Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.01.2019 й. 38-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 январдаги

38-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия

захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига (кейинги ўринларда спорт мактаби деб аталади) ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат бўлади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади.


3. Спорт мактабига 18 ёш ва ундан катта бўлган спортчилар қабул қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўқувчи-спортчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида спорт мактаби Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда спорт мактабида қабул ўринлари бўшаган кундан бошлаб бир ой муддат давомида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон беради.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРДАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш спорт мактабида қабул ўринлари бўшаган муддатдан бошлаб амалга оширилади.


7. Спорт мактабига кириш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

спорт мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига номзоднинг аризаси;

паспортнинг нусхаси (асл нусхалари қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда тақдим этилади);

Ф-086-у шаклидаги тиббий маълумотнома;

номзоднинг 3,5 х 4,5 см ўлчамли 6 та фотосурати;

номзоднинг спорт тоифасини (унвонини) тасдиқлайдиган спортчининг классификация дафтарчаси (гувоҳномаси);

умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ва травматолог хулосаси;

кўкрак қафаси флюрографияси расми ва шифокор (врач) хулосаси.

Мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Спорт мактабига кирувчи номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:

спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт тоифасининг мавжудлиги;

курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринларнинг (1-3-ўринлар) мавжудлиги.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ВА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни танловдан ўтказиш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланган, етти кишидан иборат (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибдаги доимий фаолият кўрсатувчи қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қабул комиссиясининг раиси ва котиби номзодларни қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва сақлаш юзасидан масъул шахслар ҳисобланади.


10. Спорт мактаби директори комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия раиси этиб, спорт мактабининг тажрибали, малакали мутахассисларидан бири ҳам тайинланиши мумкин.


11. Комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилади.


12. Қабул комиссияси:

спорт мактабида ўқишга номзодлар, номзодларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик ўртасида спорт мактабига қабул қилиш тартиби, шунингдек, спорт мактабининг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширади;

номзодлар ва ота-оналар учун маслаҳатлар берилишини ташкил этади;

номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади ва расмийлаштиради;

танловни ташкил этади;

қабул жараёни якунларини умумлаштиради.


13. Спорт мактабига кириш учун умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича танловлар номзодларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун мобайнида ўтказилади.


14. Спорт мактабига ўқишга киришга номзодларнинг кўникмалари, лаёқати, билимлари 100 баллик тизим (энг юқори балл) бўйича баҳоланади, шундан 30 балл умумий жисмоний тайёргарликка ва 70 балл махсус жисмоний тайёргарликка ажратилади.


15. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича танлов синовлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикаси асосида, махсус жисмоний тайёргарлик бўйича танлов синовлари эса мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикаси асосида ўтказилади ҳамда баҳоланади.


16. Спорт мактабидаги бўш ўринларга танловлардан муваффақиятли ўтган ва энг юқори балл тўплаган номзодлар қабул комиссияси баённомаси асосида қабул қилинади.

Қабул комиссиясининг баённомасини котиб расмийлаштиради ва комиссия раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.


17. Танлов натижалари қабул комиссияси томонидан баённома расмийлаштирилганидан сўнг бир кун мобайнида эълон қилинади.


18. Спорт мактаби директорининг номзодларни ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи баённома расмийлаштирилганидан сўнг уч кун ичида чиқарилади.


19. Танлов натижаларига кўра номзодларнинг ўтиш баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, спорт мусобақаларида эришган натижалари юқори бўлган номзодлар спорт мактабига ўқишга қабул қилинади.



4-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЮЗАСИДАН

БЕРИЛГАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


20. Танлов натижалари бўйича берилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун спорт мактаби директорининг буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади ва 3 кишидан иборат таркибда тасдиқланади.

Апелляция комиссияси қабул комиссияси таркибида бўлмаган спорт мактаби мутахассисларидан шакллантирилади.


21. Мурожаатлар келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Мурожаатни кўриб чиқиш вақтида мурожаат қилган шахс апелляция комиссияси ишида ўзининг илтимосига асосан иштирок этиши мумкин.


22. Қабул қилинган қарор натижаси бўйича мурожаат қилган шахсга бир иш куни ичида апелляция комиссияси томонидан ёзма равишда маълум қилинади.


23. Апелляция комиссияси мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов натижасини бекор қилиши ёки унга тегишли ўзгартириш киритиши мумкин.


24. Апелляция комиссиясининг мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиниши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Спорт мактабининг барча ўқувчи-спортчилари ўқув йили мобайнида ҳар ойда ихтисоси бўйича, шунингдек, умумий ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат синовлари топширадилар.


26. Йил мобайнида ихтисоси бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ва назорат синовларидан ўтмаган, ички тартиб-қоидаларни бузган, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга нолойиқ бўлган ўқувчи-спортчилар спорт мактаби ўқувчи-спортчилари сафидан четлатилади.


27. Спорт мактабидан турли сабабларга кўра ўқувчи-спортчилар сафидан четлатилганлар ўрни мазкур Низомда белгиланган тартибда йил давомида тўлдирилиб борилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия

захиралари мактабига номзодларни танлаб

олиш ва ўқишга қабул қилиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Спорт мактаби

Танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисидаги оммавий ахборот воситалари орқали эълон беради.

Ўринлар бўшаган кундан бошлаб бир ой муддатда

II босқич

Спорт мактаби қабул комиссияси

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади ва расмийлаштиради.

Белгиланган муддатларда



III босқич

Спорт мактаби қабул комиссияси

Танлов синоваларини ўтказади.

Ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда

IV босқич

Спорт мактаби қабул комиссияси

Кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилади.

Қабул қилиш тўғрисида комиссия баённомаси чиққандан сўнг 1 кун ичида

V босқич

Спорт мактаби директори

Номзодларни спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Қабул қилиш тўғрисида комиссия баённомаси чиққандан сўнг 3 кун ичида





Низомга

2-ИЛОВА



Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича

нормативларни бажариш

МЕТОДИКАСИ


1. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича синовга қўйиладиган энг юқори балл - 30 баллни ташкил қилади.


2. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича синовларда номзод мазкур Методиканинг иловасида кўрсатилган нормативларни бажаради. Бунда:

100 метрга югуриш - машқ паст стартда белгиланган чизиқдан "Стартга!", "Диққат!", "Югур!" буйруқлари билан бажарилади. Машқ "старт"дан "марра" чизиғигача бўлган масофа бўйлаб югуриш орқали бажарилади. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;

1500 метрга югуриш - машқ юқори стартда белгиланган чизиқдан "Стартга!", "Диққат!", "Югур!" буйруқлари билан бажарилади. Машқ "старт"дан "марра" чизиғигача бўлган масофа бўйлаб югуриш орқали бажарилади. Ушбу машқ бир уринишда бажарилади ва натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;

"мокисимон" югуриш (3 x 10 метр) - машқ юқори стартда белгиланган чизиқдан "Стартга!", "Диққат!", "Югур!" буйруқлари билан оралиғи 120 см бўлган икки томонидан чизилган, 10 метр масофали йўлакча ичида югуриш орқали бажарилади. Югуриш жараёнида бурилишларда оёқ учлари чизиқдан ташқарига чиқмаган ҳолда бажарилган машқ ҳисобга олинмайди. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;

турникда тортилиш - машқ турникка икки қўлда тўғри осилиб турган ҳамда оёқлар ерга тегмаган ҳолатда, ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўлларни букиш орқали бажарилади. Машқ бажариш жараёнида оёқларни кериш ёки букиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш, оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш ҳамда ияк турник поясидан ўтмагунга қадар тортилиш орқали бажарилган ҳаракатлар ҳисобга олинмайди;

арқонга тирмашиб чиқиш - машқ арқонга тирмашиб, оёқлар ёрдамисиз қўлларда юқорига чиқиб бажарилади. Машқ жараёнида оёқ ёрдамида бажарилган чиқиш ҳисобга олинмайди. Ушбу машқ беш марта бажарилади ва тўғри бажарилган машқ ҳисобга олинади. Машқ бажариб бўлингандан сўнг ерга (дастлабки ҳолат)га тушилади ва яна бажарилади.

ўз вазнига тенг оғирликдаги штанга билан ўтириб туриш - машқ "Бошла!" буйруғи билан бажарилади. Дастлабки ҳолат: оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда. "Бошла!" буйруғидан сўнг, белгиланган оғирликдаги штанга елкага олинади ва шу ҳолатда штанга билан ўтириб турилади. Машқ бажарилгандан сўнг дастлабки ҳолатга қайтилади.






Методикага

ИЛОВА



Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича

НОРМАТИВЛАР

    

Т/р

Нормативлар

Баҳолаш

5 балл

4 балл

3 балл

2 балл

0 балл

1.

100 метрга югуриш

12,5 сония

12,7 сония

12,9 сония

13,1 сония

13,3 сония ва ундан юқори

2.

1500 метрга югуриш

5,22 дақиқа

5,32 дақиқа

5,42 дақиқа

5,52 дақиқа

6,02 дақиқа ва ундан юқори

3.

"Мокисимон" югуриш (3 x 10 метр)

6,4 сония

6,5 сония

6,6 сония

6,7 сония

6,8 сония ва ундан юқори

4.

Турникда тортилиш

18 марта

14 марта

12 марта

10 марта

10 мартадан кам

5.

Арқонга тирмашиб чиқиш

5 марта

4 марта

3 марта

2 марта

2 мартадан кам

6.

Ўз вазнига тенг оғирликдаги штанга билан ўтириб туриш

5 марта

4 марта

3 марта

2 марта

2 мартадан кам




Низомга

3-ИЛОВА



Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича

нормативларни бажариш

МЕТОДИКАСИ


1. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовга қўйиладиган энг юқори балл - 70 баллни ташкил қилади.


2. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовда номзод мазкур методиканинг иловасида кўрсатилган нормативларни бажаради. Бунда:

а) бошни гиламга тираб айлана югуриш - машқ "кўприк" ҳолатида бошни кураш гиламига қўйиб, бир нуқта бўйлаб айланиш орқали бажарилади. Бош кураш гиламига қўйилиб, қўллар ёрдамисиз нуқта бўйлаб ўнг ёки чап томонга айланилади. Ўнг ёки чап томонга айланиш номзоднинг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

б) "кўприк" ҳолатида қўлда айланиш - машқ "кўприк" ҳолатида қўллар билан кураш гиламига таяниб, ўнг ва чап томонга оёқ ҳаракатлари билан айланиш орқали бажарилади. Қўллар кураш гиламига қўйилиб, тананинг қўлдан бошқа аъзолари кураш гиламига тегмаган ҳолда доирасимон шаклда ўнг ва чап томонларга айланилади. Ўнг ёки чап томонга айланиш номзоднинг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

в) "кўприк" ҳолатида тик туриш - машқ "кўприк" ҳолатида қўллар билан кураш гиламига таяниб, мувозанатни сақлаган ҳолда қайта тик туриш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, "кўприк" ҳолатига тушилади. 2-3 сония мувозанат ушлаб турилгандан сўнг қайта тик туриш ҳолатига қайтилади. Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

г) "кўприк" ҳолатида оёқларни олд ва орқага ташлаш - машқ "кўприк" ҳолатида қўлларга таяниб, оёқларни олд ва орқа томонга ташлаш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, "кўприк" ҳолатига тушилади. Қўллар кураш гиламига қўйилиб, олд ва орқа томонга тананинг қўлдан бошқа аъзолари гиламга тегмаган ҳолда умбалоқ ошилади. Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;

д) "белдан ошириб ташлаш" усулини бажариш - машқ тик турган ҳолда рақибни ўнг ёки чап ён томонидан (ёки бошидан) ушлаган ҳолда рақибга орқаси билан бурилади ва кейин олдинга эгилиш ёки олдинга йиқилиш ҳисобига рақибини гиламга йиқитиш орқали бажарилади. Машқни ўнг ёки чап томондан бошлаб бажариш номзоднинг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;


3. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовда номзод ўз вазн тоифасидаги "рақиб" билан ўзаро беллашади.

Беллашув - номзоднинг спорт тури (эркин, юнон-рум, аёллар кураши) бўйича мусобақа қоидаларига биноан икки рақиб ўртасида 3 дақиқа давомида ўтказилади. Белгиланган вақт мобайнида кўпроқ балл тўплаган ёки огоҳлантириш олмаган ёхуд нисбатан кам огоҳлантириш олган номзод ғолиб ҳисобланади.






Методикага

ИЛОВА



Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича

НОРМАТИВЛАР

Т/р

Нормативлар

Баҳолаш

1.

Машқларни бажариш


25 балл

20 балл

15 балл

0 балл

Бошни гиламга тираб айлана югуриш (30 сония давомида)

7 марта - 5 балл

6 марта - 4 балл

5 марта - 3 балл

4-0 марта - 0 балл

"Кўприк" ҳолатида қўлда айланиш (30 сония давомида)

7 марта - 5 балл

6 марта - 4 балл

3 марта - 3 балл

2-0 марта - 0 балл

"Кўприк" ҳолатида тик туриш

7 марта - 5 балл

6 марта - 4 балл

3 марта - 3 балл

2-0 марта - 0 балл

"Кўприк" ҳолатида оёқларни олд ва орқага ташлаш (30 сония давомида)

6 марта - 5 балл

5 марта - 4 балл

2 марта - 3 балл

1-0 марта - 0 балл

"Белдан ошириб ташлаш" усулини бажариш (30 сония давомида)

15-16 марта - 5 балл

13-14 марта - 4 балл

11-12 марта - 3 балл

10-0 марта - 0 балл

2.

Беллашув

соф ғалаба - 45 балл

техник ғалаба - 30 балл

очколар ҳисобида ғалаба - 15 балл

0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 январь











































Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск