ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Молия вазирлигининг 153-сон, Марказий банк Бошқарувининг 350-В-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 56-сон "Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 13.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 15.01.2019 й. 3121-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2019 й.

N 3121

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.12.2018 й.

N 153


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.12.2018 й.

N 350-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.12.2018 й.

N 56


ҚАРОРИ



Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа

ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон

фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари

кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 177, 347-В ва 40-сон "Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2957, 2017 йил 19 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 51-сон, 1246-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Қишлоқ хўжалиги вазири

Б. Юсупов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 52-модда


























Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск