Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2019 й. 38-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2019 й.

N 38




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ СПОРТ КУРАШЛАРИ

БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОЛИМПИЯ

ЗАХИРАЛАРИ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда олимпия спорт турларидан бири бўлган спорт курашини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни эркин ва юнон-рум кураши билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда шу асосда мамлакатимиз терма жамоалари учун ишончли захирани шакллантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 24 сентябрдаги ПҚ-1822-сон қарорига асосан Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида спорт-соғломлаштириш муассасаси сифатида ташкил қилинганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари ва молиялаштириш манбалари белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига берилганлиги ва спорт мактаби Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, "Динамо" стадионида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ходимларининг чекланган умумий сони 115 нафар (шу жумладан 60 нафар спортчи штати)дан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур спорт ўқув-машқ ва тиббиёт анжомлари, шунингдек, техника ва транспорт воситалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда спорт мактаби деб аталади) тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

спорт мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори асосида ташкил этади;

спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат этиб белгиланади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади;

спортчи лавозимига спорт мактаби ўқувчи-спортчиларининг контингенти орасидан қабул қилинади;

спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида амалга ошириб борилади;

спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;

спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Республика кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда:

спорт мактаби белгиланган контингентини вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда номзодларни танлаб олиш ва ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилишни;

спорт мактабининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари тақвим режасини белгиланган муддатларда тасдиқлашни;

спорт мактабининг ўқув-машқ жараёнида спорт курашлари бўйича юқори малакали кадрлардан ҳамда уларнинг илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланишни;

тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этишни;

эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашда илғор халқаро тажрибаларнинг ҳисобга олинишини;

ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида спорт мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари кўрилишини;

спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифати мунтазам равишда мониторинг қилиб борилишини ва зарур ҳолатларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


5. Спорт мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 январдаги

38-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактаби

ТУЗИЛМАСИ

      

Тренерлар кенгаши

Директор

Директорнинг ўқув-спорт ишлари

бўйича ўринбосари

1 (1)

Директор ўринбосари - моддий-техника ва хўжалик таъминоти бўлими бошлиғи

1 (1)


Бухгалтерия ҳисоби ва

ҳисоботлари бўлими

2 (1)

Ўқув-методик бўлим

4 (1)

Халқаро алоқалар бўйича

бош мутахассис

1 (1)

Моддий-техника ва хўжалик бўлими

16


Тренер-ўқитувчилар таркиби

10

Юрисконсульт

1 (1)


Тиббий қисм

7 (1)

Ўқувчилар турар жойи

10

Кадрлар бўйича инспектор

1 (1)

Спортчилар

60

    

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 115 нафар, шу жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчилари - 60 нафар, бошқарув ходимлари - 9 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 январдаги

38-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия

захиралари мактаби ўқувчи-спортчилари учун зарур

анжомлар, спорт экипировкаси ва формали

кийим-бош билан таъминлаш

НОРМАТИВЛАРИ

     

Т/р

Анжомлар номи

Ўлчов бирлиги

1 ўқувчи-спортчи

учун норматив

Фойдаланиш муддати*

I. ЯШАШ УЧУН АНЖОМЛАР

1.

Тўшак

дона

1

5 йил

2.

Пахта адёл

дона

1

3 йил

3.

Жун адёл

дона

1

3 йил

4.

Ёстиқ

дона

1

3 йил

5.

Ёпинғич

дона

1

5 йил

6.

Сочиқ

дона

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилд

дона

2

1 йил

8.

Чойшаб

дона

2

1 йил

9.

Кўрпа жилд

дона

2

1 йил

10.

Кийим шкафи

дона

1

5 йил

11.

Жавонча

дона

1

5 йил

12.

Каравот

дона

1

5 йил

13.

Стол

дона

1

5 йил

14.

Стул

дона

1

5 йил

15.

Каравотолди гиламчаси

дона

1

3 йил

16.

Графин ва стакан

тўплам

1

3 йил

II. СПОРТ ЭКИПИРОВКАСИ ВА ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШ

17.

Кураш трикоси

дона

2

1 йил

18.

Кураш пойабзали

жуфт

1

1 йил

19.

Спорт майкаси

дона

2

1 йил

20.

Спорт шортлари

дона

2

1 йил

21.

Машқ қилиш учун спорт костюми

тўплам

1

2 йил

22.

Вазнни камайтириш костюми

тўплам

1

2 йил

23.

Спорт пойабзали

жуфт

1

1 йил

24.

Шиппак

жуфт

1

1 йил

25.

Спорт сумкаси

дона

1

3 йил

26.

Тиззабанд

жуфт

1

1 йил

*) Яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 январдаги

38-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия

захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур спорт

ўқув-машқ ва тиббиёт анжомлари, шунингдек,

техника ва транспорт воситалари

РЎЙХАТИ*


Т/р

Буюмлар номи

Ўлчов

бирлиги

Сони

I. СПОРТ ЎҚУВ-МАШҚ АНЖОМЛАРИ

1.

Кураш гилами

тўплам

8

2.

Электрон тарози

дона

8

3.

Йўғон арқон

дона

10

4.

Кураш манекени

дона

18

5.

Машқ штангаси

дона

4

6.

Гимнастика турниги

тўплам

2

7.

Гимнастика бруслари

тўплам

2

8.

Гимнастика скамейкаси

дона

12

9.

Гимнастика стенкаси

дона

9

10.

Футбол тўпи

дона

10

11.

Баскетбол тўпи

дона

10

12.

Тиббиёт тўпи (медбол)

дона

10

13.

Ҳакам ҳуштаги

дона

10

14.

Очколар ҳисоблагич (қўл ҳисоблагичи)

дона

12

15.

Оғирлаштирувчи жилет

дона

20

16.

Турли оғирликдаги тошлар

дона

9

17.

Электрон қўл секундомери

дона

15

18.

Сакраш арғамчиси

дона

15

19.

Резина эспандер

дона

30

20.

Кабинет тўплами

тўплам

3

21.

Юмшоқ мебель тўплами

тўплам

4

22.

Икки жавончали стол

дона

10

23.

Бир жавончали стол

дона

29

24.

Ярим юмшоқ ёғоч стуллар

дона

44

25.

Ярим юмшоқ металл каркасли стуллар

дона

72

26.

Сув ичиш анжомлари учун стол

дона

21

27.

Синф доскаси

дона

2

28.

Китоб жавони

дона

16

29.

Раҳбар креслоси

дона

3

30.

Икки секцияли металл жавон

дона

35

31.

Универсал стеллаж

дона

7

32.

Компьютер столи

дона

15

33.

Икки секцияли пўлат сандиқ

дона

1

II. ТИББИЁТ АНЖОМЛАРИ


34.

Шифтга қўйиладиган бактерицид нурлатгич

дона

1

35.

Шифокор столи

дона

2

36.

Тиббиёт шкафи

дона

2

37.

Анжомлар столчаси

дона

2

38.

Темир сейф

дона

6

39.

Тиббий кушетка

дона

2

40.

Уқалаш кушеткаси

дона

3

41.

Айланма-кўтарма стул

дона

2

42.

Ёрдамчи стол

дона

1

43.

Узоқ муддат дори қуйиш штативи

дона

1

44.

Яра боғлаш столи

дона

1

45.

Электрокардиограф

дона

1

46.

Тиббиёт жавончаси

дона

1

47.

Бўй ўлчагич

дона

1

48.

Тиббиёт тарозилари

дона

4

49.

Таглик-зинача

дона

1

III. ЭЛЕКТР МАИШИЙ ТЕХНИКАЛАР

50.

Маиший совутгич

дона

6

51.

Шарбат эзгич

дона

1

52.

Микротўлқинли печ

дона

2

53.

Электр чойнак

дона

2

IV. ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ

54.

16 жуфт абонент учун мини-АТС

тўплам

1

55.

"Моторолла" радиостанцияси

тўплам

2

56.

Овозга жўр бўладиган аппаратлар

тўплам

1

57.

LCD 32 телевизори

дона

8

58.

LCD 40 телевизори

дона

4

59.

DVD плеер

дона

5

60.

Видеокамера

дона

3

61.

Фотоаппарат

дона

2

62.

Видеопроектор

дона

2

63.

Ноутбук

дона

3

64.

Компьютер

дона

12

65.

Принтер

дона

12

66.

Ксерокс

дона

3

67.

Сканер

дона

2

68.

Факс

дона

3

69.

Кондиционер

дона

10

70.

SWITCН НUB тармоқ ускунаси

дона

10

71.

Мусиқа эшиттириш маркази

дона

4

72.

Кабель

метр

300

73.

Ўт ўчиргич (ОП-5)

дона

64

74.

51 мм диаметрли ўт ўчириш енги (1,0 МПа)

дона

64

V. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

75.

Енгил автомобиль

дона

2

76.

Автобус

дона

1

     

*) Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига сотиб олинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 январдаги

38-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 81-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-394-сон Қонуни)" 2016 йил 20 октябрдаги 355-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 95-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 10-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 январь













































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск