язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 й. 34-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2019 й.

N 34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори О.Х. Нарзуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 январдаги

34-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 26 июндаги 288-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 6-сон, 49-модда):


а) номи ва 1-банддаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар" сўзлари "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:

номидаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар" сўзлари "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1 - 3, 5 - 21-бандлардаги "гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар" сўзлари тегишли келишикдаги "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


II - IV боблар номидаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар" сўзлари "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги "наркотик воситалар" сўзларидан кейин "уларнинг аналоглари" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 18-бандидаги "наркотик воситалар" сўзларидан кейин "уларнинг аналоглари" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўнинчи хатбошисидаги "гиёҳванд воситалар" сўзларидан кейин "уларнинг аналоглари" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги "гиёҳванд моддалар" сўзларидан кейин "уларнинг аналоглари" сўзлари қўшилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 9-сон, 223-модда) 1-банди олтинчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари" сўзларидан кейин "уларнинг аналоглари" сўзлари қўшилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди олтинчи хатбошисидаги "гиёҳвандлик воситалари" сўзларидан кейин "уларнинг аналоглари" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 январь