ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 10.01.2019 й. 18-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 10 январдаги

18-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маданият ва санъат муассасаларида билетлар

сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан

билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маданият ва санъат давлат муассасаларида билет хўжалигини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талабларини бажариш Билет операцияларининг ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда ЧОЯЭТ деб аталади) уланмаган барча маданият ва санъат давлат муассасалари учун мажбурий ҳисобланади.


3. Нодавлат хўжалик юритувчи субъектлар ва маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи, ЧОЯЭТга уланмаган бошқа юридик шахслар ўзларининг тасарруфидаги маданият ва санъат муассасаларида билет хўжалигини юритишнинг бошқача тартибини белгилайди.


4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


абонемент - шахснинг муайян муддат мобайнида ёки муайян маданият ва санъат муассасаларининг бир неча тадбирларига бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


билет - шахснинг маданият ва санъат тадбирларига бир марта бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


билет дафтарчаси - босмахона усулида тикилган (брошюраланган) билетлар (абонементлар) комплекти;


билет хўжалиги - билетларниг (абонементларнинг) ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган хўжалик операциялари мажмуи;


билет (абонемент) бланкаси - билетнинг (абонементнинг) нархи, серияси, рақами, тадбирнинг номи, у ўтказиладиган жой, сана ва вақт, шунингдек, зарурат бўлганда томоша залидаги қаторлар ва ўринлар рақами ёхуд тик туриладиган томоша ўринларининг жойлашув зонаси рақами тўғрисидаги маълумотларга эга реквизитлардан иборат бўлган моддий манбада белгиланган намунадаги ҳужжат шакли;


билетлар бланкалари буюртмачилари - билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлашга буюртма берадиган, театр-томоша ва маданий-таълим тадбирларини ўтказадиган маданият ва санъат муассасаси;


тадбирлар - тадбирлар ташкилотчилари сифатида маданият ва санъат муассасалари ва бошқа юридик шахслар томонидан ўтказиладиган спектакллар, концертлар, лекциялар, экскурсиялар, кўргазмалар, экспозициялар ва бошқа томоша ёки маданий-маърифий тадбирлар;


билетлар (абонементлар) комплекти - ягона серияга, шунингдек, комплект тайёрланганда унга бериладиган ягона комплект рақамига эга бўлган томоша залидаги (тик туриладиган томоша ўринлари зоналаридаги) ўринлар сони учун тайёрланган билетлар ёки уларнинг бланкалари мажмуи;


маданият ва санъат муассасалари - театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари ва ансамбллари ва ҳ.к), маданий-маърифий муассасалар (маданий марказлар, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари, тарихий-маданий қўриқхоналар, маданият ва истироҳат боғлари, клуб муассасалари, саройлар ва маданият уйлари, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари, маданий-ахборот ва маданий-маърифий марказлар ва ҳ.к.), идоравий мансублигидан қатъи назар, маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликлар;


билет (абонемент) сотиш - предмети билетни (абонементни) маданият ва санъат муассасаси ёки билетларни тарқатувчи томонидан билетлар (абонементлар) харидорига нақд (ёки) нақдсиз пул маблағларини олган ҳолда бериш ҳисобланадиган олди-сотди битими;


билет реквизитлари - билет чиқарилганда ва сотилганда унга мажбурий равишда киритиладиган маълумотлар мажмуи (билетнинг нархи, серияси, рақами, тадбирнинг номи, унинг ўтказиладиган жойи, санаси ва вақти, шунингдек, зарурат бўлганда қатор ва томоша залининг (тик туриладиган жойлар жойлашув зонасининг) рақами;


билетларни тарқатувчи - тузилган шартнома асосида билетларни тарқатиш билан шуғулланадиган маданият ва санъат муассасасининг ходими, юридик шахс ёки хусусий тадбиркор;


билет (абонементнинг) нархи - тадбир ташкилотчиси ҳисобланадиган ва ташкилот буйруғи билан тасдиқланадиган, маданият муассасасининг ихтиёрига кўра маълум вақт даври мобайнида билетларда (абонементларда) босмахона усулида ёки махсус штамп билан кўрсатилган нарх тоифалари бўйича томоша залидаги ўринларни тақсимлаш схемасига биноан бир ёки бир неча тадбир учун белгиланадиган миқдордаги тадбирда (бир неча тадбирда) қатнашиш қиймати;


билетлар (абонементлар) бланкаларининг сотиб олинадиган нархи - маданият ва санъат муассасалари томонидан билет (абонемент)лар бланкаларининг банк етказиб берувчилари билан тузилган шартномада белгиланган қиймати.


5. Маданият ва санъат муассасаларининг билет (абонемент)лар бланкалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга биноан БХ-1 ва БХ-2 шакллари (кейинги ўринларда тегишли равишда БХ-1 ва БХ-2 шакли деб аталади) бўйича босиб чиқарилади.

Оммавий тадбирларга бориш учун билетларнинг орқа томонида, тадбир ўтказиладиган хонага (очиқ майдонга) олиб ўтилиши тақиқланган нарсалар ва буюмларнинг рўйхати ва тадбирлар ўтказиладиган жойларда металл буюмнинг детектор назоратидан ўтказилиши ҳақидаги хабарнома кўрсатилиши керак.


6. Босма усулдаги билет (абонемент) корешогида, шунингдек, олд томонида серия ва рақамини белгилаш барча билетлар (абонементлар) учун мажбурий талаб ҳисобланади.

Билет (абонемент) серияси иккита катта ҳарфлар билан белгиланади. Моддий манбаларда билетларнинг (абонементларнинг) серияси ва рақами буюртмачи томонидан буюртмага топширилганда белгиланади. Билетларнинг (абонементларнинг) рақамлари олти хонали рақамлар билан белгиланади.

Билет (абонемент) нархи график усулда ёки махсус штамп билан унинг корешогида ва олд томонига киритиш учун яроқли бўлган ўлчамдаги шрифтда кўрсатилади. Билет (абонемент) нархини тозалаш ва қайтадан штамповкалаш тақиқланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият ва санъат муассасаларини билетлар ва абонементлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган, шунингдек, ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари даромадларидан олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.



2-БОБ. БИЛЕТЛАР (АБОНЕМЕНТЛАР)

БЛАНКАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


8. Билетлар (абонементлар) бланкалари босмахоналарда БХ-1 ва БХ-2 шакллари бўйича муассасаларнинг буюртмалари бўйича тайёрланади.


9. Билетлар (абонементлар) бланкалари бир ёки бир неча реквизитларни - билетлар (абонементлар) сотилганда уларда мажбурий равишда мавжуд бўлиши шарт бўлган, яъни нархи, тадбирнинг номи ва ўтказиладиган санаси каби ўзгарувчан маълумотларни кўрсатмаган ҳолда тайёрланиши мумкин. Билет (абонемент) бланки корешок, марказий қисм ва назорат купонидан иборат бўлади.


10. Билетлар (абонементлар) бланкалари комплект тарзида ҳам (томоша залидаги мавжуд жойларнинг сонига мувофиқ), билет дафтарчаси тарзида ҳам тайёрланиши мумкин.

Билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлари тайёрланганда, уларнинг муқова жилдларига ва ҳар бир билетга билетлар комплектининг рақами қўйилади.

Билетлар (абонементлар) бланкалари ушбу тираждаги сериялар учун белгиланган нархлар бўйича билет дафтарчаси тарзида тайёрланганда, ҳар бир билетнинг корешогига ва марказий қисмига билетнинг серия рақами ва унинг нархи қўйилади.


11. Гастроль тадбирлари ташкилотчилари бланкалари, тадбир ўтказиладиган маданият муассасасининг буюртмасига биноан ёки БХ-1 ва БХ-2 шакллари бўйича гастроль тадбирлари ташкилотчиларининг буюртмаси бўйича тайёрланадиган билетлардан (абонементлардан) фойдаланадилар.

Бунда комплект муқовасига ва ҳар бир алоҳида билетдаги моддий манбага ушбу комплектга берилган рақам қўйилади.


12. Билетларнинг бадиий безаги, улардаги зарур маълумотларнинг тавсифи ва мазмунини белгилаш, шунингдек, уларни техник жиҳатдан ўзгартириш маданият ва санъат муассасалари ёки тадбирларни ташкил қилаётган (ўтказаётган) бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. БИЛЕТЛАР (АБОНЕМЕНТЛАР)

БЛАНКАЛАРИНИНГ БУЮРТМАЧИ

ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ


13. Босмахоналарда тайёрланган билетлар (абонементлар) бланкаларини қабул қилиш буюртмачи ёки тузилган шартнома доирасида берилган ҳисоб-фактурага биноан белгиланган тартибда берилган ишончнома бўйича ҳаракат қиладиган буюртмачининг ваколатли вакили томонидан амалга оширилади.


14. Билетлар (абонементлар) бланкалари қабул қилинганда ўрамнинг бутлиги, ўринлар сони ва илова (транспорт) ҳужжатларида кўрсатилган юк оғирлигининг мослиги текширилади. Пакет шикастланган ёки камомадга эга бўлса, илова (пакет) текширувдан ўтказилади. Билетлар (абонементлар) бланкалари етишмай қолган тақдирда, етказиб беришни амалга оширувчи ташкилот вакилининг иштирокида икки нусхада эркин шаклдаги камомадларнинг аниқланганлиги ҳақида далолатнома тузилиб, уларнинг бир нусхаси билетлар (абонементлар) бланкалари керакли миқдорда келиб тушмаганлиги сабабларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш учун босмахонага берилади.


15. Билетлар (абонементлар) бланкалари билетлар комплектлари ва билет дафтарчалари тарзида қабул қилинганда, барча билетлар комплектлари ва билет дафтарчаларининг тўлиқ текшируви, шунингдек, комплектлардаги билетлар бланкалари сонининг танланма текшируви амалга оширилади. Тасдиқланган ўрамли пакетлардаги текширувлар билет бланкаларини тўлиқ қайта санаш йўли билан амалга оширилади ва икки нусхада эркин шаклдаги далолатнома тузилиб, унда ўтказилган текширувлар натижалари кўрсатилади ва унинг бир нусхаси босмахонага берилади.


16. Билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлайдиган босмахонага даъволар мавжуд бўлса, буюртмачи рекламацияга билетлар (абонементлар) бланкалари ишлаб чиқарувчисига даъволар далолатномасини, босма ёрлиқни, ўрам ўровчининг рақами ва фамилияси кўрсатилган талонни, зарурат туғилганда эса - бракка чиқарилган билетлар (абонементлар) бланкаларини қўшиб қўяди.

Даъволар далолатномаси буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан тузилган, таркибида ушбу Низомнинг 13-бандига биноан билетлар бланкаларини олиш топширилган шахслардан тузилган, камида уч кишидан иборат бўлган комиссия томонидан тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси босмахонага берилади, иккинчиси эса буюртмачида сақланади.


17. Билетлар (абонементлар) бланкаларининг ҳисобини юритиш уларнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан амалга оширилади.


18. Билетлар (абонементлар) бланкаларини кирим қилиш ҳақидаги ҳужжатлар кейинги кундан кечиктирмасдан бухгалтерия хизматига ёки бухгалтерия хизмати мажбуриятларини бажариш юкланган бошқа шахсга (кейинги ўринларда бухгалтерия хизмати деб аталади) берилади.



4-БОБ. БИЛЕТЛАРНИ (АБОНЕМЕНТЛАРНИ)

СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ

СОТИШ ТАРТИБИ


19. Билетларни маданият ва санъат муассасаларида сотиш ушбу Низомга 3-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


20. Билетлар (абонементлар) бланкаларини уларнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахслардан сотишга тайёрлаш учун олиш билетлар (абонементлар) бланкаларини сотиш учун жавобгар бўлган шахслар томонидан амалга оширилади.

Билетлар (абонементлар) бланкаларини бериш маданият муассасаси раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган билетлар (абонементлар) бланкаларини бериш учун топшириқ-талабнома асосида амалга оширилади.

Билетлар (абонементлар) бланкаларини бериш учун топшириқ-талабномада қуйидагилар албатта кўрсатилади:

билетлар (абонементлар) бланкалари бериладиган давр (йил, сана, ой) ёки аниқ тадбир;

билетлар (абонементлар) бланкалари комплектининг сони ва уларнинг рақамлари сон ва сўз билан ёзилади, билетлар (абонементлар) китобчаларининг сони ва уларнинг рақамлари сон ва сўз билан ёзилади (билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлар ёки билет китобчаси ҳолида берилганда);

билетлар (абонементлар) сони ва уларнинг рақамлари сон ва сўз билан ёзилади;

олинадиган билетлар (абонементлар) бланкаларининг умумий сотиб олинадиган номинал нархи.

Топшириқ-талабнома уч нусхада тузилади, ва уларнинг бир нусхаси бухгалтерия хизматига берилади, иккинчиси - билетлар (абонементлар) бланкаларининг сақланиши учун жавобгар бўлган шахсда, учинчи нусхаси эса - билетни Топшириқ-талабномага биноан олган шахсда қолади. Топшириқ-талабномага ҳар қандай тузатишлар киритиш қатъиян тақиқланади.


