ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 й. 67-сон "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2019 й.

N 67




КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кўп квартирали уйларни бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 декабрдаги 400-сон қарорига мувофиқ Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими - "Обод уй" электрон дастури (кейинги ўринларда "Обод уй" электрон дастури деб аталади) ишлаб чиқилганлиги ва Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтганлиги;

"Обод уй" электрон дастурини республиканинг барча шаҳар ва туманларига кенг жорий этиш мақсадида ушбу дастур ва унинг барча дастурий таъминот базаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги "UNICON.UZ" давлат унитар корхонаси ҳамда "Smart technologies group" масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бепул топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига "Обод уй" электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Обод уй" электрон дастуридан фойдаланишнинг қулайликлари ва афзалликларини доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 январдаги

67-сон қарорига

ИЛОВА



Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига

"Обод уй" электрон дастурини жорий этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

ва механизми

Бажариш

муддати

Масъул бажарувчи

I. ЭЛЕКТРОН ДАСТУРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

1.

"Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиалларига "Обод уй" электрон дастурини жорий этиш.

1. "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиалларига белгиланган тартибда "Обод уй" электрон дастурининг логин ва паролларини тақдим этиш.

2019 йил 1 май

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. "Обод уй" электрон дастурининг узлуксиз равишда самарали ишлаши учун уни техник томондан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

2.

Республикадаги мавжуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар бўйича барча кўп квартирали уйлардаги квартираларни "Обод уй" электрон дастури билан қамраб олиш.

Кўп квартирали уйларни квартиралар бўйича хатловдан ўтказиш орқали маълумотлар базасини шакллантириш, уларни "Обод уй" электрон дастури тизимига киритиш.

2019 йил 1 май

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

"Обод уй" электрон дастури кўчмас мулк кадастрининг биллинг тизимига интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тўловларни Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали онлайн тарзда амалга ошириш.

Бош келишув ва техник лойиҳага асосан тадбирларни амалга ошириш.

2019 йил 1 апрель

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Марказий банк (Нурмуратов), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев)

4.

"Обод уй" электрон дастурида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотларга тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш механизмини яратиш.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан тижорат банкларидан олинган кредитларнинг сарфланишини доимий равишда "Обод уй" электрон дастурига киритиб бориш ва шу орқали кредитлар хусусий уй-жой мулкдорлари томонидан сарфланишини назорат қилиш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Марказий банк (Нурмуратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш.

1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан ўтказиладиган умумий йиғилишлар тўғрисидаги ва бошқа эълонлар, йиғилиш баённомалари, ҳисоботлар ва йиллик харажатлар сметаларини "Обод уй" электрон дастури орқали аҳолига етказиш мақсадида қўшимча дастурий таъминотни яратиш;

2019 йил 1 июнь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

2. "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан ўтказиладиган умумий йиғилишлар тўғрисидаги ва бошқа эълонлар, йиғилиш баённомалари, ҳисоботлар ва йиллик харажатлар сметалари "Обод уй" электрон дастурига киритиб борилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Кўп квартирали уйлардаги квартиралар эгалари томонидан тўланаётган мажбурий бадаллар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларни "Обод уй" электрон дастури орқали хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий таъминотда автоматик тарзда қабул қилиш.

"Обод уй" электрон дастурини хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан юритиладиган бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий таъминотга интеграция қилиш.

2019 йил 1 апрель

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

7.

"Обод уй" электрон дастурида кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг атроф ҳудудларида қуриладиган қўшимча қурилишлар (болалар майдончалари, айвонли тандирхоналар ва шу кабилар) тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш тизимини ишлаб чиқиш.

"Обод уй" электрон дастурига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудларда қуриладиган қўшимча қурилишлар (болалар майдончалари, айвонли тандирхоналар ва шу кабилар) тўғрисида тўлиқ маълумотлар киритиб борилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида "Обод уй" электрон дастурининг мобил иловасини яратиш.

"Обод уй" электрон дастурининг мобил иловасини яратиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш.

2019 йил 1 апрель

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

9.

"Обод уй" электрон дастурининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали ушбу дастурнинг ишлаш самарадорлигини янада ошириш.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатиш учун ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

II. "ОБОД УЙ" ЭЛЕКТРОН ДАСТУРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

10.

"Обод уй" электрон дастуридан фойдаланиш бўйича "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш.

"Коммунал ўқув" ўқув-услубий маркази давлат унитар корхонасида "Обод уй" электрон дастуридан фойдаланиш бўйича "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш.

Жадвал асосида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

11.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар ходимлари учун "Обод уй" электрон дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ўтказиш.

Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси томонидан жойларда "Обод уй" электрон дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш.

Йиллик режага мувофиқ

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)

12.

"Обод уй" электрон дастурини аҳоли орасида тарғибот қилиш ишларини олиб бориш.

"Обод уй" электрон дастурининг қулайлик ва афзалликлари ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. "ЯГОНА ҲИСОБ-КИТОБ МАРКАЗИ" ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАЛАРИ ВА

УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

13.

"Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Республикадаги барча "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиалларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра:

2019 йил 1 май

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

"Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари ташкил қилинмаган шаҳар ва туманларда, зарур ҳолларда, туманлараро "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналари филиалларини ташкил қилиш;

2019 йил 15 май

ташкил қилинадиган ва фаолият юритаётган "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналарини тегишли равишда фаолият кўрсатиш учун бино ёки хоналар билан таъминлаш чораларини кўриш;

2019 йил 20 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳар ва туман ҳокимликлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига "Ягона ҳисоб-китоб маркази" давлат унитар корхоналарини зарур компьютер жамланмалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш.

2019 йил 1 июнь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 январь












































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск