ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.01.2019 й. 3121-сон билан рўйхатга олинган 13.12.2018 й. Молия вазирлигининг 153-сон, Марказий банк Бошқарувининг 350-В-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 56-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 15 январда 3121-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқаруви,

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг

2018 йил 13 декабрдаги

153, 350-В ва 56-сон қарорига

ИЛОВА



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини (бундан буён матнда аъзолик бадали деб юритилади) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ўтказиб бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аъзолик бадаллари Кенгаш тизимини молиялаштириш учун туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг (бундан буён матнда туман кенгаши деб юритилади) махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади. Туман кенгашлари томонидан келиб тушган аъзолик бадаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг (бундан буён матнда ҳудудий кенгаш деб юритилади) махсус ҳисобварағига, ҳудудий кенгашлар томонидан эса Кенгашнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.


2. Кенгаш Уставига мувофиқ Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади.

кириш ва аъзолик бадаллари;

хайрия маблағлари ва грантлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.



2-БОБ. МАБЛАҒЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадали қуйидагича белгиланади:

пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;

бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;

деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти томонидан ажратиладиган давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили бўнак ва якуний ҳисоб-китоби маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга ва уларнинг тўлов тошириқномаларига асосан аъзолик бадали тўловлари амалга оширилиши мумкин.

5. Кенгашга аъзолик бадалларини кирим қилиш учун туман кенгашларига тижорат банкларида алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварақлари ҳамда кенгашларнинг даромад ва харажатлари учун 20212-сон асосий ҳисобварақлари очилади.


6. Фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдордаги, бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи фермер хўжаликларининг 23210-сон махсус ҳисобварағига кирим қилинган маблағлар ҳисобидан аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномалари ва фермер хўжаликларининг тўлов топшириқномалари асосида туман кенгашларининг 22626-сон махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг аъзолик бадали, туман кенгаши билан тузилган аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатларда ўтказиб берилади.


7. Туман кенгашларининг 22626-сон махсус ҳисобварағига аъзолик бадаллари учун келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ ҳудудий кенгашнинг алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварағига ўтказилади.


8. Ҳудудий кенгашнинг алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварағига туман кенгашларидан келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ Кенгашнинг алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварағига ўтказилади.


9. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадали Кенгаш билан тузилган шартномаларга асосан белгиланган тартибда туман кенгашларининг 22626-сон махсус ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Мазкур аъзолик бадаллари туман ва ҳудудий кенгашлар томонидан мазкур Низомнинг 8-9-бандларида белгиланган тартибда Кенгашнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.


10. Кенгаш ва унинг ҳудудий ҳамда туман кенгашлари ҳисобварақларига тушган хайрия маблағлари ва грантлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар уларнинг асосий ҳисобварақларига кирим қилинади ва мазкур кенгашлар тасарруфида қолади. Ушбу маблағлардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз Уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


11. Кенгашга, ҳудудий ва туман кенгашларига уларнинг Уставида белгиланган вазифалар доирасида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан мажбурият юклатилади.


12. Кенгаш билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган аъзолик шартномалари доирасида томонларга олган мажбуриятини бажариш ҳамда аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятлари юклатилади.


13. Аъзолик бадали бўйича қарздорлиги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликлари тугатилганда ва ушбу қарзларни ундириш имкони бўлмаганда мазкур қарздорликларни Кенгаш Раёсати қарорига асосан ундириш ишлари тўхтатилади.


14. Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашларининг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғрилиги ва асосланганлиги ҳамда келиб тушган маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашлари шахсан жавобгардирлар.


15. Маблағларни тўғри ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Кенгашнинг Раёсати зиммасига юклатилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


17. Мазкур Низом Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 52-модда














































Время: 0.0096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск