ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 й. 45-сон "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2019 й.

N 45



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон ҳамда "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва соҳанинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

пахта-ғаллачилик, сабзовот-полизчилик, боғдорчилик ва бошқа экинларни парвариш қилишда интенсив технологияларни қамраб олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш бўйича барча агротехник тадбирларни тўлиқ механизациялашни таъминлайдиган истиқболли машиналашган агротехнологиялар ва ресурсларни тежайдиган техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

лалми ерлар ва чўл яйловларида дон, мойли ва озуқабоп экинлар етиштириш бўйича янги агротехнологиялар ва техника воситаларини яратиш ва жорий этиш йўли билан маҳсулдорлиги кам ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнларининг самарадорлигини, жумладан, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда ахборот технологияларини қўллаш ва агротехнологик тадбирларни комплекс автоматлаштириш ҳисобига оширишга қаратилган инновацион ишларни амалга ошириш;

хорижий ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаси ва техника воситаларининг янги замонавий турларидан республика қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишга доир илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи бошқа илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда машинасозлик корхоналари, шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан илмий-техник кооперация ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.


3. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишланмаларни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг амалий салоҳиятини ошириш ва Институтнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарурат бўлганда, Институт тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимларнинг (илмий ходимлардан ташқари) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Институтда қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш воситаларини яратиш бўйича барча илмий-тадқиқот ишланмалари ва тажриба-конструкторлик ишлари ягона режа асосида Институт ва "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази" МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширилади;

Институт илмий ходимлари томонидан инновацион ишланмалар асосида яратилган машиналар ва механизация воситалари намуналарини тайёрлаш ва уларни давлат синовларидан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


7. "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси инновацион ишланмалар асосида яратилган машиналар ва механизация воситалари намуналарини белгиланган тартибда синаш учун тегишли шартномалар асосида тайёрлашни таъминласин, ички ва ташқи бозорларда уларга бўлган талабни, мавжуд аналогларга нисбатан техник параметрлари ва нархи бўйича рақобатбардошлигини комплекс тарзда ўрганишни амалга оширсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда кластерлар яратишнинг жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқсин ва республикада ушбу тажрибадан фойдаланиш бўйича аниқ таклифларни киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзагросервис" АЖнинг Институтнинг Тошкент вилояти Янгийўл туманининг "Гулбаҳор" шаҳарчаси "Аҳил" маҳалласида жойлашган намойишлар саройи биноси, бостирмалар ва қоровулхона биносини "Ўзагросервис" АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига бериш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Институтнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини 3-иловага мувофиқ очиқ савдо орқали сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 3-иловага мувофиқ Институтнинг бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари бозор нархида белгиланган тартибда оммавий савдоларга қўйилишини ташкил этсин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорга мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер участкалари майдонларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага мувофиқ бино ва иншоотларни (18, 20, 21, 24-позициялар) сотишдан тушадиган маблағлар Институтнинг махсус ҳисобрақамида жамғарилади;

Институтнинг махсус ҳисобрақамидаги маблағлар:

Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан, таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари, замонавий илмий, технологик ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва воситалар билан жиҳозлаш учун йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Институтнинг махсус ҳисобрақамидаги пул маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Институтнинг уставини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 январдаги

45-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини

механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий

тадқиқотлар ҳамда инновацион ишланмаларни ривожлантириш,

бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот

институтининг моддий-техника таъминотини

мустаҳкамлаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ СОҲАСИДА ФУНДАМЕНТАЛ

ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ НАТИЖАДОРДИГИНИ ОШИРИШ,

ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЖОРИЙ ЭТИШ ВА

ТИЖОРАТЛАШТИРИШНИ ФАОЛЛАШТИРИШ

1.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини тизимли ташкил этиш.


Идоралараро тасдиқланган илмий тадқиқотларни бажариш концепцияси

2019 йил февраль

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари, қишлоқ хўжалик соҳасидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари

2.

Яратилаётган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тажриба ва макет нусхаларини тайёрлаш учун замонавий конструкторлик бўлимига эга бўлган тажриба цехини ташкил этиш.

Келишилган таклиф

2019 йил апрель

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

3.

Ишлаб чиқаришга тайёр илмий ишланмалар рўйхатини шакллантириш.


Келишиб тасдиқланган рўйхат

2019 йил апрель

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

4.

Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш чораларини кўриш.

Ҳар бир ишланма бўйича келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар

2019 йил

июль

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

5.

Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг машина ва механизмлари намуналарини адаптацион синовларидан ўтказиш.

Чора-тадбирлар

2020 йил

январь

Фанлар академияси,"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

II.МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЗАМОНАВИЙ

ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, БУТЛОВЧИ ҚИСМЛАР ВА

САРФЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАШ,

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ИЗЧИЛ ЖОРИЙ ЭТИШ

6.

Маъмурий бино ва лаборатория корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.

Лойиҳа таклифи

2019 йил февраль

Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

7.

Замонавий лабораторияларни ташкил этиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва бутловчи қисм ҳамда сарфлаш материаллари билан таъминлаш.

Лойиҳа таклифи

2019 йил апрель

Фанлар академияси, Молия вазирлиги

8.

Мавжуд ахборот-коммуникация воситалари тизимини янгилаш.

Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар графиги

2019 йил август

Фанлар академияси, Молия вазирлиги

9.

Бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни базавий молиялаштиришга ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил сентябрь

Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

10.

Илмий-тадқиқот фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар жадвали

тасдиқланган жадвал бўйича

Фанлар академияси, Молия вазирлиги

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ СОҲАСИДАГИ

ТАШКИЛОТ, КОРХОНА, ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАЛАРНИ КУЧАЙТИРИШ ВА

ҲАМКОРЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

11.

Институт докторантурасида турдош илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш.

Ташкилот кенгашининг қарори

2019 йил май

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Бажарилаётган илмий муаммоли мавзулар бўйича тузилган илмий-ижодий гуруҳ таркибида докторантлар улуши 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш.

Ташкилотнинг буйруғи

ҳар йили январь ойида

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

13.

Ишлаб чиқариш корхоналари билан илмий ишланмалар амалиётга жорий этилишини таъминловчи ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Истеъмолчиларга тақдим этиладиган лойиҳалар таклифи

2019 йил

март

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари

IV. ХОРИЖИЙ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЖАҲОН БОЗОРЛАРИДА

РАҚОБАТБАРДОШ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАСИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛИШИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ

14.

Хорижий стажировкаларни ташкил этиш учун ёш олимлар ва илмий ходимлар ҳамда етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

Келишиб тасдиқланган жадвал

2019 йил февраль

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

15.

Ёш олимлар ва илмий ходимлар хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлаш.

Хорижий муассасалар билан тузиладиган шартномалар

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

16.

Илмий ходимлар учун семинар ва тренинглар ўтказиш учун хорижий мутахассис ва олимларни жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

март

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

17.

Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини кенг жалб қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил апрель

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

18.

Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва докторантларга маслаҳатчилик қилиш учун PhD илмий даражасига эга хорижий олимларни жалб қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

август

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 январдаги

45-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот

институтининг бўшаётган ва очиқ савдо орқали сотувга

қўйилаётган бино ва иншоотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектлар номи

Қурилган йили

Кадастр

рақами


Майдони,кв м

Жойлашган жойи

1

2-маъмурий бино лаборатория бокслари, бостирмаси ва қоровулхонаси билан

1981

11-15-10-03-02-2104

20793,56

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, "Шодлик" маҳалласи

2

Иссиқхона мажмуаси, қоровулхонаси билан

2008

10-15-10-03-02-0314

20000,0

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, "Шодлик" маҳалласи





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 январдаги

45-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер участкалари майдонларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловадан 22-позиция чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 январдан бошлаб Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари:

бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;

раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 январь













































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск