ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2019 й. ПҚ-4139-сон "Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2019 й.

N ПҚ-4139



СИЁСИЙ ФАНЛАР СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ, ФУНДАМЕНТАЛ ВА АМАЛИЙ

ТАДҚИҚОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сиёсий фанлар соҳасида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти, миллий давлатчиликнинг сиёсий асосларини яратиш ва ривожлантириш соҳасида комплекс тизимли тадқиқотлар олиб бориш, глобаллашув шароитида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, шу асосда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (кейинги ўринларда - Университет) 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталарини:

"Сиёсатшунослик" бакалавриат таълим йўналиши бўйича 20 киши, шу жумладан, давлат гранти бўйича 5 киши.

"Амалий сиёсатшунослик" таълим мутахассислиги бўйича 10 киши, шу жумладан, давлат гранти бўйича 2 киши.

"Сиёсий фанлар" фани тармоғи ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада 4 киши, ва докторантурада 2 киши миқдорида белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университетда "Сиёсатшунослик" кафедрасини (кейинги ўринларда - Кафедра) тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

илғор хорижий тажриба ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

жаҳон сиёсатшунослигидаги энг янги тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда халқаро даражадаги илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

"Сиёсатшунослик" фани бўйича ўқув жараёни мазмуний жиҳатидан такомиллаштириш мақсадида янги авлод дарсликлари, ўқув қўлланмалари, ўқув дастурлари ва режаларини тайёрлаш;

Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини илгари суриш соҳасида Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар олдида турган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда таълим бериш, фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг юқори даражасини таъминлаш;

Сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати, халқаро иқтисодиёт ва менежмент, халқаро ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини ўқув жараёнига ҳамда тегишли ўқув режалари ва дастурларига татбиқ этиш;

сиёсий фанлар соҳаси: иқтисодий сиёсатшунослик, сиёсий маркетинг ва менежмент, сиёсий социология ва бошқа инновацион йўналишларни ривожлантириш учун зарур бўлган методологик ва ўқув-технологик шарт-шароитларни яратиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йили бошлангунга қадар кафедрани сиёсатшунослик соҳасидаги маҳаллий ва хорижий етакчи мутахассислар билан таъминлансин


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Университет таълим жараёнига хорижлик, шу жумладан чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимиз орасидан етакчи экспертларни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги давлат илмий-техника дастурлари доирасида сиёсатшунослик соҳасидаги тадқиқотлар учун грантлар ажратишни кўзда тутсин.

7. Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 87-модда


































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск