Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Таълим тўғрисида /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 78-қ/қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 13/ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 32-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 162-сон "Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 11.01.2019 й. 3119-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2019 й.

N 3119

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 78-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

29.12.2018 й.

N 13/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 32-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2018 й.

N 162


ҚАРОРИ



Академик лицей, касб-ҳунар мактаби,

коллеж ва техникумлар бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори, 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига, Ички ишлар вазирлиги идоравий академик лицейларига, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей, юридик техникумларга, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларига, олимпия захиралари коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди;

мазкур Намунавий штатлар академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, коллеж ва техникумлар учун тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штатлар жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

айрим академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.

3. Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларнинг директорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штат меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда мослаштиришини таъминласин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Касб-ҳунар таълими маркази директори

М. Холмухамедов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

     





Қарорга

ИЛОВА


Академик лицей, касб-ҳунар мактаби,

коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

Т/р

Таркибий тузилмалар ва лавозимлар номланиши

Ўқувчиларнинг келтирилган контингенти

150 гача

151 дан 300 гача

301 дан 450 гача

451 дан 600 гача

601 дан 750 гача

751 дан 900 гача

901 дан 1050 гача

1051 дан юқори

А

Б

1

2

3

4

5

6

7

8

I. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

Раҳбарият

1.

Директор

Олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади


2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

3.

Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)

1

1

1

1

1

1

1

1

4.

Директор ўринбосари (чет тиллари бўйича)

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

5.

Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

1

1

6.

Ҳарбий чақириқгача тайёргарлик раҳбари*

0,5

1

1

1

1

1

1

1

7.

Жисмоний тарбия раҳбари**

0,5

1

1

1

1

1

1

1

8.

Юрисконсульт

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

...
Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск