ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 й. ПҚ-4124-сон "Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2019 й.

N ПҚ-4124



КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ ТАРМОҒИ КОРХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналари қувватларини ошириш мақсадида минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари - "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК (кейинги ўринларда - "Навоий КМК" ДК), "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ (кейинги ўринларда - "Олмалиқ КМК" АЖ) ва "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖда стратегик турдаги маҳсулотлар, жумладан олтин, кумуш, мис, рух ва пўлат прокати каби маҳсулотлар, шунингдек 20 дан ортиқ турдаги бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Сўнгги икки йил давомида кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини жадал ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди. 2026 йилгача "Навоий КМК" ДКда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга, "Олмалиқ КМК" АЖга 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш ва 2023 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажмини 28 фоизга, рух ишлаб чиқариш ҳажмини 75 фоизга ошириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналаридаги мавжуд бошқарув тузилмаси, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобини юритиш ва баҳолаш услублари, молиявий ҳисоботларнинг эскирган шакллари ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва инвестициявий жозибадорликнинг ошишига тўсқинлик қилмоқда.

Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида инвестицияларни жалб этишга қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари:

а) 2019 йил якунидан бошлаб:

молиявий ҳисоботларни мажбурий тартибда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил ташқи аудитни ўтказади;

активларни сотиш рентабеллиги, актив ва мажбуриятларнинг айланиши, шунингдек халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига асосан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар даражаси бўйича минимал талабларни амалиётга жорий қилади;

б) 2020 йил якунидан бошлаб:

Ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талаблари асосида корпоратив ошкораликни татбиқ этади;

Глобал ташаббускорлик ҳисоботига (GRI) мувофиқ ҳисоботларни, шу жумладан иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича чоп этади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий КМК" ДК негизида қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамиятини, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган ва асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлардан самарали ва оқилона фойдаланиш учун давлат муассасасини ташкил қилиш, кейинчалик "Навоий КМК" ДКни уран ва ноёб металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича давлат корхонаси этиб ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Н. Арипов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) 2019 йил 1 мартга қадар "Навоий КМК" ДКни қайта ташкил этиш ва корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, шунингдек мазкур қарорда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш;

б) кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришнинг узоқ муддатли дастурларини жадал амалга ошириш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

в) 2019 йил 1 майга қадар кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

г) 2019 йил 1 июлга қадар халқаро молия институтлари ва консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда қуйидагиларнинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида оммавий равишда бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш орқали инвесторларни жалб этишни назарда тутувчи Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш:

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ - 2022 йилда;

"Олмалиқ КМК" АЖ - 2023 йилда;

"Навоий КМК" ДК негизида ташкил қилинаётган қимматбаҳо металларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамияти - 2023 йилда;

д) 2019 йил 1 декабрга қадар "Навоий КМК" ДКни қайта ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларни якунлаш ҳамда янги ташкил этиладиган акциядорлик жамиятидаги давлат улушини профессионал бошқарув компанияларига танлов асосида ишончли бошқарувга бериш бўйича таклиф киритиш.

Республика комиссияси аъзоларига мазкур қарорда белгиланган тадбирларнинг самарали бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


4. "Навоий КМК" ДК Кузатув кенгаши:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан биргаликда:

бир ой муддатда халқаро маслаҳатчи ва экспертларни жалб этган ҳолда "Навоий КМК" ДК мулкларини инвентаризация қилиш бўйича комиссия ва "Навоий КМК" ДК тизимига кирувчи алоҳида таркибий бўлинмалар бўйича ишчи гуруҳларни шакллантирсин, уларнинг вазифалари сифатида "Навоий КМК" ДКнинг барча актив ва мажбуриятларини инвентаризациядан ўтказиш, шунингдек "Навоий КМК" ДК Кузатув кенгашига ва Агентликка 2019 йил 1 майга қадар муддатда ишчи гуруҳларнинг оралиқ ҳисоботларини ҳамда 2019 йил 1 июлга қадар ишчи гуруҳлар ва комиссиянинг якуний ҳисоботини тақдим этишни белгиласин;

инвентаризация якунлари бўйича икки ой муддатда халқаро амалиётда умумэътироф этилган услублар асосида "Навоий КМК" ДКнинг ишлаб чиқариш ва бошқа активлари қийматини баҳолаш, шунингдек "Навоий КМК" ДК меҳнат жамоаси яшаши учун зарур шароитлар яратилишини ва уларга хизмат кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этмайдиган инфратузилма, ижтимоий ва бошқа ихтисослашмаган объектларни хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш ва ихтисослашган давлат ташкилотларига топшириш орқали улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар халқаро маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилган ҳолда "Навоий КМК" ДКнинг балансида бўлган ва захиралари Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ қайта баҳоланадиган конлар рўйхатини тасдиқласин;

в) 2019 йил 1 майга қадар "Навоий КМК" ДКнинг Кузатув кенгаши таркибига етарли тажриба ва малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг режим-махфий бўлимлари ходимларининг штат бирликларини оптималлаштиришни назарда тутувчи ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган олтин ҳажмлари кўрсаткичлари билан боғлиқ махфийлик режимини бекор қилиш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки, кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг оддий акциялари бўйича дивидендларни ҳисоблаш Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорларда ҳар чоракда амалга оширилади.


7. Агентлик:

а) зарур бўлганда, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, кон-металлургия соҳасидаги йирик корхоналарнинг давлат улушини ишончли бошқариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар билан аввал тузилган шартномаларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда қайта расмийлаштирилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига портловчи моддаларни ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш имкониятини кўзда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни;

2019 йил 30 августга қадар халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 17 январдаги

ПҚ-4124-сон қарорига

ИЛОВА



Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

    

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Г.К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

А.Х. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

М.Ш. Истамов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Н.С. Жўраев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Ш.А. Вафаев

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директори

К.С. Санакулов

-

"Навоий КМК" ДК бош директори

А. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси

Т.Т. Азаматов

-

"Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси в.б.

Б.Б. Сидиков

-

Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия масъул котиби

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 46-модда








































Время: 0.0357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск