ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Медиаторларни тайёрлаш Дастури (АВ томонидан 31.01.2019 й. 3134-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 31.01.2019 й. 54-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 31 январда 3134-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2019 йил 31 январдаги

54-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Медиаторларни тайёрлаш

ДАСТУРИ


Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси "Медиация тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабатлари, якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш учун медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришдир.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази, профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) томонидан ташкил этилади.

2. Махсус ўқув курсларида таълим олиш кундузги шаклда шартнома асосида 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув курслари бўйича амалга оширилади.

3. Махсус ўқув курсларида ўқиш учун фуқаролар Марказларга ариза билан бевосита ўзлари келган ҳолда ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.

4. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга ушбу Дастурнинг иловасида белгиланган намуна ва тавсифга мувофиқ сертификат берилади.


2-БОБ. МАХСУС ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Махсус ўқув курсларидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, кўпи билан 15 нафаргача тингловчилардан шакллантирилган академик гуруҳларда ташкил этилади.

7. Медиаторларни тайёрлаш дастури қуйидаги мавзуларни қамраб олиши керак:

медиациянинг моҳияти ва принциплари ҳамда ҳуқуқий асослари;

медиаторнинг касбий кўникмалари, этикаси ва жавобгарлиги;

музокаралар медиациянинг асоси сифатида;

медиация босқичлари ва унда медиаторнинг роли ва функциялари;

медиацияда тарафлар вакилларининг иштироки ва уларнинг мақоми;

медиация жараёни;

медиация жараёнининг натижаси ва у билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;

оилавий, меҳнат, иқтисодий ва бошқа муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни медиация орқали ҳал этишнинг ўзига хос хусусиятлари.

9. Ўқиш жараёнида ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот ва тренинг шаклида ташкил этилади.

Ўқув машғулотлари тингловчиларда медиация жараёнини юқори савияда ташкил этиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.

Ўқиш жараёнида клиник таълим, низоли жараёнларнинг имитацияси ҳамда сайёр машғулотлар қўлланилиши мумкин.

10. Ўқув жараёнида дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари - муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш ("ақлий ҳужум" интерфаол услубини қўллаган ҳолда ва ҳ.к.), ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш кўникмаларини ривожлантириш машқлари ва бошқалар қўлланилади.


11. Тингловчилар ўқиш даврида электрон шаклдаги ўқув-методик материаллар билан таъминланади.


12. Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда махсус ўқув курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.


13. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда махсус ўқув курсидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига кўра;

вафоти муносабати билан;

дарс машғулотларини сабабсиз 10 академик соатдан ортиқ қолдирганда;

ўқув режасидаги мавзуларни ўзлаштирмаганда;

Марказлар ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда.

Тингловчилар дарс машғулотларини сабабсиз қолдирганлиги, ўқув дастуридаги мавзуларни ўзлаштирмаганлиги ёки Марказларнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, мазкур тингловчи учун амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилмайди.

14. Якуний имтиҳон тингловчининг билим ва кўникмаларини икки хил йўл билан баҳолашни ўз ичига олади:

назарий билимлар - оғзаки ёки ёзма шаклда имтиҳон олиш йўли билан;

амалий кўникмалар - низоли масалаларни медиация жараёнлари имитацияси натижалари бўйича.


15. Махсус ўқув курслари тингловчиларини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказларда уч нафардан иборат таркибдаги комиссия шакллантирилади.

Тингловчилар билими ва ўзлаштириш даражаси 100 баллик тизимда баҳоланади.

Тингловчи белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаганда махсус ўқув курсларини ўзлаштирган ҳисобланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


16. Мазкур Дастур талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Дастурга

ИЛОВА


Медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув

курсини тугатганлиги тўғрисидаги намунавий

СЕРТИФИКАТ


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GERBI

YOKI TASHKILOT RAMZINING TASVIRI

(tashkilot nomlanishi)

Mediatorlarni tayyorlash maxsus o'quv kursini

tugatganligi to'g'risidagi

SERTIFIKAT

MT N 000000

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

(tashkilotning nomi)

soatga mo'ljallangan

(o'quv kursning nomi)

ni muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr o'rni

Rahbar:



(F.I.O., imzo)


Sana


Qayd raqami N

Медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув

курсини тугатганлиги тўғрисидаги намунавий

сертификатнинг тавсифи


Сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида босиб чиқарилади.

Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида "Mediatorlarni tayyorlash maxsus o'quv kursini tugatganligi to'g'risidagi SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 93-модда































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск