ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТАТУ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 й. 46-сон "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2019 й.

N 46




МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ ТАРКИБИДА ЎЗБЕК-БЕЛАРУСЬ

ҚЎШМА  АХБОРОТ  ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ФАКУЛЬТЕТИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика иқтисодиётининг ишлаб чиқариш ва реал сектори тармоқлари учун юқори малакали, халқаро миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек, олий таълим тизимида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Беларусь Республикасининг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда университет деб аталади) таркибида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети (Беларусь Республикаси) билан ҳамкорликдаги Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини (кейинги ўринларда факультет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика иқтисодиётининг реал сектори тармоқлари учун ахборот технологияларининг дастурий таъминоти, мобил тизимларни дастурлаш, сунъий интеллект соҳалари бўйича малакали мутахассисларни, илмий, илмий-педагогик кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;

ахборот технологияларининг дастурий таъминоти, мобил тизимларни дастурлаш, сунъий интеллект соҳалари бўйича ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш;

ахборот технологиялари соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;

юқори малакали мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги тамойиллари, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш;

таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, ишлаб чиқариш тармоқлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

факультет кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган университет таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

факультетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда университетнинг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан қўшма таълим дастурлари асосида амалга оширилади;

факультетга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида белгиланган тартиб, талаб ва муддатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади;

факультетда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси кадрларга бўлган замонавий талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, университет ва Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

факультетнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ишлари ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари харид қилиш) билан боғлиқ харажатлар университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

факультетда ўқиш учун тўлов-контракт маблағлари миқдори миллий валютада тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг базавий тўлов-контракт суммасидан кам бўлмаган миқдорда университет ва Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

факультет битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Беларусь Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, ўзаро келишув асосида белгиланган намунадаги икки томонлама тан олинадиган университет ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети дипломлари берилади;

факультет фаолиятини молиялаштириш университетга талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетидан факультетнинг ўқув жараёнига жалб қилинган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 августга қадар:

факультетга университет ҳудудидаги бинолардан мос жой ажратилишини;

факультет профессор-ўқитувчилари таркиби касбий педагогик маҳоратга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, нуфузли хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда таълим олган, малака оширган, илмий даражаларни ҳимоя қилган иқтидорли педагог кадрлар ҳамда амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги университет буюртманомаларига биноан факультетни ташкил этишда ва унинг фаолиятида иштирок этадиган хорижий профессор-ўқитувчилар, илмий ва раҳбар ходимларни республикага жалб этишга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги 569-сон қарорига 1-илованинг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 январдаги

46-сон қарорига

ИЛОВА



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент

ахборот технологиялари университетининг

ТУЗИЛМАСИ




 

Университет кенгаши

РЕКТОР

Васийлик кенгаши

 






  


 



Ўқув ишлари бўйича проректор

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Молия-иқтисод ишлар бўйича проректор

Халқаро ҳамкорлик бўлими

 


 


Ўқув-методик бошқарма

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Режа-молия бўлими

Психолог

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими


Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими



Бухгалтерия

Ректор ёрдамчиси

Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими

Талабалар турар жойи



Бош энергетик

Матбуот котиби*

Таҳририй-нашриёт бўлими

Ёш олимлар кенгаши**


 

Ахборот-ресурс маркази

Бош муҳандис

Биринчи ва иккинчи бўлим


 

 

 

 

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими


 

Ахборот технологиялари маркази

 

 

Канцелярия ва архив

 

 


 

 



 


 

Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими


Магистратура бўлими

 


 





Юрисконсульт

 

 

  

 

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими

Сиртқи (махсус сиртқи) бўлим


 

 



Ф А К У Л Ь Т Е Т Л А Р

Босмаҳона*

 


 




 

 



 

 





 


Компьютер инжиниринги


Дастурий инжиниринг

Телекоммуникация технологиялари



Радио ва мобил алоқа

Телевизион технологиялар

АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент


Ахборот хавфсизлиги

АКТ соҳасида

касб таълими












 


 


 






Кафедралар


Кафедралар

Кафедралар


Кафедралар


Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар








Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот-технологиялари факультети

Бўстонлиқ ўқув полигони*


Қибрай ўқув полигони*


 

Филиаллар билан ишлаш бўлими

 

 


 

 

 


ФИЛИАЛЛАР

Мониторинг ва ички назорат бўлими


 


 

 


 

        

 

 


  



 

 

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Самарқанд

Фарғона

Қарши

Нукус

Урганч


 

 




 

Буюртмаларни шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими

 

 

 

 

 


 


 



 


 

Ходимлар бўлими


 

 


 







 

 

  

 

 

Медиа марказ*


 

 


 

"Электрон ҳукумат" ўқув маркази*

 

 

 

 


 


 

Ўзбек-ҳинд ахборот технологиялари маркази*

 



 


 


 

 


 







 

 

  

 

 


Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази*





 

 



 

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази


 

 


 

 


 


 



 



 


 

Академик лицей



 

 


 

 


 

  

 

 


Махсус факультет



 

 


    

Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


*) Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига таъминланади.


**) Жамоатчилик асосида фаолият юритади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 январь












































Время: 0.0403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск