ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.01.2019 й. 52-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 январдаги

52-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти шахсий таркибининг овқатланишини

аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аутсорсинг - буюртмачининг шахсий таркибни овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;


аутсорсер - шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи юридик шахс;


буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти;


Институт шахсий таркиби - Институтда хизмат ўтаётган давлат божхона хизмати органлари ходимлари ва курсантлари.


3. Институт шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат божхона қўмитаси деб аталади) томонидан Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган нормалар асосида овқат билан таъминланади.


4. Институт шахсий таркибини овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;

қуруқ маҳсулотлар таъминоти.


5. Аутсорсинг хизмати буюртмачининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Аутсорсер ходимларининг буюртмачига тегишли ҳудудга белгиланган тартибда олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киришига рухсат берилади.


7. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя этиш буюртмачи томонидан таъминланади.



2-БОБ. АУТСОРСЕРНИ ТАНЛАШ, ШАРТНОМА

ТУЗИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


8. Аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ танланади.


9. Аутсорсерга талабгорларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

юридик шахс бўлиши;

умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият олиб борган бўлиши;

аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;

молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши;

штатида етарли иш тажрибаси ва кўникмага эга ходимлар бўлиши.


10. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буютмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда уч нусхада тузилади.

Шартномада Институт шахсий таркибининг сони, бир нафар овқатланувчи учун тасдиқланган нормалардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва жами йиллик сумма акс эттирилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолларда, шартномага тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин.


11. Буюртмачи маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан кўпи билан бир ойда бир марта озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари бўйича маълумот олади.


12. Бир нафар овқатланувчи учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда буюртмачи томонидан аниқланади ва Молия вазирлиги билан келишилади.


13. Аутсорсинг хизматига ҳақ тўлаш шартнома имзоланадиган ойда Институт шахсий таркиби учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи ва аутсорсернинг харажатлари (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари, асбоб-ускуналарни таъмирлаш, улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ҳамда уларга нисбатан 20 фоизгача устама ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланади.


14. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартноманинг ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса кейинги ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилади.


15. Институт шахсий таркибини овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик норма суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:

нонушта учун 25 %;

тушлик учун 50 %;

кечки таом учун 25 %.



3-БОБ. АУТСОРСЕРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


16. Аутсорсинг хизматлари асосида овқат билан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган техника ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.


17. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли сертификатлар билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.


18. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик аутсорсер зиммасига юкланади.


19. Аутсорсер ходимлари:

сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиши, уларни тўғри сақлаши ва белгиланган нормалар асосида сарфлаши;

белгиланган нормалар асосида таом тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслиги;

озиқ-овқат тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;

ошпазлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши ва ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.

Аутсорсер ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий дафтарчага эга бўлиши шарт.

Мазкур бандда белгиланган талабларга риоя қилмаган шахсларнинг аутсорсер томонидан хизмат кўрсатишга жалб қилиниши тақиқланади.



4-БОБ. АУТСОРСЕР ВА БУЮРТМАЧИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;

ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

Институт шахсий таркибининг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;

олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.

Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Аутсорсер:

Институт шахсий таркибининг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга ошириши;

озиқ-овқат маҳсулотларининг янги ва сифатли бўлишини таъминлаши;

соғлиқ учун зарарли ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланмаслик ва таомларни тарқатмаслиги;

дала шароитида кўчма ошхона фаолиятини тўлиқ ташкил этган ҳолда, Институт шахсий таркибининг озиқ-овқат таъминотини амалга ошириши;

ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, мулкни сақлаш харажатларини қоплаши;

аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаши;

махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши лозим.

Аутсорсер зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


22. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аутсорсердан шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ жараёнда қатнашувчи шахслар (ошхона ходимлари) рўйхатини олиш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;

овқатланиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш;

аутсорсернинг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Буюртмачи:

аутсорсерга Институт шахсий таркибининг сони ва уларнинг овқатланиш жадвалини ўз вақтида тақдим этиши;

шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.

Буюртмачи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


24. Аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга бериладиган ошхона биносига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

етарли ўринга эга бўлган, технологик жиҳозлар билан таъминланган, техник ҳолати белгиланган нормаларга мос бўлган овқатланиш биносининг мавжуд бўлиши;

маҳсулотларни сақлаш учун омборлар мавжудлиги;

таом тайёрлаш ускуналари, ошхона мебеллари ва овқатланиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар мавжудлиги.



5-БОБ. АУТСОРСЕР ТОМОНИДАН БУЮРТМАЧИ

МОЛ-МУЛКИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


25. Ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебеллари ижара шартномаси асосида ҳамда тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) расмийлаштирилган ҳолда, "ноль ставка" бўйича аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади.

Далолатнома буюртмачининг комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланади.


26. Аутсорсерга кўрсатилган коммунал хизматлар қиймати буюртмачига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади.



6-БОБ. АУТСОРСИНГ ХИЗМАТИ КЎРСАТИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


27. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.


28. Комиссия:

аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан Институт шахсий таркиби ўртасида сўровномалар ўтказади;

мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;

ошхона ва омборларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя қилишнинг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;

тайёр озиқ-овқатнинг белгиланган кунлик нормаларга мос келиши ҳамда сифатини ўрганади, зарур ҳолларда четдан мутахассислар жалб этади.

Комиссия буюртмачи томонидан юкланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


29. Комиссия томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган журналда кайд этиб борилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.


31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 61-модда








































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск