ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш /

Адлия вазирининг 12.05.2004 й. 108-мҳ-сон "Республика ҳудудида маҳаллий, идоравий, ҳудудий ва бошқа ахборот-ҳисоблаш тармоқларини тузиш, жорий этиш ҳамда фойдаланиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низомни давлат реестридан чиқариш ҳақида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.05.2004 й.

N 108-мҳ


БУЙРУҒИ



Республика ҳудудида маҳаллий, идоравий,

ҳудудий ва бошқа ахборот-ҳисоблаш тармоқларини

тузиш, жорий этиш ҳамда фойдаланиш тартиби

ва қоидалари тўғрисидаги низомни давлат

реестридан чиқариш ҳақида


(2004 йил 12 майда давлат реестридан чиқарилди)



"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Адлия вазирлигининг 2004 йил 5 майдаги хулосасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 январда 120-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Республика ҳудудида маҳаллий, идоравий, ҳудудий ва бошқа ахборот-ҳисоблаш тармоқларини тузиш, жорий этиш ҳамда фойдаланиш тартиби ва қоидалари тўғрисида"ги низом давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялар маркази мазкур ҳужжатнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Вазир ўринбосари Х.М. Содиқов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                         А. Полвон-зода



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 226-модда.

















































Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск