Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Муаллифлик ҳуқуқи. Турдош ҳуқуқлар /

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш Қоидалари (АВ томонидан 14.10.2006 й. 1629-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 21.09.2006 й. 56-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 октябрда 1629-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2006 йил 21 сентябрдаги

56-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ

бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва

кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги

маълумотларни чоп этиш

ҚОИДАЛАРИ


Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидалари (бундан кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидаларини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги аризаси (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) Вазирликка топширилади.

2. Ариза Вазирликда рўйхатга олинган саноат мулкининг тегишли намунаси, селекция ютуғидан фойдаланишга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги лицензия шартномаси мавжуд бўлган ҳолда, ушбу лицензия шартларига биноан патент эгаси шартноманинг амал қилиш муддати ўтмасдан лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, топширилиши мумкин эмас.

3. Топширилган ариза чақириб олинмайди.


4. Аризани топширишга оид ишлар патент эгаси томонидан мустақил равишда, вакил орқали ёки ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган патент вакили томонидан амалга оширилади.


5. Ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланади.



2-§. АРИЗА ВА ИЛОВА ҚИЛИНГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ


6. Патент эгаси томонидан ҳар бир шахсга саноат намунаси объекти, селекция ютуғидан фойдаланиш учун ҳуқуқ беришда Вазирликка қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) патент эгасининг мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шаклда тузилган очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги аризаси. Ариза ўзбек тили ёки рус тилида бир нусхада топширилади. Хорижий исмлар ва номлар ўзбекча ёки русча транслитерацияда келтирилади.

Ариза битта патентга тегишли бўлиши керак.

Патент эгаларининг ариза топшириш ҳақидаги розилиги тақдим этилаётган биронта бошқа ҳужжатда қайд этилмаган бўлса, аризани уларнинг ҳаммалари имзолайди.

Ариза юридик шахс номидан корхона, ташкилот раҳбари ёки бунинг учун ваколатли шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади.

Имзолар имзолаётган шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади;

б) патентнинг асл нусхаси (дубликати);

в) ворислик ҳуқуқи ёки меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (зарур бўлган ҳолларда);

г) вакил ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома (зарур бўлган ҳолларда);

д) ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, бу ҳолда аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.


7. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўзбек, рус ёки бошқа тилда тақдим этилиши мумкин. Агар ҳужжатлар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржималари илова қилинади.


8. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бевосита Вазирликка топширилади ёки почта орқали жўнатилади.


3-§. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА АРИЗА ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


9. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида Вазирлик ҳамма зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади.

10. Керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки ҳужжатларга мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бузилган холларда, ариза топширган шахсга билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ва/ёки тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинади.

Бунда аризани кўриб чиқиш бўйича белгиланган муддатнинг кечиши етишмаган ёки тўғриланган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушкунга қадар тўхтатиб турилади.


11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келган ҳолларда, Вазирлик ариза топширган шахсни унинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор этади. Ариза тўғрисидаги маълумотлар қандай объектга нисбатан топширилганига қараб, Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларининг Давлат реестрларига киритилади.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келмаган, шунингдек тўғриланган ва етишмаган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда, Вазирлик ариза топширган шахсга аризани қабул қилиш рад этилгани тўғрисида асосли далиллар келтирилган билдиришнома юборади ва, аризадан ташқари, ҳамма тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб беради.

13. Вазирликнинг расмий Ахборотномасида ариза тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

патент рақами;

талабнома рақами;

саноат намунаси объекти, селекция ютуғининг рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган Вазирлик расмий Ахборотномасининг сони ва йили;

Халқаро патент классификацияси (ХПК) / Саноат намуналарининг халқаро классификацияси (СНХК)нинг индекси (саноат мулки объектига нисбатан кўрсатилади);

саноат мулки объекти, селекция ютуғининг номи;

патент эгаси;

ёзишма учун манзил.


14. Вазирлик ариза тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий Ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун муддатда патентда тегишли белги қўяди ва уни ариза топширган шахсга юборади.





Қоидаларга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги,

100000, Ташкент ш.,

Мустақиллик проспекти, 59



         


(юридик шахс номи


       


ёки Ф.И.О)


Манзил



Телефон



        

Патент эгасининг очиқ лицензияга

ҳуқуқ бериш тўғрисидаги

АРИЗАСИ


Патент эгаси ҳар бир шахсга қуйидаги интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради (кераги белгилансин [Х]):

      



- ихтиролар


- ўсимлик навлари



     


     



- фойдали моделлар


- ҳайвон зотлари



       





- саноат намуналари



       

(саноат намунаси объекти, селекция ютуғининг номи)

патент рақами


ХПК/СНХК индекси


Саноат мулки объекти, селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган Адлия вазирлиги расмий Ахборотномасининг рақами ва йили

        

         

ёзишма учун манзил (бир нечта патент эгаси бўлган тақдирда)


       

    

патентнинг жорий амал қилиш даврида патент божи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар

        


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин [Х]):

        



- патентнинг асл нусхаси (дубликати);



     


     



- ариза ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш учун



  патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат;



       





- иш юритиш учун ишончнома;



     


     



- ҳуқуққа ворислик ёки меросхўрлик ҳуқуқини



  тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси.

Патент эгаси



(лавозими, Ф.И.О., имзоси)

Сана _________________


(М.Ў.)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)





































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск