ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1-2019-сон, Адлия вазирлигининг 1-сон "Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 21.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 22.01.2019 й. 2780-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.01.2019 й.

N 2780-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.01.2019 й.

N 1-2019


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.01.2019 й.

N 1


ҚАРОРИ



Тошкент давлат юридик университетида

ўқитишнинг модуль тизими шароитларида

талабалар билимини назорат қилиш тартиби

ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016 ва 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Адлия вазири

Р. Давлетов

          





Қарорга

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университетида

ўқитишнинг модуль тизими шароитларида

талабалар билимини назорат қилиш тартиби

ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 4-боб қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабанинг мазкур Низомда назарда тутилган оралиқ назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда у оралиқ назорат даври бошлангунга қадар ўқув ишлари бўйича проректорга мурожаат қилади. Бунда талаба ҳақиқатдан ҳам соғлиғининг ҳолати ёзиш қобилиятини истисно қилишини тасдиқловчи тиббий маълумотнома ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг хулосасини тақдим этиши лозим. Ушбу талаба оралиқ назоратни оғзаки имтиҳон шаклида комиссияга топширади.

Соғлиғининг ҳолати ёзиш қобилиятини истисно қиладиган талабалардан оғзаки имтиҳонларни қабул қилувчи комиссия ректор буйруғи билан тузилади. Комиссия таркиби ҳар ўқув йили учун бир маротаба тасдиқланади. Комиссия унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

Соғлиғининг ҳолати ёзиш қобилиятини истисно қиладиган талабалар томонидан оралиқ назоратни қайта топшириш мазкур Низомнинг 8-бобига мувофиқ оғзаки имтиҳон шаклида амалга оширилади.".


2. 5-боб қуйидаги мазмундаги 37-1-банд билан тўлдирилсин:

"37-1. I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабанинг якуний назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда якуний назорат мазкур Низомнинг 19-1-бандида белгиланган тартибда ўтказилади.".


3. Мазкур қўшимчалар Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 71-модда















































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск