ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.01.2019 й. 3129-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 07.01.2019 й. 4-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 23 январда 3129-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директорининг

2019 йил 7 январдаги

4-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув

республика олий мактаби профессор-ўқитувчилари

таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сон "Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (бундан буён матнда Олий мактаб деб юритилади) профессор-ўқитувчилари (бундан буён матнда педагог ходимлар деб юритилади) таркибини танлаб олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чуқур касбий билимларга ва илмий ютуқларга, ижодий, илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилият ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари даражасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланишга муносиб бўлган энг малакали педагог ходимларни танлаш учун рақобат муҳитини яратиш ва таъминлаш танловнинг мақсади ҳисобланади.


2. Олий мактабнинг педагог ходимлари тоифасига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи лавозимини эгаллаб турган шахслар киради.


3. Олий мактабнинг педагог ходимлар таркибини танлаб олиш беш йил муддатга танлов асосида амалга оширилади.


4. Беш йиллик муддат тамом бўлгандан кейин кўрсатиб ўтилган лавозимлар мазкур Низомга мувофиқ танлов асосида эгалланади.

Бир таркибий бўлинманинг икки ва ундан ортиқ тенг лавозимларига бир вақтда танлов ўтказилмайди.


5. Педагог ходимлар лавозимларини эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида Олий мактабнинг илмий кенгаши (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича педагог ходимлар фаолияти ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.

Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш тартиби ва мезонлари Илмий кенгаш томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижалари Илмий кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади.

Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра Илмий кенгаш педагог ходимларни рағбатлантириш, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш, бирлаштирилган кафедра мудири лавозимига тайинлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа қарорлар қабул қилиши мумкин.



2-БОБ. ЛАВОЗИМЛАРИ ТАНЛОВ

БЎЙИЧА ЭГАЛЛАНАДИГАН ПЕДАГОГ

ХОДИМЛАР ВА ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


6. Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Доцент (фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) кафедра мудири лавозимини эгаллашга бир беш йиллик муддатга қўйилади.

Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахснинг кафедра мудири лавозимига танловда учинчи муддатга иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Чет тиллари кафедраси мудири лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этишга доцент илмий унвонига (фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлмаган, бироқ камида беш йил методик, илмий-педагогик ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахс қўйилиши мумкин.


7. Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда шунингдек фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахс камида беш йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш, ушбу кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиш шарти билан бир муддатга иштирок этиши мумкин.


8. Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Бир муддатга доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, шунингдек тегишли илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган, бироқ ушбу мутахассислик бўйича камида беш йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассис иштирок этиши мумкин.


9. Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шу жумладан хорижий мамлакатларда олинган олий маълумотга эга, илмий даража (шу жумладан, фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ камида беш йиллик ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.


10. Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга танлов эълон қилинмайди.


11. Олий мактабга ўқитувчи лавозимига соатбай ҳақ тўлаш шартларида ишга кираётган шахслар танловсиз директорнинг буйруғи билан белгиланган тартибда мансаб йўриқномаси талаблари асосида қабул қилинади.



3-БОБ. ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


12. Олий мактаб сайлаш муддати ушбу ўқув йилида тамом бўладиган, шунингдек бўш лавозимларга кафедра мудирлари, профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар лавозимларини эгаллашга танлов эълон қилади.


13. Танлов бўйича сайлов Илмий кенгашда ўтказилади.

Илмий кенгашда сайланадиган лавозимларнинг рўйхатини директор белгилайди.


14. Танловлар матбуотда ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳамда Олий мактабнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Танловда қатнашиш учун аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилиши керак.


15. Танловда қатнашишни хоҳловчилар директор номига Олий мактабнинг расмий веб-сайти орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берадилар:

Олий мактабнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган намунада тузилган резюме (анкета);

олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг нусхалари.

Танловда қатнашишни хоҳловчи шахсда илмий даража (шу жумладан, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг даражасига унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари), илмий унвон, ҳамда илмий ишлар ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда тегишли дипломлар, аттестатлар, илмий ишлар рўйхати, малака ошириш тўғрисидаги гувоҳномалар ҳам илова қилиниши лозим.

Нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши танловда қатнашишни рад этишга асос бўлади.


16. Илмий кенгаш котиби томонидан танловда қатнашиш учун келиб тушган аризалар ва барча зарур ҳужжатлар илова қилинганлиги, шу жумладан уларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилганидан сўнг, Илмий кенгашга кўриб чиқиш учун киритилади.


17. Ҳужжатларни кўриб чиқишдан олдин:

илгари Олий мактабда ишламаган, шунингдек, Олий мактабнинг бошқа кафедраларида ишлаган шахслар томонидан синов лекциялари ўтказилади;

танлов ўтказилаётган кафедрада ишлаб келаётган шахслар томонидан очиқ машғулотлар ўтказилади.

Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.


18. Илмий кенгаш йиғилишида ҳар бир номзоднинг аризаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилади, шунингдек, номзоднинг мазкур Низом билан ўрнатилган талабларга мувофиқлиги, илгари эгаллаб турган лавозим бўйича танловда қатнашаётган шахслар бўйича эса уларнинг ўтган даврдаги педагогик фаолияти натижалари кўриб чиқилади.


19. Илмий кенгаш қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ҳамда йиғилишда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг имзолари билан тасдиқланадиган баённома кўринишида расмийлаштирилади. Овоз бериш натижалари баённомада Илмий кенгашнинг ҳар бир аъзоси кесимида кўрсатилади.

Ҳар бир Илмий кенгаш аъзоси битта овоз ҳуқуқига эга.

Эгаллаш учун танлов эълон қилинган лавозимни эгаллаб турган шахс материалларни кўриб чиқиш чоғида овоз беришда қатнашмайди.


20. Танловни ўтказишда Илмий кенгаш қарори, агар овоз беришда илмий кенгашнинг таркибидаги аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса ваколатли ҳисобланади. Илмий кенгашнинг овоз беришда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овозини, бироқ 50 фоиздан кам бўлмаган овозини олган номзод танловдан ўтган ҳисобланади.

Бирортаси ҳам талаб қилинган миқдорда овоз ололмаган икки нафардан кўп номзодлар қатнашган тақдирда Илмий кенгашнинг айнан шу мажлисида дастлабки икки талабгор ўртасида такрорий овоз бериш ўтказилади. Агар икки номзод қатнашган танловни ўтказишда овозлар сони тенг бўлиб қолса раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Илмий кенгаш қарори директорнинг буйруғи билан тасдиқланади.

Танловда қатнашиш учун аризалар мавжуд бўлмаган тақдирда, танлов ўтказилмаган ҳисобланади.


21. Танлов иштирокчиларига уларнинг номзодлари муҳокама қилинаётган Илмий кенгаш йиғилишида қатнашиш ёки уларнинг хоҳишларига кўра Илмий кенгаш қарори билан танишиш ҳуқуқи берилади.


22. Илмий кенгаш котиби танлов натижалари тўғрисида ўн кун муддатда унда қатнашган шахсларни ёзма равишда хабардор қилади.



4-БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)НИ

ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


23. Олий мактабда ишлайдиган ва танловдан ўтган шахсларнинг меҳнат шартномаларига қуйидагилар киритилади:

а) улар илгари эгаллаб келган лавозим учун - меҳнат муносабатларини янги муддатга узайтириш тўғрисидаги маълумотлар ёзилади ва тегишли буйруқ чиқарилади;

б) бошқа лавозимлар учун - танловдан ўтганлик тўғрисида Илмий кенгаш қарорига хавола қилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар ва бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Давлат бошқаруви органи қарорига кўра педагог ходимлар аттестациядан ўтказилган тақдирда аттестация якунларига кўра иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари масалалари, шахснинг танлов бўйича эгалланадиган лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


24. Илгари эгаллаб келган лавозими учун танловдан ўтмаган, шунингдек танловда қатнашиш учун ариза бермаган шахслар билан меҳнат шартномаси янги муддатга танловдан ўтмаганлиги ёхуд танловда қатнашишни рад этганлиги сабабли директор томонидан белгиланган муддатларда (қоидага кўра, ўқув семестри, йили тамом бўлгандан кейин) меҳнат қонунчилигига мувофиқ бекор қилинади.


25. Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда педагог ходимлар бўйича муддатидан илгари танловлар ўтказишга йўл қўйилмайди.

Кафедралар бирлаштирилган тақдирда янгидан ташкил этилган кафедра мудири лавозимини вақтинча эгаллаш масаласини Илмий кенгаш олдиндан танлов эълон қилмасдан, ушбу Низомнинг 5-бандига асосан, бирлаштирилган кафедралар педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш натижаларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.

Кафедра бўлинган тақдирда унинг мудири сайланган муддати ўтгунгача, директорнинг буйруғи билан янгидан ташкил этилган кафедралардан бирининг мудири лавозимига тайинланади. Бошқа кафедранинг мудири лавозимига танлов бўйича мудир тайинланади.


26. Директорга танлов ўтказилгунга қадар кафедранинг ўқитувчиларидан биттасига бўш кафедра мудири лавозими бўйича вазифаларни бажаришни юклашга рухсат этилади.

Вакиллик органларида сайлаб қўйиладиган лавозимга сайлангани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчи сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин танлов натижаларига кўра сайланган муддати тугагунгача Олий мактабда илгари эгаллаб келган ёки унга тенг бўлган педагог ходими лавозимига тайинланади.


27. Директор педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Илмий кенгашда кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.

Илмий кенгашда педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқишдан олдин унинг фаолияти ўрганиб чиқилиши керак.

Илмий кенгаш қарори асосида педагог ходимни эгаллаб турган лавозимига номувофиқлиги бўйича вазифасидан озод қилишга унинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли илмий-методик ва ташкилий ишлар, шунингдек лекция ва семинар машғулотлари ўтказиш даражаси паст бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Агар Илмий кенгаш қарорига кўра кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи эгаллаб турган лавозимига номувофиқ деб топилса, у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси у томонидан кафедрага раҳбарлик қилиш бўйича ўз функционал вазифаларини бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги сабабли ҳам Илмий кенгаш қарорига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Педагог ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масалаларига доир меҳнат низолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 76-модда















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск