ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2004 й. 224-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг "Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига баъзи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорини бажариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2004 й.

N 224



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ "СИРДАРЁ

ВИЛОЯТИНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИГА

БАЪЗИ ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг "Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига баъзи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги 597-II-сон қарорини қатъий амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини тугатиш, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод, Ховос, Ш.Рашидов туманлари ва Янгиер шаҳри ҳудудларини ўзгартириш ҳамда Ш.Рашидов туманини Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани этиб қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев) бир ой муддатда:

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини тугатиш, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод, Ховос, Ш.Рашидов туманлари ва Янгиер шаҳри ҳудудларини ўзгартириш ҳамда Ховос тумани маъмурий марказини Фарҳод шаҳарчасидан Ховос шаҳарчасига кўчириш, Ш.Рашидов туманини Сардоба тумани этиб қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2004 йил учун Мирзаобод, Ховос, Оқолтин, Боёвут, Сардоба туманлари ва Янгиер шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз параметрларига ва бюджетларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда юқорида кўрсатилган туманларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органларини қўшиб юбориш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ўзгартириш чора-тадбирларини амалга оширсин;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқлари, коммунал соҳанинг узлуксиз ва бир маромда ишлашини, аҳолининг ижтимоий масалалари ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


3. Мирзаобод ва Ховос туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппарати тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига мувофиқ ҳокимликларнинг тасдиқланган тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳисобга олинган ҳолда ўзгаришсиз қолиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Белгилансинки, Меҳнатобод туманининг адлия, ички ишлар, прокуратура ва суд органлари ходимлари сони Мирзаобод ва Ховос туманларининг тегишли туман бўлинмаларига қисқартиришсиз қайта тақсимланади, тегишли мол-мулк ва бинолар уларнинг балансида сақланиб қолади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда, кейинчалик статистик база қиёсланишини таъминлаш учун, Ховос, Боёвут, Оқолтин, Мирзаобод, Сардоба туманлари ва Янгиер шаҳрининг тегишли кўрсаткичларини белгиласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Сирдарё вилояти ҳокими Р.Ҳ. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 майдаги

224-сон қарорига

ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини тугатиш,

Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод, Ховос, Ш.Рашидов туманлари

ва Янгиер шаҳри ҳудудларини ўзгартириш ҳамда Ховос тумани

маъмурий марказини Фарҳод шаҳарчасидан Ховос шаҳарчасига

кўчириш, Ш.Рашидов туманини Сардоба тумани этиб қайта номлаш

билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш бўйича

Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув бўйича)


Ҳайдаров Р.Ҳ.

-

Сирдарё вилояти ҳокими


Жўраев Т.И.

-

Халқ таълими вазири


Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Бегалиев С.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Хожибоев А.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Эрназаров Э.М.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Саматов П.А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Зокиров Х.А.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Аҳмедов М.А.

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари


Бобожонов П.Р.

-

Бош прокурор ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Рогозникова Т.А.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Бакирхонов Ф.Ф.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


Маҳмудов М.М.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


лавозимига кўра

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси


Низомиддинов З.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг шўъба мудири, комиссиянинг масъул котиби


































Время: 0.2119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск