ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепцияси (ЎзР ВМ 18.01.2019 й. 48-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 январдаги

48-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар"

технологияларини жорий этиш

КОНЦЕПЦИЯСИ


Бугунги кунда Ўзбекистонда "Ақлли шаҳар" инновацион технологияларини жорий этишнинг бошланғич босқичи давом этмоқда. "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш бўйича Тошкент шаҳрида "Хавфсиз шаҳар", "Ақлли ҳисоблагичлар", "Ақлли транспорт", "Ақлли тиббиёт" йўналишлари бўйича дастлабки синов лойиҳаларини режалаштириш ва амалга ошириш йўлга қўйилмоқда. Нурафшон шаҳрида замонавий шаҳар инфратузилмасини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар билан бирга "Tashkent City" ва "Delta City" лойиҳалари доирасида замонавий шаҳарсозлик инфратузилмасини жорий этиш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг ривожланмаганлиги, шаҳарлар инфратузилмасининг сезиларли даражада жисмонан ва маънан эскирганлиги "Ақлли шаҳар" технологияларини самарали жорий этишга тўсқинлик қилувчи асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Буларнинг ҳаммаси телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш чора-тадбирларини кўриш ҳамда шаҳарлар инфратузилмасини реконструкция қилиш учун йирик инвестиция манбаларини излашни талаб этади.

Ушбу асосда олдинда турган муҳим вазифалардан бири хорижий мамлакатлардаги мазкур йўналишлар бўйича ҳал қилинган қарорларни чуқур таҳлил қилиш, тегишли тажриба лойиҳалари ҳамда лаборатория ва дала тадқиқотлари доирасида амалий тажрибаларни ўтказиш, шунингдек, мавжуд шароитларга мос равишда инвесторлар учун қизиқарли инвестиция схемаларини ва мослашувчан бизнес моделлари бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг мавжуд вариантларини излаб топишдан иборатдир.

Жаҳон амалиётида давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш, ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал этишга хусусий бизнесни жалб этиш орқали ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ишлаб чиқилган.

қлли шаҳар" технологияларининг жорий қилиниши ягона рақамли муҳитни шакллантириш орқали шаҳарни бошқариш самарадорлигини оширади, шу билан бирга шаҳарни бир бутун ҳолатда бошқаришга имконият яратади.

Шу муносабат билан, юқорида келтирилган вазифаларнинг алоҳида аҳамияти, шунингдек, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг асосий ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ишлаб чиқилди.



1-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Ушбу Концепциянинг асосий мақсади "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш орқали шаҳарларнинг замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат, жумладан:

шаҳарлар аҳолиси ва меҳмонлар учун қулай муҳит шакллантириш, яшаш сифатининг барқарор ўсишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

давлат харажатлари самарадорлигини, шу жумладан давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш орқали ошириш;

хорижий услубларга мос келувчи барча "Ақлли шаҳар" технологияларини режали жорий этиш;

инновацион қарорлар қабул қилишни йўлга қўйиш орқали шаҳар хизматлари ва йўл-транспорт инфратузилмаси ишларининг самарадорлигини ошириш.


2. Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қлли шаҳар" технологиялари, шу жумладан рақамли инфратузилмани жорий этишнинг самарали ҳамда ҳуқуқий-меъёрий, ташкилий ва институтционал асосларини яратиш;

ақлли хизматларга бўлган талабни рағбатлантириш механизмларини яратиш;

ақлли хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш;

хизматлар кўрсатиш сифатини ва аҳоли турмуш даражасини ошириш;

шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, ишга яроқсиз ва маънан эскирган шаҳар инфратузилмасини янгилаш;

ахборот-коммуникация инфратузилмасини таъминлаш учун ҳамда интернет тармоғига кириш ва унинг тезлигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш тизимини шакллантириш;

шаҳар аҳолиси билан шаҳарларда хизмат кўрсатиш тизимини баҳолаш ва шаҳарлар ривожланишининг барча соҳаларида тажриба алмашиш юзасидан алоқа ўрнатилишини таъминловчи "Ақлли шаҳар" платформасини яратиш;

рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда шаҳарларни ўрганиш тизимини ривожлантириш, шу жумладан сайёҳларга очиқ маълумотлар базасини тақдим этиш, рақамли технологиялар тизимини қайта ишлаб чиқиш ва жорий этишни жадаллаштириш;

энг талабгор "Ақлли шаҳар" технологияларини республиканинг барча шаҳарларида жорий этишни кенг қамровли режалаштириш ишларини бажариш.



2-БОБ. "АҚЛЛИ ШАҲАР" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. "Ақлли транспорт"


қлли транспорт" - бу барча транспорт воситалари ва инфратузилма тизимининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги комплекс технологик ечимларни билдиради. Ушбу алоқа тизими орқали йўлларда вазиятни тўлиқ аниқлаш, шунингдек, мобил операторлар маълумотлари ва GPS сигналларидан фойдаланган ҳолда транспортлар оқимини назорат қилиш имконияти яратилади.

қлли шаҳар" транспорт тизимининг ривожланиши, шунингдек, янги транспорт турлари ва транспортларга хизмат кўрсатиш жойлари, трафикни бошқариш ва назорат қилиш, энг мақбул йўлни ҳисоблаш учун турли иловаларнинг пайдо бўлиши транспортлар ҳаракати жараёнини ва унга мослашувчанлик ҳолатини яхшилайди ҳамда масофани ўтишга кетадиган вақтни қисқартириш имкониятини яратади.

қлли транспорт" йўналишида технологик ечимларни жорий қилиш орқали қуйидагилар кўзда тутилади:

йўл ҳаракатини бошқариш тизимини автоматлаштириш ва транспортлар оқими кўрсаткичларини мониторинг қилиш, шу жумладан реал вақт режимида ҳаракат шартларини мониторинг қилиш;

жамоат транспортини бошқаришни дастурий таъминлаш;

йўл ҳаракати қатнашчиларига автоматлаштирилган тизим орқали йўлдаги шароитлар ва вазиятлар, жамоат транспортининг ҳаракат жадваллари тўғрисидаги маълумотларни етказиш;

жамоат транспортида хавфсизлик тизимлари;

ахборот узатиш технологияларини, яъни маълумотларни тўплаш ва сақлаш жойига узатишни таъминлайдиган 5G стандартига мос келувчи алоқа воситаларини ва бажарувчи қурилмаларни, кенг қамровли Интернет тармоғи ва бошқа элементларни жорий этиш;

қлли шаҳар" учун Интернет тармоғининг шаҳар платформаларини жорий қилиш;

транспортларни жойлаштириш учун бўш жойлар ва уларнинг узоқлигини аниқловчи "Ақлли жойлаштириш" технологияси;

автомобиль ва йўллардан фойдаланиш учун электрон тўлов тизимлари;

йўловчиларни ташиш ҳолатини узлуксиз мониторинг қилиш;

геоахборот технологиялари ва навигация.



2. "Ақлли таълим"


қлли таълим" - бу таълим онлайн-платформалар ва оммавий очиқ онлайн курслар тарзидаги технологик ечимлар тўпламини, виртуал реал ҳолат билан тўлдирилган илғор визуализация ва масофавий кириш технологиялари ва бошқаларни ўз ичига олган технологик ечимлар тўпламидир.

қлли таълим" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

ўқувчиларни синаб кўриш имконияти билан сунъий интеллект базасида таълим бериш тизими;

шахсни интеллектуал аниқлаш тизими;

масофавий таълим ва электрон ўқитиш;

таълимнинг барча босқичларини қамраб олган электрон журналлар;

онлайн ва офлайн услубларидаги интеграция тизимлари;

қулай ва мослашувчан таълим технологияси;

адаптив ва мобил ўқитиш технологиялари.



3. "Ақлли тиббиёт"


қлли тиббиёт" - бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ахборот беришнинг бутун жараёнини автоматлаштиришнинг марказлашган тизимидир.

қлли тиббиёт" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

мижозлар тўғрисидаги биотиббий маълумотларнинг ягона платформаси;

тиббий карталарининг тармоқли тизимини жорий қилиш;

масофавий диагностика. Тиббий интернет ва мобил иловалар асосида инсон саломатлигини масофадан мониторинг қилиш тизими;

виртуал тиббий кўрикдан ўтказиш;

виртуал шифохона хизмати;

электрон рецептлар;

телеметрия ва симсиз алоқадан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдамни уйда олиш;

илмий асосланган тиббиёт (сунъий интеллект ва телекоммуникациялар соҳасидаги техник янгиликлар асосида яратилган қурилмаларни қўллаш орқали);

даволаш натижаларидан келиб чиқиб кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга ошириш (шифокорга ташриф буюрганларнинг сонига эмас, балки даволаш натижаси бўйича тўлов амалга оширилади);

тиббий маълумотлар, касалланишлар режалари, касалланиш ва тузалиш жараёнларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;

реал вақт жараёнида дори-дармон захираларини кузатиш имкониятини берувчи интеграциялашган (GPS ва мобил платформалар билан жиҳозланган) тиббий пунктлар.



4. "Ақлли энергетика тизими"


қлли энергетика тизими" - бу барқарор, иқтисодий самарали ва ишончли энергия тизими бўлиб, энергия ишлаб чиқариш, инфратузилмаси ва истеъмоли хизмати кўрсатиш истеъмолчилар ва технологияларни рағбатлантириш орқали интеграция қилинади ва мувофиқлаштирилади.

қлли энергетика ("ақлли тақсимлаш тармоқлари", "ақлли назорат-ўлчов тизимлари" ва бошқалар) ва энергия тежовчи технологиялар"дан ("ақлли чироқлар", "ақлли ёритгичлар") фойдаланишга ўтиш истеъмол қилинаётган электр энергияни тежаш, уни узатиш жараёнидаги узилишларда йўқотишларни камайтириш, ускуналар учун капитал сарф-харажатлар ва авария ҳолатлари сонини камайтириш, шунингдек, электр тармоқларининг мустаҳкамлиги ва сифатини оширишга имконият яратади.

қлли энергия тизими" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

маълумотларни йиғиш ва оператив диспетчерлик бошқариш тизими;

авария ҳолатларида ўчиришларни бошқариш тизими;

мижоз билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизими;

геоахборот тизими;

кучланишни мониторинг қилиш учун автоном сезгичлар;

ҳар хил турдаги қурилмаларнинг интеграциясини ҳамда маълумотларни олдиндан таҳлил қилиш ва йиғишни таъминловчи интернет қурилмаларининг рақамли платформалари;

янги авлод гибрид батареялари, юқори ўтказувчан қурилмалар, литий аккумуляторлари;

қлли" ўлчов тизимлари, истеъмолчилар фаоллигини таҳлил қилиш;

янги таҳлилий ҳисоб-китоб ва тўлов хизматлари (тегишли молиявий технологияларни ривожлантириш орқали);

энергия ресурслари истеъмолини ҳисоблашнинг интеллектуал тизимлари.



5. "Ақлли сув таъминоти ва оқава сув"


қлли сув таъминоти ва оқава сув" - сел оқимларини тақсимлаш тизими, хавфсизлик ва назорат, уни бошқариш ҳамда тошқинлардан огоҳлантириш тизимларини интеграция қилиш йўли билан онлайн-гидравлик моделлар, автоматлаштирилган сув ҳавзалари, сувни тарқатиш ва унинг йўқотилишини автоматик аниқлаш базаси орқали сув таъминотини бошқаришдан иборат.

қлли сув таъминоти ва оқава сув" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

географик ахборот тизимини жорий этиш орқали ягона ахборот тизими;

сув таъминоти ва оқава сув истеъмолчилари ва кўрсатилган хизматлар ҳажмларини ҳисобга олиш тизими;

сув ўтказгичлар ва оқава сув тармоқлари йўналиш хариталарининг электрон шакллар тизими;

босим регуляторлари ва электрон узаткичлар ўрнатилган тармоқларда сув таъминоти ва оқава сув тизими;

марказий диспетчерлик хизмати - ишларини автоматлаштириш тизими ва онлайн тизимда мониторинг олиб бориш;

сув оқиб кетиши ҳолатлари аниқланганда сув таъминотини тўхтатиш тизими;

фавқулодда вазиятларда бутун уйни иситиш кранларини ёпиш тизими;

авария ҳолатлари содир бўлганда сув билан таъминловчи насосларни ўчириш тизими;

насос ва жўмраклар ишлашини бошқариш орқали сақлаш тизимидаги сув сатҳини бошқариш тизими;

сенсорли сместителлар ва кранларга насадкалар ўрнатган ҳолда амалга ошириладиган сув таъминоти технологияларини жорий қилиш.



6. "Ақлли уй-жой коммунал хўжалиги"


қлли уй-жой-коммунал хўжалиги" - бу барқарор ва иқтисодий самарали уй-жой коммунал хўжалиги ҳисобланиб, интеллектуал ҳисоблаш, мониторинг ва назорат орқали коммунал ресурслар ва хизматларнинг истеъмолини юритиш ва таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларнинг манфаатлари ва технологиялар ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатиш орқали мувофиқлаштирилади;

қлли уй-жой-коммунал хўжалиги" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

кейинчалик тегишли инстанцияларга етказилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблагичларнинг кўрсатишини аниқлаш жараёнини автоматлаштириш;

уйни энергия билан таъминлаш ҳолати тўғрисидаги маълумотни истеъмолчининг қурилмасига етказиш тизимлари;

коммунал хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш бўйича махсус хизмат кўрсатиш ва шахсий офислар тизими;

коммунал ресурслар истеъмолчилари ва таъминотчилари ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминлаш бўйича smart-ҳисоблагичларни ("ақлли ҳисоблаш асбоблари") жорий қилиш, маълумотлар тизими;

тўловларни мониторинг қилиш тизимлари;

инфратузилмани бошқариш тизимлари;

энергия ресурсларини ўзлаштириш ҳолатларини аниқлаш ва унинг олдини олиш тизимлари;

энергия самарадорлигини ошириш усуллари ва тизимлари;

сувни тежовчи технологияларни қўллаш орқали сув сарфини ва сув таъминоти нархини камайтириш тизимлари;

истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг очиқ платформалари.



7. "Ақлли қурилиш"


қлли қурилиш" - бу қурилиш соҳасида объектларни ташкил қилиш, ўзгартириш ёки бузиш билан боғлиқ ташкилий, тадқиқот, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишларини ўз ичига олган инновацион технологиялардир.

қлли қурилиш" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

қурилишда мониторинг ва оператив бошқарув тизими;

объектларни қуриш жараёнини соддалаштириш ва қуриш муддатларини қисқартириш тизими;

замонавий ва самарали уй-жойлар қуриш стандартлари;

янги қурилиш материаллари;

қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва ишбай-мукофотлаш тизимини қўллаш;

қурилиш жараёнларини визуал моделлаштириш;

омборларни бошқарув тизимлари.



8. "Ақлли уй"


қлли уй" - бу уй эгасининг истаги ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уйдаги барча коммуникация тармоқларини сунъий интеллект орқали бошқариш, дастурлаштириш ва мослаштириш мақсадида бирлаштиришга имконият яратадиган интеллектуал бошқариш тизимидир.

қлли уй" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

ёнғинга қарши ва қўриқлаш сигнализацияси;

эркин фойдаланишнинг назорат тизими;

авария ҳолатларини назорат қилиш (сув оқиб кетиши, газ чиқиши, электр тизимидаги авариялар);

ички ва кўча ёритгичларини бошқариш;

энергия истеъмолини назорат қилиш, катта кучланишларни чеклаш ва истеъмол тармоғи фазаларига кучланишни тақсимлаш;

энергияни тежайдиган асбобларни қўллаган ҳолда электр таъминотининг захира манбаларини бошқариш;

интернет орқали уйнинг барча тизимларини бошқариш ва узоқдан мониторинг қилиш;

истеъмолчининг smart-қурилмасига GSM-модуль орқали уйдаги сув таъминоти тизимининг ишлаши ҳақидаги маълумотларни етказиш;

иссиқлик сарфини, кондиционерни бошқаришни ва иссиқликнинг оптимал тарқалишини мониторинг қилишнинг интеллектуал серсорли тизими;

реал вақт режимида объектлар қурилишини лойиҳалаштириш жараёнини масофадан бошқариш.



9. "Ақлли ҳокимият"


қлли ҳокимият" - бу аҳолини безовта қиладиган долзарб муаммолар бўйича маҳаллий ҳокимият органларига тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишга қаратилган инновацион ечимлар ва тизимлардир.

қлли ҳокимият" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

Ижро этувчи ҳокимият вакиллари ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимининг яхши ишлаши, шаҳар маъмурияти ахборотларнинг очиқлиги;

фуқароларнинг шаҳар бошқарувидаги фаоллиги;

шаҳарларни стратегик режалаштириш ҳужжатларининг долзарблиги;

шаҳар маъмуриятининг расмий сайтларидан кенг фойдаланиш;

тўлов воситаси билан шахснинг электрон гувоҳномаси;

юқори технологияларни, юқори тезликдаги Интернет тармоғини кенг спектрда қўллаш ва ундан фойдаланиш;

wi-fi га уланиш, шаҳар мобил иловаларининг мавжудлиги ва сифати;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар учун тўлов тизимлари;

ариза ва шикоятлар бериш учун узатувчи қурилмалардан ва фуқароларни огоҳлантиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш.



10. "Ақлли маҳалла"


қлли маҳалла" - бу ҳаёт сифатини яхшилаш, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, шаҳар ва аҳоли харажатларини оптималлаштириш мақсадида мавжуд инфратузилмага "Ақлли шаҳар" илғор технологияларини жорий қилишдир.

қлли маҳалла" технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:

такси чақириш ва унинг тўлови учун интернет-хизмат ишларини йўлга қўйиш;

йўл ҳаракати ҳолатини онлайн режимда мониторинг қилиш имкониятлари;

электромобиллар учун ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг мавжудлиги;

каршеринг (автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш) хизматини кўрсатиш;

интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг сони ва фаоллиги;

талабаларнинг электрон карталарини қўллаш;

меҳнат бозори ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;

чиқиндиларни рухсатсиз ташлашнинг оқибатларини бартараф этишда жамоатчиликнинг иштироки.



3-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ


1. Концепция Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасида (кейинги ўринларда Амалий чора-тадбирлар режаси деб аталади) белгиланган тадбирларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ бажариш йўли билан Концепция амалга оширилади.


2. Шаҳар ва ҳудудлар инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий интеллектуал тизимини жорий қилиш, шу жумладан уй-жой коммунал хизматлари, транспорт логистикаси, фавқулодда хизматлари кейинчалик "Ақлли шаҳар" ягона комплексига бирлаштириш ва интеграция қилиш мувофиқлаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича батафсил маълумотлар киритилишини таъминлайди.


4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қуйидагиларни таъминлайди:

Концепцияни амалга оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;

Концепциядаги тегишли тадбирларнинг бажарилиши бўйича мунтазам мониторинг ташкил этиш;

халқаро бозорда "Ақлли шаҳар" технологияларининг маҳаллий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш;

қлли шаҳар" технологияларини ривожлантириш бўйича тизимли дастурий таъминотни жорий этиш ва кузатиб боришда иштирок этиш.


5. Амалий чора-тадбирлар режасининг масъул ижрочилари қуйидагиларни таъминлайди:

Концепцияни амалга оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш;

белгиланган муддатларга ва иш ҳажмларига мувофиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;

Амалий чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

Амалий чора-тадбирлар режасининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ахборотларни тақдим этиш.


6. Концепцияни амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш молиявий, технологик ва бошқарув ресурсларини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида хусусий сектор ресурсларини жалб қилиш йўли билан бажарилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари, қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар Концепцияни амалга оширишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


7. Ушбу Концепцияни инновацион барқарор ривожлантириш мақсадларида амалга ошириш учун қуйидаги 4 босқичли моделдан фойдаланиш тавсия этилади:

1-босқич: 2019-2021 йиллар - базавий линияни аниқлаш - ҳудуднинг профилини шакллантириш, мавжуд инфратузилмани баҳолаш, ривожланиш индикаторларини аниқлаш, мавжуд активлар, мавжуд муаммолар ва эришилган муваффақиятларни таҳлил қилиш;

2-босқич: 2022-2024 йиллар - "Ақлли шаҳар" Концепциясини жорий қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш - манфаатдор томонларни жалб қилиш, тадбирлар йўналишлари ва режаларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш, молиявий стратегияни шакллантириш, мақсад ва самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини белгилаш;

3-босқич: 2025-2027 йиллар - батафсил режалаштириш - бюджетлаштириш, самарадорлик истиқболлари, автоматлаштириш имкониятларини аниқлаш ва ахборот тизимларини жорий қилиш;

4-босқич: 2027-2030 йиллар - самарадорликни амалга ошириш ва баҳолаш - биргаликда (барча манфаатдор томонлар билан бирга) жорий қилиш, самарадорликни мониторинг қилиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш (трендлар, инвестиция параметрларини таҳлил қилиш), жойлаштиришни таъминлаш (кенгайтириш).



4-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Ушбу Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилади:

мавжуд барча шакллардаги таълим ва малака оширишни кенгайтириш орқали, шу жумладан интернет тармоғи ёрдамида шаҳар аҳолисининг билим даражасини ошириш;

шаҳар хизматлари ва давлат органлари билан ҳамкорликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аҳолининг фаоллигини ошириш;

энергетиянинг барқарорлигини ошириш, сарф ва харажатларни камайтириш;

энергия ресурслари тақсимоти ва истеъмоли самарадорлигини ошириш;

истеъмолчилар учун хизматларнинг сифати, самарадорлиги ва интерактивлигини ошириш, шунингдек, алоҳида тарифларни қўллаш имкониятини яхшилаш;

келажакда инновацион технологияларни қўллаш муҳитини яратиш;

сув сарфи ва сув таъминотидаги узилишларни камайтириш, оқава сувларни тозалаш сифатини ошириш ва қаттиқ чиқиндиларнинг утилизация қилинишини яхшилаш;

аҳолига шаҳар хизматлари кўрсатиш харажатларини камайтириш ва аҳолининг кўрсатилган хизматлар учун қарздорлигини қисқартириш;

фавқулодда вазиятлар ва жиноий ҳолатларга жавоб қайтариш вақтини қисқартириш, жиноятчиликни ва жабрланганлар сонини камайтириш;

транспорт инфратузилмасининг тирбандлигини камайтириш;

йўллар ва тўхташ жойларига хизмат кўрсатишда иқтисод қилишни таъминлаш;

пиёдалар ва жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил қулайликни яхшилаш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 январь












































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск