ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича / Ижара тўлови ставкалари /Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 й. 35-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
11.01.2019 й.
N 35
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ
КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН 2019 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА
ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборономаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли ("Тошкент оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги ММ-3-0/142-сонли, Молия вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги АХ/08-01-32/3964-сонли, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 декабрдаги 2936/02-17-1-сонли келишувини ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 декабрдаги 2974/04-17-1-сонли хатини инобатга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;
Тошкент шаҳрининг марказий катнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (И. Кадиров):
давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф. Аминов), Матбуот хизмати (Х. Эргашев):
Ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 январдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 150-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Рахмонов зиммасига юклансин.
Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Артикходжаев
2019 йил 11 январдаги
35-сон қарорига
1-ИЛOВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас
мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда
қўлланиладиган ижара тўловининг
ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ
Т/р |
Ижарага берилаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари |
Бир йиллик энг кам ставкаси 1 кв.м (сўм) |
САНОАТ
|
||
1. |
Ёқилғи саноати |
7 800 |
2. |
Кимё саноати |
7 800 |
3. |
Нефт-кимё саноати |
7 800 |
4. |
Машинасозлик |
7 800 |
5. |
Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати |
7 800 |
6. |
Ҳисоблаш техника воситалари саноати |
7 800 |
7. |
Трактор ва қишлоҳ хўжалик машинасозлиги |
6 300 |
8. |
Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги |
6 300 |
9. |
Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги |
6 300 |
10. |
Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
7 800 |
11. |
Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш (токарлик хизматлари) |
7 800 |
12. |
Машина ва жиҳозларни таъмирлаш |
7 800 |
13. |
Машинасозликнинг бошқа тармоқлари |
7 800 |
ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ
|
||
14. |
Ёғоч тайёрлаш саноати |
7 800 |
15. |
Ёғочни қайта ишлаш саноати |
7 800 |
16. |
Целлюлоза-қоғоз саноати |
7 800 |
17. |
Эшик, ром ва мебель ясаш (ёғочдан) |
25 300 |
18. |
Қурилиш материаллари саноати |
7 800 |
ЕНГИЛ САНОАТ
|
||
19. |
Тўқимачилик саноати |
7 800 |
20. |
Тикувчилик саноати |
7 800 |
21. |
Тери, мўйна ва пойафзал саноати |
7 800 |
22. |
Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари |
7 800 |
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ
|
||
23. |
Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари) |
7 800 |
24. |
Гўшт ва сут саноати |
7 800 |
25. |
Балиқчилик саноати |
7 800 |
26. |
Ун-ёрма саноати |
7 800 |
27. |
Комбикорм саноати |
6 300 |
28. |
Саноатнинг бошқа тармоқлари |
7 800 |
САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ
|
||
29. |
Тиббиёт асбоблари саноати |
7 800 |
30. |
Полиграфия саноати |
25 300 |
31. |
Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш |
18 700 |
32. |
Саноатда хўжалик бошқаруви |
25 300 |
ҚИШЛОК ХЎЖАЛИК
|
||
33. |
Усимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га ("га" ўлчов бирлигида) |
5 114 300 |
34. |
Чорвачилик ва парандачилик |
6 300 |
35. |
Балиқ етиштириш (шу жумладан сунъий етиштириш хавзалари) 1 га ("га" ўлчов бирлигида) |
5 114 300 |
36. |
Асаларичилик 1 га ("га" ўлчов бирлигида) |
3 060 000 |
37. |
Ветеринария хизмати |
7 800 |
38. |
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар |
7 800 |
39. |
Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га ("га" ўлчов бирлигида) |
5 114 300 |
ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА
|
||
40. |
Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари |
20 400 |
41. |
Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар) |
20 400 |
42. |
Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари) |
5 300 |
43. |
Автомобиль ювиш шахобчалари |
30 000 |
44. |
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари |
31 400 |
45. |
Аҳоли бюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш |
18 700 |
46. |
Почта алоқаси |
17 200 |
47. |
Курьер алоқаси |
20 400 |
48. |
Симли электр алоқаси |
20 400 |
49. |
Электро -радио - уяли ва пейжинг алоқаси (кенгайтириш белгилари параметри бўйлаб, иншоот ва технологик майдонларни ўз ичига олади) |
66 100 |
ҚУРИЛИШ
|
||
50. |
Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш |
15 600 |
51. |
Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари |
15 600 |
52. |
Пластик эшик-ром ва мебель ишлаб чиқариш |
40 000 |
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
|
||
53. |
Улгуржи савдо |
31 400 |
54. |
Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар |
75 500 |
55. |
Чакана савдо |
47 100 |
56. |
Умумий овқатланиш |
31 400 |
57. |
Ярим тайёр озиқ-овқат махсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд) |
30 000 |
58. |
Китоб дўконлари |
3 000 |
59. |
Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш |
31 400 |
60. |
Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик |
47 100 |
61. |
Моддий техник таъминоти ва савдоси |
34 500 |
62. |
Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш |
34 500 |
63. |
Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш |
34 500 |
64. |
Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш |
34 500 |
65. |
Реклама, вакиллик хизматлари |
31 400 |
66. |
Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари |
31 400 |
67. |
Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати |
47 100 |
68. |
Таҳририят ва нашриётлар |
17 500 |
69. |
Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш |
17 500 |
70. |
Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари) |
17 500 |
71. |
Меҳмонхона хўжалиги |
34 500 |
72. |
Ётоқхона |
20 000 |
73. |
Аҳолига маиший хизмат кўрсатишниш ноишлаб чиқариш турлари |
19 000 |
74. |
Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш |
25 200 |
75. |
Ломбардлар |
37 900 |
76. |
Ҳаммомлар |
53 700 |
77. |
Сауна ва бассейнлар |
109 600 |
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
|
||
78. |
Соғликни сақлаш |
25 200 |
79. |
Дам олиш ва туризм |
25 200 |
80. |
Фитобар |
10 900 |
81. |
Маданий кўнгил очар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар) |
34 500 |
82. |
Жисмоний тарбия ва спорт |
10 900 |
83. |
Дорихона муассасалари |
25 200 |
84. |
Оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари |
30 000 |
85. |
Ижтимоий-дорихоналар муассасаси |
21 000 |
МАЪОРИФ
|
||
86. |
Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан ўқув курслари) |
22 100 |
87. |
Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш |
15 800 |
88. |
Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун) |
9 300 |
89. |
Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш |
12 100 |
90. |
Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун) |
7 800 |
91. |
Маданият ва санъат |
44 000 |
92. |
Кўргазмалар |
21 000 |
93. |
Мактабдан ташқари тўгараклар |
9 300 |
94. |
Маданий ва дам олиш боғлари |
22 100 |
95. |
Ботаника ва хайвонот боғлари |
22 100 |
96. |
Телевидения ва радио узатиш редакциялари |
22 100 |
97. |
Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари |
78 500 |
98. |
Илм-фан ва илм-фан хизматлари |
15 600 |
99. |
Авто мактаб |
27 000 |
МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ
|
||
100. |
Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти |
31 400 |
101. |
Аудиторлик фаолияти |
24 100 |
102. |
Банк фаолияти |
47 100 |
ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ
|
||
103. |
Суғурталаш |
31 400 |
104. |
Ҳуқуқий хизматлар ва суд органлари |
22 100 |
105. |
Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари адвокатлик тузилмалари фирма ва бюролар |
22 100 |
106. |
Жамоат бирлашмалари |
7 800 |
107. |
Омборхоналар |
31 400 |
108. |
Давлат ташкилотлари учун офис |
15 600 |
109. |
Хусусий ташкилотлар учун офис |
53 400 |
110. |
Архивлаш хизматлари |
10 000 |
111. |
Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизациялар) |
31 400 |
112. |
Лабораториялари |
15 600 |
113. |
Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet) |
78 500 |
114. |
Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо |
50 300 |
115. |
Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш |
37 900 |
116. |
Авиакассалар (шу жумладан темир йўл, транспорт ва бошқа) |
50 300 |
117. |
Банкоматлар |
471 400 |
118. |
Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қандолат маҳсулотлари, тортлар, пирожное ва бошқалар) |
31 400 |
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги, Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ харбий шаҳарчалар, муассасалари харбий қисмларидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 12 июндаги 02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт зали Ўзбекистон Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкалари қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, "Адолат" социал демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, "Шарқ тонги" кўчаси, 23-уй манзилидаги бинода жойлаштирилган "Адолат" социал демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамда "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига асосан, "Тадбиркор ва ишбилармонлар харакати" ЎзЛиДеП партияси Тошкент шаҳри бўйича кенгашлари, хамда "XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 18-10-14-7/1694-сонли топшириғига асосан, "Matbuotchilar majmuasi servis" МЧЖ тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган бинодан фойдаланиши учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририятига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 834-сонли қарорига биноан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзо ҳамда шаҳар ва туман кенгашларининг тавсифномаси билан ёш тадбиркорларга 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кичик саноат зоналари шунингдек Тошкент шаҳар худудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан, Олимпиада уйинларида ғолиб ва совриндорлари учун спорт фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан аҳоли гавжум жойларда спорт мажмуаларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Руспубликаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан давлат кўчмас мулкидан ҳамда ер ажратишда ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги 609-20-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан кейинчалик вазирлик таасаруффидаги хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи давлат унитар корхоналарига, ҳамда бошқа бўлимларига давлат бино иншоотлар, жихозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланганлик учун берилганда ижара хақи "ноль" ставкаси қўлланилади.
2019 йил 11 январдаги
35-сон қарорига
2-ИЛOВА
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)
ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко), бунда:
Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Кз - ҳудудий зона коэффициенти;
Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;
Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):
Зоналар |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
1-зона |
4,11 |
2-зона |
3,31 |
3-зона |
2,51 |
4-зона |
1,71 |
5-зона |
1,0 |
2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):
Қурилиш тури |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
алоҳида турган бино |
1,0 |
бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган |
0,8 |
ярим ертўла, ертўла |
0,6 |
чердак, болахона |
0,5 |
реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми |
0,2 |
3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
Қўлланиладиган коэффициент |
|
ер майдони мавжуд бўлганда |
0,3 |
4.Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):
Қулайлик |
Қўлланиладиган коэффициент |
метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган |
0,8 |
марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар |
0,7 |
иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган |
0,6 |
2019 йил 11 январдаги
35-сон қарорига
3-ИЛOВА
Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари
РЎЙХАТИ*
1. |
Абдулла Қодирий кўчаси |
32. |
Қатортол кўчаси |
|
2. |
Абдурауф Фитрат кўчаси |
33. |
Катта Хирмонтепа кўчаси |
|
3. |
Абай кўчаси |
34. |
Кичик халқа йўли кўчаси |
|
4. |
Амир Темур шоҳ кўчаси |
35. |
Қорасарой кўчаси |
|
5. |
Асака кўчаси |
36. |
Қорасув кўчаси |
|
6. |
Афросиёб кўчаси |
37. |
Қоратош кўчаси |
|
г |
Аҳмад Дониш кўчаси |
38. |
Қумариқ кўчаси |
|
8. |
Аэропорт ҳудуди |
39. |
Кўкча Дарвоза кўчаси |
|
9. |
Беруний кўчаси |
40. |
Лабзак кўчаси |
|
10. |
Бешёғоч кўчаси |
41. |
Локомотив кўчаси |
|
11. |
Бешқайрағоч кўчаси |
42. |
Лутфий кўчаси |
|
12. |
Бобур кўчаси |
43. |
Матбуотчилар кўчаси |
|
13. |
Боғишамол кўчаси |
44. |
Махтумқули кўчаси |
|
14. |
Бодомзор йўли кўчаси |
45. |
Мирзо Улуғбек кўчаси |
|
15. |
Бунёдкор шоҳ кўчаси |
46. |
Миробод кўчаси |
|
16. |
Бухоро кўчаси |
47. |
Муқимий кўчаси |
|
17. |
Буюк ипак йўли кўчаси |
48. |
Мустақиллик майдони |
|
18. |
Буюк Турон кўчаси |
49. |
Мустақиллик шоҳ кўчаси |
|
19. |
Гавҳар кўчаси |
50. |
Мухаммад Юсуф кўчаси |
|
20. |
Дархон кўчаси |
51. |
Мухтор Ашрафий кўчаси |
|
21. |
Дўрмон йўли кўчаси |
52. |
Навоий кўчаси |
|
22. |
Зарафшон кўчаси |
53. |
Назарбек кўчаси |
|
23. |
Заргарлик кўчаси |
54. |
Нукус кўчаси |
|
24. |
Зарқайнар кўчаси |
55. |
Нурафшон кўчаси |
|
25. |
Зиё кўчаси |
56. |
Ойбек кўчаси |
|
26. |
Зиёлилар кўчаси |
57. |
Оққўрғон кўчаси |
|
27. |
Зулфияхоним кўчаси |
58. |
Оқтепа майдони |
|
28. |
Ислом Каримов кўчаси |
59. |
Олмазор кўчаси |
|
29. |
Истиқбол кўчаси |
60. |
Осиё кўчаси |
|
30. |
Истиқлол кўчаси |
61. |
Охангарон кўчаси |
|
31. |
Ифтихор кўчаси |
62. |
Паркент кўчаси |
|
63. |
Сағбон кўчаси |
77. |
Чилонзор кўчаси |
|
64. |
Самарқанд Дарвоза кўчаси |
78. |
Чоштепа кўчаси |
|
65. |
Себзор кўчаси |
79. |
Чўпонота кўчаси |
|
66. |
Содиқ Азимов кўчаси |
80. |
Шароф Рашидов кўчаси |
|
67. |
Талабалар кўчаси |
81. |
Шастри кўчаси |
|
68. |
Тарас Шевченко кўчаси |
82. |
Шаҳрисабз кўчаси |
|
69. |
Темур Малик кўчаси |
83. |
Шимолий Олмазор кўчаси |
|
70. |
Туркистон кўчаси |
84. |
Шота Руставели кўчаси |
|
71. |
Уста Ширин кўчаси |
85. |
Шўртепа кўчаси |
|
72. |
Фарғона йўли кўчаси |
86. |
Юнус Ражабий кўчаси |
|
73. |
Фаробий кўчаси |
87. |
Янги Сергели кўчаси |
|
74. |
Фарҳод кўчаси |
88. |
Янги Юнусобод кўчаси |
|
75. |
Фидокор кўчаси |
89. |
Янгишаҳар кўчаси |
|
76. |
Фурқат кўчаси |
90. |
Яҳё Ғуломов кўчаси |
*) Изох: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).
**) Ушбу манзилга асосий автотранспорт йўллари бўйлаб коэффицент қўланилади.