Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2019 й. 40-сон "Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2019 й.

N 40



ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ

МАБЛАҒЛАРИДАН     ФОЙДАЛАНИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикамизда чет эл инвестицияларини, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) маблағларини инвестиция лойиҳалари, авваламбор, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол жалб қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.

Мавжуд ҳолат юзасидан ўтказилган таҳлил инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбаларини белгилашнинг чўзилиши, шунингдек, ҳужжатларнинг дастлабки босқичда сифат жиҳатидан паст даражада ишлаб чиқилиши билан боғлиқ тизимли муаммолар мавжудлигидан далолат беради ва бу кўпинча лойиҳаларни тайёрлаш чўзилиб кетишига ҳамда лойиҳаларни ХМИ ва ХҲМТ, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида кўп маротаба қайта ишлашга сабаб бўлмоқда.

ХМИ ва ХҲМТ маблағларидан фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш, шунингдек, жалб қилинадиган қарз маблағларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларининг бир қисмини ХМИ ҳамда ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ХМИ ҳамда ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари қуйидагича молиялаштирилади:

а) Жамғарма маблағларини фақат ташаббускор бюджет ташкилотларининг лойиҳаларига жалб қилиш:

бунда инвестиция лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг ХМИ ва ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегиясига (дастурига) киритиш шарти билан;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ташаббускори - вазирлик ва идоранинг ҳар йили тасдиқланадиган лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатига асосан;

б) Жамғарма маблағларини қуйидаги ҳолатларда жалб қилмаган ҳолда:

ХМИ ва ХҲМТ ушбу мақсадга грант тақдим этса (техник кўмаклашиш);

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини инвестиция лойиҳалари доирасида жалб этиладиган қарз маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқиш назарда тутилса.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

Молия вазирлиги билан биргаликда келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин;

"ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти билан биргаликда ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар ташаббускорлари - вазирликлар ва идораларнинг инвестиция бўлинмалари ходимларининг малакаси оширилишини тизимли асосда таъминлаш мақсадида лойиҳа жараёни бўйича ўқув курслари ҳамда семинарларни мунтазам ташкил қилсин ва бунда инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги ўқув дастурларининг мазмуни ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, шунингдек, етакчи маҳаллий лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда, инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг қийматини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни 2019 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 январь














































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск