ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) "Товар-моддий захиралар" (АВ томонидан 14.01.2019 й. 3120-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 12.12.2018 й. 151-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 14 январда 3120-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2018 йил 12 декабрдаги

151-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИНГ СТАНДАРТИ


(7-сонли БҲС)


ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР


Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) "Товар-моддий захиралар" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) товар-моддий захиралари ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жорий тикланиш қиймати - ташкилот томонидан активни харид қилиш натижасида ҳисобот даврида юзага келадиган харажатлар;


товар-моддий захиралар - ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар, уларнинг доимий фаолияти давомида фойдаланиш ёки сотиш учун мўлжалланган ёки сотиш ёки тақсимлаш учун ишлаб чиқарилган активлар кўринишида бўлади;


реализация қилишнинг соф қиймати - одатий фаолият жараёнида кутилаётган сотиш қийматидан ишлаб чиқариш якуни бўйича ҳамда сотиш, алмаштириш ёки бериш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда аниқланадиган қиймат.


2. Ҳисоблаш методи асосида молиявий ҳисоботларни тузувчи ва тақдим қилувчи ташкилотлар товар-моддий захиралар ҳисобини юритишда мазкур Стандартдан фойдаланади.


3. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

барча моддий қимматликларнинг бутлигини таъминлаш ҳамда ишлатилиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш;

захиралар ва харажатларнинг белгиланган меъёрларини кузатиб бориш;

реализация қилиниши лозим бўлган, фойдаланилмайдиган материалларни ўз вақтида аниқлаш;

ташкилот омборларида мавжуд бўлган қолдиқлар ҳақида аниқ маълумотлар олиш ва бошқалар.


4. Товар-моддий захираларни қабул қилиш, сақлаш ва топшириш жавобгарлиги ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган моддий жавобгар шахсларга юклатилади. Моддий жавобгар шахсларнинг алмашиниши товар-моддий захираларнинг инвентаризацияси ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларини тузиш билан амалга оширилади. Товар-моддий захираларни сақлаш жойлари тош-тарозу жиҳозлари, ўлчов асбоблари, ўлчов идишлари ва бошқа назорат мосламалари билан таъминланиши лозим.



2-БОБ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ ТУРЛАРИ


5. Товар-моддий захиралар ташкилотлар томонидан сотиб олинган ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар ва бошқа мол-мулкларни ўз ичига олади.


6. Товар-моддий захиралар қуйидаги кўринишда бўлади:

озиқ-овқат маҳсулотлари;

хизмат кўрсатиш ва қурилиш материаллари;

ҳарбий қурол-аслаҳалар;

асосий воситалар учун эҳтиёт қисмлари;

стратегик захиралар (масалан, энергия ресурс захиралари);

муомалага чиқарилмаган пул белгилари;

сотиш учун мўлжалланган почта инвентарлари;

тугалланмаган ишлаб чиқариш, шу жумладан ўқув ва таълим материаллари ҳамда ташкилот томонидан кўрсатиладиган хизматлар (масалан, аудиторлик текшируви);

сотиш учун мўлжалланган ер ёки мол-мулклар. Бунда узоқ муддатли активлар (ер, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланади;

маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий ва бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган хом ашё ва материал захиралар, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи ва ёнилғилар, тара ва тарабоп материаллар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар;

қайта ишланаётган ва йиғилаётган деталлар, узеллар, тугалланмаган технологик жараёнлар ва маҳсулотлар кўринишидаги тугалланмаган ишлаб чиқаришлар;

ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулотлар.


7. Ташкилотлар фавқулодда ёки бошқа вазиятларда (мисол учун табиий офатлар ёки фуқаро ҳимояси билан боғлиқ бўлган фавқулоддаги ҳаракатлар) фойдаланиладиган энергия ресурслар (мисол учун нефть) каби турли ресурсларнинг стратегик захираларини сақласалар, ушбу захиралар товар-моддий захира сифатида тан олинади ва мазкур Стандартга мувофиқ равишда ҳисобга олинади.


8. Товар-моддий захиралар қуйидагилар натижасида ташкилотга кирим қилинади:

етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиниши;

беғараз келиб тушиши (ҳадя шартномаси бўйича);

узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказилиши;

ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниқланиши;

ташкилотнинг ўзида тайёрланиши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.



3-БОБ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ БАҲОЛАШ


1-§. Товар-моддий захиралар таннархи


9. Товар-моддий захиралар уларнинг таннархи ва реализация қилишнинг соф қийматлари асосида баҳоланади, бундан мазкур Стандартнинг 10 ва 11-бандлари мустасно.


10. Алмашув операцияси амалга оширилмасдан харид қилинган товар-моддий захиралар уларнинг сотиб олиш кунидаги ҳақиқий қиймати билан баҳоланиши керак.


11. Товар-моддий захиралар беғараз ёки номинал қиймат бўйича бериш ёки маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланган бўлса, улар таннархи ва жорий тикланиш қийматларига нисбатан энг кичик қийматда баҳоланади.


12. Товар-моддий захираларнинг таннархи уларни сотиб олиш, қайта ишлаш ва жорий ҳолатига етказиш учун сарф қилинган барча бошқа харажатларини ўз ичига олади.


13. Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни аниқлашда:

уларнинг харид қиймати;

божхона божлари ва бошқа солиқлар;

транспорт-тайёрлов харажатлари ва уларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар ҳисобга олинади.

Бунда, савдо чегирмалари, қайтарилган тўловлар ва бошқа шу каби ҳолатлар ҳисобга олинмайди.


14. Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни баҳолаш улар аниқланган санадаги жорий қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


15. Тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги товар-моддий захираларни тайёр маҳсулотнинг товар-моддий захиралари ҳолатига келтириш харажатлари ишлаб чиқариш соҳасига тааллуқли бўлади.

Товар-моддий захираларни қайта ишлаш харажатлари маҳсулот қиймати билан боғлиқ бўлган бевосита харажатларни ўз ичига олади (масалан, иш ҳақи тўловлари учун тўғридан-тўғри харажатлар). Шунингдек, уларга тайёр маҳсулот хом ашёсининг қайта ишлаш жараёнидаги доимий ва ўзгарувчан қўшимча ишлаб чиқариш харажатларининг тизимли тақсимоти киради.

Доимий қўшимча ишлаб чиқариш харажатларига ишлаб чиқариш кўламидан қатъий назар ўзгармайдиган билвосита ишлаб чиқариши харажатлари, амортизация, бино ва жиҳозларга хизмат кўрсатиш ҳамда маъмурий бошқарув харажатлари киради.

Ўзгарувчан қўшимча ишлаб чиқариш харажатларига ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлган харажатлар киради (масалан, иш ҳақи тўловлари ва хом ашё билан боғлиқ билвосита харажатлар).


16. Қуйидагилар товар-моддий захиралар таннархидан чиқариб ташланадиган ва ўша давр харажати сифатида тан олинадиган харажатлар ҳисобланади:

а) хом ашё, бажарилган меҳнат ёки бошқа ишлаб чиқариш харажатларининг нормативлардан юқори сарфланиши;

б) сақлаш харажатлари, агарда улар ишлаб чиқариш жараёнида кейинги босқичга ўтиш учун зарур бўлмаса;

в) товар-моддий захираларнинг жорий жойлашган жойи ва жорий ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлмаган маъмурий қўшимча харажатлар;

г) реализация харажатлари.


17. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг товар-моддий захиралари ишлаб чиқариш қиймати бўйича баҳоланади.

Мазкур таннарх асосан хизмат кўрсатишда бевосита иштирок этувчи ходимлар, шунингдек назорат қилувчи ходимларнинг иш ҳақи харажатларини ҳамда бунга мувофиқ қўшимча харажатларни ўз ичига олади.

Бунда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган иш ҳақи ҳисобга олинмайди. Сотиш ва умумий маъмурий персонал билан боғлиқ иш ҳақи ва бошқа харажатлар товар-моддий захиралар таннархига қўшилмайди, балки ўша даврдаги харажатлар ҳисобланади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг товар-моддий захиралари таннархига кирувчи қўшилган маржа ёки алоқадор бўлмаган қўшимча харажатлар кирмайди.


18. Ташкилотнинг биологик активларидан фойдаланиши натижасида олган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз таркибига олувчи товар-моддий захиралар дастлабки тан олинишида ҳосилни йиғиш даврида сотиш харажатлари чегирган ҳолда ҳақиқий нархи билан баҳоланади.


19. Таннархни аниқлаш методлари, яъни норматив харажатлар ва чакана нархлар ҳисоби бўйича методлари агар уларнинг натижалари таннарх қийматига яқин келса қулайлик сифатида фойдаланилади.

Норматив харажатлар хом ашё ва материаллар, меҳнат, самарадорлик ва қувватининг нормал фойдаланиш даражаларини назарда тутади. Улар доимий текширилиб борилади, зарурат туғилганда иш давомида кўриб чиқилади.


20. Товар-моддий захираларнинг таннархи харид қилинган даврдаги ҳақиқий қийматига тенг бўлганда, улар ташкилотга алмашув бўлмаган операциялар бўйича берилиши мумкин (масалан, ҳомийлар томонидан касалхонадаги беморлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори-дармон воситалари текинга берилиши мумкин).



2-§. Товар-моддий захиралар таннархини ҳисоблаш усуллари


21. Товар-моддий захираларнинг бир-бирининг ўрнини босмайдиган алоҳида моддаларининг таннархи, шунингдек махсус лойиҳалар учун мўлжалланган ва ишлаб чиқарилган товар ёки хизматлар харажатларининг махсус идентификация йўли билан аниқланиши керак.


22. Харажатларнинг махсус идентификацияси бу махсус харажатлар уларнинг аниқ белгиланган моддаларига тааллуқлигини билдиради.

Бу метод сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилганидан қатъий назар махсус лойиҳаларга мўлжалланган моддалар учун мос келади.

Агар товар-моддий захираларнинг йирик миқдордаги моддалари бир-бирининг ўрнини босганда, харажатларнинг махсус идентификациясига мос келмайди. Бундай ҳолатларда, бирор даврдаги соф фойда ёки зарарга ҳисоб-китоб таъсирини ўрганиш учун товар-моддий захирада қолувчи предметни танлаш методларининг биридан фойдаланиш мумкин.


23. Мазкур Стандартнинг 22-бандини қўллашда, ташкилот бир хил тур ва вазифадаги барча товар-моддий захиралар учун бир хил қийматни ҳисоблаш усулини қўллаши керак. Турли хил тур ва вазифалардаги товар-моддий захиралар (масалан, иқтисодиётнинг бир ва бошқа сегментларида ишлатилувчи товарлар) учун ҳар хил ҳисоблаш усулларини қўллаш мумкин. Товар-моддий захираларнинг жойлашган жойларидаги фарқи (шунингдек, турли солиқ солиш шартлари) турли ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш учун асос бўла олмайди.


24. Мазкур Стандартнинг 21-бандида кўрсатилган товар-моддий захиралардан ташқари товар-моддий захиралар таннархи биринчи тушум - биринчи чиқим (бундан буён матнда ФИФО усули деб юритилади) ёки ўртача қиймат (бундан буён матнда AVECO усули деб юритилади) усуллари орқали аниқланади.

Ташкилот ўхшаш ва фойдаланиш мақсади бир хил бўлган барча турдаги товар-моддий захиралар учун бир хил ҳисоблаш усулидан фойдаланиши керак.


25. ФИФО усули биринчи сотиб олинган товар-моддий захиралар биринчи сотилиши ва шу асосида давр охирида қолган товар-моддий захиралар яқинда сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган товар-моддий захираларни назарда тутади.

AVECO усулига кўра ҳар бир модданинг қиймати давр бошидаги ўхшаш моддаларнинг ва давр давомида сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган шундай моддаларнинг ўртача қиймати орқали аниқланади.



3-§. Реализация қилишнинг соф қиймати


26. Товар-моддий захираларга зарар етган, тўлиқ ёки қисман эскирган, уларни сотиш нархи пасайган, шунингдек товар-моддий захираларни якунлаш, сотиш, алмаштириш ёки бериш харажатлари кутилаётганидан ошганда, уларнинг таннархи қопланмайдиган ҳисобланади.


27. Товар-моддий захиралар реализация қилишнинг соф қиймати моддалар бўйича ҳисобдан чиқарилади.

Бунда бир турдаги маҳсулот турига тааллуқли бўлган, бир хил мақсад ёки якуний истеъмолга йўналтирилган, бир ҳудудда ишлаб чиқарилган ва сотиладиган ҳамда бу маҳсулотнинг бошқа қисмлари алоҳида баҳолана олмайдиган товар-моддий захиралар гуруҳлаштириш йўли билан ҳисобдан чиқарилади.

Товар-моддий захираларнинг таснифи асосида ҳисобдан чиқарилмаслиги лозим (масалан, муайян фаолиятдаги барча бир турдаги товар моддий захиралар ёхуд тайёр маҳсулотлар).

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотлар сотиш нархи алоҳида белгиланадиган ҳар бир хизмат бўйича харажатларни жамлайди. Бунинг натижасида ҳар бир шундай хизмат алоҳида модда сифатида ифодаланади.


28. Реализация қилишнинг соф қийматини ҳисоблаганда мавжуд товар-моддий захираларнинг нимага мўлжалланганлиги ҳисобга олинади.

Масалан, товарларни сотиш ёки хизмат кўрсатиш шартномаларини бажариш учун мўлжалланган товар-моддий захираларнинг реализация қилиш соф қиймати ушбу шартномада белгиланган нархларга асосланади.

Агар шартномалар бўйича сотиш ҳажми мавжуд товар-моддий захиралар ҳажмидан паст бўлса, қолган товар-моддий захираларнинг реализация қилиш соф қиймати умумий сотиш нархларига асосланади.


29. Агар тайёр маҳсулот таннархи бўйича ёки таннархидан юқори даражада сотилиши, алмаштирилиши ёки берилиши мумкин бўлса, уни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган материаллар таннархидан паст қийматда ҳисобдан чиқарилмайди.

Агар материаллар нархининг тушиши муносабати билан тайёр маҳсулот нархи пасайтирилса, яъни ушбу материаллардан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи мазкур тайёр маҳсулотни реализация қилишнинг соф қийматидан ошса, материаллар қиймати камайтирилиши лозим. Бунда, материалларни қоплаш харажатлари мавжуд бўлган реализация қилишнинг соф қийматини баҳолашнинг энг яхшиси деб ҳисобланади.


30. Ҳар бир кейинги даврда реализация қилишнинг соф қиймати янгидан баҳоланади.

Товар-моддий захираларнинг таннархидан паст қийматда ҳисобдан чиқарилмаган ҳолларда ёки иқтисодий ҳолатларнинг ўзгариши оқибатида реализация қилишнинг соф қиймати ўсиши аниқ ҳолати кузатилганда, янги баланс қиймати таннарх ва қайта кўриб чиқилган реализация қилишнинг соф қиймати ўлчамларининг энг паст миқдорини танлаш орқали ҳисобдан чиқариш суммаси қайта тикланади (қайта тикланиш ҳисобдан чиқаришнинг дастлабки қиймати доирасида амалга оширилади).



4-§. Товар-моддий захираларни беғараз ёки

номинал қиймат бўйича ўтказиб бериш


31. Ташкилотлар пул маблағларининг соф тушумларини таъминлаш имконияти билан бевосита боғлиқ бўлмаган, келгусида иқтисодий фойда ва хизмат кўрсатиш салоҳиятга эга товар-моддий захираларга эга бўлиши мумкин.

Бундай турдаги товар-моддий захиралар товарларни беғараз ёки номинал қийматда ўтказиб берилиши натижасида келиб чиқади. Бунда, товар-моддий захираларнинг келгусидаги иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имкониятидан келиб чиқиб ҳақиқий нархи бўйича молиявий ҳисоботларда акс эттирилади.

Келгусидаги иқтисодий фойда ва хизмат кўрсатиш имкониятини бозорда сотиб олиш имкони бўлмаса, алмаштириш қийматини баҳолаш амалга оширилади. Агар товар-моддий захиралар сақлаш мақсади ўзгарса, товар-моддий захиралар мазкур Стандартнинг 9-бандига мувофиқ баҳоланади.



4-БОБ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ

ХАРАЖАТ СИФАТИДА ТАН ОЛИШ


32. Товар-моддий захираларнинг сотилиши, алмаштирилиши ёки ўтказиб берилишидан олинган даромад даврига мос равишда харажатлар ҳисобга олиниши керак.

Агар у билан боғлиқ даромад мавжуд бўлмаса, товарлар ўтказиб берилганда ёки хизматлар кўрсатилганда харажат сифатида тан олинади.

Товар-моддий захираларнинг қисман ҳисобдан чиқарилиш ва йўқотилиш харажатлари ушбу ҳисобдан чиқарилиш ва йўқотилиш даврида харажатлар сифатида тан олиниши керак.

Товар-моддий захираларнинг қисман ҳисобдан чиқарилишининг ўзгариши амалга оширилган даврда харажат сифатида қабул қилинади ва товар-моддий захиралар миқдорининг камайиши кўринишида ҳисобга олинади.


33. Баъзи бир товар-моддий захиралар (масалан, асосий воситаларнинг қисмлари сифатида фойдаланиладиган товар-моддий захиралар) бошқа активлар ҳисобига киритилади. Шу кўринишдаги товар-моддий захиралар мазкур асосий воситаларнинг хизмат муддати давомида харажат сифатида қабул қилинади.


34. Ҳисобдан чиқарилаётган товар-моддий захираларнинг қиймати чиқарилиш далилини аниқлаш пайтида балансдан чиқарилиши керак. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:

сотиш;

беғараз бериш;

сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);

камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;

бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.


35. Товар-моддий захиралар улар сотиб олинган баҳода (етказиб бериш ва бошқа қўшимча харажатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда) ёки улар ҳар хил нархларда сотиб олинган бўлса, ўртача баҳода ҳисобдан чиқарилади.

Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташкилот раҳбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланган тегишли ҳужжатларга мувофиқ ҳисобдан чиқарилиши лозим.



5-БОБ. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


36. Ташкилотнинг молиявий ҳисоботларида қуйидаги маълумотлар очиб берилиши керак:

товар-моддий захиралар қийматини аниқлашда қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан товар-моддий захираларнинг таннархини ҳисоблашда фойдаланилган усуллар;

товар-моддий захираларнинг умумий баланс қиймати ва ташкилотда фойдаланиладиган классификация бўйича баланс қийматлари;

сотиш харажатларини чегирилган ҳолда ҳақиқий қиймат бўйича ҳисобга олинган товар-моддий захираларининг баланс қиймати;

ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган товар-моддий захиралар суммаси;

ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган ҳисобга киритилган ҳар қандай товар-моддий захираларнинг ҳажми;

ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган ҳар қандай товар-моддий захираларнинг қайтарилган суммаси;

мажбуриятлар учун кафолат сифатида гаровга қўйилган товар-моддий захираларнинг баланс қиймати.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 48-модда








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск