ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2019 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.01.2019 й.
N 56
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН РЕАЛИЗАЦИЯ
ҚИЛИШ ОБОРОТЛАРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ
СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ
МАҲСУЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Сут саноатини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда сутни қайта ишлаш корхоналарининг фермер хўжаликлари билан кооперациясини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:
"9. Сут**".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 24 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 28 январь, 4-сон, 63-модда