Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ички ишлар вазирлигининг 210-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 1236-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш Тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги 15.10.1998 й. Буйруғи (АВ томонидан 27.10.1998 й. 513-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.10.1998 й.

N 513

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.10.1998 й.

N 210


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.10.1998 й.

N 1236


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига

мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар

бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида


1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартиби тасдиқлансин (1-илова).


2. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ бошлиқлари, ЎзР ТИВ Консуллик бошқармаси, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари:


2.1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш Тартиби ички ишлар органларининг ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг манфаатдор хизматлари ва бўлинмалари ходимлари томонидан ўрганиб чиқилишини ташкил этсин, натижалар бўйича синовлар ўтказсин.


2.2. Ички ишлар органлари ушбу буйруқ бажарилишининг бориши тўғрисида ҳар ойнинг 5-кунига ЎзР ИИВга маълумотнома билан хабар бериб турсин.


3. ЎзР ИИВ Хўжалик бошқармаси (А.Я. Юнусов) ЎзР ИИВ КЧваФБ буюртмасига мувофиқ мазкур буйруқни бажариш учун зарур бўлган бланкалар тайёрланишини ташкил этсин.


4. ЎзР ТИВ Консуллик бошқармаси (Ш.И. Акмалов), Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслиги тўғрисидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини, шунингдек маълумотномалар фуқароларга ўз вақтида топширилишини таъминласин.


5. Ушбу буйруқнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари милиция генерал-майори Б.Р. Парпиев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари И.Р. Эргашев зиммасига юклатилсин.

Вазир

З. Алматов

Вазир

А. Камилов

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


















Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск