Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2019 й.

N 33




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси

қсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 15 октябрдаги

ЎРҚ-498-сон ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови

тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-499-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-498-сон ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-499-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 январдаги

33-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда):


а) 1-иловада:


1-банддан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари "(оқсоқоли)" сўзи билан алмаштирилсин;


18-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак";

учинчи хатбошидан "ва маҳаллалардаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга сайланади. Сайловлар "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ташкил этилади ва ўтказилади";


б) 2-илованинг 11-бандида:

биринчи хатбошидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 4-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 6-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 7-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 8-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 9-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 10-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ярим" сўзлари "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


к) 11-иловада:


3-банддаги "ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга" сўзлари "сайловини ташкил этиш ва ўтказишга" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда):


а) 3-илованинг 6-банди тўртинчи хатбошисидан "ва уларнинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-илованинг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги "ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияси" сўзлари "сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2017 йил 31 июлдаги 561-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 776-модда):


а) муқаддимадан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


1-банддан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга" сўзлари "сайловини ташкил этиш ва ўтказишга" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вакиллик нормаси - фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғинлари учун белгиланадиган фуқаролар вакилларининг сони. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак";


5-банддан "ва уларнинг маслаҳатчиларининг" ҳамда "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банднинг биринчи хатбошисидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормасига асосан фуқаролар йиғинидаги фуқаролар вакилларининг сонини аниқлайди ва фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади";


14-банддан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 9-бандида:

а) биринчи хатбошидан "ва унинг маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иккинчи хатбошидаги "икки ярим йил" сўзлари "уч йил" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 январь









































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск