язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Тадбиркорлик/ Суғурталаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 й. 66-сон "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2019 й.

N 66



ТАШУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда) билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 январдаги

66-сон қарорига

ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси (кейинги ўринларда суғурта полиси деб аталади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий ҳисобланади ва ташувчи ҳамда суғурталовчи ўртасида ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, бир йил муддатга тузилади.

Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин".


3. 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 14-банднинг биринчи хатбошидаги ва 16-банддаги "ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 30-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташиш кунида амалда бўлган суғурта полисининг нусхасини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши".


5. Қоидага 4-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Суғурта даври: 20 йил "___"____________ дан 20 йил "___"____________ гача.


Транспорт воситалари (вагонлар) ҳақида

МАЪЛУМОТЛАР

Тури


Русуми ва

модели


Рақамли (танитувчи)

белгиси


Ишлаб чиқарувчи завод

паспорти бўйича йўловчи

сиғими (нафар)




    

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 90-модда