин";


5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, Марказни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига бериладиган мулк";


7-банднинг учинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин";


9-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги "Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3487-сон қарори 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3512-сон қарори рус тилидаги матнининг 1-банди ўн олтинчи хатбошидан "по согласованию с Национальным агентством проектного управления при Президенте Республики Узбекистан" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 февралдаги "Техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3527-сон қарорида:


1-банднинг учинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиков" сўзлари "Бош вазири А.Н. Арипов" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3550-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг рус тилидаги матнида:


4-банддаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерстве экономики и промышленности" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-илова грифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


""Утверждаю"

Директор ГУП "Центр комплексной

экспертизы проектов и импортных контрактов

при Министерстве экономики и промышленности

Республики Узбекистан"

_____________________________


"____" _______________ г.";


в) 2-илованинг рус тилидаги матнида:


1-банддаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерстве экономики и промышленности" сўзлари билан алмаштирилсин;


3 ва 4-иловалар грифларидаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерстве экономики и промышленности" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг рус тилидаги матнида:


1-банддаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерстве экономики и промышленности" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг грифидаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте" сўзлари "Министерстве экономики и промышленности" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги "Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3624-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошидаги "Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 9-банддан ", Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3643-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори" сўзлари "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) илованинг рус тилидаги матни номланишидаги "Национальном агентстве проектного управления при Президенте Республики Узбекистан" сўзлари "Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3662-сон қарори 6-банди тўртинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3693-сон қарори 5-банди учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3712-сон қарори 2-банди тўртинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги "Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3756-сон қарорида:


а) 2-бандда:

олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги берилган имтиёзларни муддатидан олдин тугатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш ҳуқуқига эга";


б) 3-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 4-банддаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3764-сон қарори 1-банди "б" ва "в" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3874-сон қарори 6-банди биринчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги "Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3877-сон қарори 4-банди учинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3948-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошидаги ва 5-банди тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги "Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4077-сон қарори 4-банди иккинчи хатбошидаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 10-модда
































Время: 0.1636
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск