ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2019 й.

N 29



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси бир ой муддатда қуйидагиларни таъминласин:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш;

марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг Қўмитага юкланган асосий вазифалар ва функцияларни юқори профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш;

марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари низомларини тасдиқлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 январдаги

29-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри Давлат экология қўмитаси органлари томонидан қуйидаги уч даражада:

туман (шаҳар) даражасида - экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси;

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;

республика даражасида - Давлат экология қўмитаси томонидан юритилади";


б) 15-17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Туман даражасида 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича маълумотлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларига (объект жойлашган жойдаги) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарлари* томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача тақдим этилади.

6-т ва 7-т шакллари бўйича маълумотлар ерларни ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекциялари томонидан тайёрланади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекциялари тақдим этилган маълумотлар (ҳисоботлар)нинг тўғрилигини аниқлайдилар, туман (шаҳар) бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатини тузадилар (1-т йиғма шакл), барча кадастр материалларини 1-т, 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича 1 мартгача туман ҳокимликлари билан келишадилар ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.

16. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида олинган материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан умумлаштирилади ва таҳлил қилинади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб олинади ҳамда 1 апрелгача 1-0, 2-0, 3-0, 4-0, 5-0, 6-0 шакллар бўйича Давлат экология қўмитасига юборилади.

17. Республика даражасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри Давлат экология қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси томонидан юритилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 15-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"республика даражасида - Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси";


б) 17-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси:";


в) 18-банднинг учинчи хатбошидаги "Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясига" сўзлари "Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқлар эгалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт";


д) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияларининг раҳбарлари жавоб берадилар";


е) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш

жойлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ



Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) ("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси)







1. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек бошқа ҳуқуқларнинг эгалари чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари мулкдорлардан ва ушбу объектларга бошқа ҳуқуқлар эгаларидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайдилар, кадастр йиғмажилдларини шакллантирадилар ва уларни Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига берадилар.

3. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси Давлат ер кадастридан ҳамда Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.

4. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси объект (чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари) ЧКУЖДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.

5. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотларни олиши мумкин.

6. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари объектлари бўйича зарур ахборотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юборади.

7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўровга кўра ДКЯТ ва ЧКУЖДК маълумотлар базасидан чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.



>





















4
























5


7





Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри (ЧКУЖДК)

Давлат экология қўмитаси,

Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси

<-












Давлат ер кадастри, Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри

Фойдала-

нувчилар

<

3

>

7

>




















>




























2





6







Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари










<














































>

<


























1













1



















ЧКУЖДКнинг Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи объектлари


ЧКУЖДКнинг Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи объектлари




Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 53-банди 5-кичик бандида:

биринчи хатбошидан "Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиги қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Давлат экология қўмитаси номидан давлат экологик назорати Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Тегишли равишда Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари, шунингдек уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари Давлат экология қўмитаси органларининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Давлат экология қўмитасининг мажмуа буюртма қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин";


б) 7-банддаги "Биоинспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси" сўзлари "Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 39-сон, 780-модда) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 46-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"51. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) мазкур Қоидаларга риоя қилиниши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 январдаги

29-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

баъзи қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 23 майдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 80-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 9 июндаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 98-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 июндаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 99-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть-газ соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон қарори)" 2017 йил 1 октябрдаги 782-сон қарорига илованинг 9-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 2-банди "г" ва "е" кичик бандлари, 27-банди "б", "д", "ж" ва "з" кичик бандлари, "в" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши, "г" кичик банднинг тўртинчи хатбоши, 35-бандининг "б" кичик банди, 55-банди "в" кичик банди, 70-банди "б" кичик банди ва "в" кичик банднинг учинчи хатбоши.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат экологик назоратини такомиллаштиришга йўналтирилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 11 июлдаги 525-сон қарорига илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 январь



















































Время: 0.2120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск