язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш/ Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.01.2019 й. 63-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 январдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари

учун бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ер участкаларини:

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларда ҳамда "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларига мувофиқ:

жисмоний ва юридик шахсларга, белгиланган тартибда, улардан ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан;