Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2019 й. ПҚ-4135-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2019 й.

N ПҚ-4135



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5643-сонли Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, чет эл инвестициялари кенг жалб этилишини таъминлаш ҳамда республиканинг ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳузурида:

Идоралараро божхона-тариф кенгашини тугатган ҳолда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши;

чет эл инвесторларини маълумотлар билан таъминлаш ва ҳуқуқий кўмак бериш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ҳал этиш, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича уларга хизмат кўрсатиш учун Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги.

Белгилансинки, Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг таркиби 1-иловага кўра намунавий таркибга мувофиқ шакллантирилади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тузилмалари 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик, Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази бошқарув ходимларининг чекланган сони 1545 нафар, шу жумладан Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари - 287 нафар этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирига:

зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида уларнинг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бошқарув ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки:

Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорлари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири тақдимномасига асосан;

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорлари ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

республиканинг чет элдаги муассасаларидаги савдо-иқтисодий маслаҳатчилар, биринчи ва иккинчи котиблар - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиққан ҳолда, инвестиция шартномаларида хўжалик юритувчи субъектларни бозорда устун мавқега олиб чиқувчи алоҳида ҳуқуқ ва қоидалар киритилишига йўл қўймаслик бўйича аниқ механизмларини белгилаб берувчи намунавий инвестиция шартномалари ҳамда уларни тузиш ва имзолаш қоидаларини тасдиқласин.


6. Белгилансинки, 2019 йил 1 июлдан бошлаб инвесторлар билан ўзаро алоқалар "ягона дарча" тамойили асосида амалга оширилади, унинг доирасида салоҳиятли инвесторларга консультация бериш, уларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига уланишида ёрдамлашиш, шунингдек, инвестиция шартномаларини тузишда кўмаклашиш борасидаги ишлар бажарилади.

Вазирлик икки ой муддатда инвесторлар билан "ягона дарча" тамойили асосидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, туманлар, шаҳарлардаги Вазирлик ходимларининг тегишли давлат хизматлари марказларига юборилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Вазирлик "Ўзбекэкспертиза" АЖ акцияларининг давлат пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга оширади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестицияларни жалб қилиш ва ташқи савдони ривожлантириш учун масъул ўринбосарлари ҳар чоракда Вазирликка иқтисодиётнинг асосий соҳаларига тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологияларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг техник кўмаги воситалари (грантлари) ва имтиёзли кредитлари ҳисобидан лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича қилинган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар ва ҳисоботлар тақдим этади;

Вазирлик ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан белгиланган тартибда ажратиладиган кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва қўшимча тўловлар, шунингдек, аввалги иш жойида берилган махсус унвонлар, даражали унвонлар, дипломатик ва бошқа мартабалар сақлаб қолинади.

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг жорий таъминоти ва молиялаштириш харажатлари (иш ҳақи, мукофотлар, устамалар ва бошқа тўловларни ўз ичига олган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг тегишли бюджетлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ходимларига Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шарт-шароитлари жорий этилади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2722-сонли қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


7-1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар), ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан чет элда ўтказиладиган тадбирлар, шунингдек, Вазирлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш харажатларини молиялаштириш учун йўналтириладиган Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг соф фойдасидан олинадиган ва кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

9. Вазирлик томонидан маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар ва ташқи савдо фаолияти иштирокчилари учун ноқулай шароитлар мавжудлиги тўғрисида келиб тушган ахборотлар бўйича тезкор чоралар кўрилсин.


10. Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг:

фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусий тадбиркорлик субъектларининг бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлари ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари ("йўл хариталари")ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиянинг ишчи органи функцияларини амалга ошириш;

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази қошида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул курсларни ташкил этиш ҳамда келгусида бундай курсларни тадбиркорликка кўмаклашиш марказларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Вазирлик, Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича курсларни ташкил этиш ва ўтказишда Савдо-саноат палатасига кўмаклашсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш функциясини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасини 2019 йил 1 февралдан бошлаб тугатиш ва тугатилаётган Жамғарманинг 14 нафар бошқарув ходимини ҳудудий молия органлари тузилмасига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ой муддатда:

ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий имкониятларини жорий этишни таъминлаган ҳолда, тан олинадиган мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси маҳсулотларининг ўзини ўзи сертификатлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг мансублик сертификатини расмийлаштириш функциясини Савдо-саноат палатасига бериш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласин;

Вазирлик ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича, жумладан, улар учун тураржойлар ва хизмат уйлари қуриш ва Вазирликни жойлаштиришни назарда тутувчи таклифлар киритсин;

б) уч ой муддатда экспорт маҳсулотларини тизимли равишда етказиб беришни ташкил этиш ва келгусида уларни минтақавий бозорларда сотиш мақсадида давлат-хусусий шериклиги асосида хорижда улгуржи-тақсимлаш марказларини ташкил этиш бўйича чоралар кўрсин.


13. Вазирлик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сертификатлаш, етказиб бериш ва сотиш масалаларига оид кўрсатувлар туркумини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирликни белгиланган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси, интернет тармоғига улаш ҳамда Вазирликнинг самарали ишлаши учун зарур бўлган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлик харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2019 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин;

33 та, шу жумладан, 27 та шахсий бириктирилган ва улардан 14 таси Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун мўлжалланган хизмат енгил автомобилларининг таъминоти учун лимит белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритсин.


15-1. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,8 баравар оширилган миқдорда қўлланилади. Бунда, мазкур қарорда ҳамда илгари қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини бир вақтда қўллашга рухсат этилмайди ҳамда уларнинг энг юқориси қўлланилади.

16. Вазирлик:

а) 2019 йил 1 июнга қадар салоҳиятли инвесторларни қизиқтирувчи дастлабки ҳисоб-китобларга эга аниқ лойиҳалар ва бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда, ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестиция ҳажмига бўлган эҳтиёжини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикасининг интерактив инвестициявий харитасини ишлаб чиқсин ва жорий қилинишини таъминласин;

б) бир ой муддатда:

Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга, Вазирликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни;

Вазирликнинг таркибий ва қуйи бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар), шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот порталида республика ҳудудлари экспорт салоҳияти, истеъмол бозорлари ҳажми бўйича статистик ҳисоботлар, санитар ва фитосанитар талаблар, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларига киришнинг бошқа шартлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган эркин фойдаланиш имконини берувчи электрон каталогнинг чоп этилишини;

Ўзбекистон Республикаси миллий маҳсулотлари брендини, жумладан, оммавий ахборот воситаларида танлов ташкил этиш орқали ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин;

в) Вазирлик, унинг бўлинмалари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ натижа ва мақсадли индикаторларга эришиш, ташқи савдо ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган стратегия дастурлари сифатли ва самарали бажарилишини таъминлаш асосида баҳолашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чораларини кўрсин;

г) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда доимий равишда ташқи бозорлар талабларини, жумладан, хорижий мамлакатлардаги ваколатли органларга доимий равишда сўровлар жўнатиш орқали ўргансин, хорижда юқори талабга эга маҳсулотлар рўйхатини шакллантирсин ва умумфойдаланадиган шаклда жойлаштирсин;

д) ташқи бозорларни таҳлил қилиш натижалари асосида маҳсулотга бўлган талабни, тегишли мамлакатга етказиб бериш рентабеллиги ва бошқа хусусиятларни инобатга олган ҳолда, маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва рухсатномалар олиш масалаларини ҳал этиш мақсадида мамлакатлар ва маҳсулотлар рўйхатининг ҳар йили 5 январга қадар ваколатли органларга тақдим этилишини таъминласин;

е) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва самарали механизмларини ва бозорларда юзага келувчи вазиятларга ўз вақтида таъсир чорасини кўришни назарда тутувчи Вазирлик ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш фаолияти тўғрисидаги Низомни;

Вазирликнинг бўлинмалари ва бошқа ваколатли органларининг мазкур соҳадаги ваколатларини аниқ белгилаган ҳолда, шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигининг аниқ механизмларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни;

Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисидаги низомларни;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин;


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлик ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХКни тугатиш чораларини кўрсин ва ушбу соҳада ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилот тузиш бўйича таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 январдаги

ПҚ-4135-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тариф ва нота риф тартибга солиш кенгашининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

     

лавозим бўйича

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири, кенгаш раиси


лавозим бўйича

-

молия вазирининг ўринбосари, кенгаш раисининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

Марказий банк раисининг ўринбосари, кенгаш раисининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари

лавозим бўйича

-

иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

адлия вазирининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари

лавозим бўйича

-

Ветеринария давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

"Ўзстандарт" агентлиги директорининг ўринбосари


лавозим бўйича

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати Республика маркази бошлиғи


лавозим бўйича

-

Савдо-саноат палатаси раиси


лавозим бўйича

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бошқарма бошлиғи, кенгаш котиби


         

Изоҳ:

Кенгаш таркибига шахслар вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилади;

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади;

Заруратга кўра, тармоқ бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари Кенгаш қарори асосида унинг таркибига киритилиши мумкин.







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 январдаги

ПҚ-4135-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ










Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
























































Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари, туманлар (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари





Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

























Экспортни рағбатлантириш агентлиги

































Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва хорижий молиявий, шунингдек иқтисодий институтлардаги доимий вакиллари





Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази













































































Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси

































   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 январдаги

ПҚ-4135-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ














Ҳайъат




Вазир




Ёрдамчи



















































































































Вазирнинг биринчи

ўринбосари


Вазирнинг биринчи

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазирнинг биринчи

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир ўрин-

босари


Халқаро консуль-

тантлар - вазир маслаҳат-

чилари








































































Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бошқа бошқармаси

20


Инвестиция дастур-

ларини йиғиш ва мониторинг қилиш бошқармаси

11



Тўғридан-

тўғри чет эл инвести-

цияларини жалб қилиш ишларини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

10



ХМИ ва ХҲМТ билан ишлашни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

6



Экспорт салоҳияти ва савдо инфрату-

зилмасини ривожлан-

тириш бошқар-

маси


9



ЖСТ билан ҳамкорликни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

6



Афғонистон Ислом Респуб-

ликаси билан ҳамкор-

ликни ривож-

лантириш бош-

қармаси

3



Йиғма

ахборот-

таҳлил бошқармаси

12





































































PR Марказ

4



































Ташқи беғараз кўмакни мувофиқ-

лаштириш департаменти

11












































Ҳудудий инвестициялар ва ЭИЗ фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

14






















Тижоратда тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бошқармаси

8















Металлургия, машина-

созлик, электро-

техника тармоқ-

ларида, геология ва енгил саноат соҳаларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқар-

маси

10



Лойиҳа-

ларнинг ТИА баҳолаш, танлов савдо-

ларини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

8



Транспорт коридорлари ва логистикани ривож-

лантириш бошқармаси

9


















Вазирлик-

нинг ХХРдаги ваколат-

хонаси


















Инвестиция ва савдо фаолиятини рақамли таъминлаш бошқармаси

5























































Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси











Ижтимоий соҳа, туризм ва фармацевтика тармоқларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10







































Экспорт бозорларини шакллан-

тириш, маркетинг

ва электрон тижоратни ривожлан-

тириш бошқармаси

8











Юридик бошқарма

5







Ёқилғи-

энергетика соҳасида ва нефть-кимё тармоқларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10



























































Ташкилий-

назорат бўлими

3





Корея Респуб-

ликаси билан инвестицион ҳамкорликни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

5





































































Жисмоний  ва  юридик шахсларнинг

мурожаат-

лари  билан

ишлаш  бўлими

2



Йўл-

транспорт инфратузил-

маси, коммунал уй-жой қурилиши

ва сув хўжалиги соҳаларида

инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10

































Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулот-

ларини қайта ишлаш соҳасида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси

10

















































Япония билан ҳамкорликни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

4



Технологик ривожланиш агентлиги













































Кадрлар бўлими

4
























































Протокол бўлими

3





















Ишлар бошқармаси

8







Вазир-

ликнинг БААдаги ваколат-

хонаси







































































Биринчи бўлим

2

















Экспортни рағбатлан-

тириш агентлиги





























Хорижий инвестиция-

ларни жалб этиш агентлиги





























































Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши


























































































     

Вазирлик тизими ходимларининг умумий чекланган сони 1 545 нафар, шу жумладан марказий аппарат ходимларининг умумий чекланган сони - 287 нафар.

*) техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 январдаги

ПҚ-4135-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий

инвестицияларни жалб этиш агентлиги

ТУЗИЛМАСИ














Директор




































































































Директор ўринбосари








































































Хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тадбирлар ва кампаниялар ўтказиш бўлими

4



Бизнесни ташкил этишга кўмаклашиш бўлими

10



Бухгалтерия

2



Юрисконсульт

1





























Кадрлар бўлими

1



Хўжалик фаолияти ва меҳнат муҳофазаси бўлими

2



















Инвесторларга давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш бўлими

4



Инвесторларга ер участкалари, кўчмас мулк объектларини излаш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш, шунингдек уларни инфратузилма билан таъминлаш бўлими

5















Истиқболли ва амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари маълумотлар базасини шакллантириш бўлими

4















Сall center

6





















































Ходимларни танлаб

олиш ва ўқитишда кўмаклашиш бўлими

4











Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги инвесторларга кўмаклашиш бўйича ҳудудий вакиллар

26






































      

Бошқарув ходимлари, шу жумладан ҳудудий вакилларнинг умумий чекланган сони - 71 нафар.








Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 январдаги

ПҚ-4135-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

ТУЗИЛМАСИ













Директор




































































































Директор ўринбосари








































































Маркетинг тадқиқотлари, шунингдек ижтимоий тармоқлар ва савдо порталлари билан ишлаш бўлими

7



Хорижий ҳамкорларни излаш ва савдо ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик бўлими

5



Бухгалтерия

2



Юрисконсульт

1





























Кадрлар бўлими

1



Хўжалик фаолияти ва меҳнат муҳофазаси бўлими

2




















Экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўлими

6



Экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ташишга кўмаклашиш бўлими

5





































Сall center

2

































































Экспортга оид ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш бўлими

5



Ички бозор имкониятларини ўрганиш бўлими

5





















































      

Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 43 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 январдаги

ПҚ-4135-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция

лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази

ТУЗИЛМАСИ















Директор




Халқаро консультантлар
































































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари






















Лойиҳаларни амалга оширишни ва юзага келиши мумкин бўлган хатарларни прогноз қилиш ва баҳолаш бўлими

3



Бухгалтер

1
































Хом ашё базасини қайта ишлаш ва кластерлик ишлаб чиқаришни жорий қилиш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини излаш ва ишлаб чиқиш бошқармаси

10



Амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бошқармаси

6





























Халқаро ҳамкорлик шўъбаси

2



Кадрлар бўйича мутахассис

1



















































Ўзбекистон Республикасининг интерактив инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бошқармаси

6



Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни техник кузатиб бориш ва техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш бошқармаси

10



Жамоатчилик билан алоқа қилиш хизмати

1



Канцелярия

2







































Ахборот-

коммуникация технологиялари бўлими

3



Юрисконсульт

1






































































































































Ишлар бошқармаси

1



























































         

Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 50 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 январь


"Халқ сўзи", 2019 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 85-модда





















































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск