язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 17.01.2019 й. ПФ-5635-сон Фармонига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 январдаги

ПФ-5635-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва

ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбир


Бажариш

муддати


Ижро учун

масъуллар


Сарф-

харажатлар


Молия-

лаштириш

манбалари


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми,

кутилаётган натижа


I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда

Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш.


2019 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

қонунларнинг мукаммаллигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ташкил этиш, уларнинг штат бирлигини кўпайтириш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш жараёнини фаоллаштириш мақсадида Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисларини заруратга қараб, лекин йилига камида олти марта ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш бўйича йиллик режа-график тасдиқлаш;

Бош вазир ва ҳукумат аъзоларининг давлат дастури ижроси бўйича Олий Мажлис палаталари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш;

парламент аъзоларининг ҳар ой охирги ҳафтасида ўз сайлов округига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бориш амалиётини жорий этиш;

ҳар бир парламент назорати тадбири якунига кўра аниқ таклиф ишлаб чиқиш, мансабдор шахслар ишига танқидий баҳо бериш амалиётини йўлга қўйиш;

жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланиш назарда тутилади.


2.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш.


2019 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларига Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари номзодини Бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаш тартибини белгилаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш;

ҳукумат аъзолигига номзоднинг соҳани ривожлантириш бўйича яқин муддатга ва истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури билан депутатлар олдида чиқиш қилиш тартибини жорий этиш;

ҳукумат аъзосининг ўз ҳаракат дастури ижросини амалга оширишига доир масалалар юзасидан ахборотини Олий Мажлис палаталари, уларнинг қўмиталарида мунтазам эшитиб бориш;

вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарлари номзодини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқуллаш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


3.

Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини амалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.

2019 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги


Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида, шунингдек давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлашда депутат ва сенаторларга профессионал, мустақил ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатувчи Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Давлат бюджети бошқармасига юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2019 йилда бошқарманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағлар ажратиш назарда тутилади.


4.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш.


2019 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-



-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини ташкил қилиш;

ҳар бир давлат ташкилотида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурларни ишлаб чиқиш;

коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хизматларни рақамлаштириш, уларни "ягона дарча" тамойили асосида бериш ва давлат хизматлари марказларига ўтказиш;

фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб ва коррупцияга шароит яратувчи ҳолатларни ўрганган ҳолда, уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш механизмлари;

коррупция ҳолатларини аниқлашга ёрдам кўрсатувчи "холис фуқаро" тизимини жорий этиш, бунда жамоатчилик назорати ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини ошириш;

ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақида хабар беришга имконият яратувчи ягона портални ташкил этиш ва ишга тушириш;

давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлигини таъминлаш;

пора берилиши ҳақида хабар қилган давлат хизматчилари, шунингдек коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида тасдиқланган хабар берган шахсларни рағбатлантириш механизмлари;

коррупцияга қарши курашиш комиссияларининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш, халқаро ташкилотлар, шу жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг коррупцияни олдини олишга оид тавсияларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва амалга ошириш чоралари назарда тутилади.


5.

Қонунчилик базасини тизимлаштириш, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш амалиётини жорий этиш.


2019 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


-

-

Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

амалиётдаги муаммоларни танқидий ўрганиш ва энг илғор хорижий тажрибалар асосида тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар тайёрлашни таъминловчи қонун ҳужжатларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётини;

қонуности ҳужжатларни қисқартириб, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш назарда тутилади.


6.

Қонун ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.


2019 йил

1 март

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


-

-

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси.

Лойиҳада:

қонун ҳужжатларини қабул қилиш асоси ва тартибга солиш предметини аниқ белгилаш, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишни чеклаш;

вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларининг тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун талабларига мослиги, нормаларни амалга ошириш механизмларига эга эканлиги нуқтаи-назаридан баҳолаш мажбуриятини Адлия вазирлигига юклаш;

қонун ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш тартибини такомиллаштириш;

тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини киритишни тақиқлаш;

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга оширишга қаратилган масалалар назарда тутилади.


7.

Олий Мажлис фаолиятини молиявий, моддий-техник, ташкилий таъминлашни такомиллаштириш.


2019 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Президент Администрацияси,

Вазирлар Маҳкамаси


Ҳисоб-

китобларга асосан


Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Олий Мажлис палаталари қўмиталари ҳузурида улар фаолиятига бевосита ёрдам берадиган тегишли тузилмалар ташкил этиш;

парламент аъзолари ва парламент палаталари девони ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;

Олий Мажлис бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмларини жорий қилиш;

парламент делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини қабул қилишни ташкил этиш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш масаласини Олий Мажлис палаталарининг тегишли қарори билан белгилаш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


8.

Ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган "Электрон парламент" тизими лойиҳаларини амалга ошириш.


2019 йил

1 февраль

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Президент Администрацияси,

Вазирлар Маҳкамаси


Ҳисоб-

китобларга асосан

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

вакиллик органларининг расмий веб-сайтининг намунавий шаклини, фаолият тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда тўплаш ва қайта ишлаш имконини таъминлаб берувчи ахборот ресурсини шакллантириш;

Олий Мажлис палаталарида электрон ҳужжатлар айланиши тизимини, қонун ижодкорлиги фаолиятини автоматлаштириш жараёнларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламентга ахборот-таҳлилий хизмат кўрсатадиган Ахборот-мультимедиа марказини ташкил этиш назарда тутилади.


9.

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш.


2019 йил

1 февраль

Марказий сайлов комиссияси,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти,

ИИВ


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш бўйича халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш;

истиқболда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

ушбу масала бўйича кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш назарда тутилади.


1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибига кирувчи идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш.


2019 йил

1 апрель


Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича асосий йўналишларни белгилаш;

Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида акциядорлик жамияти ва компаниялари ҳамда давлат улуши мавжуд бошқа ташкилотларга раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш ҳамда уларнинг сонини оптималлаштириш;

Бош вазир маслаҳатчиси лавозимини жорий қилиш;

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, шу жумладан Йиғма ахборот-таҳлил департаменти фаолиятини тугатиш;

Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари котибиятларини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни жадаллаштириш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги (янги таҳрирда) ва "Стратегик режалаштириш тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартибини белгилаш;

ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳудудий ривожланиш, шунингдек ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги ваколатларини, унинг аъзолари жавобгарлиги чегараларини аниқ белгилаш;

ижро ҳокимияти органлари фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш назарда тутилади.


11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятини такомиллаштириш.


Йил давомида

Президент Администрацияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Бош прокуратура


Ҳисоб-

китобларга асосан


Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тизимини янада такомиллаштириш;

мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

Халқ қабулхоналари вазифа ва функцияларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ишлари амалга оширилади.


12.

Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва "ақлли" бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш.


2019 йил

1 август

Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Меҳнат вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, давлат органларида профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;

давлат муассасалари фаолиятини бевосита фуқаролар билан ишлашга ихтисослаштириш;

давлат органларининг "Халққа - кўмакчи, тадбиркорларга - бизнес ҳамкор" сифатида фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш;

давлат ва хўжалик бошқарувида стратегик менежмент ҳамда риск менежментининг илғор инструментлари (усуллари)ни ўргатиш;

раҳбар фаолияти натижаларига доимий равишда баҳо бериш тизимини яратиш назарда тутилади.


13.

Давлат бошқарувининг замонавий усулларини кенгайтириш.

2019 йил

1 сентябрь


Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали хусусий секторга ўтказиладиган давлат органларининг вазифа ва функциялари рўйхати;

аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали вазирлик ва идораларнинг штатлар сонини қайта кўриб чиқиш ва самарасиз штат бирликларини қисқартириш назарда тутилади.


14.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш.

2019 йил

1 октябрь


Президент Администрацияси, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

давлат органлари ва ташкилот-ларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ислоҳ қилиш;

кадрларни танлашнинг самарали шакллари ва услубларини жорий қилиш;

давлат хизматида кадрларни марказлаштирилган ҳолда саралаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва фаолиятини мониторинг қилиш тартиби;

янги тайинланган раҳбар кадрларни, вазир ва ҳокимларни ўқитиш, малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

давлат хизматчиларининг фаолиятига оид ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


15.

Замонавий давлат бошқарувини босқичма-босқич жорий қилиш.

2019 йил

1 октябрь


Адлия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг мезонлари ва услублари ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) жорий қилиш;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини яратиш. Бунда ойлик иш ҳақини давлат хизматчиси томонидан қилинаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, сифати, мураккаблиги, амалиётда тўғри ишлаётганлиги ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб белгилаш;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини яратиш эвазига ижтимоий ҳимоя ва қайта тайёрлаш чораларини кўрган ҳолда давлат хизматчиларининг сонини қисқартириш;

вазирлик ва идораларнинг, айниқса, иқтисодиёт комплексига кирган ташкилотларнинг такрорланаётган функцияларини аниқлаш ва уларни тегишли идораларга ўтказиш ёки бекор қилиш;

давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва саноат, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Ташқи савдо вазирликлари, Туризмни ривожлантириш ва Инвестициялар бўйича давлат қўмиталари фаолиятида синов тариқасида жорий этиш.


16.

Давлат идоралари ходимларини қисқа ва ўрта муддатли ўқув курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш.

2019 йил

1 сентябрь

Давлат бошқаруви академияси,

Вазирлар Маҳкамаси,

"Эл-юрт умиди" жамғармаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

Давлат бошқаруви академиясидаги ўқув дастурлари миқдорини вазирлик ва идоралар хусусиятидан келиб чиқиб камида 30 тагача етказиш;

раҳбарлик лавозимларига захирага олинган, изланувчан, истеъдодли ходимларнинг ривожланган хорижий давлатларда малака ошириш ва илғор тажрибани ўзлаштириш тизимини такомиллаштириш;

"Эл-юрт умиди" жамғармасида республика бўйича давлат органлари эҳтиёжи учун хорижда таълим олиши лозим бўлган истиқболли кадрлар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш назарда тутилади.


17.

Тармоқлар фаолиятини самарали бошқаришда стратегик таҳлил, режалаштириш ва прогноз тамойилларига асосланган узоқ муддатли давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 ноябрь

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

стратегик режалаштириш механизмлари;

белгиланган штатлар доирасида вазирлик ва идораларда стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш тузилмаларини ташкил этиш назарда тутилади.


18.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Эксперт кенгаши фаолиятини ташкил этиш.


2019 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Эксперт кенгашига муваффақиятга эришган тадбиркорларни, таниқли давлат ва жамият арбобларини, олимларни, шу жумладан хорижий давлатларнинг фуқароларини ҳамда чет элда яшаётган ватандошларимизни киритган ҳолда унинг таркибини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.


19.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини аниқ чегаралаш, хўжалик бошқаруви органларининг давлат-ҳуқуқий ваколатларини чеклаш.


2019 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Меҳнат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат ва хўжалик фаолияти, давлат-ҳуқуқий ваколатлар каби ҳуқуқий тушунчаларни аниқ белгилаш;

хўжалик бошқаруви органларидан босқичма-босқич воз кечиш, бошқарув ва тижорат функцияларини ажратиш;

хўжалик бошқаруви органларининг, давлат органлари ҳузуридаги хўжалик бошқаруви вазифаси мавжуд тузилмаларнинг назорат ва тартибга солиш вазифаларини тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиш ҳамда хўжалик фаолиятини бозор механизми асосида амалга ошириш;

ўз вазифаларини хўжалик фаолияти билан қўшиб бажариб келаётган давлат бошқаруви органлари ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган хўжалик бошқаруви органларини хатлов ўтказиш орқали аниқлаш;

хатлов натижасига кўра, давлат органларининг давлат бошқаруви ва хўжалик фаолиятини аниқ чегаралаш, хўжалик бошқаруви органларининг давлат-ҳокимият ваколатларини чеклаш юзасидан янги низом, устав ва тузилмаларни тасдиқлаш назарда тутилади.


20.

Энергетика соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш.


2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Меҳнат вазирлиги,

"Ўздавэнергоназорат",

"Ўздавнефтгаз-инспекция" давлат инспекциялари,

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энергетика, жумладан электр энергия, нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш;

энергетика соҳасида "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖдан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида янги ташкил этиладиган давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилади.


21.

Транспорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш.


2019 йил

20 февраль

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги,

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ,

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт, жумладан ҳаво, темир йўл, автомобиль транспорти ва метрополитен соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат тариф сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш;

транспорт соҳасида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКдан давлат-ҳокимият ваколатларини транспорт соҳасидаги янги давлат бошқарув органига бериш;

транспорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш назарда тутилади.


22.

Ҳудудларни ободонлаштириш тизимини янада такомиллаштириш.


2019 йил

1 март


Вазирлар Маҳкамаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳудудларни ободонлаштириш соҳасида давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий қилиш, соҳага оид қонун ҳужжатларини, янги стандартлар ва шаҳарсозлик нормаларини ишлаб чиқиш;

ободонлаштириш органларининг ишини оптималлаштириш ва уларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

ҳудудларни ободонлаштириш ишлари самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

жисмоний ва юридик шахсларга уларга бириктирилган ер участкаларини ободонлаштириш мажбуриятини белгилаш назарда тутилади.


23.

Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш.


2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Меҳнат вазирлиги,

"Ўзшаробсаноат" АЖ


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасини давлат томонидан самарали мониторинг қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш;

алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш орқали "иккиламчи маҳсулот" ишлаб чиқаришнинг олдини олиш;

алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга қўйилаётган лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.


24.

Давлат унитар корхоналари сонини оптималлаштириш.

2019 йил

1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат унитар корхоналарини хатловдан ўтказиш асосида рақобат мавжуд соҳаларда фаолият юритувчи ва самарадорлиги паст давлат унитар корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;

аутсорсинг механизмларини қўллаш орқали уларни тугатиш назарда тутилади.


25.

Давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги иштирокининг аниқ чегараларини белгилаш.


2019 йил

1 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада рақобат мавжуд иқтисодиёт соҳаларида давлат иштирокининг аниқ чегаралари назарда тутилади.


26.

Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни янада қисқартириш.

2019 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)нинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;

самарасиз фаолият юритаётган 150 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларнинг вазифа ва функцияларини ваколатли органларга ўтказиш орқали уларнинг сонини янада қисқартириш назарда тутилади.


27.

Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида амалга оширилаётган давлат бошқарувининг янги тартибини республиканинг бошқа ҳудудларига жорий этиш.

2019 йил

1 июль

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Меҳнат вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузиш;

ҳокимлар бошқарув аппаратлари негизида ҳоким томонидан тузиладиган ҳокимликлар девонларини ташкил этиш;

ҳудудий молия, иқтисодиёт, қурилиш, уй-жой коммунал ва инвестиция бошқармалари раҳбарларини тайинлаш ваколатини ҳокимларга бериш;

самарасиз давлат унитар корхоналари, ҳудудий идоралараро комиссиялар ва кенгашларни тугатиш;

маҳаллий бюджетга тушумлар ажратмаларини қайта тақсимлаш;

давлат улуши мавжуд бозор ва савдо комплексларини ишончли бошқарувга бериш назарда тутилади.


28.

Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш.

2019 йил

1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш билан боғлиқ масалалар;

ушбу масала юзасидан амалдаги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритиш назарда тутилади.


29.

Давлат хизматлари марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сонини кўпайтириш ва электрон хизмат тизимини жорий этиш.


2019 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

"Ўзархив" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, давлат бюджети ва Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2019 йилда 120 та Давлат хизматлари марказларининг замонавий ва инновацион жиҳозланган биноларини қуриб битказиш ҳамда фойдаланишга топшириш;

давлат хизматларини кўрсатувчи барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг турли хил қоғоз кўринишидаги маълумотлар базаларини, энг аввало, архив ва фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг электрон шаклларини яратиш;

давлат органларининг қоғоз кўринишидаги маълумотномаларини хатловдан ўтказиш, уларни 2022 йилга қадар босқичма-босқич рақамлаштириб бориш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

30.

Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

2019 йил

1 февраль

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси


-

-

Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада "Mening fikrim" махсус веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатларни Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам кўриб чиқиш назарда тутилади.


31.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш.

2019 йил

1 март

Президент Администрацияси,

Вазирлар Маҳкамаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мавқеини қайта кўриб чиқиш, компания бошқарувига бозор механизмларини жорий этиш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.


32.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асосларини такомиллаштириш.

2019 йил

1 февраль


Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли ва ташкилотлардан ихтиёрийлик асосида маблағларни жалб этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилади.


33.

Жамият ва давлат олдида турган ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик институтини кенг жорий этиш.

2019 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Бунда:

ижтимоий шерикликнинг амалдаги "давлат + фуқаролик жамияти институтлари" механизмини "давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари" механизмига ўзгартириш;

ижтимоий шерикликни амалга оширишда иштирок этадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларига имтиёзлар бериш;

республика давлат бошқаруви органларининг ҳар йили бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун мажбурий тартибда маблағлар ажратиши;

ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилади.


34.

Жамият ва давлат ҳаётида реклама фаолиятининг ролини янада ошириш.

2019 йил

1 сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мамлакатимизда реклама фаолиятини янада такомиллаштириш;

реклама берувчи, тайёрловчи ва тарқатувчиларнинг ушбу соҳадаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;

оммавий ахборот воситаларига реклама беришда рақобат муҳитини ривожлантириш чораларини кўриш;

рекламадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини

ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

35.

"Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Олий суд

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада арбитр сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий мамлакатлар қонунчилигини қўллаш, низоларни халқаро арбитраж орқали кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари назарда тутилади.


36.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш.


2019 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Бош прокуратура, ДХХ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.


37.

Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш.


2019 йил

1 март

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьяликка номзодларни конкурс асосида олдиндан танлаб олиш механизмини жорий этиш;

кенг жамоатчилик фикри ўрганилган ҳолда судьялар ҳамжамияти томонидан судьяларни тайинлаш тартибини жорий этиш назарда тутилади.


38.

Судьялик лавозимига илк маротаба тавсия этиладиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

15 май

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада судьяларни етарли ҳаётий тажриба ва юқори малакага эга шахслардан шакллантириш мақсадида судьяликка илк бор тайинланадиган номзодлар учун ёш цензини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.


39.

Судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш.


2019 йил

15 март

Олий Мажлис Сенати,

Олий суд, Конституциявий суд,

Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси


500 млн

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори лойиҳаси.

Лойиҳада судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини тасдиқлаш назарда тутилади.


2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

40.

Ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгилаш.


2019 йил

10 февраль

ИИВ, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларнинг тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилади.


41.

Фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш.

2019 йил

10 сентябрь

ИИВ, ДХХ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

туман, шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш, ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида амалга оширишни йўлга қўйиш;

ушбу хизматларни Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилади.


42.

Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш.


2019 йил

20 ноябрь

ИИВ, ДХХ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

пробация хизмати фаолиятининг механизмлари, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;

маҳкумларни рағбатлантиришнинг адолатли мезонларини ишлаб чиқиш;

вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш;

маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишининг алоҳида тартибини белгилаш;

маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш, учрашувларни алмаштириш тизими назарда тутилади.


2.3. Маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш

43.

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини тубдан қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 июль

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд,

Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш;

жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш;

фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш;

қонунчиликдаги жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш;

жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;

жиноят-процессуал қонунчиликда ярашув институти доирасини кенгайтириш назарда тутилади.


44.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 декабрь

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ўз кучини йўқотган деб топиш;

ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;

процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);

жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;

маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;

жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;

маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади.


2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш тизимини такомиллаштириш

45.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг мол-мулкларини ҳимоя қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш мақсадида хусусий қўриқлаш хизматларининг ҳуқуқий асосларини яратиш.


2019 йил

1 февраль


ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

нодавлат ташкилотларга жисмоний ва юридик шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш заруратини инобатга олган ҳолда, нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишини лицензиялаш шартлари ва талабларини ўрнатиш;

нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тартибини белгилаш;

нодавлат қўриқлаш ташкилотларини ходимлар билан тўлдириш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


46.

Профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолиятни такомиллаштириш

2019 йил

20 февраль

ИИВ,

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди,

Бош прокуратура,

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш;

профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш механизми ҳамда уларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш;

профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини тайинлаш ва ички ишлар органлари хизматига ҳамда олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишда белгиланадиган имтиёзларнинг мезонлари назарда тутилади.


2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам

ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

47.

Тошкент шаҳрида "Tashkent Law Spring" биринчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2019 йил

20 апрель

Адлия вазирлиги,

Олий суд, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш;

мамлакатнинг инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;

"Йилнинг энг яхши адвокати", "Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси" ва "Энг яхши корпоратив юрист" номинациялари бўйича мукофотларни ташкил этиш назарда тутилади.


48.

Айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талабларни бекор қилиш.


2019 йил

10 ноябрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Олий суд, ИИВ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкдан фойдаланиш учун ишончнома расмийлаштиришда нотариал расмийлаштириш ҳақидаги талабни бекор қилиш назарда тутилади.


49.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган "Advice.uz" интерактив ахборот порталини ташкил этиш.


2019 йил

30 май

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада "Advice.uz" интерактив ахборот порталини ташкил этиш ва унинг фаолият юритиш тартиби назарда тутилади.


III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ

ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори

иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

50.

Иқтисодиёт ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Тўқимачилик, нефть-газ, электр энергетика, қимматбаҳо ва рангли металл, автомобилсозлик ва кимё соҳаларида босқичма-босқич ислоҳотларни амалга ошириш.


2019 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Меҳнат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

табиий ва меҳнат ресурслари самарали жойлашувидан келиб чиқиб, миллий иқтисодиётнинг ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни, жумладан тўқимачилик, нефть-газ, электр энергетика, қимматбаҳо ва рангли металл, автомобилсозлик ва кимё соҳаларини ўрта муддатда ривожлантириш ҳамда ислоҳ қилишнинг асосий йўналиш ва индикаторлари;

мазкур соҳалардаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри чоралар назарда тутилади.


51.

"Хуфёна иқтисодиёт" салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш.

2019 йил

1 июнь

Давлат солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Бош прокуратура,

Давлат божхона қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Марказий банк,

Меҳнат вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан "хуфёна иқтисодиёт" омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;

импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;

айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;

электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;

нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан жисмоний шахслар ўртасида кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш тизимини ривожлантириш;

тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;

"холис харидор" тизимини кенг жорий қилиш, "хуфёна иқтисодиёт" бўйича "ишонч телефонлари"ни ташкил қилиш ва мазкур соҳада тасдиқланган хабарни берган шахсларни рағбатлантириш;

давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади.


52.

Қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш.


Йил давомида

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

Ҳисоб палатаси,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда кутилаётган дефицитни камайтириш, шу жумладан солиқ базасини кенгайтириш ва самарасиз харажатларни мақбуллаштириш юзасидан аниқ чоралар амалга оширилади.


53.

Йил бошидан жорий этилаётган божхона тариф сиёсатини татбиқ этиш орқали ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш.


2019 йил

1 май

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,Ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилади.


54.

Мамлакатни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 апрель


Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан мамлакатни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш концепцияси тасдиқланади.


55.

Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш.


2019 йил

1 ноябрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ҳисоб палатаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда бу соҳадаги жаҳон тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда Ўзбекистонда мақсадга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш босқичлари ва йўналишлари;

бюджетдан молиялаштириладиган дастур ва лойиҳалар бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш тартиби;

бюджет маблағлари самарадорлигини аудитдан ўтказиш стандартларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


56.

Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва маҳаллий бюджетларнинг юқори турувчи бюджетларга боғлиқлиги даражасини қисқартириш.


2019 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2020 йил якунига қадар мақсадли юқори бюджетдан қуйи бюджетга ажратмалар (трансфертлар) бериш қоидалари ва тартибини такомиллаштириш, яъни ягона ёндашувни белгиловчи тартиб ўрнатиш;

2021 йилдан маҳаллий бюджетга қолдириладиган солиқлар бўйича ажратмалар меъёрини унификациялаш ва 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш;

маҳаллий харажатларни молиялаштириш ваколатини босқичма-босқич юқори бюджетдан қуйи бюджетга ўтказиш назарда тутилади.


57.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармасининг Миллий ҳисоблар замонавий тизимини жорий этиш.


2019 йил

1 июль

Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Марказий банк


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармасининг Миллий ҳисоблар замонавий тизимини 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этишга қаратилган тадбирлар;

ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда иқтисодиётдаги жараёнлар тўлиқ акс эттирилишини таъминлаш;

ялпи ички маҳсулот миқдорини аниқлашни харажат услубида амалга ошириш назарда тутилади.


58.

Монетар сиёсатни такомиллаштириш, Ҳукумат ва Марказий банкнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 октябрь

Марказий банк,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан монетар сиёсатни такомиллаштириш чоралари, Ҳукумат ва Марказий банкнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


59.

Самарали солиқ маъмуриятчилигини йўлга қўйиш.


Йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилинишини инобатга олган ҳолда бюджет барқарорлигини таъминлаш чоралари назарда тутилади.


60.

Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнь

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия ташкилотлари мутахассислари билан биргаликда Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш;

ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ва яширин фаолият юритадиган субъектларни жазолаш механизмлари назарда тутилади.


61.

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш даврида истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш.


Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш, хусусан қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилиниши билан истеъмол товарларининг нархи ўсишининг олдини олиш чоралари назарда тутилади.


3.2. Банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳага

замонавий бозор механизмларини жорий этиш

62.

Банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Марказий банк,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Жаҳон банки кўмагида ишлаб чиқиладиган банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия тасдиқланади.

Стратегияда:

давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли банк кредити ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш, бунда кредит фоизини қисман компенсация қилиш амалиётини кенгайтириш;

банклардаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш;

молия бозорлари, шу жумладан фонд бозори, давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозори ва ҳосилавий молиявий инструментлар бозорини ривожлантириш;

аҳолига кредит ажратишда, кредит буюртманомаси, ҳужжатларини тақдим қилиш ва уларни кўриб чиқишнинг автоматлаштирилган механизмини (кредит конвейерини) жорий қилиш орқали банк операцияси жараёнларида инсон аралашувини минималлаштириш;

ҳудудларда банк карталари ва уларга хизмат кўрсатувчи жиҳозлар (тўлов терминали, инфокиоск ва банкоматлар) сонини кескин ошириш;

банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан рақамли технологияларга асосланган масофавий банк хизмати турларини янада кенгайтириш;

банк карталари орқали кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шу жумладан кредит карталарини жорий этиш;

замонавий молиявий технологиялар ва тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришнинг краудфандинг ва бошқа муқобил механизмларини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий асосларни яратиш;

банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида тижорат банклари фаолиятига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI), мижозларнинг банк хизматларидан мамнунлик индекси (CSI), мижозларнинг банк хизматларини бошқаларга тавсия этиш индекси (NPS) каби кўрсаткичларни жорий этиш;

маҳаллий ва халқаро банк пластик карточкалари бўйича ҳисоб-китобларда банклар орасида ахборот ва технологик ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушириш;

миллий тўлов тизимини халқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card ва бошқалар) билан интеграциялаш;

молия бозори инфратузилмасини ривожлантириш, микромолиялаш жараёни ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.


63.

Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш.

2019 йил

1 июль

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш;

барча мажбурий суғурта турларини ягона ҳужжатга мужассамлаштириш ва мажбурий суғурталанадиган фаолият турларини кенгайтириш;

суғурта полисининг кредит олиш учун мавқеини ошириш ва суғурта пули тўлаш тартибини такомиллаштириш;

банкларга суғурта агенти мақомини бериш;

интерактив, жумладан онлайн суғурта хизматини кенгайтириш назарда тутилади.


64.

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш.

2019 йил

1 апрель

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

капитал (фонд) бозорининг миллий иқтисодиётдаги мавқеини ҳамда инвестицияларни жалб этишдаги ролини ошириш, биржа савдоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш;

соҳани тартибга солувчи ваколатли давлат органи фаолиятини халқаро ташкилотлар, хусусан IOSCO тамойилларига мослаштириш;

маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларга жаҳонда тан олинган идентификация кодларининг (ISIN, CFI) бевосита Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан берилиши назарда тутилади.


65.

Давлат акция пакетларини "Битта акция - битта лот" тамойили асосида сотиш тартибини жорий этиш.


2019 йил

1 апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Молия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат акциялари савдосига аҳоли ва инвесторларни жалб этишни чекловчи акцияларни йирик миқдорда савдога чиқариш амалиётини такомиллаштириш назарда тутилади.


66.

Йирик марказий халқаро депозитар-клиринг тизимлари (EuroClear, ClearStream) ҳамда Миллий рақамловчи агентликлар ассоциацияси билан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамкорлигини йўлга қўйиш.


2019 йил

1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

Марказий банк


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада чет эл инвесторлари маблағини тўғридан-тўғри иқтисодиётга жалб қилишни рағбатлантириш учун йирик марказий халқаро депозитар-клиринг тизимлари (EuroClear, ClearStream), Миллий рақамловчи агентликлар ассоциацияси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамкорлигини йўлга қўйиш назарда тутилади.


67.

Валюта бозорини янада эркинлаштириш.

2019 йил

1 март

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

-

-

"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси.

Лойиҳада:

соҳага оид қонуности ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш, ҳаволаки нормаларни максимал даражада қисқартирган ҳолда валюта операцияларини амалга оширишга оид барча жиҳатларни тартибга солиш;

халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ва тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз валюта маблағидан эркин фойдаланиш ҳуқуқининг кафолатини мустаҳкамлаш;

мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш;

валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш;

норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиши натижасида олинган маблағларини чет эл валютасига айирбошлаш амалиётини янада соддалаштириш назарда тутилади.


3.3. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш

68.

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби назарда тутилади.


69.

Жаҳон банкининг "Бизнесни юритиш" рейтингидаги 2020 йил якуни бўйича барча йўналишларда Ўзбекистоннинг ўрнини тубдан яхшилаш чораларини кўриш.


2019 йил

1 май

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

"Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда қурилиш йўналишида 50 таликка, мулкни расмийлаштиришда - 30 таликка, миноритар акциядорлар ҳимоясида - 20 таликка, халқаро савдода - 50 таликка кириш ва бошқа йўналишларда Ўзбекистоннинг ўрнини тубдан яхшилаш чоралари назарда тутилади.

Шунингдек, қурилиш соҳасида:

қурилиш ишларига рухсат бериш, лойиҳалаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнини тубдан соддалаштириш;

шаҳарсозлик норма ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш;

қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олишни соддалаштириш;

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо 36 та мамлакатнинг қурилиш соҳасидаги лицензия ва бошқа рухсатномаларини тан олиш тартибини жорий этиш;

Шаҳарсозлик кодексини тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат сифатида янги таҳрирда ишлаб чиқиш бўйича амалий тадбирлар белгиланади.


70.

Юридик ва жисмоний шахсларни электр энергияси тизимларига уланиш тартибини тубдан енгиллаштириш.

2019 йил

1 июль

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳудудий электр тармоқлари таркибида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил қилиш;

электр энергияси соҳасидаги давлат хизматлари учун унификация қилинган тарифлар тизими ва тариф белгилашда шаффоф механизмларни жорий этиш;

электр энергияси тизимларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартириш ва нархларини камайтириш;

тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонига қадар зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиб келиш харажатларини қоплаш манбаларини аниқ белгилаш;

"Ўзбекэнерго" АЖ расмий сайти ва давлат хизматлари порталида энергия тизимида ҳисобот йилида содир бўлган узилишлар, нарх ва уланиш тартиби тўғрисида маълумотларни чоп этиш;

ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва фойдаланиш тизимида оммавий оферта битими тузиш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


71.

Рақамли иқтисодиёт миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 март



2019 йил

1 декабрь


Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновация вазирлиги, "Ўзалоқаназорат" инспекцияси

-

-

"Рақамли Ўзбекистон-2030" миллий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича "йўл харита"си.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

"Рақамли Ўзбекистон-2030" миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш;

давлат хизматлари кўрсатиш, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг барча тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳаларида рақамли трансформация қилиш;

бизнес харажатлари ва маъмурий юкламани камайтириш мақсадида маъмурий тартиб-таомилларни рақамлаштириш назарда тутилади.


72.

Маъмурий тартиб-таомилларни тизимлаштириш ва соддалаштириш.


2019 йил

1 декабрь


Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада мавжуд маъмурий тартиб-таомилларни хатловдан ўтказиб, ягона ҳужжатда жамлаш ҳамда алоҳида қабул қилинган регламент ва қарорларни бекор қилиш назарда тутилади.


73.

Кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тизимини соддалаштириш.

2019 йил

1 март

Адлия вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

кўчмас мулк объекти кадастр йиғма жилдини соддалаштириш, кадастр паспортини электрон тизимга ўтказиш;

кўчмас мулк объектларига оид битимлар нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилганда битим ҳақидаги маълумотларни базага киритиш ва мулк ҳуқуқини онлайн рўйхатдан ўтказиш;

кўчмас мулкни бегоналаштириш учун битимларни тузишда кадастр органлари томонидан амалга ошириладиган техник инвентаризация ўтказиш талабини бекор қилиш;

кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун Интернет тармоғи орқали буюртма бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


74.

Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни интернет орқали олиш тизимини яратиш.


2019 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

юридик шахсга оид конфиденциал бўлмаган барча маълумотларни очиқ порталга жойлаштириш;

конфиденциаллик даражасини илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда аниқлаштириш;

юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтказилган мажбуриятлари (гаров, закалат) ёки мулкий чекловларини порталга жойлаштириш;

юридик шахслар тўғрисида чоп этиладиган маълумотларни рўйхатга олувчи органлар сайтлари ва ҳукумат порталида эълон қилишни ягона шаклга келтириш назарда тутилади.


75.

Акциядорлик жамиятлари фаолиятида миноритар акциядорлар иштирокини ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш.


2019 йил

1 июль

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчиликда аффилланган шахслар билан битим тузишга нисбатан талабларни кучайтириш;

қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган даромадларни (дивиденд, фоиз) Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари орқали тўлаб бериш механизмини жорий қилиш;

акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши мажлисларида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан иштирок этиш;

акциядорлик жамиятлари фаолиятида юзага келадиган муҳим фактларни қимматли қоғозлар биржа котировкалаш варағига кирган ва (ёки) акциядорларининг умумий сони 50 нафардан ортиқ акциядорлик жамиятлари томонидан ошкор этилиши назарда тутилади.


76.

Деҳқон бозори ва савдо комплексларини очиш тартибини белгилаш.


2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,

Қурилиш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

бозорлар ва савдо комплексларини очиш учун тегишли ихтисослик бўйича эҳтиёжларни аниқлаштирувчи талаблар;

бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятига ва тузилишига бўлган талаблар;

бозорлар ва савдо комплексларининг ҳудудлар кесимида жойлашувини белгиловчи дислокация хариталари;

мавжуд ва кейинчалик ҳудудда вужудга келадиган шароитларни инобатга олиш механизмлари (аҳоли сони ўсиши, янги уйлар қурилиши, йўллар кенгайиши ва бошқа ҳолатлар) назарда тутилади.


77.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш тартибини такомиллаштириш.


2019 йил

1 май

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатишда жараёнлар шаффофлигини ошириш, коррупция билан боғлиқ омиллар шаклланишининг олдини олиш, тартиб ва таомилларни янада соддалаштириш ва такомиллаштириш назарда тутилади.


78.

Автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш тизимини такомиллаштириш.


2019 йил

1 март

Автомобиль транспорти агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

йўловчи ва юк ташиш учун лицензия талабларини кескин соддалаштириш;

йўловчи ва юк ташиш бўйича талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ва замонавий технологияларни қўллаш;

шахсий автотранспорт воситаларини лицензияга эга юридик шахсларга ижарага бериш орқали такси ҳайдовчиси сифатида ишлашга мажбур қилинаётган амалиётга барҳам бериш;

қонун ҳужжатларидаги лицензиясиз йўловчи ва юк ташишга имконият яратувчи барча бўшлиқларни қайта кўриб чиқиш;

йўловчи ва юк ташиш учун лицензия бўйича олинадиган давлат божини қайта кўриб чиқиш;

ҳудудлардаги транспорт бошқаруви тизимини давлат-хусусий шериклик орқали тадбиркорлик субъектларига ўтказиш механизмлари;

автомобиль транспортларига бериладиган махсус давлат рақами белгисини йўловчи ва юк ташиш учун лицензияга тенглаштириш ҳамда ушбу соҳада ички ишлар органлари вазифаларини кенгайтириш назарда тутилади.


3.4. Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини

жорий этиш ва унга давлат аралашувини камайтириш

79.

Давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарини бошқаришни тубдан такомиллаштириш.


2019 йил

1 февраль

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

барча давлат бошқаруви органларига тегишли акциялар ва улушларни бошқариш функциясини ягона ваколатли идорага юклаш;

давлат улуши бўлган корхоналарнинг ташкилий тузилмасини, Кузатув кенгаши ва ижро органи таркибини қонун ҳужжатлари билан тасдиқлаш амалиётини бекор қилиш;

давлат улуши бўлган корхоналарнинг ижро органи аъзоларини вазир ва унинг ўринбосарлари мақомига тенглаштириш амалиётидан воз кечиш;

давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тугатиб, унинг вазифаларини кузатув кенгаши таркибига киритилган давлат вакили зиммасига юклаш;

акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш амалиётини кенгайтириш;

вазирлик ва идораларнинг ўзи тартибга соладиган соҳада фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятлари таъсисчиси бўлиши амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш назарда тутилади.


80.

Иқтисодиётда давлат иштирокининг мақсадини белгилаш ва давлат аралашувини янада камайтириш.


2019 йил

1 сентябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги,

Марказий банк


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат корхонасини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш мақсадларини белгилаш;

белгиланган мақсадларга мувофиқ бўлмаган давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни тақиқлаш;

монополияга қарши курашиш органининг ижобий хулосасисиз давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш амалиётига чек қўйиш;

давлат иштирокидаги барча корхоналарнинг белгиланган мақсадларга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш;

хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида пахта тозалаш, ун, ёғ-мой, гўшт-сут, озиқ-овқат саноати ва бошқа шу каби рақобат мавжуд бўлган соҳалар корхоналаридаги давлат улушини сотиш назарда тутилади.


81.

Давлат унитар корхоналари ажратмаларини давлат бюджетига ўтказиш механизмларини такомиллаштириш.


2019 йил

1 май

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат унитар корхоналари йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмалар соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўланиши;

давлат унитар корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд давлат унитар корхоналарининг даромад манбаларидан бири ҳисобланиши назарда тутилади.


82.

Ашёвий ҳуқуқлар ва юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини танқидий кўриб чиқиш.


2019 йил

1 июль

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада юридик шахсларнинг "унитар корхона" ташкилий-ҳуқуқий шаклини бекор қилиш, хўжалик юритиш ҳуқуқини бекор қилиш назарда тутилади.


83.

Давлат ва хўжалик бирлашмалари улуши мавжуд бўлган айрим акциядорлик жамиятларининг акциялар пакетларини бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф асосида реализация қилиш.


2019 йил

1 апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада акциядорлик жамиятларининг акциялар пакетларини бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф асосида реализация қилиш назарда тутилади.


84.

Лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнини соддалаштириш.


2019 йил

1 май

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

лицензия берувчи органлар томонидан лицензия олувчиларни мажбурий ўқитиш, малакасини ошириш тартибини қайта қўриб чиқиш;

тадбиркорлик субъектлари раҳбар ва ходимларини тайинлашни лицензия ва рухсатнома берувчи давлат органлари билан келишиш тартибини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.


85.

Солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш.


2019 йил

1 май

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастур билан тегишли солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланади.


3.5. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва

ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш

86.

Йирик давлат корхоналарида молиявий ҳисобот тузиш ва аудит ўтказишда халқаро стандартларни жорий қилиш.


2019 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Молия вазирлиги, тегишли давлат корхоналари


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

2020 йилдан бошлаб йирик давлат корхоналарида молиявий ҳисобот тузиш ва аудит ўтказишда халқаро стандартларни жорий қилиш;

давлат улуши мавжуд бўлган йирик корхоналар аудитини ўтказиш учун етакчи халқаро компанияларни жалб этиш;

ўнта етакчи халқаро аудит компанияларини Молия вазирлигидан аккредитациядан ўтказиш тартибини бекор қилиш назарда тутилади.


87.

Давлат томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва унинг нархини белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиб, бозор тамойилларини жорий этиш.


2019 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан нарх шакллантиришни эркинлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилашдан воз кечиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланади.


88.

Рақобатга оид муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш.


2019 йил

1 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Молия вазирлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада "Табиий монополиялар тўғрисида"ги ва "Рақобат тўғрисида"ги қонун нормаларини бирлаштириш ва янада такомиллаштириш назарда тутилади.


3.6. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий

қилиш орқали соҳани жадал ривожлантириш

89.

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон маҳсулотлари етиштиришга кредит ажратиш тартибини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 ноябрь

Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Марказий банк,

"Ўзтўқимачилик-саноат" уюшмаси,

"Ўздонмаҳсулот" АЖ,

"Ўзпахтасаноат" АЖ,

тижорат банклари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштиришга имтиёзли кредит ажратиш муддатини агротехник тадбирлар муддатига мослаштириш;

тўқимачилик-пахта ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерларига ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш шартлари ва муддатини аниқ белгилаш назарда тутилади.


90.

Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимини ошириш.


2019 йил

1 март


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновация вазирлиги


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тегишли вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларида қишлоқ хўжалигини юритиш, ҳудудларнинг ушбу соҳадаги ихтисослиги, етиштирилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва турли касалликлар билан курашиш усуллари ҳақида туркум дастурларни тайёрлаш ишлари амалга оширилади.


91.

Пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа йўналишлардаги кластерлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш.


2019 йил

1 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

"Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Бош прокуратура,

"Ўзтўқимачилик-саноат" уюшмаси,

"Ўздонмаҳсулот" АЖ,

"Ўзпахтасаноат" АЖ,

"Ўзбекозиқовқат-холдинг" ХК, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбалиқсаноат" уюшмаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

кластер тизимида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш чоралари;

кластерлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари;

қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларига кластер усулини кенг татбиқ этиш чоралари;

кластерларни кредитлаш тизимини соддалаштириш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни такомиллаштириш;

пахтачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда янги кластерларни ташкил этиш назарда тутилади.


92.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, сақлаш ва тайёрлашнинг ягона тизимини яратиш.


2019 йил

1 сентябрь

Инновация вазирлиги,

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

"Уруғчилик экспорти - 2030" дастурини ишлаб чиқиб, 2030 йилга келиб уруғлар экспорти ҳажмини кескин ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, сақлаш ва тайёрлаш тартиб ва меъёрларини белгилаш;

сабзавотчилик, полизчилик ва озуқа экинлари уруғчилик тизимини ташкил этиш;

ҳар йили белгиланган тартибда тайёр уруғларни фермердан сотиб олиш ва уларни мавсумгача сақлаш ҳамда фермерларга бериш механизмини жорий этиш назарда тутилади.


93.

Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида, тажриба-селекция ишларини тубдан жонлантириш.


2019 йил

1 май

Инновация вазирлиги,

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техника базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил этиш назарда тутилади.


94.

Тупроқ унумдорлиги, сув таъминоти ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини белгилаш бўйича нормативлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновация вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини белгилаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш;

таҳлил асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини белгилаш ҳамда улардан табақалаштирилган ҳолда фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг балл бонитетини, ҳар бир дала контури бўйича тупроқ таркиби, озуқа элементлари, фосфор ва калий билан таъминланганлиги даражаси бўйича картограммалар тайёрлаш;

кимёвий воситалар ҳисобига тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқлари меъёрларини кузатиш тизимини йўлга қўйиш;

тупроқ бонитировкаси шўъба корхонаси негизида "Давергеодезкадастр" қўмитаси таркибига кирувчи алоҳида "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази"ни ташкил этиш;

сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш учун махсус замонавий стационар ва кўчма лабораторияларни ташкил этиш назарда тутилади.


95.

Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш.


2019 йил

1 июль

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада сув истеъмолчилари уюшмалари сонини мақбуллаштириш, республика, вилоятлар ва ҳар бир туман (шаҳар)да ягона уюшма ташкил этиш ёки уларни ирригация бўлимлари қошида хўжалик ҳисобидаги корхона сифатида қайта ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш назарда тутилади.


96.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни таъминлаш.


Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, лойиҳа институтлари


1 334

млрд сўм



132,8 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети, халқаро молия институтлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари


2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда 821,8 км масофадаги магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар тизими, 341,6 км ёпиқ ётиқ дренажлар, 428,8 км каналлар, 127,2 км лоток тармоқлари, 213 та гидротехник иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш назарда тутилади.


97.

Давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон маҳсулотлари харид қилишнинг бозор механизмларини жорий қилиш.


2019 йил

1 сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

"Ўздонмаҳсулот"АЖ

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон маҳсулотларини кафолатланган ҳажмда, харажатларни қоплайдиган даражадаги кафолатланган бозор нархида харид қилиш тизимини жорий этиш;

"Ўздонмаҳсулот" АЖ тизимидаги тайёрлов корхоналарини босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга ўтказиш;

давлат эҳтиёжи учун харид қилинган маҳсулотлардан нарх барқарорлигини сақлаш (интервенция) мақсадида фойдаланиш тартиби назарда тутилади.


98.

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 ноябрь

"Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тартибини "Yer Elektron" тизимига мувофиқлаштириш ва ер участкасига ижара ҳуқуқини шаффоф механизмлар орқали реализация қилишни жорий этиш;

фуқаро ва тадбиркорларга махсус геопортал орқали аукцион савдосига чиқариладиган ер майдонларини танлаш имкониятини яратиш;

ердан мўл ҳосил олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер ажратиш тартиби;

сув танқислиги ва шўрланиши юқорилиги сабабли қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш назарда тутилади.


99.

Чорвачилик ва паррандачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш.


2019 йил

1 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

"Ўздонмаҳсулот" АЖ,

"Ўзпахтаёғ" АЖ,

Республика товар-хом ашё биржаси


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

пахта ва ғалла майдонларидан бўшаган ҳосилдорлиги паст ерларда чорвачилик ва паррандачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида озуқа экинлари, жумладан юқори протеинли ўсимликларни жойлаштириш;

омухта ем маҳсулотларини чекланмаган миқдорда биржа савдолари орқали бозор нархларида сотиб олишни таъминлаш;

"Ўздонмаҳсулот" АЖ тизимидаги ем ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, ем маҳсулотлари сифатини ошириш;

чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш, чорвачиликда интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш назарда тутилади.


100.

2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Бош прокуратура,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Рим Декларацияси ҳамда Биохавфсизлик бўйича Картахен протоколини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш назарда тутилади.


101.

Ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб, ҳудудларнинг тупроққлим шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш ва ҳудудий ихтисослаштириш тизимини такомиллаштириш.


2019 йил

1 май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Инновация вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Фанлар академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш;

тупроқ, иқлим, сув шароитидан келиб чиқиб, кейинги йил ҳосили учун фермер хўжаликлари кесимида, контурлар ва экин турлари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз фермер хўжаликларини мақбуллаштириш;

ҳудудий ихтисослаштиришни чуқурлаштириш, жумладан туманлар ҳудудларини мос маҳсулот турларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш назарда тутилади.


3.7. Вилоятлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш,

уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш

102.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июнь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

урбанизация даражасини 2030 йилга қадар камида 60 фоизга етказиш;

комплекс уй-жойлар қурилиши ҳисобидан янги шаҳарлар ва йўлдош-шаҳарлар ташкил этиш;

шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш ва янгилаш;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш;

тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш назарда тутилади.


103.

Республиканинг 27 та туманида саноатни ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ҳудуддаги табиий ва ер ости бойликларини инобатга олган ҳолда, саноат маҳсулотлари ҳажмини кескин ошириш;

хизмат кўрсатиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар ва энергия таъминоти билан таъминлаш, уларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш назарда тутилади.


104.

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларига, айниқса, енгил саноат, металлургия, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат тармоғига, шунингдек ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш.


Йил давомида

Лойиҳа ташаббускорлари

(вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


4,12 млрд АҚШ доллари

Хорижий инвесторлар маблағлари

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда хорижий инвесторларга ер ва бино ажратиш, рухсатномаларни тақдим этиш, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.


105.

Фоиз ставкалари инфляция даражасидан анча паст бўлган инфратузилма ва ижтимоий соҳани ривожлантиришда иқтисодий манфаатдорликни янада оширишга қаратилган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ҳисобидан лойиҳаларни амалга оширишни кенгайтириш.


Йил давомида

Лойиҳа ташаббускорлари (вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


2,7 млрд АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари маблағлари

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда хорижий лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.


106.

Халқаро ва давлат аҳамиятидаги ҳамда маҳаллий йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш.


Йил давомида

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1,7 трлн сўм



94,5 млн АҚШ доллари


Давлат бюджети маблағлари


Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2019 йилда 46,2 км халқаро, 18,7 км давлат аҳамиятидаги, 60 км намунавий қишлоқ аҳоли пунктлари ва хизмат уйлари, шунингдек 65 км эркин иқтисодий, кичик саноат, эркин саноат иқтисодий ва эркин иқтисодий фарм зоналар ҳамда 35,6 км маҳаллий йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.


107.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига оид қурилиш қоидалари ва меъёрларини халқаро стандартларга мослаштириш.


2019 йил

1 июнь

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Адлия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга оид қурилиш қоида ва меъёрларини халқаро стандартларга мослаштириш;

тезюрар автомобиль йўлларини қуришга оид намунавий техник талабларнинг норматив меъёрини яратиш;

шаҳар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашда муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда ишларни комплекс амалга ошириш тартибини жорий қилиш;

шаҳар кўчаларини қуриш ва реконструкция қилишда сув қочириш тизимини инобатга олган ҳолда лойиҳа ечимлари қўлланилишини таъминлаш;

автомобиль йўлларининг ҳолатини кўрсатувчи очиқ электрон харитани ишлаб чиқиш ва уларни таъмирлаш учун танловлар шаффофлигини таъминлаш механизмлари назарда тутилади.


108.

Оролбўйи ҳудудида жойлашган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


320,7 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда Инвестиция дастурига киритилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.


109.

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқларида аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилаш мақсадида янги қурилишларни амалга ошириш.


2019 йил

1 июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Қишлоққурилиш

инвест" МЧЖ, "Ўзшаҳарқурилиш инвест" МЧЖ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқларида янги қурилишларни амалга ошириш манзилли дастурини тасдиқлаш;

Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмаларга эга бўлган замонавий шаҳарча бунёд этиш назарда тутилади.


110.

Сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тизимини яратиш.


2019 йил

1 май

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш чора-тадбирлари назарда тутилади.


3.8. Фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш

ва инвесторлар ишончини оқлаш

111.

Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июнь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви ва инвестиция жалб қилинадиган устувор йўналишлар;

юқори технологияли ишлаб чиқаришни талаб этадиган, тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиниши лозим бўлган соҳаларни белгилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари;

хорижий инвесторлар учун бериладиган имтиёзларда ягона сиёсат юритиш;

жалб этиладиган инвестицияларнинг манбалари ва шаклларини соҳа ва ҳудудлар кесимида белгилаш назарда тутилади.


112.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш.


2019 йил 1 март

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий шакл ҳамда усулларини жорий этиш назарда тутилади.


113.

Инвесторларга тақдим этиш учун ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги дастлабки инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш.


2019 йил

1 июль

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

мамлакат ва яқин қўшни давлатлар томонидан импорт қилинаётган эҳтиёж юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мавжуд энергия, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш;

ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар ва инвестиция лойиҳалари ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;

хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга ошириладиган йирик лойиҳаларни (аэропорт, йўл қурилиш, электр энергетика ва кимё саноат соҳаларида) белгилаш назарда тутилади.


114.

Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар самарасини янада ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда масъул ташкилот ва идоралар ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида инвестицион консалтинг компаниясини ташкил қилиш ва унинг ҳузурида алоҳида инвестиция порталини яратиш.


2019 йил 1 март

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура, ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳаларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларининг ҳаракатларини бирлаштириш;

устувор инвестиция лойиҳалари бўйича инвестиция таклифларини кўриб чиқиш ва чет эл инвесторларига консультация хизматларини кўрсатиш;

хорижий инвесторлар билан учрашувлар ташкил қилиш, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун масъул идораларни жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини, инвесторлар учун яратилаётган имконият ва шароитларни кенг тарғиб қилиш;

чет эл инвесторларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда барча турдаги ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий ва ташкилий-техник хизматлар кўрсатиш ишлари амалга оширилади.


115.

Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини чет давлатлар, инвестициявий банк ва компанияларга тақдимот қилиш мақсадида "инвестиция хаб"ларини яратиш.


2019 йил

1 апрель

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

ТИВ, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа:

республика ҳудудларида "инвестиция хаб"ларини ташкил этиш;

таклиф этилаётган аниқ инвестициявий лойиҳалар ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини кўрсатиш;

инвесторлар учун истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш, зарур ҳолларда маҳаллий шерикларни аниклаш;

инвесторларга зарур бўлган рухсат олиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш;

лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшимча манбаларни аниқлаш;

йирик молиявий нашрлар томонидан даврий ташкил қилинадиган тақдимотларда иштирок этиш;

халқаро инвестициявий банклар ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда, инвестициявий лойиҳалар тақдимотини республикада ва чет давлатларда ўтказиш назарда тутилади.


116.

Фойдаланишга чекловлар мавжуд маълумотлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси,

ДХХ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ,

"Ўзбекнефтгаз" АЖ,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

инвестиция ва юқори технологияларни жалб этишга тўсиқ бўлаётган чекловларни бекор қилиш;

нефть ва газ тармоғига оид ёпиқ маълумотларни хатловдан ўтказиб, улардан очиқ фойдаланиш имконини яратиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ сир сақланадиган маълумотлар рўйхатини, тегишли тармоқлар рўйхатларини қайта кўриб чиқиш;

геодезия ва картография соҳасида давлат сирларини сақлаш ва очиқ фойдаланиладиган картографик материалларни яратиш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


117.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкил этиш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш ва яхшилаш чора-тадбирларини кўриш.


2019 йил 20 февраль

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтингини 2021 йилгача сақлаб туриш ва яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

халқаро ташкилотларнинг индекс ва рейтингларида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида савдога қўйиладиган, дастлабки жойлаштирилиши молиявий ташкилотлар гуруҳи томонидан таъминланадиган эмиссион қимматли қоғозлар - халқаро облигацияларни чиқариш назарда тутилади.


118.

Ўзбекистоннинг глобал рақобатбардошлик индексида қатнашишини таъминлаш.


2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда глобал рақобатбардошлик индексида қатнашишни таъминлаш бўйича амалий чоралар назарда тутилади.


119.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш.


2019 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада кичик саноат зоналарини ташкил этишни инвестициявий-иқтисодий асослантириш, иштирокчиларни жойлаштириш, имтиёз ва преференциялар беришни тартибга солиш назарда тутилади.



Лойиҳа билан Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш концепцияси тасдиқланиб, унда:

эркин иқтисодий зоналарда ихтисослашувни, инвестиция лойиҳаларини танлаш мезонларини, тақдим этиладиган имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини белгилаш;

эркин иқтисодий зоналарда инвесторларни жалб қилиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратиш, жумладан муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, ижтимоий ва маданий жамоат объектлари билан таъминлаш;

эркин иқтисодий зоналар бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан дирекциялар фаолиятини ташкил этишда ягона тизимни белгилаш, кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш, хорижий компаниялар ва тадбиркорлик субъектларига ишончнома асосида эркин иқтисодий зона дирекцияси бошқарувини бериш;

эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари ва дирекциялари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилган лойиҳалар қийматини 2020 йилгача камида 2 бараварга оширишга эришилади.


120.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.


2019 йил 1 март

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада эркин иқтисодий зоналар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш асосида "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


121.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.


2019 йил

1 март

Давлат-хусусий шериклик агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, ёндашув, тартиб ва амалга ошириш механизмини унификациялаш;

лойиҳалар амалга ошириладиган соҳа ва корхоналар рўйхатини шакллантириш ҳамда шартларини белгилаш;

инфратузилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш режасини тасдиқлаш назарда тутилади.


122.

Ўзбекистон Республикасининг "Концессиялар тўғрисида"ги Қонунини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 март

Давлат-хусусий шериклик агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

концессия объектларини бериш, шартномани расмийлаштириш, давлат ва инвесторларнинг ўзаро муносабатларини аниқ тартибга солувчи механизмларни белгилаш;

"Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини "Концессиялар тўғрисида"ги Қонун нормаларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.


3.9. Жаҳон бозорларига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш

123.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини янада кўпайтириш.


2019 йил

1 июнь

Ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир ҳудудда йирик ҳажмли музлаткич ва шок музлатиш ускуналари, гидрокулерларни ўрнатиш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспортга тайёрлашни ташкил этиш;

ҳар бир ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ички ва ташқи бозорга сотишга ихтисослашган кооперативлар ташкил этиш;

миллий экспорт-импорт порталини ташкил этиш орқали дунёнинг барча нуқталарида маҳсулотларга мавжуд талаб ва таклиф ҳақида маълумотларни "онлайн" режимида тезкор олиш имкониятини яратиш;

республика ва чет элда мева-сабзавотларни реализация қилиш бўйича замонавий савдо-логистика мажмуалари - "хаб" ларни ўз ичига олган савдо майдончаларини ташкил этиш;

хориждаги савдо самарадорлиги паст, фойдаланилмаётган савдо уйларини оптималлаштириш ёки салоҳиятли тадбиркорларга фойдаланиш учун бериш назарда тутилади.


124.

Республикада экспорт ҳажмини оширишга хизмат қиладиган чегараолди савдо марказларини ташкил этиш.


2019 йил

1 сентябрь

Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ,

Адлия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

чегараолди ҳудудларда дилерлик марказлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш ва бошқа турдаги маиший хизмат кўрсатиш объектларидан ташкил топган савдо мажмуаларини барпо этиш;

визасиз тартиб жорий қилинмаган чет эл фуқароларига маълум муддат давомида савдо мажмуаси ҳудудига виза расмийлаштирмасдан ташриф буюришга рухсат бериш назарда тутилади.


125.

Божхона тартиботларини соддалаштириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.


2019 йил

1 февраль

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шериклик агентлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

янги замонавий чегарадан ўтказиш терминалларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш учун техник ва молиявий шартларни тайёрлаш;

2019-2021 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида камида 8 та, шундан 2019-2020 йилларда 4 та ўтказиш терминалларини барпо этиш;

чегара божхона постларида назорат тартиботларини бажаришда санитария-эпидемиология, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари фаолиятини самарали ва оператив мувофиқлаштириш;

барча чегара-божхона постлари инфратузилмасини тегишли миқдорда замонавий инспекция кўрик мажмуалари (сканерлар) ва божхона назоратининг бошқа техника воситалари билан жиҳозлаш назарда тутилади.


126.

Экспорт-импорт операциялари амалга оширишни янада такомиллаштириш, жумладан расмийлаштириш муддатларини, зарур ҳужжатлар сонини ҳамда харажатларни қисқартириш.


Йил

давомида

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда "ягона дарча" унификация қилинган божхона ахборот тизимини такомиллаштириш ҳамда сертификатлар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида тизимга киритилишини таъминлаш чоралари амалга оширилади.


127.

Экспорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотларнинг хорижий давлатлардаги расмийлаштирув вақтини қисқартириш чораларини кўриш.


2019 йил

1 ноябрь

Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси,

ТИВ, Адлия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

экспорт қилинаётган маҳсулотлар хорижий мамлакатлар ҳудудига етиб боришидан олдин рухсат этувчи (мувофиқлик ва ветеринария сертификатлари, карантин рухсатномаси ва бошқалар) ҳужжатларни реал вақт режимида алмашиш, уни ваколатли органлар ўртасида интеграциялаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

асосий экспорт қилинадиган, экспорт салоҳияти мавжуд мамлакатлардаги ваколатли органлар билан ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиологик назорат, стандартлар ва ветеринария соҳасида халқаро шартномалар тузиш, мавжудларини қайта кўриб чиқиш орқали назоратни соддалаштириш назарда тутилади.


128.

Экспортга йўналтирилаётган товарлар учун тарифларни арзонлаштириш ва экспорт логистикаси самарадорлигини ошириш.

2019 йил

1 март

Ташқи савдо вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

экспортга йўналтирилган товарларни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ темир йўлларида ташиш хизматларини бюджетдан қисман қоплаш механизмини яратиш;

Жаҳон банкининг "логистика самарадорлиги индекси"даги ўрнимизни камида 20 позицияга яхшилаш;

хорижий давлатларнинг (Қозоғистон, Россия, Туркманистон, Эрон, Озарбайжон ва бошқалар) темир йўлларида юкларни ташиш учун преференциялар олиш чораларини кўриш назарда тутилади.


129.

Экспортёрларни ташқи бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминловчи ягона ўзаро интеграциялашган ахборот тизимини шакллантириш.


2019 йил

1 сентябрь

Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида хориж мамлакатларида жорий қилинган божхона тўловлари ва солиқ ставкалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш;

ташқи бозорларда ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни, бозорларга кириш шарт-шароитларини, мавжуд чекловларни доимий ўрганиш;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ташқи савдо операцияларини кузатиш имкониятини берувчи "шахсий кабинет" яратиш назарда тутилади.


130.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар ва хом ашё рўйхатини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 март

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада рўйхатга киритилмаган ускуналарни киритиш, технологик ускуналар ҳамда уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ҳисобланмаган товарларни рўйхатдан чиқариш назарда тутилади.


131.

Тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш.


2019 йил

1 июль

Ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш орқали мавжуд қоидалар соддалаштирилади ва кодификация қилинади.


132.

Божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи юқори бўлган товар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини аниқлаш воситаларидан самарали фойдаланиш учун хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини жадаллаштириш.


2019 йил

1 июль

Давлат божхона

қўмитаси


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи юқори бўлган товар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари рўйхатини "Хавфни бошқариш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали шакллантириш назарда тутилади.


133.

Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти йўлларининг ўтказувчанлик ҳолатини ошириш.


Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи савдо вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети ва лойиҳага жалб қилинган тадбиркорлар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

мамлакат ҳудуди бўйлаб ўтган халқаро даражадаги автомобиль йўлларининг, айниқса, давлат чегараси орқали ўтиш пунктларига олиб борадиган тирбанд йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида лойиҳавий ечимларни ишлаб чиқиш;

республиканинг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш;

давлат дастурларини шакллантиришда мавжуд темир йўл тармоқларининг ўтказувчанлигини оширишга эътибор қаратиш;

ҳаво транспорти орқали экспорт ҳажмини ошириш ва мазкур соҳага хорижий ҳаво компанияларини кенг жалб қилиш назарда тутилади.


IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

134.

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш.


2019 йил

1 март

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Марказий банк


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш;

ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобига кўпайтириш;

пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилади.


135.

Меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.


2019 йил 20 декабрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар;

ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ифодалайдиган қоидалар;

Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади.


136.

Иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.


2019 йил

30 январь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2019 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат дастури тасдиқланади.

Давлат дастурида:

давлат буюртмаси механизмини жорий этиш ҳисобига иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларида камида 221,5 минг доимий иш ўрни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларда ишга жойлаштириш орқали 200,4 минг аҳолини иш билан таъминлаш;

бандликка кўмаклашиш марказлари орқали 338,7 минг фуқарони иш билан таъминлаш;

касбга ўқитиш, ҳуқуқий ва бошқа турдаги маслаҳатлар бериш каби ижтимоий ёрдамнинг номолиявий усулларидан кенг фойдаланиш;

мақсадли дастурларга мувофиқ микрокредитлаш ҳисобига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш миқдорини кескин ошириш назарда тутилади.


137.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ишсиз фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тақдим этиш тизимини яратиш.


2019 йил

1 март

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

6,3 млрд сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни энг кам ойлик иш ҳақи 10 баравари миқдорида тўлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш. Бунда ишга қабул қилинган шахслар бандлигини энг кам сон ошган санадан бошлаб камида 12 ой давомида сақлаш;

иш берувчиларга - аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга ҳар бир ходим учун энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баравари миқдорида ҳақ тўлаш назарда тутилади.


138.

Меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлиги ва меҳнат фаолиятининг "шахсий тарихи"ни акс эттирувчи "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий комплексини яратиш.


2019 йил

1 октябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази, Халқ банки, Касаба уюшмалари Федерацияси


5,2 млн АҚШ доллари

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

иш билан банд ҳар бир фуқаро ва ҳар бир иш ўрнининг ҳисобини юритиш имконини берадиган идоралараро дастурий комплексни яратиш, электрон меҳнат дафтарчаси ва электрон меҳнат шартномаларини юритишни назарда тутувчи 6 ойлик ўтиш даврини инобатга олган ҳолда махсус ахборот тизимини ишга туширишга оид ташкилий чора-тадбирлар;

электрон базага маълумотлар ўз вақтида ва тўлиқ киритилмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик чоралари назарда тутилади.


139.

World Skills International (WSI) уюшмаси ва соҳанинг бошқа халқаро етакчи ташкилотлари методологияси бўйича ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари соҳаларида ишчиларни ўқитиш тизимини жорий этиш.


2019 йил

1 сентябрь

Меҳнат вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

қиш - World Skills имтиҳонини топшириш" касбга ўқитиш тамойилини жорий этиш;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш орқали банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

бошқа халқаро етакчи ташкилотлар методологиялари асосида ўқитиш ва малака ошириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.


140.

Ўзбекистонда ёшларни касбий ўқитишнинг замонавий тизимини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида халқаро "World Skills International" уюшмасига қўшилиш.


2019 йил

1 декабрь

Меҳнат вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси


10 млрд

сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Меҳнат вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар муассислигида "World Skills Uzbekistan" уюшмасини ташкил этиш;

"World Skills Uzbekistan" бошчилигида ишчи касблар бўйича миллий чемпионатни ўтказиш;

Ўзбекистон делегациясининг 2019 йилда Қозон шаҳри (Россия)да бўлиб ўтадиган "World Skills International" жаҳон чемпионатида қатнашишини таъминлаш ишлари амалга оширилади.


141.

Халқаро стандартларга мувофиқ касбий малакани баҳолаш тизимини жорий этиш.


2019 йил

1 февраль

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Меҳнат вазирлигидан аккредитациядан ўтган нодавлат ташкилотларга фуқаролар малакасини ошириш ва касбий малакасини баҳолаш ҳуқуқини бериш;

фуқаролар малакасини ошириш ва касбий малакани баҳолаш ташкилотлари тизими яратилишини, жумладан давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида рағбатлантириш;

нодавлат ташкилотлар томонидан фуқароларга белгиланган намунадаги касбий кўникмани тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;

барча ишчи ва хизматчиларга касбий малакасини инобатга олган ҳолда табақалаштирилган ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.


142.

Меҳнат гузарлари ва коворкинг марказларида фуқароларни тадбиркорлик лойиҳалари тайёрлаш бўйича ўқитиш амалиётини жорий этиш.


2019 йил

1 март


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Ҳисоб-

китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси тузилмалари орқали фуқароларни меҳнат гузарлари ва коворкинг марказларида тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ўқитиш;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаган фуқароларни биринчи йилда бадалдан озод этган ҳолда, Савдо-саноат палатасига аъзо қилиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш назарда тутилади.


143.

Ўзбекистон Республикасиҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

иш берувчининг иқтисодий мустақиллиги тамойилини кучайтириш;

қонуности ҳужжатлардаги нормаларни бевосита қонунда белгилаш;

ўзини ўзи банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан масофавий меҳнат, фрилансинг каби фаолият турларини кенгайтириш ва унинг мақомини белгилаш назарда тутилади.


4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш

тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг

ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

144.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини янада қўллаб-қувватлаш.


2019 йил

20 февраль

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


3,6 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига улар пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, ижтимоий нафақа тайинлаш назарда тутилади.


145.

Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёнини тубдан оптималлаштириш.


2019 йил

1 июль

Молия вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

архивлардаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш;

идоралараро ахборот алмашувини жорий этиш;

давлат хизматлари маркази орқали пенсия ва Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган ижтимоий нафақа тайинлаш давлат хизматини йўлга қўйиш назарда тутилади.


146.

Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида патронатга (оила тарбиясига) бериш амалиётини кенгайтириш.


2019 йил

1 май

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Оила" илмий-амалий маркази


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

патронат тизимини кенгайтириш ҳисобига тўлиқ давлат таъминотидаги болалар сонини камайтириш;

патронатга берилган болалар учун нафақа миқдорини энг кам ойлик иш ҳақи уч бараваридан саккиз бараварига ошириш, патронатга берилган болалар ҳаётини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.


147.

Тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


972,3 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси давлат ривожлантириш дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 231 та тиббиёт объектида, жумладан 13 та республика, 44 та вилоят тасарруфидаги муассасалар, 59 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, 99 та қишлоқ, шаҳар оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари, 16 та бошқа тиббиёт муассасаларида 972,3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш назарда тутилади.

Хусусан, 27 та янги объект қуриш, 176 та объектни реконструкция қилиш ва 28 та объектни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.


148.

Тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


109,6 млн АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш, тармоқ жадвалларини тасдиқлаш ва даволаш-профилактика муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.


149.

Тез тиббий ёрдам хизматини автотранспорт воситалари билан таъминлаш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


Ҳисоб-китобларга асосан

Тез тиббий ёрдамни ривожлан-тириш жамғармаси маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Тез тиббий ёрдам хизмати учун жаҳон талабларига мос бўлган, ҳаракатланиш давомида беморга реанимацион тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган 75 та реанимобиллар ва ҳаракатланиши қийин йўллардан юра оладиган 50 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари сотиб олинади.

Шошилинч ёрдам хизматини янги босқичга кўтариш мақсадида авиация техникаси билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.


150.

Хусусий тиббиёт хизмати соҳасини янада ривожлантириш ва соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-китобларга асосан

Ташаббускор-

лар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Республика бўйича 272 та, жумладан 47 та чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилади.


151.

Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ривожланган давлатлар олий тиббий таълим муассасаларининг кенг иштирокини таъминлаш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Ўзбекистондаги тиббиёт таълим муассасаларида Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Германия ва Италия тиббиёт университетларининг қўшма дастурлари, қўшма факультет ва филиалларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.


152.

Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш.


2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича махсус скрининг дастурини қабул қилиш ва уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш;

аёлларда бачадон бўйи ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун махсус скрининг дастурини тасдиқлаш;

бачадон бўйи ва кўкрак бези саратони "канцер регистри"ни шакллантириш;

тиббиёт муассасаларини саратонга қарши дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш;

хайрия маблағларини жалб қилиш учун махсус ҳисоб рақамига эга жамоат онкология ҳаракатини шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар назарда тутилади.


153.

Санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўриш.


2019 йил

15 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

самарасиз санитария-гигиена лабораторияларини оптималлаштириб, улар негизида замонавий туманлараро лабораториялар ташкил этиш;

ДСЭНМларининг вакцина сақлаш омборхоналарини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

касалликларни назорат қилиш марказлари бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ДСЭНМлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш;

штатлар меъёрларини танқидий қайта кўриб чиқиб, иш жараёнига самарали методлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига самарасиз штат бирликларини мақбуллаштириш;

ДСЭНМларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан вакциналарни сақлашга мўлжалланган 30 та совутгич, 230 та музлатгич, 15 та авторефрижератор ва 200 та вакцина ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини харид қилиш;

юқумли касалликлар ва оммавий заҳарланишлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида шошилинч ахборот алмашинувнинг ягона дастурини яратиш назарда тутилади.


154.

Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш.


2019 йил

1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг давлат томонидан қопланадиган кафолатланган ҳажми ва турларини аниқ белгилаш назарда тутилади.


155.

Давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.


2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

16 та тумандаги тиббиёт муассасаларини "ҳар бир даволанган ҳолат" учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;

"маблағ бино учун эмас, балки бемор учун" тамойили асосида ишни ташкил этиш назарда тутилади.


156.

Давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан бепул таъминлашни яхшилаш.


Йил

давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


16 млрд

сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга 13 мингта протез-ортопедия буюмлари, 10 мингта ногиронлик аравачалари, 2 минг жуфт эшитиш аппаратлари, 3 мингта ҳасса, 2 минг жуфт қўлтиқ таёқ билан бепул тақдим этилади.


157.

Узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи "мобиль ижтимоий гуруҳлар" фаолиятини ташкил қилиш.


2019 йил

1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, "Соғлом авлод учун"жамғармаси, "Нуроний" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


-

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи тиббий ва ижтимоий ходимлар, "Қизил ярим ой" жамияти ходимлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Ёшлар иттифоқи вакилларидан иборат "мобиль ижтимоий гуруҳлар" фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.


158.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро молия институтлари кўмагида Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида юқумли бўлмаган касалликларнинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, сурункали нафас аъзолари касалликлари) олдини олиш лойиҳасини амалга ошириш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари


-

Халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

40 ёшдан ошган фуқароларда махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамшираларини махсус дастур асосида ўқитиш назарда тутилади.


159.

Халқ генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини янада яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

20 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, вазирлик ва идоралар


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда халқимиз генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини яхшилаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, илмий асосланган ҳолда таҳлил қилиш ва амалдаги меъёрларни қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.


160.

Мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.


2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021 йилдан бошлаб мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

мажбурий тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;

соғлиқни сақлаш эҳтиёжи учун ажратилаётган пул маблағларини жамлаш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш;

"ҳар бир тўлиқ даволанган ҳолат" ҳисобидан келиб чиқиб молиялаштириш механизмларини жорий қилиш;

тиббий суғурта дастурларини амалга оширишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини кенг жалб этиш назарда тутилади.


161.

Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26,5 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган ногиронлиги бўлган болаларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш бўйича операциялар ўтказилади.


162.

Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиёт марказини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиёт марказини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш;

нуклеар тиббиётни ривожлантириш орқали инсон организмидаги ўзгаришларни барвақт аниқлаш, касалликларга илк босқичида ташхис қўйиш ва онкологик касалликларни самарали даволаш имконини яратиш назарда тутилади.


163.

Тиббиёт муассасалари таркибида умидсиз оғир беморлар учун хоспис бўлимларини ташкил қилиш.


2019 йил

1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:

Лойиҳада тиббиёт муассасаларидаги бўш турган ҳудуд ва мавжуд ўринлардан самарали фойдаланиш, улар таркибида умидсиз оғир беморлар учун хоспис бўлимларини ташкил қилиш, зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш масалалари назарда тутилади.


164.

Давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини уларнинг натижадорлиги кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш.


2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжати лойиҳаси:

Лойиҳада:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш;

ҳар йил якунига кўра, мазкур рейтингни оммавий ахборот воситалари ва вазирлик сайтида эълон қилиш;

баҳолашни муассаса фаолиятининг якуний натижалари ва ўлчанадиган кўрсаткичлари асосида ўтказиш;

бирламчи тиббиёт муассасаларида профилактика билан боғлиқ кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратиш;

рейтинг натижасига кўра, энг юқори баҳоланган муассасалар раҳбарлари ва ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш, паст баҳо олганларга меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллаш назарда тутилади.


165.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш.


2019 йил

1 июнь


Вазирлар Маҳкамаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари - кексалар, ногиронлиги бўлган болалар ва катта ёшдаги шахслар, ёлғизлар, етим ва ота-она қаровисиз қолган болалар, кам таъминланган оилалар, вояга етмаган кўп болали оилалар, 2 ёшгача бола парвариш қилаётган оналар, муқим яшаш жойи бўлмаган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга самарали ижтимоий хизматларни ташкил қилиш, абилитация, реабилитация қилиш вазифаларини бажаришга ихтисослашган махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш назарда тутилади.


166.

Ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.


2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бу борада тарғибот ишларини амалга ошириш назарда тутилади.


167.

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш.


2019 йил

20 февраль

Хотин-қизлар қўмитаси,

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар корхоналардаги бўш ва квоталанган иш ўринларига жойлаштирилади, ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик ва бошқа йўналишларда манзилли асосда иш билан таъминланади.


168.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой нархининг бошланғич тўлов миқдорини тўлаб бериш орқали қўллаб-қувватлаш.


Йил

давомида

Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


60 млрд

сўм

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Тадбир доирасида 1 584 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга имтиёзли ипотека кредити асосида арзон уй-жойлар берилади.


169.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш.


Йил

давомида

Хотин-қизлар қўмитаси, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


100 млрд сўм

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Тадбир доирасида Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди орқали хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантиришга 100 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилади.


170.

Хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва оиладаги низоли вазиятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тизимли асосда ташкил этиш.


Йил

давомида

Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Тадбир доирасида 61 та туманда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари ташкил этилади.


4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш,

аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт,

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш

171.

Арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш, намунавий уйлар лойиҳаларини такомиллаштириш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш, замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланиш чораларини кўриш.


Йил

давомида

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновация вазирлиги, тижорат банклари, "Қишлоққурилиш инвест" МЧЖ,

"Ўзшаҳарқурилиш инвест" МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

3 451,5 млрд сўм



193,7 млн АҚШ доллари


808,2 млрд сўм


Давлат бюджети маблағлари


Халқаро молия институтлари маблағлари


Ижрочилар маблағи

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

уй-жойларнинг ички ва ташқи конструкциялари, қурилиш материалларини мақбул, арзон ва сифатли қурилиш материалларига ўзгартириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали қурилиш материаллари таннархини мақбуллаштириш;

2 сотихли 2 ва 3 хонали уй-жойларни массивнинг бош режасида жойлаштиришда хўжалик йўлини қайта кўриб чиқиш орқали нархни мақбуллаштириш;

қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 15 010 та арзон уй-жойлар қурилиши;

шаҳарларда 355 та кўп қаватли уйлар қурилиши назарда тутилади.


172.

Республика ҳудудларидаги аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


Йил

давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1 100,5 млрд сўм







95,6 млн АҚШ доллари


Давлат бюджети маблағлари,

Ичимлик ва оқова суви тизимини ривожлантириш жамғармаси


Халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

200 та ичимлик сув ва 24 та оқова сув тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 879,4 км ичимлик сув ва 57,6 км оқова сув тармоқларини ҳамда 134 та ичимлик сув ҳамда 3 та оқова иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш;

халқаро молия институтлари иштирокида 4 та ичимлик сув ва 3 та оқова сув тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 98 км магистрал, 487 км ичимлик сув ва 93 км оқова тармоқларини ҳамда 18 та ичимлик сув ва 6 та оқова иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.


173.

Кўп қаватли уй-жой фондини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, хорижий тажриба асосида реновация дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 май


2019 йил

1 сентябрь


Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ хатловдан ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича реновация дастурларини тасдиқлаш назарда тутилади.


174.

Республика уй-жой фондининг иситиш тизимларини яхшилаш.


Йил

давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


42,9 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда республика ҳудудидаги 5 та маҳаллий қозонхонани реконструкция қилинади ва 1,7 км иссиқлик таъминоти тармоқлари таъмирланади.


175.

Уй-жой мулкдорлари ширкатларида маъмурий харажатларни камайтириш учун профессионал бошқарув компаниялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш.


2019 йил

20 апрель

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада уй-жой мулкдорлари ширкатларида маъмурий харажатларни камайтириш учун уларни давлат-хусусий шериклик бўйича инвесторларга бериш назарда тутилади.


176.

Ичимлик сув таъминоти корхоналари маълумотлар базаси ва геоахборот марказлашган тизимини яратиш.


2019 йил

1 декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар ва халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ичимлик сув таъминоти корхоналарида биллинг ва геоахборот тизимлари жорий этилади.


177.

Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида транспорт-логистика инфратузилмасини янада ривожлантириш, янги темир йўллар қуриш ва электрлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш чораларини кўриш.


Йил

давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


572,8 млрд

сўм



630 млн АҚШ доллари


Давлат бюджети маблағлари


Халқаро молия институтлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, корхоналар ўз маблағлари


2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда:

2 та янги "Boeing 787 Dreamliner" самолётини харид қилиш, "Тошкент-Шарқий" замонавий аэропортини қуриш;

"Андижон-Савай-Хонобод" темир йўл участкасини модернизация қилиш, Тошкент метрополитенининг Юнусобод, Сирғали ва Тошкент шаҳрининг айланма ер усти қисмининг биринчи босқичини қуриш назарда тутилади.


178.

Шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг ички йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш.


Йил давомида

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


250 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда қишлоқ, шаҳар, шаҳар посёлкалари ва овул йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.


179.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июнь

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

аҳоли саломатлиги учун қулай шароитлар яратиш, экологик мувозанатни сақлаш ва барқарор ривожланишда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш;

ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари сифатини таъминлаш ва антропоген таъсирдан муҳофаза қилиш назарда тутилади.


180.

Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 май

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган ташкилий-иқтисодий комплекс тадбирларни ўз ичига олган дастурни тасдиқлаш;

флора ва фауна турларини сақлашни барқарорлаштириш назарда тутилади.


181.

Ўзбекистон Республикасининг 2019-2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 март

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан маиший чиқиндилар бошқаруви бўйича узоқ муддатли ташкилий-иқтисодий тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланади.

Дастурда:

қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, маиший чиқинди ҳосил бўлишининг ўсиш жараёни ва уларнинг хавфлилигини камайтириш;

қаттиқ маиший чиқиндилар ва улардаги фойдали таркибий қисмларни қайта ишлаш орқали улардан иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиш;

қаттиқ маиший чиқиндилардан энергия олиш, маиший чиқиндилардан биогаз ва синтез-газ олиш, улардан муқобил энергия сифатида электр ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ёки маиший газ сифатида фойдаланиш назарда тутилади.


182.

Санитария-тозалаш хизматлари фаолиятини янада кенгайтириш.


Йил давомида

Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


163,4 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни янада такомиллаштириш ва "Тоза ҳудуд" ДУК моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудларда 644 та чиқинди йиғиш майдончаси қурилади, 3 623 та контейнер ўрнатилади ва 245 та махсус техника харид қилинади.


183.

Магистрал телекоммуникация транспорт тармоқларини кенгайтириш.


Йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга асосан

Ижрочилар, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва халқаро молия институтлари маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда "Ўзбектелеком" АК магистрал телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлигини вилоят марказларигача 100 Гбит/с дан 400 Гбит/с гача, туман марказларигача 10 Гбит/с дан 100 Гбит/с гача ошириш чоралари кўрилади.


184.

Мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш.


Йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК


Ҳисоб-

китобларга асосан


Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш мақсадида 1050 та GSM база станциялари ўрнатилади.


185.

Кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш.


Йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК


458,2 млрд сўм

Хорижий банклар, ускуна етказиб берувчилар кредитлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

620 000 портли маълумотлар узатиш қурилмалари ўрнатилади;

лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига (Triple play) Интернет, IP ва видео телефония, IPTV, VPN ва бошқа турдаги замонавий хизматларни тақдим этиш имкониятлари кенгайтирилади.


186.

Оптик толали алоқа линияларини қуриш.


Йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, телекоммуникация операторлари


47,2 млрд сўм

Телекоммуни-кация операторлари ўз маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2 000 км оптик толали алоқа линияларини қурилади;

лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматлари кўрсатиш имконияти кенгайтирилади.


4.4. Маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш

187.

Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 август

Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада моддий маданий мерос объектларини қисқа ва узоқ муддатли ижарага ҳамда текин фойдаланишга бериш тартибини белгилаш, моддий маданий мерос объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш назарда тутилади.


188.

Моддий маданий мерос объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.


Йил давомида

Маданият вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-

китобларга асосан

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда моддий маданий мерос объектларини техник хатловдан ўтказиш, уларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг муҳофаза белгиларини ўрнатиш таъминланади.


189.

Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш чораларини кўриш.


2019 йил

1 февраль

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-

китобларга асосан

Ижрочилар ва маҳаллий бюджет маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари томонидан олиб борилаётган ҳамда олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш;

республика музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, унинг якуни бўйича ҳар бир музейнинг каталогини яратиш назарда тутилади.


190.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида "Ўзбекистон тарихи" каналини ташкил этиш.


2019 йил

1 февраль

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Молия вазирлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

буюк аллома ва адиблар, азиз-авлиёларнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида махсус канал ташкил этиш;

илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлилар билан биргаликда канал дастурларини пухта шакллантириш назарда тутилади.


191.

Тарихий шахслар, алломалар ҳақида бадиий, бадиий-публицистик, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар яратиш.


Йил давомида

"Ўзбеккино" агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


Ҳисоб-

китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ишлаб чиқарувчилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

буюк аждодларимиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби давлат арбоблари, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ шоир ва адиблар, Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний каби алломалар ҳақида бадиий, бадиий-публицистик, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар яратиш;

жаҳондаги энг йирик кино студиялари, продюсерлар ва актёрларни жалб қилиш, кино саноати вакилларининг касб маҳоратини ривожлантириш, халқимиз ва унинг буюк тарихини халқаро ҳамжамият эътиборига етказиш назарда тутилади.


192.

Тарихий шахслар ва миллий образлар акс этган анимацион фильмлар яратиш.


Йил давомида

"Ўзбеккино" агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


Ҳисоб-

китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ишлаб чиқарувчилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

миллий қаҳрамонлар ва образлар (Алпомиш, Широқ, Тўмарис, Хўжа Насриддин ва бошқалар), шунингдек, замонавий мавзудаги анимацион фильмлар яратиш;

дунё болалари севиб томоша қиладиган машҳур мультфильмлар даражасидаги ўзбек мультфильмини дунёга танитадиган миллий қаҳрамонлар образини яратиш назарда тутилади.


193.

Театр санъати соҳасида халқаро фестиваль ва конференция ўтказиш.


2019 йил

1 июль

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлан-

тириш жамғармаси ҳамда хайрия маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда ўзбек театр санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш ва ривожланган давлатларнинг театрлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.


194.

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларидан бирини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 апрель

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, ТИВ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ёзги Осиё ўйинларидан бирини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади.


195.

2020 йил Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш.


Йил

давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси


Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2020 йил Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш;

Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар қўлга киритиладиган мусобақаларда спортчилар иштирокини тўлиқ таъминлаш бўйича бюджет ва ҳомийлар маблағлари миқдорини ошириш назарда тутилади.


196.

Спорт бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни, жумладан профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


Йил давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда спорт бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича алоқаларни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида Санкт-Петербург шаҳридаги П.Ф.Лесгафт номидаги Жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий университетининг факультетини, Россия Жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшлар университетининг филиалини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.


197.

Республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш, умумтаълим мактаблари спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва доимий жиҳозлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

республика бўйича, жумладан чекка ҳудудларда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш;

халқ таълими тизимидаги спорт иншоотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

хатлов натижаларига кўра, жорий таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янги спорт иншоотларини қуриш бўйича 5 йиллик дастурни қабул қилиш;

фойдаланилаётган спорт иншоотларини спорт инвентарлари билан доимий жиҳозлаш чораларини кўриш назарда тутилади.


198.

Туризмнинг янги турларини ривожлантириш ва мавсумийлик омили таъсирини камайтириш мақсадида ишбилармонлик туризмини ("MICE") ривожлантириш.


2019 йил

30 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги тадбирларни ўтказиш дастурини тузиш ҳамда мавсумийлик омилини инобатга олган ҳолда тадбирлар санасини белгилаш;

ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш нуқтаи назаридан бино ва меҳмонхоналарнинг рўйхатини шакллантириш назарда тутилади.


199.

Узоқ ва яқин хорижий мамлакатлардан туристлар сонини янада ошириш, уларнинг мамлакат ичида эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида авиатранспорт тизимини янада такомиллаштириш.


Йил

давомида

Вазирлар Маҳкамаси,

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мамлакат авиаташишлар бозорида кам бюджетли авиакомпаниялар (лоукостерлар) ва тижорат авиация хизмати кўрсатувчи компаниялар учун қулай шарт-шароит яратиш;

аэропортлар инфратузилмасини ва аэронавигация хизмати кўрсатишни ривожлантириш;

аэропортлар хизматларини кўрсатишда хусусий сектор иштироки ва рақобат муҳитини таъминлаш, "очиқ осмон" режимини жорий этиш;

асосий туризм бозори бўлган давлатлардан республика ҳудудларига тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилади.


200.

Минтақавий транспорт алоқаларини ривожлантириш.


2019 йил

1 ноябрь

Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Туризмни ривожланти-риш давлат қўмитаси, "Ўзавтотранс" агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳалари.

Бунда:

лоукостерларни жалб этиш, авиарейслар ва темир йўл рейслари сонини ошириш;

мамлакат ҳудудлари ва минтақа мамлакатлари орасида мунтазам автобус, темир йўл ва авиақатновларни жорий этиш;

турли транспорт рейслари ўртасида қулай мувофиқликни ташкил этиш назарда тутилади.


201.

Республикага туристлар оқимини янада кенгайтириш мақсадида машҳур халқаро брендлар асосида фаолият юритувчи етакчи компаниялар филиалларини Ўзбекистонда очиш чораларини кўриш.


Йил давомида

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги


Ҳисоб-

китобларга асосан

Хорижий ва маҳаллий инвесторлар маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

халқаро брендлар асосида озиқ-овқат, спорт, савдо хизматлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи йирик компаниялар билан музокаралар ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тегишли лойиҳаларни амалга ошириш чоралари кўрилади.


4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

202.

Мактабгача таълимнинг қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Йил

давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1 654

млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси давлат ривожлантириш дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2019 йилда 447 та мактабгача таълим муассасасида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари;

6 ёшдаги болаларни ҳафта давомида камида 15 соатли мактабгача тайёрлов гуруҳларига жалб этиш;

шаҳарларда янги уй-жой комплекслари қурилишига рухсат беришда янги мактабгача таълим муассасалари қурилишини таъминлаш;

янги мактабгача таълим муассасалари лойиҳаларини яратиш ишлари амалга оширилади.


203.

Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш.


2019 йил

1 март

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш ва ўқитиш;

белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик, фан тўгараклари ташкил этиб, қўшимча хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.


204.

Барча ҳудудларда Президент мактабларини ташкил этиш.


Йил давомида

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси давлат ривожлантириш дастурларини молиялаштириш жамғармаси, Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Дастлаб Нукус шаҳрида, кейинчалик бошқа ҳудудларда босқичма-босқич янги турдаги мактаблар - Президент мактаблари ташкил этилади.


205.

Ўқувчилар учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича "Замонавий мактаб" дастурини қабул қилиш.


2019 йил

1 июль

Халқ таълими вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2020-2024 йилларга мўлжалланган "Замонавий мактаб" дастури тасдиқланади.

Дастурда йиллар ва ҳудудлар кесимида "Замонавий мактаб"лар қуриш бўйича манзилли дастур ва уларни молиялаштириш манбалари назарда тутилади.


206.

Умумтаълим мактабларини жиҳозлаш тартиби ва уларга қўйилган талабларни такомиллаштириш.


2019 йил

1 август

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

жиҳозларга қўйилган техник талаблар (дизайни)ни қайта кўриб чиқиш;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда жиҳозларга қўйилган талабларни такомиллаштириш назарда тутилади.


207.

Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида бир нафар ўқувчига харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиққан ҳолда "маблағ ўқувчи ортидан" тамойили асосида босқичма-босқич молиялаштириш тизимига ўтиш.


Йил

давомида


Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда халқ таълими муассасалари учун ажратилаётган маблағларни тақсимлаш жараёнида шаффоф механизмни яратиш мақсадида 2019 йил 1 мартдан бошлаб эксперимент тариқасида бир нафар ўқувчига харажатларнинг базавий нормативларидан келиб чиққан ҳолда "маблағ ўқувчи ортидан" тамойили асосида молиялаштириш тизими жорий этилади.


208.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш.


2019 йил

1 июль


Халқ таълими вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларда таълим сифатини таъминлаш назарда тутилади.


209.

Республика олий таълим муассасаларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлашда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


2019 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Ҳисоб-

китобларга асосан

Олий таълим муассасалари

нинг бюджетдан ташқари маблағлари


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

олий таълим муассасаларини QS, TНE каби халқаро рейтинг агентликларининг рўйхатига киритиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш;

хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан биргаликда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган таълим дастурлари (йўналишлари, мутахассисликлари) бўйича кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;

республика олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва имкониятлари ҳақида хорижда тақдимотлар ва ахборотларни намойиш этиш орқали хорижий талабалар учун республикада таълим бериш имкониятларини кенгайтириш;

кадрлар буюртмачилари, жумладан хусусий тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат олий таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари назарда тутилади.


210.

Истиқболда республика олий таълим тизимини ривожланган давлатлар олий таълим тизимига интеграция қилиш, модуль тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг мобиллигини йўлга қўйиш мақсадида "Болонья жараёни"га қўшилиш юзасидан амалий чоралар кўриш.


2019 йил

1 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

хорижий давлатларнинг "Болонья жараёни"га ўтган ва самарали фаолият олиб бораётган олий таълим тизимлари тажрибасини ўрганиш;

Ўзбекистон олий таълим тизимининг "Болонья жараёни"га қўшилиши учун ташкилий чора-тадбирларни кўриш;

республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини модуль тизими асосида ташкил этиш учун мавжуд норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш, янги тартиб ва қоидаларни жорий этиш;

"Болонья жараёни" талабларига мувофиқ тегишли хорижий олий таълим муассасалари томонидан олий маълумот тўғрисида берилган дипломларни Ўзбекистон Республикасида тан олиш тартибининг мақбул тизимини яратиш назарда тутилади.


211.

Касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, таълим дастурлари муддатини табақалаштирган ҳолда касбий таълимни ташкил этиш ва мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш.


2019 йил

1 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида

Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари, бошқа манбалар


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тоифаланган касб-ҳунар таълим муассасаларини ташкил этиш хусусиятлари, молиялаштириш манбалари;

бакалавриат дастури билан интеграциялашган "Бошланғич олий мактаблар";

вазирлик ва идоралар тасарруфида фаолият юритадиган "идоравий" таълим муассасалари;

ҳар бир туманда камида 2 тадан "кўп тармоқли касб-ҳунар таълим муассасалари";

касб-ҳунар таълим муассасаларида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш;

умумтаълим мактабларига фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари биноларини бериш назарда тутилади.


212.

Ривожланган халқаро таълим стандартларини инобатга олиб, касб-ҳунар таълими тизимининг давлат таълим стандартлари, таълим муассасаларининг тоифалари ва ўқитиш муддатлари бўйича касблар ва мутахассисликлар рўйхати ва касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

касбий таълим бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилган ҳолда давлат таълим стандартларини;

барча тоифадаги таълим муассасаларининг, ўқитиш муддатидан келиб чиққан ҳолда касблар ва мутахассисликларнинг рўйхатини;

касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторини тасдиқлаш назарда тутилади.


213.

Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотларда (PISA, ТIMSS, PIRLS ва б.) иштирокини таъминлаш мақсадида Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2019 йил

1 март

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) ўртасида келишув имзолаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.


214.

Таълим муассасаларини аккредитациялаш тизимини такомиллаштириш.


2019 йил

1 март

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

аккредитациялаш жараёнини янада соддалаштириш;

халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда икки турдаги (таълим муассасаси аккредитацияси ва таълим дастурлари аккредитацияси) аккредитация тизимини жорий этиш;

таълим муассасаларида ички баҳолаш тизимини такомиллаштириш, ички баҳолаш натижаларининг мавжудлиги, холисоналиги ва шаффофлигини аккредитациялашнинг асосий мезонлари сифатида эътироф этиш;

аккредитациялаш натижалари бўйича таълим муассасалари раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш назарда тутилади.


215.

Узлуксиз таълим тизимида таълим муассасалари фаолияти самарадорлигига баҳо бериш ва уларнинг рейтингини босқичма-босқич эълон қилиб бориш.


2019 йил

1 август

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази


-

-

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;

рейтинг натижалари асосида таълим муассасалари фаолиятига баҳо бериш назарда тутилади.


216.

Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш механизмларини такомиллаштириш.


2019 йил

1 май


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновация вазирлиги, Олий аттестация комиссияси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

докторантурага қабул квотасини магистратура қабул квотасининг камида 30 фоизи миқдорида белгилаш;

докторантларга илмий раҳбарлик қилиш сони чегарасини қайта кўриб чиқиш;

докторантурага талабгорларни тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат бериш назарда тутилади.


217.

Республика илмий журналларини Scopus, Web of Science, Science direct, Thomson reuters каби халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


100 млрд сўм

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

республика илмий журналларининг махсус жамғармасини ташкил этиш;

жамғарма маблағларини халқаро рейтингга кириш салоҳияти мавжуд илмий ва олий таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтириш;

республика илмий журналларини Scopus, Web of Science, Science direct, Thomson reuters каби халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритиш;

юқори нуфузли халқаро журналларда мақола чоп этган муаллифларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.


218.

Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш.


2019 йил

1 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

жамғармани ташкил этиш ва унинг фаолият юритиши тартиби;

жамғарма маблағларидан иқтидорли ўқувчи ва талабалар, фаол ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, битирувчилар ва таълим муассасалари ўртасида амалий ва фойдали алоқани таъминлаш учун фойдаланиш тартиби назарда тутилади.


219.

Йирик халқаро компанияларда ишлаган етук олим ва мутахассисларни олий таълим муассасаларига раҳбарлик ва профессор-ўқитувчи лавозимларига таклиф қилиш.


Йил

давомида

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, ТИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

чет элдан таклиф этилган мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан тортиб ўқув-услубий ишларни ташкил этишгача барча зарур шароитлар яратилади;

Ўзбекистонда етишиб чиқиб, ҳозирги кунда нуфузли хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фаолият кўрсатаётган юртдошларни Ватанга қайтариш амалиёти кенг жорий этилади.


220.

Хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари филиаллари ва қўшма таълим дастурларини ташкил этиш.


Йил

давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТИВ, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистонда Москва энергетика институти, Москва давлат халқаро муносабатлар институти, шунингдек Тошкент кимё-технология институтида Д.Менделеев номидаги Россия давлат кимё-технология университети, Тошкент давлат аграр университетида Астрахан давлат техника университети билан қўшма таълим дастурлари (қўшма факультетлар) ташкил қилинади.


221.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, уларга молиявий масалаларда мустақиллик бериш.


2019 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат тест маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

босқичма-босқич давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини жорий этиш орқали ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш;

олий таълим муассасаларини молиявий тартибга солувчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш орқали олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш назарда тутилади.


222.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имкониятини бериш.


2019 йил

1 апрель

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

абитуриентларни бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имкониятини берувчи механизмни ишлаб чиқиш;

абитуриентнинг синов натижаси бўйича олган бали тавсия этишга етарли бўлган олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)да ўқиш имкониятини бериш;

кириш синовлари якунлангандан кейин абитуриентларни олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)ни танлашнинг аниқ муддатини белгилаш;

абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаларини танлашда имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлигининг мослиги назарда тутилади.


223.

Иқтидорли ёшлар учун бакалавр босқичини жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасаларида давом эттириш имкониятини яратиш.


2019 йил

1 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада бакалавр босқичи талабаларининг хорижда таълим олишини ташкил этиш тартиби назарда тутилади.


224.

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб босқичма-босқич давлат хизматлари марказлари орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш.


2019 йил

1 май


Адлия вазирлиги,

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат қабул қилиш тизимини яратиш ва ўқишга кириш учун ҳужжат топширишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилади.


225.

Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратиш ва шу квота доирасида тест синовларини ўтказиш.


2019 йил

1 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Миллий гвардия


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталари доирасида алоҳида квоталар ажратиш ва тест синовларини ўтказиш;

ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назарда тутилади.


226.

Умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва илмий-ўқув жараёни сифатини тубдан яхшилаш.


Йил

давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1,8 трлн

сўм



25,1 млн АҚШ доллари


Давлат бюджети маблағлари


Халқаро молия институтлари маблағлари


2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда Инвестиция дастурларига киритилган таълим муассасалари объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.


227.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, амалий натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" узлуксиз занжиридан иборат махсус портал ташкил этиш.


2019 йил

1 июнь

Инновация вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада порталда корхоналарнинг буюртмалари, мавжуд ва истиқболдаги илмий ишлар рўйхати, лойиҳалар бўйича потенциал инвесторлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳамда портал ўзаро ҳамкорлик учун қулай майдон бўлиши назарда тутилади.


228.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш ҳажмини босқичма-босқич оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июнь

Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илм-фан ва инновация соҳасига молиявий маблағлар ва инвестицияларни жалб этиш асосида Ўзбекистоннинг глобал инновацион индексдаги ўрнини яхшилаш;

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш;

илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва зарур инновацион инфратузилмани барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.


229.

Илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва илмий ишланмалар бўйича амалий натижадорликни ошириш.


2019 йил

1 март

Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мавжуд илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш;

ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба-ишлаб чиқариш ва инновацион марказлар ташкил этиш;

илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтинг тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.


230.

Технопаркларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш.


2019 йил

1 март

Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

технопаркларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш;

технопарклар фаолиятини ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш назарда тутилади


4.6. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

231.

"Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш.


Йил

давомида

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2 трлн сўм,

шундан 500 млрд сўм бюджет маблағлари


"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси ва бошқа манбалар маблағлари


Амалий чора-тадбирлар.

Бунда "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси маблағларидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратиш орқали 50 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.


232.

"Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси" фаолиятига эътиборни кучайтириш, унинг вакиллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш.


2019 йил

1 март


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси" фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.


233.

Ёшлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.


2019 йил

1 февраль

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда давлат-хусусий шериклик асосида янги маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, уларни замонавий ёшлар масканларига айлантириш чораларини кўриш, ушбу боғларда, биринчи навбатда, спорт майдончалари, амфитеатр ва кичик саҳналар, кутубхона, "Book cafe", шунингдек бепул "wi-fi" ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилади.


V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ

БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН,

ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА

ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро

тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

234.

Мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар қудратини ошириш.


2019 йил

10 апрель

Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, ФВВ, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик

ва идоралар


-

-

Комплекс чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги қонун ҳужжатларини ҳисобга олиб, Қуролли Кучларни қўллашни режалаштиришнинг ҳуқуқий асосларини янгилаш;

Қуролли Кучлар жанговар таркиби ва тузилиши сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш;

ҳарбий кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ҳарбий хизматчиларнинг профессионал тайёргарлигини ташкил этишнинг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқиш;

Қуролли Кучлар миллий руҳини юксалтириш, аскар, сержант ва офицерларни баркамол этиб тарбиялаш тизимини такомиллаштириш;

мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказини яратиш ва фаолиятини таъминлаш;

илғор ахборот-коммуникация технологиялари асосида қўшинларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;

қўшинларни 2018-2021 йилларда замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва таъмирлаш комплекс дастурини ижро этиш;

давлат мудофаа буюртмаси, мудофаага мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш назарда тутилади.


235.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль


Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳарбий ва икки хил мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маҳаллий корхоналарнинг манфаатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни назарда тутувчи мудофаа саноати корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;

мудофаа саноати ва бошқа саноат тармоқлари билан тузилмавий диверсификация ва интеграциялашувни таъминлаш;

Давлат мудофаа саноати комплексининг "Инновация технологиялари маркази" негизида ҳарбий ва икки хил мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар, энг янги материал ва хом ашёларнинг янги турларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиёт соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасалари, алоҳида компаниялар ишланмаларини консолидация қилиш бўйича мудофаа саноати комплексининг илмий-конструкторлик кластерини яратиш;

Қуролли Кучларнинг юқори сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган ҳарбий-техникавий мулкни сотиб олиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.


236.

Давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида чегара назорати сифатини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июнь

ДХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ТИВ, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази


Ҳисоб-китобларга асосан


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ДХХ Чегара қўшинлари назоратчилар таркибини мобил видеокамералар билан босқичма-босқич таъминлаш;

замонавий талабларга жавоб берувчи "шахсни аниқлаштириш" тизимини жорий этиш;

чегара назоратидан ўтиш жараёни муддатини қисқартиришга қаратилган паспорт ва чегара назорати механизмини автоматлаштириш, "электрон дарвозалар"ни (E-GATE) босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.


237.

Мамлакатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш.


2019 йил

1 август

"Ўзалоқаназорат" инспекцияси,

ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Бош прокуратура,

ИИВ, Матбуот ва ахборот агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика маънавият ва маърифат маркази


Ҳисоб-китобларга асосан


Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

"рақамли криминалистика" ихтисослаштирилган лабораториясини яратиш;

миллий кибермаконда ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига тезкор чора кўриш бўйича "UZCERT" хизматини такомиллаштириш;

ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ давлат органларида қўлланилувчи дастурий таъминотни сертификациялаш механизмини татбиқ этиш;

кибержиноятлардан сақланиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек мазкур соҳада етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилади.


238.

Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш.


2019 йил

10 март

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, ТИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, миллий маданий марказлар


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

маданий-гуманитар алмашинув ва дўстона алоқаларни кучайтиришга қаратилган тадбирларда аҳолининг кенг қатламлари ва жамоатчилик иштирокини кучайтириш;

миллий-маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигини фаоллаштириш;

вазирлик ва идораларнинг миллий-маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш назарда тутилади.


239.

"Маърифий ислом" мазмун-моҳиятини фаол тарғиб қилиш ишларини жадаллаштириш.


2019 йил

1 март

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, ТИВ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва давра суҳбатлари ўтказиш;

диний ва маданий меросни тиклаш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсадида хорижий мамлакатларда тадбирлар ўтказиш;

экстремизм, фу