21. Маълум тадбирга босма усулда белгиланган билетлар (абонементлар) сотишга тайёрланганда, бундай билетларнинг (абонементларнинг) марказий қисмида босма усулда белгиланган нарх, қатор ва ўриннинг рақамлари, уларнинг корешокларида махсус штамп билан тадбир ўтказиладиган сана ва вақт қўйилади.

Билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан билетларга (абонементларга) босма усулда нархини кўрсатмасдан сотувга тайёрлаганда, билетларнинг (абонементларнинг) марказий қисмида ва корешогида махсус штамп билан тегишли тадбир учун нарх қўйилади.

Билетларни ва билет дафтарчаларини уларга босма усулда рақами, қатори ва ўрнини белгиламаган ҳолда билетлар тарқатувчисига стационар саҳна майдончаларида сотиш учун берилганда, ўринларнинг тақсимланишига мувофиқ нархларни қайд этган ҳолда томоша зали ўринларининг схемаси берилади. Билетларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахс билетларни бир неча тарқатувчига сотганда, билетларни томоша залидаги ўринларнинг сони белгиланган схемага мувофиқ ҳамда ҳар бир билет тарқатувчи томонидан сотилиши лозим бўлган миқдордаги билетлар сонига биноан тақсимлайди. Билетларда нархлар кўрсатилган билет тарқатувчилар ўртасида билетларни тақсимловчини кўрсатган ҳолда томоша залининг ўринлари схемаси нусхаси бухгалтерия хизматига берилади.


22. Билетлар гастроль тадбирларга сотишга тайёрлаш ушбу Низомга биноан гастроль тадбирлар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.


23. Сотиш учун тайёрланадиган билетлар (абонементлар) ҳақидаги маълумотлар маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизмати томонидан билетлар (абонементлар) бланклари ва билетлар (абонементлар) бланклари бериш учун топшириқ-талабнома асосида тузилган билетлар дафтарчалари комплектларини рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади.

Бухгалтерия хизмати ходими билетларни (абонементларни) рўйхатдан ўтказиш китобига билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлари ва билетлар дафтарчалари комплектлари ҳақидаги маълумотларни киритади, ҳар бир билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлари ва билетлар дафтарчалари комплектларининг титул варағига билетлар (абонементлар)нинг рўйхатдан ўтган рақами, санаси ҳамда китобга киритилган маълумотларга биноан номинали бўйича умумий қийматини ва ўз имзосини қўяди.


24. Рўйхатдан ўтказилган билетлар (абонементлар) сотиш учун билетларга (абонементларга) бериладиган юкхати бўйича билетлар тарқатувчиларига сотиш учун берилади.

Юкхати уч нусхада ёзилади: биринчи нусхаси билетлар (абонементлар) билан бирга юкхатида олувчи сифатида кўрсатилган шахсга берилади, иккинчиси - маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига берилади, учинчиси эса - билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахсда қолади.


25. Билет дафтарчаларини тикиш ва уларнинг саҳифаларини йиртиш қатъиян тақиқланади. Билет дафтарчаларининг шикастланганлиги аниқланган тақдирда, бундай шикастланишларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида далолатнома тузилади. Шикастланган билет дафтарчалари махсус штамп билан бекор қилинади ва йўқ қилингунга қадар сақланади.

Билет дафтарчаларидан билетлар олиб қўйилганда, билетларнинг корешоги билет дафтарчаларида қолдирилади ва тикиб қўйилади.


26. Билетларни (абонементларни) меҳнат шартномаси асосида тайёрлашга жалб қилинган билет тарқатувчиларга бериш, фақат улар билан амалдаги қонунчиликка биноан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилган тақдирдагина амалга оширилади.


27. Билетларни (абонементларни) юридик шахсларга кассирлар ёки билетлар тарқатувчилари орқали ишончнома ва юкхатлари асосида амалга оширилади.


28. Етиб келиш вақти тадбирларнинг давомийлиги билан чегараланган бундай тадбирларга (концертлар, кўргазмалар, чиқишлар ва бошқалар) сотилмаган билетлар, билетлар тарқатувчиларига, билетларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахсларга маданият ва санъат муассасаси раҳбари томонидан белгиланган муддатда, бироқ маданият ва санъат муассасасининг билетлар кассаси орқали сотиш учун тегишли тадбир бошланишидан 2 соат олдин қайтариб берилади. Сотилмаган билетлар билан бирга яна билетларни юридик шахсларга сотилганда олинган ишончномалар ҳам топширилади, ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда амалга оширилган ҳолатларда, шунингдек, билетлар сотилган ўринлар кўрсатилган билетларни сотиш учун берилган томоша зали ўринларининг схемаси ҳам топширилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган билетларни (абонементларни) қайтариш, фойдаланилмаган билетларни (абонементларни) қайтариб бериш учун уч нусхада юкхати расмийлаштирилади: уларнинг бир нусхаси қайтариб берилмаган билетлар (абонементлар) билан бирга билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахсга берилади, иккинчиси эса - маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига берилади, учинчиси эса - сотилмаган билетларни (абонементларни) қайтариб берган шахсда қолади.

Қатнашиш вақти чегараланган маданият ва санъат муассасаларида сотилмаган билетларнинг қолдиғи қайтарилмайди.


29. Сотилмай қолган абонементлар уларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан, маданият ва санъат муассасаси раҳбари белгилаган муддатда, бироқ биринчи тадбир ўтказилгунга қадар етти кундан кечиктирмасдан қайтариб берилади. Қайтариб берилган абонементлар асосида, уларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахс абонементлар бўйича сотилган ва сотилмай қолган ўринларнинг тавсифини тузади, раҳбарнинг талабига кўра билет дафтарчаси ёзиб беради, абонементлар бўйича сотилганларига мос келадиган ўринларни бекор қилади, махсус штамп билан абонементлар бўйича сотилган ўринлар учун билетларни сотишга тайёрлайди, уларни юкхати бўйича сотиш учун билетлар тарқатувчиларга беради.


30. Меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган билет тарқатувчилар, билетлар (абонементлар) сотувидан олинган пул маблағларини ҳар куни маданият ва санъат муассасасининг кассасига топширади ёки унинг ҳисобрақамига ўтказади.

Билетларни сотиш тўғрисида шартнома тузилган хўжалик юритувчи субъектлар, билетлар (абонементлар) сотувидан олинган пул маблағларини шартномада келишилган муддатларда маданият ва санъат муассасасининг кассасига топширади ёки унинг ҳисобрақамига ўтказади.

Билетлар (абонементлар) сотилганлиги ҳақидаги йиғма ҳисобот, стационар саҳна майдонида ўтказилган тадбир ўтказилган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан текшириш ва ишлов бериш учун маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига топширади. Ушбу ҳисоботга махсус штамп билан бекор қилинади, барча сотилмаган билетлар илова қилинади. Билетлар билетлар кассири томонидан йиғма ҳисобот тузилган пайтида бекор қилинади.

Қатнашиш вақти чегараланган маданият ва санъат муассасаларида, касса ҳисоботлари, билетлар (абонементлар) сотувидан олинган тушум билан биргаликда билетларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахсга топширилади.

Билетларни (абонементларни) бир неча билет кассирлари орқали сотадиган маданият ва санъат муассасаларида алоҳида билет кассирларининг ҳисоботлари билетлар бўйича катта кассирга топширади, у эса, ўз навбатида, билетларнинг (абонементларнинг) сотилганлиги ҳақида йиғма ҳисобот тузади ва уни билет кассирларининг ҳисоботлари билан бирга маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига топширади. Маданият ва санъат муассасаси бухгалтерия хизматининг ходими билет кассирлари ва сотилмаган билетлар (абонементлар) ҳисоботлари билан биргаликда топшириладиган тегишли ҳужжатлар реестрига ўз имзосини қўяди. Билет кассирларининг ҳисоботлари олинган нақд маблағларни кирим қилиш учун асос ҳисобланади.


31. Ўтказилган гастроль тадбирининг билетлари (абонементлари) сотилганлиги ҳақидаги йиғма ҳисобот, гастроль сафаридан қайтиб келган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.



5-БОБ. БИЛЕТЛАР (АБОНЕМЕНТЛАР)НИ ВА УЛАРНИНГ

БЛАНКАЛАРИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ


32. Билетлар (абонементлар)ни ва уларнинг бланкаларини сақлаш бошқа моддий бойликлардан алоҳида, махсус хонада, сейфда ёки металл шкафда (бекиладиган яшикда) маданият ва санъат муассасаси томонидан қулфланган ва пломбаланган ҳолда сақланади.


33. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланкалари сақланадиган махсус хоналар, сейфлар, металл шкафлар (бекиладиган яшиклар) иш куни тугагандан кейин, сотишга тайёрланган товар-моддий бойликлар учун назарда тутилган тартибда муҳрланади ва қўриқланади.


34. Маданият ва санъат муассасаларининг раҳбарлари билетлар (абонементлар)ни ва уларнинг бланкаларини сақлаш тартибига риоя этилишини, шунингдек, билет хўжалигини юритиш учун масъул бўлган ишлайдиган шахсларнинг назоратини таъминлайдилар.


35. Билетлар (абонементлар)ни сақлаш ва (ёки) сотиш учун масъул бўлган шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади.



6-БОБ. СОТИЛМАГАН БИЛЕТЛАРНИ

(АБОНЕМЕНТЛАРНИ) ЙЎҚ ҚИЛИШ


36. Билет (абонемент)нинг серияси, рақами, қаторнинг, ўриннинг рақами ва нархи босма усулда кўрсатилган, шунингдек, олдиндан уларда тадбирларни ўтказиш санаси ва унинг сотилмаган, фойдаланилмаган, нархи тўланмаган махсус билетлар (абонементлар) штампларининг номини кўрсатиш бошланғич ҳужжатларни сақлаш учун муддат тугагач ёки давлат ваколатли органи томонидан текширишлар ўтказилгандан кейин ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва доирада амалга оширилади.


37. Сотилмаган, фойдаланилмаган ва тўланмаган билетлар (абонементлар)ни йўқ қилиш махсус тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади, комиссия таркибига мажбурий тартибда маданият ва санъат муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари, бош бухгалтери ва билетларни сақлаш ва (ёки) сотиш учун масъул шахс киритилади.


38. Сотилмаган билетларни (абонементларни) йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома икки нусхада тузилади ва махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматида, иккинчи нусхаси эса - билетларни сақлаш ва (ёки) сотиш учун масъул бўлган шахсда сақланади. Махсус комиссия томонидан тузилган далолатномалар мансабдор шахс (органнинг раҳбари), қонунчилик талабларига мувофиқ, мулкни тасарруф этиш бўйича қарорларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлангандан (келишилгандан) кейин бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


39. Тадбирларнинг сотилмаган билетлари (абонементлари)ни тадбирлар тугагунгача (репертуар бўйича охирги тадбирни ўтказиш тугагунгача) йўқ қилиш тақиқланади.


40. Фойдаланилган билетлар дафтарчаларининг ва билетлар (абонементлар) комплектларининг корешоклари макулатура сифатида утилизация қилинади ёки уларни утилизация қилиш ёки йўқ қилиш тўғрисида далолатномалар тузмасдан йўқ қилинади.



7-БОБ. БИЛЕТЛАР (АБОНЕМЕНТЛАР)

ВА УЛАРНИНГ БЛАНКАЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИ. ҲИСОБОТЛАР ВА ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ


41. Маданият ва санъат муассасалари (бюджет муассасаларидан ташқари) билетлар (абонементлар), билетлар (абонементлар) бланкаларининг ва билетлар (абонементлар) сотилишидан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисоби низомлари (стандартлари) ва бошқа бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширади.


42. Маданият ва санъат бюджет муассасалари билетлар (абонементлар), билетлар (абонементлар) бланкларининг ва билетлар (абонементлар) сотилишидан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ва бошқа бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.


43. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланклари инвентаризацияси қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.


44. Билетлар (абонементлар) инвентаризацияси маданият ва санъат муассасаларининг омборхонасида йилига бир мартадан кам бўлмаган муддатда, моддий масъул шахсларда (билет кассирлари ва бошқаларда) сақланаётган билетлар (абонементлар) инвентаризацияси эса - ҳар ойда бир марта ўтказилади.

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома бўйича мажбурият юкланган шахс ўзгарганда, инвентаризация моддий жавобгар сифатида тайинланаётган шахсга ишларни топшириш-қабул қилиш куни амалга оширилади.

Билет тарқатувчилар тақдим этадиган ҳисобот маълумотлари ҳақиқийлиги режадан ташқари инвентаризациялар ўтказиш воситасида таъминланади.


45. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланкалари инвентаризацияси моддий жавобгар шахслар иштирокида ўтказилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.

Ортиб қолган билетлар (абонементлар) бўйича ҳисобга киритиш тартиботи ўтказилади, бунда ортиб қолишларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланади. Билетлар (абонементлар) камомади аниқланган ҳолатларда, келтирилган зарар камомад вужудга келишида айбдор шахслар ҳисобидан қопланади. Бундай шахсларнинг айбли хатти-ҳаракати/ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ўрнатилган тартибда белгиланади.



8-БОБ. НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ


46. Маданият ва санъат муассасаси раҳбари, гастролларда эса - гастроль тадбирлари ташкилотчиси ушбу тадбир учун ҳақиқий ҳисобланган билетларга (абонементларга) эга бўлган қатнашчиларни (томошабинлар, тингловчиларни) тегишли тартибда киритиш тартибига, шунингдек, билетлар (абонементлар)ни сотиш бўйича тегишли тартибга риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлайди.


47. Маданият ва санъат муассасасининг раҳбари, даврий равишда залдаги қатнашчилар (томошабинлар, тингловчилар) сонининг ушбу тадбирга сотилган билетлар (абонементлар) сонига мувофиқлигини текшириб турилишини ташкил этади.

Бундай текширув натижалари маданият ва санъат муассасасининг эркин шаклдаги далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчиларга) томонидан билетлар кўрсатилганда назоратчи ундан фақат назорат купонини йиртиб олади, бунда билет тадбирга келган шахсда (томошабинда, тингловчида) қолади.


48. Тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчилар) томонидан кўрсатилган билет тадбир ўтказилаётган залда маданият ва санъат муассасаси учун белгиланган билетлар (абонементлар) намуналарга мос келмаганлиги аниқланган тақдирда, муассасанинг раҳбари бундай билетларнинг пайдо бўлиш сабабларини тезкорлик билан аниқлаш чораларини кўради ҳамда белгиланган намуналарга мос келмайдиган билетлар аниқланганлиги ҳақида эркин шаклда далолатнома тузилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эса - қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади.



9-БОБ. БИЛЕТЛАРНИ ҚАЙТАРИБ БЕРИШ


49. Тадбир бекор қилинган, кўчирилган ёки унинг репертуари ўзгарган тақдирда, тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчилар) сотиб олинган билетларни қайтариб беришга ҳақлидирлар. Тадбирга келганларга (томошабинлар, тингловчилар) пул маблағларини қайтариб бериш, қайтарилиши лозим бўлган билет кўрсатилган тақдирда, уларнинг талабларига биноан тадбирлар ташкилотчилари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



БХ-1 шакли


Тадбирларга бориш учун билетлар бланкаларининг

НАМУНАЛАРИ


1. Стационар саҳна майдонлари учун (ўрин тоифаси, шунингдек, қатор ва ўрин рақамлари кўрсатилган ҳолда).


Корешок


Ўрин тоифаси:


Фронт

01-қатор

01-ўрин


Нархи 1000 сўм

Серияси AF

N 000 000

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,

Зарафшон кўчаси, 28

тел. 71-233-35-28


Ўрин тоифаси:

Фронт, 01-қатор, 01-ўрин

Серияси AF N 000 000

Нархи 1000 сўм

Назорат

2. Стационар саҳна майдонлари ва гастроль тадбирлари учун (ўрин тоифаси, шунингдек, қатор ва ўрин рақамлари белгиланмаган ҳолда).

Корешок


Ўрин тоифаси:

Қатор

Ўрин


Нархи 1000 сўм

Серияси AF

N 000 000

    

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,

Зарафшон кўчаси, 28

тел. 71-233-35-28


Ўрин тоифаси: ____,

Қатор ____, Ўрин ____


Серияси AF N 000 000

Нархи 1000 сўм

       

Назорат

3. Тадбирга бориш вақти чегараланган маданият ва санъат ташкилотлари учун (нархи кўрсатилган ҳолда).

Корешок


Тоифа:


Нархи 1000 сўм

Серияси AF

N 000 000

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,

Амир Темур хиёбони, 16А

тел. 71-236-74-36


Тоифа:

Серия AF N 000 000

Нархи _______сўм

    

Назорат

4. Тадбирга бориш вақти чегараланган маданият ва санъат ташкилотлари учун (нархи кўрсатилмаган ҳолда).

Корешок


Тоифа:


Нархи _____ сўм

Серияси AF

N 000 000

     

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,

Амир Темур хиёбони, 16А

тел. 71-236-74-36


Тоифа:


Серияси AF N 000 000

Нархи _________ сўм

     

Назорат

      

Корешокли ва назорат купонли билет бланкаси томонларининг ўлчамлари горизонтали бўйича 133 мм.дан кам бўлмаслиги ва вертикали бўйича 50 мм.дан кам бўлмаслиги керак.

Билетдан фойдаланиш қоидалари, ҳомийлар логотиплари - буюртмачи ва билетлар бланкаларини ишлаб чиқарувчи ўртасидаги келишув бўйича билетнинг орқа томонида жойлаштирилади.






Низомга

2-ИЛОВА



БХ-2 шакли


Бир нечта тадбирга бориш учун

абонемент бланкасининг

НАМУНАСИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик

катта театри

   

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

    

1 КОНЦЕРТ

АБОНЕМЕНТ

КОРЕШОГИ

34

Тошкент ш., Миробод тумани,

Зарафшон кўчаси, 28

тел. 71-233-35-28


2 КОНЦЕРТ

    

Ўрин тоифаси: Фронт

01-қатор

01-ўрин

Нархи 1000 сўм

Серияси AF N 000 000

20___й. "___" дан

"___" гача

ҳақиқий ҳисобланади


Абонемент эгасининг

фамилияси, исми, отасининг

исми, манзили ва боғланиш

учун телефони

__________________

__________________

      

Ўрин тоифаси: Фронт

01-қатор

01-ўрин

Нархи 1000 сўм

3 КОНЦЕРТ

Ушбу абонемент йўқолиб қолган

тақдирда қайта тикланмайди


Серияси AF N 000000


_____________ давомида

ҳақиқий ҳисобланади.


4 КОНЦЕРТ

5 КОНЦЕРТ

     

Корешокли ва назорат купонли абонемент бланкаси томонларининг ўлчамлари горизонтали бўйича 185 мм.дан кам бўлмаслиги ва вертикали бўйича 128 мм.дан кам бўлмаслиги керак.

Бунда корешок ва кесиш талонларининг пропорциялари тегишли равишда 77 х 128 мм.дан ва 27 х 128 мм.дан кам бўлмаслиги керак.

Абонементдан фойдаланиш қоидалари, ҳомийлар логотиплари - буюртмачи ва билетлар бланкаларини ишлаб чиқарувчи ўртасидаги келишув бўйича билетнинг орқа томонида жойлаштирилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Маданият ва санъат ташкилотларида билетларни сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Иштирокчилар


Тадбирлар



































Билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлаш


Маданият ва санъат муассасаси,

босмахона ташкилоти


Билетларни (абонементларни) тайёрлаш

учун шартномалар тузиш ва уларнинг

ҳақиқатдан тайёрланиши



































Тайёрланган билетлар

(абонементлар) бланкаларини

қабул қилиш


Маданият ва санъат муассасаси


Тайёрланган билетлар (абонементлар)

бланкаларини уларнинг шартнома

шартларига мувофиқлигини ўрганиш

ва сақлаш учун қабул қилиш





































Билетлар (абонементлар)

бланкаларини сақлаш


Маданият ва санъат муассасаси


Билетлар бланкаларини (абонементларини)

кирим қилиш, сақлаш шартларига риоя

қилинишини таъминлаш



































Билетлар (абонементлар)

бланкаларини сотувга

тайёрлаш


Маданият ва санъат муассасаси


Тадбирларнинг ўтказилишини (тадбирлар

репертуарини) тасдиқлаш, талабнома-топшириқ

юбориш, сотувга сўралаётган миқдордаги билетлар

(абонементлар) бланкаларини тайёрлаш





































Билетларни сотиш


Маданият ва санъат муассасаси,

билетларни сотиш бўйича

агентлар


Билетлар (абонементлар) бланкаларини

билетлар сотувчиларига, билетларни сотиш

бўйича агентларга бериш, билетларнинг ҳақиқий

сотилишини амалга ошириш, сотилмаган билетларнинг

ҳисобини юритиш (зарурат бўлганда)





































Назорат


Маданият ва санъат муассасаси


Кўрсатиладиган билетлар назоратини

амалга ошириш



































Билетларни қайтариб бериш (тадбир бекор қилинган тақдирда)


Маданият ва санъат муассасаси


Тадбир бекор қилинганлиги муносабати

билан қайтариб бериладиган билетларни қабул

қилишни амалга ошириш, сотиб олинган билетлар

учун тўланган пул маблағларини қайтариб бериш









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 январь


































Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск