Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.01.2019 й. 63-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 январдаги

63-сон қарорига

1-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуриш учун

ер участкалари бериш ва ер участкаларига

мерос қилиб қолдириладиган умрбод

эгалик қилиш ҳуқуқини реализация

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом талаблари қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши олиб борилаётган массивларга татбиқ этилмайди.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) - Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда "E-IJRO AUKSION" деб аталади) электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнларидан бевосита фойдаланиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;


ер участкаси - ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув жойи, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;


хабарнома - Интернет тармоғида, шунингдек, Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг келгусида реализация қилиниши ҳақида "E-IJRO AUKSION"даги ахборот;

лот - электрон онлайн-аукционда реализация қилинадиган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;


шахсий ҳисобрақам - операторнинг маълумотлар базасида рўйхатга олинган операцияларни ўтказиш учун операторнинг ички электрон тизимида оператор томонидан электрон савдо иштирокчисига очиладиган ҳисобрақам;


энг кичик нарх - лот ундан паст нархда реализация қилиниши мумкин бўлмаган нарх;


шахсий кабинет - сайтнинг фақат унда рўйхатга олинган иштирокчиси кира оладиган алоҳида бўлими бўлиб, у орқали иштирокчи шахсий ҳисобрақамнинг ҳолати ва статистик ахбороти ҳақидаги маълумотлар, буюртмага оид тафсилотлар ва бошқа шахсий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини олади;


аукцион объекти - электрон онлайн-аукционга қўйиладиган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаси;


оператор - "E-IJRO AUKSION"да электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишни амалга ошириш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

такрорий аукцион - лот реализация қилинмаган тақдирда ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион;


аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режаси лойиҳаси (кейинги ўринларда БРЛ деб аталади) - аҳоли пунктлари ҳудудлари қисмлари учун аҳоли пункти бош режаси асосида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжати бўлиб, у қизил чизиқларни, қурилишни бошқариш ва ер участкаларидан фойдаланиш чизиқларини, ердан фойдаланиш чегараларини, ҳудудларни зоналарга ажратишни ва уларда қурилиш навбатини, ҳимоя қилинадиган зоналардан фойдаланиш режимини, кўчалар, йўлаклар, пиёда юриш зоналарини, шунингдек, транспорт, алоқа, муҳандислик ускуналари ҳамда ҳудудни ободонлаштириш иншоотлари ва коммуникациялари параметрларини, қурилишнинг ҳажм-фазовий ва маъмурий-тархий ечимини, шунингдек, қурилиш зичлиги ва параметрларини, бинолар ва иншоотларнинг қаватлилигини, турини белгилайди;


бошланғич нарх - лот электрон онлайн-аукционга қўйиладиган дастлабки нарх;


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасининг техник ишдан чиқиши - иштирокчилардан бирининг электрон онлайн-аукцион тартиботида иштирок этиши имкониятини истисно этадиган ёхуд оператор ходими томонидан электрон онлайн-аукцион ўтказишга хизмат кўрсатилиши имкониятини истисно этадиган электрон савдо майдончасининг техник носозликлари;


аукцион иштирокчиси - электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма берган ва унда иштирок этишга қўйилган жисмоний шахс;


электрон онлайн-аукцион - аукцион шаклидаги электрон савдолар усули бўлиб, унда лотлар Интернет тармоғида "E-IJRO AUKSION"да потенциал харидорларнинг ундан тенг фойдаланиш ҳуқуқи асосида амалга оширилади.


4. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш "E-IJRO AUKSION" ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган алоҳида тоифадаги фуқароларга уларнинг аризалари асосида аукционсиз берилади.

Ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг бош режаси ва аҳоли пункти тегишли қисмининг БРЛ) билан таъминланган аҳоли пунктлари ҳудудларида берилади (аукционга қўйилади).

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қуриш назарда тутилган аҳоли пункти қисмларининг БРЛ бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бўш ер участкалари рўйхати асосида БРЛ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланади.

Якка тартибли уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқишни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли маҳаллий бюджетлари махсус ғазначилик ҳисобварақларига ер участкаларига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционларда реализация қилишдан, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.


5. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини бериш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни реализация қилиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Аукцион иштирокчиси электрон онлайн-аукцион орқали якка тартибда уй-жой қурилиши учун битта ер участкасини бир йилда бир марта сотиб олиш ҳуқуқига эга.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ АУКЦИОНСИЗ БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.


7. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини олишга ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

буюртмачиларнинг доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);

мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.


8. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги доимий амал қилувчи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.

Комиссия таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқаролар йиғинлари вакиллари, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши раиси киритилади.


9. Комиссия аризани олгандан кейин ўн кун муддатда уни кўриб чиқади ва ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосланган ҳолда рад этилганлиги ҳақида хулоса беради.


10. Комиссиянинг ижобий хулосаси асосида туман (шаҳар) ҳокими якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш ҳақида бир кун муддатда қарор қабул қилади.


11. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) қурилиш бўлими (кейинги ўринларда қурилиш бўлими деб аталади), ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда давлат корхонаси филиали деб аталади), "Қурилишда муҳандислик изланишлари, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти" давлат унитар корхонаси филиали ("ЎзГАШКЛИТИ" ДУК филиали деб аталади) билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилашни амалга оширади, шунингдек ер участкаси олувчига қуйидаги ҳужжатларни беради:

туман (шаҳар) ҳокими қароридан кўчирмани;

якка тартибда уй-жой қуриш БРЛ (якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари массиви бош режаси) нусхасини, участка чегараларини белгилаган ҳолда.

Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш ҳамда участка чегараларини белгилаган ҳолда якка тартибда уй-жой қуриш БРЛ (якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари массиви бош режаси)дан нусхани тайёрлаш бўйича олиб бориладиган ишлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади (табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахслар бундан мустасно), тўлов қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги сумма - қурилиш бўлими ҳисобрақамига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 фоизи миқдоридаги сумма - давлат корхонаси филиали ҳисобрақамига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги сумма - "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК филиали ҳисобрақамига.

Шунингдек, давлат корхонаси филиали белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатга олади.


12. Ер участкасини олиш ҳуқуқига эга бўлган ва ариза берган барча фуқароларга ер участкаларини бериш имкони бўлмаган ҳолатларда, туман (шаҳар) ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини олишга ариза берганларнинг ҳисобини жаҳон Интернет тармоғи орқали ариза берганлар ўзининг рўйхатдаги ўрнини кузата оладиган электрон шаклда олиб боради.

Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.


13. Ариза берганлар улар тасдиқланган рўйхатга киритилгани ҳақида, ер участкаси берилишининг мўлжалдаги муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилиниши лозим.



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН

ЕР УЧАСТКАСИ МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН

УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ АУКЦИОН

ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


§ 1. Ер участкалари рўйхатини шакллантириш

ва ер участкаларини аукционга қўйиш учун

зарур материалларни тайёрлаш тартиби


14. 0,04 гектар ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукционларда (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) реализация қилинади.


15. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхати (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) давлат корхонаси филиаллари томонидан тайёрланади ҳамда ҳар чоракда - кейинги чорак ойининг ўнинчи санасигача янгиланади.


16. Рўйхат электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.

Рўйхатга ҳар бир ер участкаси бўйича электрон шаклда қуйидаги материаллар илова қилинади:

ер участкасини топографик харитада (чегара бурилишларининг координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда - Google mар харитада (тижорат мақсадларида тарқатмаслик шарти билан) ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 гача бўлган масштабда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см).

Рўйхатга иловаларда ушбу банднинг учинчи - бешинчи хатбошиларида кўрсатилган материаллардан бирортаси бўлмаса ёки улар тегишли сифатда тақдим этилмаса (бошқа масштабда, ноаниқ тасвирда тақдим этилса), туман (шаҳар) ҳокимликлари рўйхатни икки иш куни мобайнида қайта ишлаш учун қайтариб беришга ҳақли.


17. Туман (шаҳар) ҳокимлиги рўйхат келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида рўйхатда кўрсатилган ер участкаларининг якка тартибда уй-жой қуриш учун реализация қилиш бўйича мавжуд имкониятларни аниқлайди ҳамда рўйхатни "YERELEKTRON" ААТ орқали хулоса олиш учун қурилиш бўлимига юборади.

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қурилиши назарда тутилган ва ер участкалари рўйхатига киритилган аҳоли пунктлари қисмларининг БРЛ мавжуд бўлмаганда туман (шаҳар) ҳокимлиги рўйхат келиб тушган пайтдан эътиборан икки иш куни мобайнида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоят ёки Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига ваколатли лойиҳа ташкилоти билан тегишли БРЛларни ишлаб чиқишга шартнома тузиш учун юборади.

БРЛ ишлаб чиқилгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛни мазкур Низомга мувофиқ ер участкаларини аукционга қўйиш учун керакли материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


18. Қурилиш бўлими икки иш куни мобайнида хулосани тайёрлайди ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


19. Қурилиш бўлими хулосаси туман (шаҳар) ҳокимлигига "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида ёки кўчирилган нусха кўринишида юборилади. Бунда хулоса ижобий ёки салбий хулоса сифатида берилиши мумкин.

Ижобий хулосада ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эгасига шаҳарсозлик ва бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён қилинади.

Салбий хулосада қонунчиликнинг аниқ нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини бериш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.


20. Туман (шаҳар) ҳокимлиги қурилиш бўлимининг ижобий хулосаси келиб тушган кундан кейинги иш куни мобайнида "YERELEKTRON" ААТ орқали ушбу хулосани илова қилган ҳолда рўйхатни қуйидаги ваколатли ташкилотларга юборади:

а) хулоса олиш учун:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида - Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;

туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлимига (бўлинмасига), Тошкент шаҳрида эса - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Тошкент шаҳрида эса - Давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар марказига;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига - аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкалари бўйича - бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳақида;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳузуридаги туман йўллардан фойдаланиш корхонасига;

"Ўзсувтаъминот" АЖнинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятининг туман (шаҳар) бўлимига;

"Ўзбекэнерго" АЖнинг туман (шаҳар) энергия билан таъминлаш корхонасига;

"Ўзтрансгаз" АЖнинг туман (шаҳар) газ билан таъминлаш корхонасига;

б) келишиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекцияларига - маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган ҳудудда жойлашган ер участкалари бўйича;

тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга - ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда.

Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек, БРЛда белгиланган ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларида назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкалари бўйича давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг (бошқармасининг) хулосасини олиш талаб этилмайди.


21. Ваколатли ташкилотлар тақдим этилган материалларни икки иш куни мобайнида келишади ёки ер участкаларининг таклиф этилаётган мақсадига мослиги ёки мос эмаслиги ҳақида хулосалар тайёрлайди.

Хулосалар ижобий ёки салбий қарор тарзида тайёрланади. Салбий хулосада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига таянган ҳолда муайян ер участкасидан якка тартибда уй-жой қуриш учун фойдаланиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.

Ижобий қарор қилинган тақдирда, келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз, тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланадиган розилик резолюцияси ёки кўчирилган нусхаси орқали амалга оширилади. Келишувдан ўтказиш рад этилган тақдирда хабарнома тайёрланиб, унда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига таянган ҳолда, муайян ер участкасидан якка тартибда уй-жой қуриш учун фойдаланиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.

Рўйхатдаги ер участкалари бўйича берилган келишув ва хулоса натижалари "YERELEKTRON" ААТ орқали туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборилади.


22. Рўйхатда назарда тутилган ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишуви ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмасдан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасига умрбод мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш орқали бериш учун тақдимнома юборади.


23. Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган бўш ер участкасини танлаш материаллари;

туман (шаҳар) қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг хулосаси;

ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ва ваколатли ташкилотлар билан ижобий келишув тўғрисидаги ахборот.

Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида ёки уларнинг кўчирилган нусхалари шаклида юборилади.


24. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваколатига кирган тақдирда, тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг беш иш кунида улар кўриб чиқилади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилинади:

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан якка тартибда уй-жой қуришга мўлжалланган тегишли бўш ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;

тегишли бўш ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори кейинги иш кунидан кечиктирмасдан "YERELEKTRON" ААТ орқали тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


25. Туман (шаҳар) ҳокимлиги хулосалар (қарорлар) келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида рўйхатни қайта кўриб чиқади, ундан салбий хулосалар берилган ер участкаларини чиқариб ташлайди.

Рўйхатда қолган ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир кун муддатда давлат корхонаси филиалига юборилади, давлат корхонаси қурилиш бўлими билан биргаликда беш иш куни мобайнида 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги бўлган ҳар бир ер участкасига (лотга) индивидуал рақам беради, чегара бурилиши нуқталари координаталари ҳамда бурилиш нуқталари ўртасидаги чегара чизиғи узунлигини кўрсатган ҳолда ер участкаси режасини тузади, чегарадош ерлар чегараларини тавсифлайди ҳамда бир иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.


26. Давлат корхонаси филиалининг чегара бурилиши нуқталари координаталари ҳамда бурилиш нуқталари ўртасидаги чегара чизиғи узунлигини кўрсатган ҳолда ер участкаси режасини тузиш, чегарадош ерлар чегараларини тавсифлаш ҳамда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш бўйича ишлари нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори иловасидаги Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг 3.1-1-бандидаги ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархидан келиб чиқиб белгиланади.


27. Лотнинг энг паст нархи ер участкасининг жойлашувига боғлиқ ҳолда, ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсиялари асосида ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ишлар қийматини қўшган ҳолда белгиланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.

Сотиладиган лотнинг энг паст нархи аукцион ўтказилаётгандаги бошланғич нарх ҳисобланади.



§ 2. Аукционни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий шартлари


28. Аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарномалар ва лот ҳақидаги ахборот аукционни ўтказиш бошланиши санасидан камида 30 календарь кун олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади;


29. Аукционларда жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.


30. Электрон онлайн-аукцион нархнинг оширилиши принципи асосида ўтказилади.


31. Бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида (буюртмасида) кўрсатилган ер участкасининг энг паст нархи бўйича қўйилади.


32. Мазкур Низомда назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда, электрон аукцион бўлиб ўтмаган деб тан олинганда бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ер участкасининг энг паст нархи бўйича такрорий аукционга қўйилади.


33. Оператор аукционни ташкил этиш хизматлари учун бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи реализация қилинган суммасининг 2 фоизи миқдорида ҳақ олади.



§ 3. Аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарномани жойлаштириш


34. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки иш куни давомида:

а) ер участкасининг индивидуал тартибли рақамини, унинг жойлашган жойи, ер участкасининг майдонини (гектарда), лотнинг энг паст нархини кўрсатган ҳолда объектнинг аукционга қўйилиши ҳақида қарор қабул қилади;

б) аукционга қўйиладиган ер участкалари (лотлар)нинг рўйхатини қуйидаги материаллар ва ахборотни электрон шаклда илова қилган ҳолда тайёрлайди:

лотларга ажратилган ер участкасининг умумий режаси, ҳар бир ер участкаси алоҳида (лот) чегараларини, унинг майдонини ва индивидуал рақамини кўрсатган ҳолда;

чегарадош ерлардан фойдаланиш турларини кўрсатган ҳолда вазиятга боғлиқ схема;

бутун ер участкасининг фотосуратлари (15х20 см), камида икки тарафдан атрофидаги объектларга боғланган ҳолда;

ҳар бир лотнинг энг паст нархи;

мавжуд мажбуриятлар;

туман (шаҳар) ҳокимлигининг махсус ҳисобварағи рақамлари;

ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг манзили ва телефон рақами;

в) "YERELEKTRON" ААТ орқали "E-IJRO AUKSION"да аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш учун операторга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган буюртмани (мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда) юборади;

г) бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга қўйилганлиги ҳақидаги ахборотни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.

Мазкур низомнинг 34-банди "б" кичик бандида назарда тутилган ҳамма ҳужжатлар буюртмага илова қилинмаган ёки улар зарур даражада расмийлаштирилмаган бўлса, оператор буюртма электрон шаклда олингандан кейинги иш кунидан кечиктирмай, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокими буюртмасини рад этади.

Туман (шаҳар) ҳокими оператор кўрсатган барча камчиликларни уч кун муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани мазкур Низомнинг 34-банди "б" кичик банди талабларига мувофиқ қайта юборади.


35. Оператор туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртманома ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.

Хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

аукцион ўтказиладиган сана;

лот рақами ва номи;

аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;

аукцион объекти ҳақида ахборот, яъни айнан:

ер участкасининг ўзига хос рақами;

бўш ер участкасини жойлаштириш режасига мувофиқ чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда, бўш ер участкасининг майдони (гектарда) ва жойлашган жойи;

ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;

бошланғич нархи;

қадам нархи, бошланғич нархдан фоизларда ва йиғиндиси ифодасида;

закалат миқдори бошланғич нархдан фоизларда ва йиғиндиси ифодасида, закалат ўтказиладиган оператор банк ҳисобрақамининг реквизитлари;

ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи, манзили ва телефон рақами;

туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича қўшимча ахборот.


36. Махсус ахборот порталида барча хоҳловчиларга мазкур Низомнинг 28-банди "б" кичик бандида кўрсатилган ахборотни эркин олиш имконияти таъминланиши лозим.



§ 4. Аукционда иштирок этиш шартлари


37. Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда бошланади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Буюртманомалар электрон тарзда қабул қилинади.

Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.

Қуйидаги тоифадаги шахслар аукционда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

38. Буюртманомани бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Буюртмачи операторнинг веб-порталида рўйхатдан ўтади ва автоматик тарзда иштирокчининг шахсий кабинети ва шахсий ҳисобрақами очилади;

Буюртманома берувчи ўзи танлаган лотни закалат пулидан кам бўлмаган миқдорда шахсий ҳисобрақамини тўлдиради ва буюртма беради. Закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобрақамидан автоматик тарзда ўтказиб олинади.

Аукционда иштирок этиш учун закалат ер участкаси (лот) минимал қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

Агар буюртмачининг шахсий ҳисобрақамидаги мавжуд пул маблағлари закалатни тўлаш учун етарли бўлмаса, аукционда иштирок этиш учун буюртма қабул қилинмайди.

Буюртмачи буюртманома бериш муддатидан кечиктирмасдан операторга унинг веб-портали орқали хабарнома юбориб, аукционда иштирок этиш буюртманомасини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин. Бунда закалат пули автоматик тарзда иштирокчининг шахсий ҳисобрақамига қайтарилади.

Оператор буюртманома электрон тарзда чақириб олингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай иштирокчига у киритган закалат пулини қайтаради. Закалат пули буюртмачининг унинг аукционда иштирок этишга буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига юборилади.

Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисобрақами реквизитлари нотўғри кўрсатилгани ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисобрақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачига ўзининг банкдаги ҳисобрақами реквизитларини аниқ кўрсатиб, мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтарилади.

Буюртманомаларни рўйхатга олишда мажбурий тартибда талабгорни аниқлаш имконини берадиган маълумотлар - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспорти рақами ва берилган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади. Ушбу маълумотларнинг махфийлиги оператор томонидан таъминланади.


39. Оператор савдо майдончасида рўйхатга олинган жисмоний шахслар учун, уларнинг закалат тўланганлиги ҳақида ахборотни киритишлари учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.


40. Савдо майдончаси автоматик режимда рўйхатга олинган жисмоний шахс томонидан закалат тўланганлигини аниқлайди ҳамда закалат киритилган пайтдан эътиборан бир иш куни мобайнида унга аукционда иштирок этиш учун рухсатнома очади.


41. Иштирок этишга буюртманома қабул қилингандан кейин у қуйидаги шартларга риоя қилинганлиги юзасидан текширилади:

буюртманоманинг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги;

закалат пулининг оператор ҳисобрақамига тушганлиги;

буюртманоманинг хабарномада кўрсатилган буюртмаларни топшириш муддати тугагунча топширилганлиги.

Буюртманомани текшириш автоматик тарзда амалга оширилади, текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачи дарҳол хабардор қилинади.


42. Буюртманоманинг қўйилган талабларга мувофиқлиги шарти билан, оператор буюртмачига аукционда иштирок этиш учун рухсат беради, шунингдек қўшимча тарзда электрон почта орқали у аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги тўғрисида хабардор қилади.


43. Аукцион иштирокчиларига якка тартибли рақамлар берилади, шу рақамлар билан улар аукционда иштирок этадилар.


44. Буюртманома талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, оператор буюртмачининг аукционда иштирок этиш учун буюртманомасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон шаклда тегишли хабарнома юборади.

Бунда, буюртмачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга буюртманомани такроран юборишга ҳақли.

Оператор электрон савдоларда субъектлар томонидан бериладиган электрон ҳужжатлар ва хабарлар мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар эмас.



§ 5. Аукционни ўтказиш тартиби


45. Аукцион операторнинг веб-порталида хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.


46. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.


47. Аукцион иш куни мобайнида соат 9:00 дан соат 18:00 гача ўтказилади.


48. Бошланғич нарх сифатида аукцион объектининг минимал қийматига тенг нарх белгиланади.


49. Аукционнинг қадами аукцион объекти минимал қийматининг беш фоизини ташкил этади.


50. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.

Агар таклиф берилгандан кейин ўн дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна ўн дақиқага узайтирилади.

Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг ўн дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб ҳисобланади.

Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлабки белгиланган қадамнинг 5, 10 ёки 20 баравари миқдорида мустақил белгилаш имконияти берилади.

Агар, лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21:00 соатга қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21:00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб ҳисобланади.


51. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолатларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда, аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.


52. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдинги ставкалар (аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда);

аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдинги ставкани берган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми.


53. Аукцион қуйидаги ҳолатларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:

аукционда иштирок этиш учун иккитадан кам иштирокчи қўйилган бўлса;

аукционнинг бирорта иштирокчиси лотни аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса;

аукцион ғолиби ва лотни сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги ставкани қўйган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.

Аукцион якунлангач оператор аукцион натижалари ҳақида баённома тузади.


54. Аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланганда, операторнинг веб-порталида бу ҳақда унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.


55. Аукционни ўтказиш тугаган пайтдан бошлаб савдо майдончаси аукцион ғолибини аниқлайди ва унинг шахсий кабинетига ер участкаси (лот) қийматини тўлиқ миқдорда тўлаш ҳақида талабнома юборади.


56. Лотни аукционда таклиф этилган нархда аукцион иштирокчиларидан бирортаси томонидан сотиб олиш истаги билдирилмаганлиги сабабли аукционнинг ўтказилмаган деб тан олиниши муносабати билан лот сотилмаса, ушбу лот энг паст нархда мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатда қайта қўйилади.



§ 6. Аукционлар натижаларини ҳисоб-китоб

қилиш ва расмийлаштириш тартиби


57. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, операторнинг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан лотнинг қийматини тўлиқ тўлаши лозим.

Бунда ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули лот қийматига қўшиб ҳисобланади.


58. Оператор ғолиб аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай:

махсус бланкада аукцион натижалари ҳақида баённомани расмийлаштиради, унга муҳр қўйиб, бир нусхасини аукцион ғолибига беради (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан почта жўнатмаси орқали юборади). Бир вақтнинг ўзида баённоманинг электрон нусхаси ғолибнинг шахсий кабинетига ҳамда "YERELEKTRON" ААТ ёки ягона ҳимояланган "Е-ХАТ" электрон почтаси орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади. Баённома нусхаси операторда қолади;

лотни реализация қилишдан тушган маблағларни, аукционни ўтказиш бўйича хизматлар ҳақи суммасини ушлаб қолган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимининг буюртманомасида кўрсатилган туман (шаҳар) ҳокимлигининг банк ҳисобрақамига ўтказади.

Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) аукцион ўтказилган сана;

б) ер участкасини аукционга қўйиш учун асос бўлган туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори;

в) аукционнинг ғолиби;

г) аукцион объекти, жумладан:

ер участкасининг ўзига индивидуал рақами, майдони ва жойлашган жойи ҳақида.

Аукцион натижалари ҳақидаги баённома ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ғолиб номига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


59. Туман (шаҳар) ҳокимлиги лотни реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида:

ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари учун пул маблағларини мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган тартибда белгиланадиган миқдорда тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказади, унинг 20 фоизи "Давергеодезкадастр" қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобрақамига (4001);

10 фоизи - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа хўжаликлари эгаларининг кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

қолган пул маблағлари (ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари учун тўлов суммаларини чегирган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар махсус ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади.

60. Лотларни реализация қилишдан тушган ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисобрақамларига ўтказилган маблағлар фақат ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга, якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқишни молиялаштиришга, шунингдек, мулкдорларга улардан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплашга сарфланади.


61. Агар, аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида ер участкасининг қийматини тўлиқ тўламаса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай қуйидагиларга электрон хат юборади:

Ғолибга - у ғолиб деб топилган аукцион натижасининг бекор қилинганлиги ҳақида;

ғолибдан кейин ер участкасининг нархи бўйича энг юқори ставкани қўйган аукцион иштирокчисига - аукцион ўтказилаётганда таклиф этилган ер участкаси нархини беш иш куни мобайнида тўлаш ҳақидаги таклиф ҳақида.

Агар, ғолибдан кейин ер участкасининг нархи бўйича энг юқори ставкани қўйган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида ер участкасининг қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб ҳисобланади ва унга мазкур Низомнинг 58-бандида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.

Агар аукцион ўтказилмаган бўлса, закалат икки иш куни давомида қайтарилиши керак. Закалат шунингдек, аукционда иштирок этган, аммо унда ғолиб бўлмаган шахсларга ҳам икки иш куни давомида қайтарилади.

Закалат пули аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисобрақамига қайтарилади. Буюртмачи ушбу маблағларни шахсий ҳисобрақамда қолдириш ёки уларни ўз банк ҳисобрақамига қайтариш ҳуқуқига эга.

Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни давомида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида хабардор қилса ёки мулкнинг тўлиқ қийматини белгиланган муддатда тўламаса, у аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб тан олинади.

Аукцион объекти нархини мазкур Низомнинг 57-бандида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисобрақамларига ўтказилади.


62. Аукцион объекти нархини мазкур Низомнинг 57 ва 61-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчилари аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб эътироф этилади.

Олти ой мобайнида икки марта аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб эътироф этилган шахслар кейинги календарь йили давомида аукционда иштирок этишга қўйилмайди.

Аукционнинг ноҳалол иштирокчилари ҳисоби оператор томонидан юритилади.


63. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари "E-IJRO AUKSION" орқали баённомани олгандан кейин беш иш куни мобайнида:

аукцион ғолибига ер участкасини ажратиш ҳақида қарор қабул қиладилар;

ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни давлат корхонаси филиалига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборадилар;

ўз веб-сайтларида ер участкасини аукцион ғолибига ажратиш ҳақидаги қарорини эълон қиладилар.


64. Ер тузиш давлат корхонасининг филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни давомида, ер ажратиш ҳақидаги қарор асосида ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тўлов ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


65. Ер участкаларини беришда ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


66. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш

СХЕМАСИ


Ер участкаларини бериш тартиби

        

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

I. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК

ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ БИЛАН БЕРИШ ТАРТИБИ

1-босқич

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилалари; давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар


Туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ариза берадилар.


Заруратга кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


     

Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги доимий фаолият юритувчи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва хулоса чиқарилади. Ижобий хулоса асосида ҳоким якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкасини бериш ҳақида қарор қабул қилади.

      


11 кун мобайнида







3-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК филиали билан биргаликда


   

Ер участкаси чегараларини натурада(жойида) белгилашни амалга оширади, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни беради:

туман (шаҳар) ҳокими қароридан кўчирмани;

якка тартибда уй-жой қуриш БРЛ (якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари массиви бош режаси) олинган нусхани участка чегараларини белгилаган ҳолда.

Шунингдек, ер тузиш давлат корхонаси филиали белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатга олади.

    


3 кун мобайнида

      

II. ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИГА

МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ

ҲУҚУҚИНИ "YERELEKTRON" АТТ ВА "E-IJRO AUKSION" ЯГОНА

ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАСИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА

АУКЦИОН ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

       

1-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали



Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкалари рўйхатини шакллантиради.

    


    

Ҳар чоракда биринчи ойнинг 10 - санасигача янгилаб борилади

   







2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


    

Рўйхатда кўрсатилган ер участкаларини якка тартибда уй-жой қуриш учун реализация қилиш имкониятини аниқлайди ҳамда рўйхатни "YERELEKTRON" АТТ орқали туман (шаҳар) қурилиш органига юборади.

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қурилиши назарда тутилган ва ер участкалари рўйхатига киритилган аҳоли пунктлари қисмларининг БРЛ мавжуд бўлмаганда туман (шаҳар) ҳокимлиги рўйхат келиб тушган пайтдан эътиборан икки иш куни мобайнида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоят ёки Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига ваколатли лойиҳа ташкилоти билан тегишли БРЛини ишлаб чиқишга шартнома тузиш учун юборади.

БРЛ ишлаб чиқилгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

     


2 иш куни давомида




БРЛни ишлаб чиқиш - бир ой муддатда







3-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими


  

Ўз хулосасини тайёрлайди ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

   


2 иш куни давомида







4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


     

Рўйхатни (келишилган рўйхатни) хулосани илова қилган ҳолда келишиш ва хулосалар чиқариш учун ваколатли ташкилотларга юборади.

   


1 иш куни давомида







5-босқич

Ваколатли ташкилотлар


Ер участкаларининг таклиф этилаётган мақсадларга мослиги ёки мос эмаслиги ҳақида келишадилар ёки хулосалар тайёрлайдилар. Келишиш натижалари ва хулосалар электрон шаклда туман (шаҳар) ҳокимликларига юборилади.


2 иш куни давомида







6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


    

Рўйхатда назарда тутилган ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасига умрбод мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш орқали ер участкаси бериш учун тақдимнома юборади.

   


1 иш куни давомида







7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими


       

Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва:

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган тегишли бўш ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;

тегишли бўш ер участкаларига умрбод мерос қилиб қолдириладиган доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилишини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.

   


5 иш куни давомида







8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


   

Рўйхатни қайта кўриб чиқади, ундан салбий хулосалар берилган ер участкаларини чиқариб ташлайди.

   


1 иш куни давомида







9-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали


    

Қурилиш бўлими билан биргаликда 0,04 гектаргача бўлган ҳар бир ер участкасига (лотга) индивидуал рақам беради, чегара бурилиши нуқталари координаталари ҳамда бурилиш нуқталари ўртасидаги чегара чизиғи узунлигини кўрсатган ҳолда, ер участкаси режасини тузади, чегарадош ерлар чегараларини тавсифлайди ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

   


5 иш куни давомида







10-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


    

Ер участкасининг энг паст нархини ер участкасини танлаш материалларини тайёрлашга кетган харажатларни қўшган ҳолда белгилайди.

   


2 иш куни давомида







11-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими


    

Ер участкасининг минимал нархини тасдиқлайди.

  


Ҳар чоракда бир марта







12-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


       

а) ер участкалари аукционга қўйилиши ҳақидаги қарорни, ер участкасининг индивидуал рақамини, унинг жойлашган ерини, ер участкасининг майдонини (гектарда), лотнинг энг паст нархини кўрсатган ҳолда қабул қилади;

б) аукционга қўйиладиган ер участкалари (лотлар)нинг рўйхатини қуйидаги материаллар ва ахборотни электрон шаклда илова қилган ҳолда тайёрлайди:

лотларга ажратилган ер участкасининг умумий режаси, ҳар бир алоҳида ер участкаси (лот) чегараларини, унинг майдонини ва индивидуал рақамини кўрсатган ҳолда;

чегарадош ерлардан фойдаланиш турларини кўрсатган ҳолда вазиятга боғлиқ схема;

бутун ер участкасининг фотосуратлари (15х20 см), камида икки тарафдан атрофидаги объектларга боғланган ҳолда;

ҳар бир лотнинг энг паст қиймати;

мажбуриятлар борлиги;

туман (шаҳар) ҳокимлиги махсус ҳисобварағи рақамлари;

ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг манзили ва телефон рақами;

в) "YERELEKTRON" ААТ орқали "E-IJRO AUKSION"да аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш учун операторга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган буюртмани юборади;

г) бўш ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукционга қўйилганлиги ҳақидаги ахборотни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.

    


2 иш куни давомида







13-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


    

"E-IJRO AUKSION"да аукцион ўтказилиши ҳақида эълонлар ва ер участкалари рўйхати жойлаштирилишини таъминлайди.



1 иш куни давомида







14-босқич

Жисмоний шахслар


      

Электрон шаклда аукционда иштирок этишга буюртманома берадилар, закалат киритадилар ва аукционда иштирок этишга рухсат оладилар.

    


Аукцион бошланишидан олдин 28 кун давомида







15-босқич

Аукцион иштирокчилари


   

Аукционда иштирок этадилар, ўзларининг нарх бўйича таклифларини берадилар ва тасдиқлайдилар.

   


    

Аукцион мобайнида 1 кун давомида соат 9:00 дан соат 18:00 гача

  







16-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


      

Аукцион ғолибини аниқлайди ва унинг шахсий кабинетига ер участкаси (лот) нархини тўлиқ тўлаш ҳақида талабнома юборади.

  


1 иш куни давомида







17-босқич

Аукцион ғолиби


     

Тўловни амалга оширади.

  


5 иш куни давомида







18-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


       

Махсус бланкада аукцион натижалари ҳақида баённомани расмийлаштиради, унга муҳр қўйиб, бир нусхасини аукцион ғолибига беради (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан почта жўнатмаси орқали юборади). Бир вақтнинг ўзида баённоманинг электрон нусхаси ғолибнинг шахсий кабинетига ҳамда "YERELEKTRON" ААТ ёки ягона ҳимояланган "Е-ХАТ" электрон почтаси орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади. Баённома нусхаси операторда қолади;

лотни реализация қилишдан тушган маблағларни, аукционни ўтказиш бўйича хизматлар ҳақи суммасини ушлаб қолган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимининг буюртманомасида кўрсатилган туман (шаҳар) ҳокимлигининг банк ҳисобрақамига ўтказади.

   


1 иш куни давомида







19-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


     

Ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қарорни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборади.

Ўз веб-сайтларида ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорни эълон қилади.

Ер участкасини реализация қилишдан тушган пул маблағларини:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар махсус ғазначилик ҳисобрақамларига (ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари учун тўлов суммасини чегирган ҳолда);

ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматларини тўлаш учун тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказади, унинг 20 фоизи "Давергеодезкадастр" қўмитасининг Ер муносабатларини ва давлат кадастрини ривожлантириш фондининг махсус газначилик ҳисобрақамига (4001) йўналтирилади.

     


5 иш куни давомида






Маблағ келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида







20-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

  


     

Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

        


2 кун давомида

      





Низомга

2-ИЛОВА



Ер участкалари якка тартибда уй-жой қуриш учун

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш

ҳуқуқини реализация қилишни амалга ошириш

учун электрон аукцион ташкил қилишга

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА


___________тумани (шаҳри) ҳокимлиги билан "Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази" ДУК ўртасида тузилган 20__ йил "____" __________ даги ____-сон шартномага, шунингдек ___________тумани (шаҳри) ҳокимлигининг 20___ йил "____" _________ги ____-сон қарорига мувофиқ, ________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги қуйидаги ер участкаси якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун беради:

1. Ер участкасининг индивидуал рақами N ______;


2. Ер участкасининг майдони _______ га;


3. Ер участкаси жойлашган жой ___________________________;


4. Ер участкаси бўйича мавжуд мажбуриятлар ___________________;


5. Ер участкасининг энг паст нархи (сўмда) _____________;


6. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг махсус ҳисобварақлари рақамлари ____;


Банкнинг номи ___________________________________________________


Банкнинг МФОси _________________________________________________


Банк ҳисобварағи рақами N ________________________________________.


7. __________________________ тумани (шаҳри) ҳокимлигининг манзили ва алоқа учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳ.к.)


Буюртма берилган сана: 20____ йил "____" ______________


_____________ тумани (шаҳри) ҳокими ___________________

                                                                                                                               (Ф.И.О.)


ЭРИси________________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 88-модда


























Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск