ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирининг 26.12.2018 й. 17-мҳ-сон "Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.01.2019 й. 2684-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.2019 й.

N 2684-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

26.12.2018 й.

N 17-мҳ


БУЙРУҒИ




Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий

ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                             Ш. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий

ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 14-банддан "ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 26-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 28-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 91-модда







































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск