ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 й. 32-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2019 й.

N 32



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

МАМЛАКАТИМИЗДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

СПОРТНИ   ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ   ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини самарали ташкил этиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 январдаги

32-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда) билан тасдиқланган Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларининг 2.1-банди "Лавозимлар номи" устунидаги "мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари," сўзларидан кейин "мактаб директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда):


а) 1-илованинг 64-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларига ўриндошлик асосида оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


7-банднинг иккинчи хатбошидаги "олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида," сўзларидан кейин "спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида," сўзлари қўшилсин;


23-бандда:

биринчи хатбошидагиқув ишлари бўйича ўринбосарлари," сўзларидан кейин "спорт ишлари бўйича ўринбосарлари," сўзлари қўшилсин;

жадвалдаги "директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга" сўзлари "директорларнинг ўқув ишлари бўйича ва спорт ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 23-банднинг иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилади";


б) қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:



"Спорт ва оммавий жисмоний

тарбия тадбирларининг календарь

режасини шакллантириш тартиби

тўғрисида низомга

3-ИЛОВА



Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг

республика календарь режасини шакллантириш ва

спорт турлари бўйича молиявий маблағларни

тақсимлаш комиссияси

ТАРКИБИ

     

Абдухакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

Набиев Д.Х.

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

лавозим бўйича

-

молия вазири ўринбосари

Матчанов Ж.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

Маҳмудов Ш.Ш.

-

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Мамадалиев Ш.Ф.

-

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби

Мустаев Р.Б.

-

Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Мамадалиев У.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий терма жамоаларини саралаш (селекция), шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи в.в.б.

Джураев И.Т.

-

Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори

Маматназаров Б.И.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби

  

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори 4-бандининг "б" кичик банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, тренер-ўқитувчилар, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб-интернатлар директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига, мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади".





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 январдаги

32-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиаллари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 123-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 19 мартдаги 76-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 141-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 январь











































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск