Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2019 й. 39-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2019 й.

N 39



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ

МАХСУС МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, шахсий таркибини ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси (кейинги ўринларда Махсус бошқарма деб аталади) муддатли ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бўлинмалари учун белгиланган тартибда ташкил этиш;

Махсус бошқармага юридик ва жисмоний шахсларга Махсус бошқарманинг мавжуд куч ва воситалари (шу жумладан, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати) билан хизмат кўрсатиш, шунингдек, пудрат ишларини (муҳандислик-қурилиш, транспорт ва фаолият йўналиши бўйича бошқа ишларни) тўлов асосида амалга ошириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Махсус бошқарма бўлинмаларини оғир иқлим шароитларида вақтинча жойлаштиришда барча тоифадаги ҳақиқий ҳарбий хизматчиларга (муддатли ҳарбий хизматчилардан ташқари) пул таъминотини, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақини ҳисоблаш тегишли ҳудудий коэффицентларни қўллаган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Махсус бошқарманинг автомобиль, махсус ва муҳандислик техникалари, шунингдек, агрегатлари учун техник-эксплуатацион нормалар ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда йўл босиш (моторесурс, мотосоат) лимитларини белгилаш ҳуқуқига эга;

Махсус бошқарма бошлиғи юқори кўрсаткичларга эришган, топширилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарган Махсус бошқарма ҳарбий хизматчиларини (муддатли ҳарбий хизматчилардан ташқари), шунингдек, ишчи ва хизматчиларини бюджетдан ажратилган маблағлар ҳамда жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида ҳар ойда лавозим маошининг уч баробаригача миқдорда рағбатлантириш ҳуқуқига эга.


4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 январь































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск