ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2019 й. 68-сон "Олмалиқ шаҳрининг 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2019 й.

N 68



ОЛМАЛИҚ ШАҲРИНИНГ

2035 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН БОШ РЕЖАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қуришни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳрининг бош режаси 1* ва 2-иловаларга* мувофиқ асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда тасдиқлансин.


2. Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган шаҳар бош режасига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган қурилиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш истиқболларини режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳрини комплекс қуриш Дастури лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

б) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласинлар:

шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистраль кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автобекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш;

энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тузилмасини модернизация қилиш;

ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш йўли билан архитектура-режалаштиришни яхшилаш ишларини ташкил этиш ҳамда архитектура ансамбллари яратиш;

уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳисобига инфратузилмани ривожлантириш;

илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

шаҳарнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизимини ишлаб чиқиш;

Оҳангарон ва Олмалиқсой дарёлари ўзанларини ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;

биринчи навбатда қуриладиган массивларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

уй-жойлар қурилишини ва бошқа объектларни экология жиҳатидан ноқулай ҳудуддан бошқа жойга кўчириш тадбирларини амалга ошириш;

ўз функциялари бўйича жойлашишга мувофиқ бўлмаган объектларни реконструкция қилинадиган шаҳар маркази ҳудудидан босқичма-босқич кўчириш;

шаҳарнинг тасдиқланган бош режасига мувофиқ шаҳарнинг қурилиш базасини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги Олмалиқ шаҳрининг тасдиқланган бош режаси асосида Олмалиқ шаҳри чизиғи лойиҳасини 2019 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этсин.


4. Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳўжалик бирлашмалари, лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарлари зиммасига 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳри бош режасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик жиҳатидан таъминловчи объектларни комплекс ва оқилона жойлаштириш, шунингдек, ушбу мақсадларга йўналтирилаётган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳар йили ярим йилликлар якунлари бўйича ўз мажлисларида 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳри бош режасининг амалга оширилишини кўриб чиқсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 февраль












































Время: 0.1531
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск