ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2019 й. 25-сон "Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва "Зиё" медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2019 й.

N 25




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ

АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДА МАЛАКА ОШИРИШ

МАРКАЗИ ВА "ЗИЁ" МЕДИА МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ  ЭТИШ  ҲАМДА  УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, диний соҳа ходимлари, олий, ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилиш, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган муассаса шаклидаги Малака ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги "Зиё" медиа маркази мамлакатимизда диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилувчи, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи муассаса шаклидаги асосий медиа тузилма сифатида шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Марказ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган минтақавий филиалларида (кейинги ўринларда минтақавий филиаллар деб аталади) диний соҳа ходимлари, шунингдек мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, олий, ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасаларининг соҳага оид педагог кадрлари (кейинги ўринларда диний соҳа ходимлари деб аталади) қайта тайёргарликдан ўтади ва малака оширади.


3. Қуйидагилар:

а) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

диний соҳа ходимларини ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ ва калом илми каби йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

"Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси остида диннинг асл таълимоти, эзгулик ғоялари, ўзаро ҳурмат, тинчликсеварлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб этиш ҳамда улар асосида ёшларни тарбиялаш, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида тарғибот ишларига масъул кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

давлат ва жамият барқарорлиги, умумжаҳон хавфсизлигига таҳдид солаётган ёт ғоялар, дин ниқоби остига яширинган унсурларнинг асл мақсадларини фош этувчи, уларга қарши маърифат билан курашиш ғоясининг асл моҳиятини кўрсатиш, чуқур илмий асосларга таянган тарғибот ишларини олиб борувчи илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш;

республикада диний муҳитни янада соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол этиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини тубдан яхшилаш бўйича доимий иш олиб бориш;

илмий асосланган, ислом динининг асл таълимотини ўзида мужассам этган билимларни қамраб олган ўқув режа, ўқув дастур, ўқув қўлланмалари ҳамда тақдимот материалларини ишлаб чиқиш;

кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида таълим бериш учун малакали профессор-ўқитувчилар, соҳанинг таниқли мутахассисларини жалб этиш;

б) "Зиё" медиа марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мамлакатимизда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш;

халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар тайёрлаш;

бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалаларига оид ток-шоулар ҳамда дин соҳаси вакиллари, соҳа мутахассислари ва олимлари билан давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, мулоқотлар, учрашувлар ташкил этиш ва уларни телерадиоканалларда эфирга узатиб борилишини таъминлаш;

аҳоли, хусусан ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, "оммавий маданият"нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар тайёрлаш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг минтақавий филиаллари намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги "Зиё" медиа марказининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Академия ректорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Дин ишлари қўмитаси деб аталади) ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган ҳолда мазкур қарорга 1, 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган тузилмаларга ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилансинки:

Марказ директори ва унинг минтақавий филиаллари раҳбарлари Академия ректори томонидан Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Марказ ва унинг минтақавий филиаллари ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда диний-маърифий соҳадаги етакчи мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади;

"Зиё" медиа маркази ходимларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


6. Қуйидагилар Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва устав бўйича бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларини сақлаш харажатларини 2019 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

Марказга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин;

Академия ҳузуридаги "Зиё" медиа марказида замонавий телевизион ва овоз ёзиш ускуналари билан жиҳозланган телестудия ҳамда овоз ёзиш студиясини ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратсин;

Белгилаб қўйилсинки, Академия ҳузуридаги "Зиё" медиа маркази фаолиятини сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга "Маданият ва оммавий ахборот воситалари" соҳаси учун ажратиладиган маблағлари доирасида амалга оширилади.


8. Қуйидагилар:

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда Марказ ва унинг минтақавий филиаллари уставларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ва унинг минтақавий филиалларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун салоҳиятли ва юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, уларни ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-услубий қўлланмалар ва материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Академия ҳузуридаги "Зиё" медиа маркази, Марказ ва унинг минтақавий филиаллари мурожаатларига асосан уларни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари билан таъминлаш ҳамда интерактив ва масофадан ўқитиш услубларини татбиқ этиши мақсадида кенг қамровли Интернет тармоғи улаш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир ой муддатда Академия ҳузуридаги "Зиё" медиа марказига учувчисиз учиш аппаратлардан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса тақдим этсин.


10. Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва "Зиё" медиа маркази Академия биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши инобатга олинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда Академия ҳузуридаги Малака ошириш марказининг минтақавий филиалларини ўқув жараёнини ташкил этиш учун мос биноларга жойлаштириш чораларини кўрсин.


11. Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 январдаги

25-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги

Малака ошириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

       

Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Ахборот-ресурс маркази

2 (1)

Молия-иқтисод бўлими

2 (2)


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш ва илмий-услубий бўлим

3 (1)

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1 (1)

Ходимлар бўйича мутахассис

1 (1)

Юрисконсульт

1 (1)

Кафедралар*


Иш юритувчи

1 (1)

Хўжалик бўлими*

1 (1)




Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидаги филиаллар



Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 14 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 11 нафар.


*) Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 январдаги

25-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги

Малака ошириш марказининг минтақавий филиаллари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

3 (1)

Хўжалик бўлими*

1 (1)

Ахборот-ресурс маркази

1 (1)

Кафедралар*

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 6 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 4 нафар.


*) Марказ филиали хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 январдаги

25-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги

"Зиё" медиа марказининг

ТУЗИЛМАСИ

   

Директор

Бадиий кенгаш

Директор ўринбосари

Бухгалтер

1

Юрисконсульт

1

"Зиё" радиоси таҳририяти

4

"Зиё" студияси таҳририяти

11

Бош муҳаррир

1

Бош муҳаррир

1

Бош режиссёр

1

Овоз режиссёри

1

Муҳаррир

2

Режиссёр

2

Сухандон

1

Видеомуҳандис

2

Маъмур

1

Телеоператор

2

Овоз оператори

1

"Зиё" медиа маркази ходимларининг умумий чекланган сони - 19 нафар;

шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 7 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 январь













































Время: 0.2610
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск