Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.01.2019 й. 63-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 январдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари

учун бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ер участкаларини:

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларда ҳамда "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларига мувофиқ:

жисмоний ва юридик шахсларга, белгиланган тартибда, улардан ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан;

давлат улуши 100 фоиз бўлган акциядорлик жамиятларига бериш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан аниқланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишида орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларда.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий атамалардан фойдаланилади:


"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) - Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;


давлат эҳтиёжлари - ерларни:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни яратиш, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш учун;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш учун;

автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистраль қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш) учун;

аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш бўйича ижро этиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериш;


ер участкаси - ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув ери, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;


жамоат эҳтиёжлари - қуйидагиларни:

жисмоний шахсларга, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, шунингдек, юридик шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар, ҳудудларга олиб келувчи автомобиль йўллари ва пиёда йўлакларини;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсларга, шунингдек, жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникацияларини;

ариқлар, каналлар ва бошқа сув артериялари, ҳавзаларни, аҳолини сув билан таъминлашга мўлжалланган, яшил ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини;

давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, меҳрибонлик уйларини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалардан шакллантириладиган бошқа маблағлардан молиялаштириладиган майдонлар, шунингдек, дам олиш парклари, аллеялар, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари ва бошқа рекреацион объектларни;

Мақсадли дастурлар доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш эҳтиёжлари.


3. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Ер участкаларида қурилишларни олиб боришда шаҳарсозлик, иқтисодий, санитария талаблари ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.

Йўл ёқасидаги инфратузилма объектларини давлат-хусусий шериклиги шартларида қуриш учун ер участкалари берилганда, ер участкасини оладиган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан келишган ҳолда, автомобиль йўллари бўйлаб ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мажбуриятини оладилар.


5. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш фақат бу ер участкаси белгиланган тартибда улардан олиб қўйилганда (сотиб олинганда) амалга оширилади.

Бунда, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон қарорига мувофиқ фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади, ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига эса - кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги қарор бош режаларга, шунингдек, аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИ АЖРАТИШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


6. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади) қуйидаги ваколатли органлари томонидан амалга оширилади:

туманлар (шаҳарларда) - ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар)лардаги филиаллари (кейинги ўринларда давлат корхонаси филиали деб аталади) томонидан;

Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда Тошкент шаҳар давлат корхонаси деб аталади) томонидан.


7. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишиш туман (шаҳар) ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.


8. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс - буюртмачи ҳамда давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси томонидан шартнома асосида бажарилади.


9. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.


10. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртманома келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида уни тегишли равишда давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига юборади.


11. Давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси етти иш куни мобайнида буюртманома асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.


12. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси томонидан "Давергеодезкадастр" қўмитаси тасдиқлаган Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига кетадиган вақтнинг намунавий меъёрлари тўпламига мувофиқ ҳақ ундирилади.


13. Давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин йигирма иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади.


14. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилдига (кейинги ўринларда ҳужжатлар йиғма жилди деб аталади) қуйидагилар илова қилинади:

ер участкаси, жумладан, майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;

ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса - мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см);

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётган фуқаролар ва юридик шахсларнинг рўйхати, уларнинг бузиладиган уй-жойи, ишлаб чиқариш ва бошқа қурилмалари, иншоотлар ва дарахтзорлари;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари ва зарарлар миқдори, шунингдек, бузиладиган бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик дарахтзорларни баҳолаш ҳақидаги маълумотлар.


15. Ушбу Низомнинг 14-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат корхонасининг филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғма жилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.

Давлат корхонасининг филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига "YERELEKTRON" ААТ орқали такроран юборади.


16. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг, уни беш иш куни давомида ўрганади ва хулоса олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига (кейинги ўринларда қурилиш бўлими деб аталади), Тошкент шаҳрида эса - Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига (кейинги ўринларда қурилиш Бош бошқармаси деб аталади) юборади.


17. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда қурилиш бўлими, қурилиш Бош бошқармаси уч иш куни давомида йиғма жилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишли равишда уни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади. Хулосада шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш талаблари баён этилади.


18. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, туман қурилиш бўлими, қурилиш Бош бошқармаси туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг келгуси иш кунидан кечиктирмасдан уни кўриб чиқади ҳамда келишиш учун ўз хулосасини илова қилган ҳолда, ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) келишиш учун юборади.

Кенгаш беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқади ҳамда материалларни электрон рақамли имзосини қўйиш йўли билан келишади.

Келишилган материаллар, улар келишилгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш учун Кенгаш томонидан қурилиш бўлимига, қурилиш Бош бошқармасига юборилади.


19. Қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармаси хулосаси ва кенгаш томонидан келишилган материаллар "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида ёки нусхаси кўчирилган шаклда юборилади. Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ва бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда тегишли ер участкасини бошқа, кўпроқ мос келадиган жойдан ажратиш ҳақида таклиф берилади.

Кенгаш материалларни келишишдан бош тортган тақдирда, қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармасига Кенгаш йиғилишининг баённомаси рад этишни асослаган ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ажратиш жойини кўчириш ҳақидаги таклиф билан юборилади.


20. Қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармаси салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш, шу жумладан берилган хулосага мувофиқ ажратиладиган участкаси жойлашувини ўзгартириш (келишишни рад этиш сабабларини асослаган ҳолда) ҳуқуқига эга.

Бунда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки иш куни мобайнида қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармасининг салбий хулосасида ёки Кенгашнинг келишишни рад этиш баён қилинган таклифни кўриб чиқади ҳамда ҳужжатлар йиғма жилдини Кенгаш йиғилишининг хулосаси ёки баённомасини илова қилган ҳолда давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига қайта ишлаш учун юборади.

Давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси ўн иш куни давомида ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлайди, ҳужжатлар йиғма жилдини шакллантиради ва уни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига такроран юборади. Бунда янгиланган ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича ишлар учун ҳақ ундирилмайди.

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан уни қурилиш бўлимига, қурилиш бош бошқармасига мазкур Низомнинг 17-18-бандларида белгиланган тартибда хулоса олиш ёки Кенгаш келишувини олиш учун такроран юборади.



3-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИ АЖРАТИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ

ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАР БИЛАН КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


21. Қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси ёки туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги кенгаши келишуви олинган кундан кейинги иш куни мобайнида туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғма жилдни қуйидаги ваколатли органларга юборади:

а) хулоса олиш учун:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида - Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;

туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлимига, Тошкент шаҳрида эса - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Тошкент шаҳрида эса - Давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар марказига;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига - аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкалари бўйича, - бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳамда тоғ ва тоғолди ҳудудларида хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар ва карстлар) хавфининг йўқлиги ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига - хавфли гидрометеорологик ҳодисалар (қор кўчкилари, сел ва сув тошқинлари хавфи мавжуд) ҳудудларига тушмаганлиги ҳақида;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳузуридаги туман йўллардан фойдаланиш корхонасига;

"Ўзсувтаъминот" АЖнинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятининг туман (шаҳар) бўлимига;

"Ўзбекэнерго" АЖ туман (шаҳар) энергия билан таъминлаш корхонасига;

"Ўзтрансгаз" АЖ туман (шаҳар) газ билан таъминлаш корхонасига;

б) келишиш учун:

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига - қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлардан бўш ер участкаси ажратилганда;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекцияларига - маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада жойлашган ер участкалари бўйича;

тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга - бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органларига - бўш ер участкаси автомобиль турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бошқа объектлар учун ажратилганда.

Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларида назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкалари ажратиш материаллари бўйича давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг хулосаларини олиш талаб этилмайди.


22. Ваколатли ташкилотлар йиғма жилд келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида йиғма жилдни келишади ёки тегишли хулосалар беради.


23. Ваколатли ташкилотнинг хулосаси "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки хулосанинг кўчирилган нусхаси тарзида туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборилади. Бунда ижобий ёки салбий хулоса берилиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.


24. Ер участкалари ажратиш материалларини келишиш тегишли ер участкаси бўйича розилик резолюциясини ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан "YERELEKTRON" ААТ орқали амалга оширилади.

Келишув ҳеч қандай изоҳлар ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилган ҳолатда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзда хат ёки хатнинг кўчирилган нусхаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабабларини кўрсатиб юборилади.


25. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинганда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаб, уларни ушбу Низомга мувофиқ такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.


26. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини ва ер участкаси ажратиш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда уларни давлат корхонасининг филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига қайта ишлаш учун юборади.

Бундай ҳолатларда давлат корхонасининг филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси уч иш куни давомида ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлайди ва туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига такроран юборади.

Бунда ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш ва янгиланган материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.


27. Ажратиладиган ер участкасининг жойлашган жойи қайта кўриб чиқилгандан сўнг ва қайта ишланган материаллар олингач, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ер участкаси ажратиш материалларини ушбу Низомнинг 17-24-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади.

Бунда такроран юборилган ер участкаси ажратиш материаллари икки иш кунида кўриб чиқилиши керак.



4-БОБ. ТУМАН (ШАҲАР), ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИ

ТОМОНИДАН ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


28. Қурилиш органининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишиши ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими икки кун муддатда ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.

Ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорида назарда тутилган объектни қуриш шартлари;

ер участкаси кимга, қандай мақсадларда ва қандай муддатга (ер участкаси муайян муддатга вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддат кўрсатилади) берилади, шунингдек, мавжуд бўлган тақдирда - олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг номи;

берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;

ер участкаларининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасининг у олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);

тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорига унинг ажралмас қисми сифатида ажратиладиган ер участкасининг чегаралари плани илова қилинади.



5-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИНИНГ

ВАКОЛАТИГА КИРМАЙДИГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ

БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАРНИ КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


29. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг ер участкаси ажратиш учун кейинги иш кунидан кечикмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимнома юборади.


30. Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилди;

ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ва келишувлари.

Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклда ёки уларнинг кўчирилган нусхалари юборилади.


31. Тақдимномада қайд этилган ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирган тақдирда, тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг уч иш кунида уларни кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:

тақдим этилган материалларга мувофиқ ер участкаси ажратиш тўғрисида;

ер участкасининг жойлашган жойи ўзгартирилгандан кейин ер участкаси ажратилиши мумкинлиги тўғрисида асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда;

асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда ер участкаси ажратишни рад этиш тўғрисида.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори кейинги иш кунидан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


32. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлиги тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ер участкалари ажратиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида хат юборади.

Хатга туман (шаҳар) ҳокимлигининг тақдимномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлигининг қарори лойиҳаси ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.

Агар ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ваколатига кирмаса, у ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосасини олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз қарорининг лойиҳасини, ҳужжатлар йиғма жилдини ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишувлари ёки ижобий хулосалари бўйича материалларни илова қилган ҳолда хат юборади.


33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси беш иш куни мобайнида йиғма жилд ва материалларни кўриб чиқади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори лойиҳасини ер участкаси жойлашган жойи бўйича тегишли комплекс раҳбари томонидан виза қўйиш йўли билан келишади ҳамда уни кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлигига, шунингдек, тегишли тақдимномани киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Истисно ҳолатларда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор чиқарилади.

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олингандан кейин бир иш куни давомида ҳужжатлар тўпламини ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишувлари ёки ижобий хулосалари бўйича материалларни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қарорини илова қилган ҳолда, давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига юборади.


34. Танланган ер участкасининг жойлашган жойига розилик берилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиққандан кейин бир кун давомида асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда, "YERELEKTRON" ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига хат юборади.


35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари ушбу Низом 31-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган қарорни чиқарганда ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси розилик бермаган ҳолатларда, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини қайта кўриб чиқади ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар билан ушбу Низомнинг 16-27-банларида белгиланган тартибда келишиш (хулоса олиш) учун такроран юборади.

Бунда, ер участкасини танлаш бўйича такроран юборилган материаллар ваколатли ташкилотлар томонидан икки иш кунида кўриб чиқилиши лозим.

Ваколатли ташкилотлар билан ер участкаси ажратиш материаллари келишилгандан (хулоса олингандан) сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу Низомнинг 29-34-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун такроран юборилади.



6-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕРИШ


36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкаси бериш ҳақидаги қарори асосида давлат корхонаси филиали, Тошкент шаҳар давлат корхонаси, қурилиш бўлими, қурилиш бош бошқармаси ҳамда "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилашни амалга оширади.

Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш бўйича ишларни бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва тўлов қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги сумма - Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали ҳисобрақамига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 фоизи - қурилиш бўлими ҳисобрақамига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи - "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа- қидирув ташкилоти филиали ҳисобрақамига йўналтирилади.

37. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари тўлангандан, шунингдек, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва юридик шахслар зарарлари қоплангандан кейин давлат корхонаси филиали икки иш куни давомида белгиланган тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.


38. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Ер участкаларини беришда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


40. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар







1-босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан белгиланган буюртмачи


Ер участкасини ажратиш ҳақида туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига буюртманома беради.


Заруратга кўра







2-босқич

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги



Буюртманомани тегишли равишда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади.


1 иш куни давомида







3-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси


Буюртманома асосида шартнома ҳужжатларини тузади ва буюртмачи билан ер ажратиш материалларини тайёрлашга шартнома тузади.

Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ва уни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади.


7 иш куни давомида


20 иш куни давомида







4-босқич

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги



Ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганади ва уни туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига хулоса олиш учун юборади.


5 иш куни давомида







5-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси


Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда йиғма жилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишли равишда уни туман (шаҳар), Тошкент шаҳри ҳокимлигига юборади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура- шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун юборади.


3 иш куни давомида.





1 иш куни давомида.







6-босқич

Ҳудудий архитектура- шаҳарсозлик кенгаши


Ҳужжатлар йиғма жилди материалларини кўриб чиқади, уларни келишади ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.


5 иш куни давомида.







7-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси


Келишилган материалларни туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади.


1 иш куни давомида







8-босқич

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилдини мазкур хулоса (кенгаш билан келишиш)ни илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар ва келишишлар бериши учун юборади.


1 иш куни давомида







9-босқич

Ваколатли ташкилотлар


Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборади.


5 иш куни давомида.







10-босқич

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Ер участкаси бериш ҳақида қарор қабул қилади.

Ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳужжатлар йиғма жилдини юборади, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса ўз қарори лойиҳасини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.


1 иш куни давомида







11-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари


Тақдимномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда:

тақдим этилган материалларга мувофиқ ер участкаси ажратиш тўғрисида;

ер участкасининг жойлашган жойи ўзгартирилгандан кейин асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда ер участкаси ажратилиши мумкинлиги тўғрисида;

асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда ер участкаси ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.

Тақдимномада кўрсатилган ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирган тақдирда, хатни ва унга илова қилинган ўз қарори лойиҳасини, ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ер участкаларидан ажратиш масаласини кўриб чиқиш учун юборади.


3 иш куни давомида










1 иш куни давомида







12-босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Материалларни кўриб чиқади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қарор лойиҳасини ер участкаси жойлашган жойи бўйича тегишли комплекс раҳбари томонидан виза қўйиш йўли билан келишади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлигига, шунингдек тегишли тақдимномани киритган туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

Танланган ер участкасининг жойлашган жойига розилик билдирилмаганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига хат юборади.


10 иш куни давомида










1 иш куни давомида







13-босқич

Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги



Ҳужжатлар йиғма жилдини ва ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни, ўз қарорини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлигининг қарорини илова қилган ҳолда, туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади.


1 иш куни давомида







14-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда


Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.


3 иш куни давомида







15-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари тўлангандан, шунингдек, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва юридик шахслар зарарлари (мавжуд бўлган тақдирда) қопланган кейин белгиланган тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.


2 иш куни давомида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 88-модда





























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск