ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.01.2019 й. 3125-сон билан рўйхатга олинган 30.11.2018 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/13-70-сон, Молия вазирлигининг 155-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 21 январда 3125-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси ва

Молия вазирлигининг

2018 йил 30 ноябрдаги

01-02/13-70 ва 155-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат божхона хизмати органларида мажбурий

хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш

ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда

харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилинган фуқаролар (бундан буён матнда курсант деб юритилади) билан давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Институтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) маблағлари ҳисобидан ўқиётган, уни тамомлаб мажбурий хизмат ўташ учун давлат божхона хизмати органларига, шунингдек Божхона қўмитаси томонидан бошқа давлат идораларига юборилган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

2. Курсант ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек Божхона қўмитаси томонидан бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий хизмат ўташга мажбур.

3. Курсант ўқишга қабул қилиниши билан Божхона қўмитаси ўртасида ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизмат ўталиши ҳақида шартнома тузилади.

4. Институтга ўқишга киришидан олдин (дастлабки танлов даврида) номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзод Институтга ўқишга қабул қилингандан сўнг давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаши, шартнома шартларини бажариши, шунингдек, курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлагандан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатдан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча бюджет маблағларини қоплаши бўйича моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.

Бунда, Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳамда "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексида тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан номзод ва унинг ота-онаси (фарзандликка олувчи, васийси) ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тилхат олинади.


2-БОБ. ШАРТНОМА ТУЗИШ


5. Ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизматни ўташи ҳақида, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Божхона қўмитаси номидан Институт ҳамда курсантлар ва уларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи, васийи) ўртасида шартнома тузилади.

Курсантлар курсантлар сафидан чиқарилиб ўқишга қайта тикланган тақдирда ёки ходим мажбурий хизмат ўташ даврида хизматга қайта тикланганда, шартнома қайта тузилиши шарт.


6. Шартнома икки нусхада давлат тили ёки рус тилида тузилади. Шартномани тузиш томонларнинг имзолашлари орқали амалга оширилади.


7. Курсант шартнома тузишни рад қилган тақдирда, мазкур ҳолат бўйича божхона органи масъул ходими томонидан шартнома тузишни рад этиш сабаблари, курсант ўқишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда баённома расмийлаштирилади.

Шартнома тузишни рад этган курсант курсантлар сафидан чиқарилади.


8. Тузилган шартноманинг бир нусхаси курсантга берилади, иккинчи нусхаси курсантнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.



3-БОБ. ЎҚИТИШГА САРФЛАНГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ҚОПЛАШ


9. Ўқиш учун сарфланган маблағлар бир ўқув йили учун, календарь йил ҳисобида курсантлар сафидан чиқарилган (хизматдан бўшатилган) санада амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида ундирилади.

10. Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда, қопланиши лозим бўлган маблағлар, курсант (ходим):

давлат божхона хизмати органларида хизматни ўтаган бўлса, тегишли Божхона қўмитасининг таркибий тузилмалари;

бошқа давлат идораларида хизматни ўтаган тақдирда Божхона қўмитаси томонидан ҳисобланади.

11. Курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаса, ўқишга сарфланган маблағлар:

тўрт йиллик ўқиш даврининг курсантлар сафидан чиқарилгунга қадар бўлган даврига;

беш йиллик мажбурий хизматни ўтамаган даврига нисбатан мос равишда ундирилади.


12. Ўқиш учун сарфланган маблағлар ўқишдан четлаштириш ёки хизматдан бўшатиш ҳақида буйруқ имзоланган санадан бошлаб 30 календарь кун ичида қопланиши лозим.

13. Қопланиши лозим бўлган маблағлар ҳар қандай манфаатдор шахс томонидан тўлаб берилиши мумкин. Бунда маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланишига йўл қўйилмайди.


14. Қопланиши лозим бўлган маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ходимнинг сўнгги иш жойидаги кадрлар тузилмасига тақдим қилинади ва шахсий йиғма жилдига тикиб қўйилади.


15. Белгиланган муддатда қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.


16. Қопланиши лозим бўлган маблағларни тўлаган ходим (курсант) хизматга тикланган (курсантлар сафига қайтарилган) ёки қайта қабул қилинган тақдирда ундан ундирилган пул маблағлари тўлиқ қайтарилади.

17. Қўйидаги ҳолларда курсантга сарфланган маблағлар қопланмайди:

курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кунидан бошлаб;

курсант (ходим) давлат божхона хизмати органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;

курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;

курсантларнинг ўқиши бошқа олий ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига кўчирилганда.


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низомда қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Т И Л Х А Т


Мен,


(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилинсам, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.





(Имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" ___________

Биз,

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинса, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганидан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.





(Имзо)


(Ф.И.О.)






(Имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" ____________






Низомга

2-ИЛОВА



Давлат божхона хизмати органларида

мажбурий хизматни ўташ ҳақида

ШАРТНОМА

20___ йил "___" __________

____________-сон


___________________ шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) номидан

(лавозими ва Ф.И.О.)

бир томондан Божхона қўмитасининг Божхона институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилинган

(Ф.И.О. туғилган йили, ой ва куни)

(бундан буён матнда курсант деб юритилади) иккинчи томондан


(асос бўлувчи ҳужжат)

асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:



1. Шартнома предмети


1.1. Институтда 20_____ - 20_____ ўқиш ва ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида Давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида шартнома тузилади.



2. Шартнома тарафлари


2.1. Божхона қўмитаси - ўз ваколатлари доирасида божхона сиёсати ўтказилишини, божхона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, божхона органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминловчи давлат бошқаруви органи.

2.2. Институт - хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида таълим олувчиларни ихтисослик (мутахассислик) фанларига касбий йўналтириш ҳамда мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган олий ҳарбийлаштирилган таълим муассаса.

2.3. Курсант - амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида Институтнинг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган фуқаро.



3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


3.1. Курсантнинг ҳуқуқлари:

а) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан давлат божхона хизмати органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;

б) бошлиқлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши;

в) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш;

г) Ўзбекистон Республикасида белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш;

д) ҳаёти ва соғлигини ҳимоялаш;

е) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;

ж) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;

з) давлат томонидан суғурталаниш;

и) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;

к) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш.


3.2. Курсантнинг мажбуриятлари:

а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси - офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллаш;

б) ўқиш даври мобайнида курсант (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Божхона қўмитаси ва Институт бошлиғининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этиш;

в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган Божхона қўмитаси ва бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўташ;

г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек Божхона қўмитаси томонидан бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий узлуксиз хизматни ўташ;

д) курсантлар сафидан чиқарилганда (хизматдан бўшатилганда) ота-онаси (фарзандликка олувчи, васий)га хабар қилиш;

е) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган харажатлар бўйича Низомда белгиланган муддатда ва миқдордаги маблағларни тўлаш;

ж) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили ичида бўшаганда ўқиш учун сарфланган маблағларни қоплаш.


3.3. Божхона қўмитасининг ҳуқуқлари:

а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда курсант (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;

б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида курсант билан шартнома тузиш ва уни бекор қилиш;

в) курсант (ходим) билан юзага келган низоларни тарафлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш;

г) курсант (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш;

д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни давлат божхона хизмати органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича республиканинг ҳар қандай минтақасига хизматни ўташ учун юбориш.


3.4. Божхона қўмитасининг мажбуриятлари:

а) Институтга ўқишга қабул қилинадиган номзодни таълим олиши ва келгусида хизматни ўташи шартлари билан таништириш;

б) номзодни хизматни ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш;

в) мазкур шартномани тузган курсант (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш;

г) курсант (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш;

д) курсант (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;

е) курсантга таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш;

ж) курсантга тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш;

з) курсант (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлигига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш;

и) Институтда якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини муваффақиятли топшириб ўқишни тамомлаган курсантга офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизматни ўташ имкониятини бериш.



4. Тарафларнинг жавобгарлиги


4.1. Тарафлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.


4.2. Курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ кафил (курсантнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васий))дан Низомда белгиланган муддатда ва миқдорда курсантни ўқитишга сарфланган харажатлар тўла ёки қисман ундирилади.


4.3. Тарафлар ўртасидаги низо қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.


4.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



5. Шартномани бекор қилиш тартиби


5.1. Курсант Институтдан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал курсантлар сафидан четлаштирилганида;


5.2. Курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилиши кунидан бошлаб;


5.3. Курсант (ходим) давлат божхона хизмати органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;


5.4. Курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;


5.5. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугаганида.



6. Якуний қоидалар


6.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


6.2. Ушбу шартнома 20____ йил "_____" _________________ гача амал қилади.


6.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.



7. Тарафларнинг манзили ва реквизитлари:


"Курсант"

"Божхона қўмитаси"

(Ф.И.О. имзо)

(лавозим, Ф.И.О., имзо, МЎ)

20 __ йил "___" ________ даги

______ сон шартномага

ИЛОВА



КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ

20___ йил "___" __________

___________-сон


___________________ шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти курсанти

нинг

(Ф.И.О)


ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васий) (келгусида "Кафил" деб юритилади) номидан

бир томондан,

(Ф.И.О)


Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси

деб юритилади) номидан


(лавозими ва Ф.И.О)


иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартноманинг моҳияти


1.1. Ушбу шартномага мувофиқ "Кафил", курсант (ходим) ва Божхона қўмитаси ўртасида 20__ йил "____" _____________ да тузилган _____________ -сонли шартнома мажбуриятлари курсант (ходим) томонидан шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорларда бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган тақдирда, унинг харажатларни қоплаш мажбуриятларини тўлаб беришни ўз зиммасига олади.


2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. "Кафил"нинг ҳуқуқлари:

2.1.1. Курсант курсантлар сафидан чиқарилиши (хизматдан бўшатилиши) сабаблари ҳақида маълумот олади;

2.1.2. Курсантнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича юқори турувчи идораларга мурожаат қилади.


2.2. "Кафил"нинг мажбуриятлари:

2.2.1. Курсант томонидан шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда уни ўқитишга сарфланган харажатлар бўйича Низомда белгиланган муддатда ва миқдордаги маблағларни тўлаб беради.


2.3. Божхона қўмитасининг ҳуқуқлари:

2.3.1. Курсантга сарфланган харажатлар бўйича ўз вақтида қопланмаган суммани "Кафил"дан талаб қилади;


2.4. Божхона қўмитасининг мажбуриятлари:

2.4.1. Курсантга сарфланган харажатларни ўз вақтида қоплашни талаб қилиш;

2.4.2. Курсантга сарфланган харажатлар ўз вақтида қопланмаган тақдирда судга мурожаат қилиш;

2.4.3. Зарурият туғилган ҳолатларда ҳамда "Кафил"нинг талабига кўра, курсант (ходим) томонидан қопланган миқдор тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради.



3. Низоларни ҳал қилиш тартиби


3.1. Ушбу шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик нормалари асосида ҳал этилади.



4. Кафилликнинг тўхтатилиши


4.1. Кафиллик, ушбу шартнома бўйича белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда тўхтатилади.



5. Бошқа шартлар


5.1. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қиладилар.


5.2. Мазкур шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади.



ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ

ВА РЕКВИЗИТЛАРИ:

Божхона қўмитаси

КАФИЛ

___________________________________ вилояти

_____________________________________ туман

______________________________________


Ҳ/р: ______________________________________





МФО: ________________________________

Имзо __________________________________


СТИР: _______________________________

М.Ў.



Бош бухгалтер __________________________






Юрист _________________________________


Имзо _____________________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 64-модда








































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск