ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Облигациялар (заёмлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2019 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2019 й.

N 35




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИШ

ВА ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ ваколатли орган бўлиб, қуйидаги операцияларни амалга ошириши белгилансин:

халқаро молия бозорларида Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро облигациялар эмитенти бўлиб иштирок этиш;

эмиссия рисоласини, Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш дастурини ҳамда эмиссия шартларини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан эмиссия ҳажмини ва фоиз ставкаларини халқаро молия бозорлари шароитидан келиб чиқиб мустақил равишда тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга оид шартнома ва битимларни тузиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигациялари бўйича тегишли тўловларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш жараёнида керак бўладиган тегишли банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга тегишли бошқа барча ҳаракатларни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномалар лойиҳасига юридик хулоса беришни ташкил этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 январь










































Время: 0.1513
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск