ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2019 й. ПҚ-4151-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2019 й.

N ПҚ-4151



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ

ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ

КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5653-сон Фармонига мувофиқ:

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ;

"Кўзи ожизлар босмахонаси" корхонасининг матбаа ускуналарини модернизация қилиш, бинолари ва ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган "Ko'ngil ko'zi" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизими бошкарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 146 нафар, жумладан марказий аппарати - 86 нафар ва ҳудудий бўлинмаларда - 60 нафар миқдорида белгилансин.

3. Агентлик директорига:

зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик ва унинг бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг низомлари ва тузилмаларини тасдиқлаш;

Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва бошқа ташкилотлар), нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий-таълим муассасалари, етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимларини, шу жумладан, хорижий мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида шартнома асосида жалб этиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, ҳар ойлик иш ҳақи фондининг

300 фоизидан ошмаган миқдорда устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарлар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Агентлик директори маслаҳатчиси қўшимча штат бирликларини Агентлик ходимларининг белгиланган умумий штатлари сони доирасида киритиш, унинг вазифаларини белгилаш, шунингдек, уни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳуқуқига эга;

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг 7-иловага мувофиқ таркибда PR-марказ функцияларини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар Идоралараро ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Агентлик томонидан PR-фаолиятни ташкил этишнинг устувор вазифа ва йўналишларини, концептуал асосларини ишлаб чиқиш, ушбу соҳада самарали идоралараро мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш;

иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестицияга эҳтиёж ва салоҳиятли лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини ва бизнес-форумлар ташкил этишни PR жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун доимий асосда ахборот материалларини тайёрлаш;

мамлакатимиз инвестиция салоҳияти тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш, истиқболли инвестиция таклифлари рўйхатини, хорижий инвесторлар учун зарур тақдимот материалларини тайёрлаш учун маълумотларни шакллантириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, мамлакатнинг инвестиция муҳити ва туристик салоҳиятини тарғиб этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.


6. Белгилансинки:

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тегишли равишда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда у билан келишилиши шарт;

Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тайёрланадиган ва кейинчалик телерадиоканалларда, жумладан, нодавлат телерадиоканалларда трансляция қилишга мўлжалланган ижтимоий ролик ва эълонларни тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.


7. Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили ноширлик-матбаа корхоналарига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган зарур хом ашё ва сарф материаллари захирасини шакллантириш ҳамда нашрга тайёргарлик кўриш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари учун тегишли янги ўқув йилига дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр (қайта нашр) этиш бўйича тузилган шартномаларнинг умумий суммасидан, истисно тариқасида, 50 фоиз миқдорида аванс маблағларини ажратсин.

8. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига идоравий бўйсунувидаги матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўлинмалари)нинг сифатли фаолият юритиши, улар олдига қўйилган вазифаларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, уларни малакали мутахассислар билан тўлдирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2019 йилда замонавий ихтисослашган китоб дўконлари, ноширлик-матбаа корхоналарини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш, янги китоб дўконларини қуриш, шунингдек, дарсликлар ва бошқа босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларнинг кредит линиялари ҳисобидан маблағларнинг жалб этилишини таъминласин.


12. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар Агентлик тизимидаги объектлар ва мол-мулкни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва Агентликнинг идоравий бўйсунувидаги корхоналарини хусусийлаштириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутадиган Республика ноширлик-матбаа тармоғини ривожлантириш комплекс дастурини тасдиқласин.


13. Миллий китоб ва босма маҳсулотларни сотиш бўйича кўчма китоб павильонлари кўчма савдо объектлари ҳисобланади.

Кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича "K-SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукционда сотилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, жумладан, ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналар фаолият юритиши ҳамда уларнинг фонди Агентлик таклифлари асосида ҳар йили янгиланиб борилишини назарда тутадиган ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;

босма маҳсулотлар ҳамда даврий босма нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини олувчи ташкилотлар рўйхатини қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда уларни тарқатиш тартибини қайта кўриб чиқсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Агентлик таклифлари асосида республика ўрта махсус ва олий таълим муассасалари кутубхоналарини тўлдириш учун бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантирсин ва ҳар йили ушбу адабиётларни харид қилиш учун зарур маблағларни ажратсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Агентликни алоқа, шу жумладан, ҳукумат алоқаси воситалари билан, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминласин.


17. Агентлик Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


18. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 6 та, шу жумладан 4 та шахсий бириктирилган ва 2 та навбатчи хизмат енгил автомобиллари сотиб олиш ва сақлаш учун лимит белгилансин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмунда 30-банд билан тўлдирилсин:

"30. Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материаллари".


20. Агентлик Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 февралдаги

ПҚ-4151-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ







Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги











































































   

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий нашриётлари

    



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари



O`qituvchi илмий-услубий ноширлик маркази

























    

Тизимдаги нашриёт-матбаа ташкилотлари

   













Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежи



Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси













































Кўзи ожизлар босмахонаси























   

Оммавий коммуникациялар масалалари маркази

    































Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси































 





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 февралдаги

ПҚ-4151-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ
















Директор


Ёрдамчи






































































































Директорнинг биринчи ўринбосари


Директор ўринбосари


Директор ўринбосари
























































Ахборот сиёсати бошқармаси

7




PR-марказ

7




Лицензиялаш ва назорат бўлими

4



Юридик бўлим

3














































Норма ижодкорлиги ва режалаштириш бўлими

3




Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси

8




Нашриёт-матбаа соҳасини ривожлантириш бўлими

4



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

3
















































Ахборот соҳаси ривожланишини мониторинг қилиш бўлими

3




Ахборот хизмати

4




Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими

4



Кадрлар бўлими

3














































Ахборот-таҳлил таъминоти бошқармаси

9




Халқаро ҳамкорлик бўлими

3




Техник таъминот бўлими

2



Бухгалтерия

3














































Ситуацион таҳлил бўлими

4





















Девонхона

3




























































Ахборот хавфсизлиги бўлими

4





















Биринчи бўлим

2


























































Масс-медиани ривожлантириш бошқармаси

9





















Ишлар бошқармаси

3


























































Интернет ОАВ ва тармоқ медиа бўлими

4






























































































Босма ОАВ бўлими

4

























































       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 86 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 февралдаги

ПҚ-4151-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий

коммуникациялар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Бошлиқ























































    

Ахборот соҳасини ривожлантириш бўлими

1-2




      

Бош ҳисобчи

1







Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори

1

















































Ходимларнинг жами штат бирлиги (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 4-5 нафар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 60 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 февралдаги

ПҚ-4151-сон қарорига

5-ИЛОВА



2019-2020 йилларда

Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий

коммуникацияларни янада ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ СОҲАСИДА

1.

Сўз эркинлиги ва ОАВ фаолияти бўйича халқаро рейтингларда мамлакатнинг мавқеини яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ва "Йўл харитаси"ни тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва "Йўл харитаси"


2019 йил

15 мартгача


Агентлик, манфаатдор идоралар


2.

Республика ҳудудларида давлатга қарашли бўлган босма ОАВнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш.


Ахборот-таҳлилий маълумотнома


2019 йил

1 майгача


Агентлик, манфаатдор идоралар


3.

ОАВ мустақиллиги соҳасидаги кафолатлар ва халқаро стандартларнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга масъул бўлган Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 июнгача


Агентлик


4.

"Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар" тўғрисидаги Қонун лойиҳасини янги таҳрирда ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, давлат стандартлари, техник регламентлар ва санитария меъёрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Қонун лойиҳаси

2019 йил

1 майгача

Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Агентлик


5.

Журналист мақомини ошириш, медиа жамиятда ўзини ўзи бошқаришнинг механизмларини шакллантириш ҳамда журналистнинг умум эътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 июнгача


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Агентлик


6.

Суд органлари билан республика журналистлари ўртасида изчил ҳамкорликни ўрнатиш, уларнинг суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш, очиқ суд материалларини ёритишда мамлакат ОАВдан фойдаланишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 апрелгача

Агентлик, Олий суд, Адлия вазирлиги


7.

ОАВ ҳуқуқларини таъминлаш ва журналистларнинг ўз касбий фаолиятига доир мажбуриятларига риоя этишига оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини тафтиш қилиш, Ўзбекистон Республикасининг "Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида"ги ва "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2019 йил

1 ноябргача

Агентлик, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича), Адлия вазирлиги


8.

Журналистларнинг Касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Касб этикаси

кодекси

2019 йил

1 июлгача

Агентлик, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси


9.

Даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, медиа-менежментнинг замонавий усулларини, АКТ-имкониятларини ҳамда самарали маркетинг ишланмаларини жорий этиш орқали уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 майгача


Агентлик


10.

ОАВ, теле- ва кабель студиялар, оммабоп интернет-медиа, фуқаролик журналистикаси (блогерлар) фаолиятидаги муаммоларни ўрганишга бағишланган туркум учрашувлар ва "давра суҳбатлари" ўтказиш.


Чора-тадбирлар мажмуи


тизимли равишда


Агентлик


II. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ

ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ

ИШЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ СОҲАСИДА

11.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот-хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан давлат тузилмалари раҳбарларининг масс-медиа билан изчил ҳамкорлигини амалиётга жорий этишни кўзда тутувчи уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш механизмини шакллантириш.


Чора-тадбирлар

дастури

2019 йил

1 апрелгача


Агентлик


12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматларининг жамоатчилик ва ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қиладиган асосий муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида туркум "ақлий ҳужумлар" ва семинарлар ўтказиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматлари фаолияти очиқлигини таъминлашда уларнинг ҳолати ва фаолият самарадорлигини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек ҳуқуқий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган конференциялар ташкил этиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, матбуот хизматлари ходимлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

матбуот хизматлари ходимларининг касбий малакасини ошириш, ОАВ билан ҳамкорлигини яхшилаш, шу жумладан алоқалар ўрнатишда мобил технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда туркум семинар ва тренинглар ўтказиш;

кенг жамоатчиликни амалга оширилган ишларнинг натижалари, давлат тузилмалари фаолиятининг моҳияти ва истиқболдаги режалари билан таништириш мақсадида давлат органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ОАВ учун тизимли равишда пресс-конференциялар ташкил этиш ҳамда уларга ОАВ билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда кўмаклашиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

дастури

2019 йил

15 майгача

Агентлик

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини очиқлигини таъминлашда матбуот хизматларининг иш самарадорлигини янада ошириш, журналистлар, блогерларнинг билими ва касбий малакасини ошириш, шунингдек Агентликка юкланган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида дипломатик корпус, хорижий ва халқаро тузилмалар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш.


Чора-тадбирлар

мажмуи

2019-2020

йиллар

давомида

Агентлик, Ташқи ишлар вазирлиги


III. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги, шу жумладан ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликни татбиқ қилиш, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш бўйича Концепция ва Дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

Агентлик


15.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида электрон ва аудио китобларни яратиш, шунингдек китоб фондини тўлдириш учун хорижий адабиётнинг энг сара намуналарини давлат тилига ва ўзбек адабиёти асарларини хорижий тилларга таржима қилиш бўйича Медиа-марказ ташкил этиш.


Ташкилий-

ҳуқуқий чора-

тадбирлар

2019 йил

1 июнгача

Агентлик


16.

Республика умумтаълим муассасаларида "Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Қўшма

чора-тадбирлар

дастури

2019-2020

йиллар

давомида


Агентлик, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор идоралар


17.

Ҳар йили республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси томонидан маҳалла фуқаролари йиғинларининг китоб фондини тўлдириш бўйича адабиётлар рўйхатини тайёрлаш.


Қўшма

чора-тадбирлар

дастури


2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили


Агентлик, Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси


18.

Ҳар йили Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда умумтаълим мактаблари кутубхоналари учун зарур бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Агентлик корхоналарида тайёрлаш бўйича буюртмаларни жойлаштириш.


Қўшма

чора-тадбирлар

дастури


2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили


Агентлик, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


19.

Китобхонлик тарғиботини ошириш, нашриётлар ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш, халқаро китоб кўргазмаларида нодавлат нашриётларнинг иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

1 августгача

Агентлик


IV. НАШРИЁТ-МАТБАА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

20.

ОАВ ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиловчи янгиланган тартибларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2019 йил

20 апрелгача

Агентлик


21.

Нашриёт-матбаа корхоналарининг ускуналарини белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2019

йилнинг

I ярим

йиллиги


Агентлик


22.

Агентлик тизимида мавжуд объектлар ва жиҳозларни тўлиқ инвентаризация қилиш, натижалари бўйича давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган республика нашриёт-матбаа фаолиятини комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.


Ташкилий

тадбирлар

ва Комплекс

чора-тадбирлар

дастури


2019

йилнинг

I ярим

йиллиги


Агентлик, Давлат активларини бошқариш агентлиги


23.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан республика таълим тизими учун ҳар йили талабалик гувоҳномаси, (шу жумладан пластик) рейтинг дафтарчалари, синф журналлари, ўзлаштириш табеллари, аттестатлар ва бошқа босма маҳсулотларини Агентлик корхоналарида тайёрлаш ва ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш.


Қўшма

шартномалар

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Агентлик


24.

Нашриёт-матбаа уйларининг технологик ускуналарини модернизация қилиш, китоб-канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминловчи ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.


Чора-тадбирлар

мажмуи

2020 йил

1 январгача

Агентлик


25.

Республика нашриёт-матбаа корхоналари томонидан нашр этилган маҳсулотларнинг мажбурий бепул нусхаларини тарқатиш тартибини қайта кўриб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

Агентлик, Адлия вазирлиги


26.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муаллифлар билан ишлаш, идоралар билан келишиш, зарур бўлган эксперт хулосаларини олиш ва кейинги ўқув йилига мўлжалланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг якуний матнларини тасдиқлаш ҳамда 1 майга қадар оригинал макетларини яратиш ва нашр этиш учун Агентликнинг нашриёт-матбаа корхоналарига тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Идоравий ҳужжат

2019 йил

30 апрелгача

Халқ таълими вазирлиги, Агентлик


27.

Матбаа тармоғининг муаммоларини ўрганиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

дастури

2019 йил

1 октябргача

Агентлик


28.

"O`qituvchi" бренди остида кўчма китоб дўконлари лойиҳасини амалга ошириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2019-2020 йй.

давомида

Агентлик


29.

Мактаб дарсликлари, ўқув қўлланмалар ва дафтар маҳсулотларини безатиш ва нашр қилиш бўйича стандартлар, техник регламентлар ва санитария меъёрларини матбаа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олиб қайта кўриб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 июлгача


Агентлик


30.

Ўзбекистон нашриёт-матбаа бозори иштирокчилари томонидан китоб-дафтар, бошқа матбаа ва канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўрнатилган сифат стандартларига риоя қилиниши бўйича тизимли назоратни таъминлаш.


Чора-тадбирлар

мажмуи

доимий

Агентлик, манфаатдор идоралар


V. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ СОҲАСИДА

31.

Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2019 йил

15 февралгача

Агентлик, Адлия вазирлиги

32.

Келгусида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида Агентлик ходимларини аттестациядан ўтказиш.


Чора-тадбирлар

мажмуи

2019 йил

1 мартгача

Агентлик


        

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 февралдаги

ПҚ-4151-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Кўзи ожизлар босмахонаси" корхонасининг

матбаа ускуналарини модернизация қилиш, бинолари

ва ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлаш, моддий-техник

базасини мустаҳкамлашга қаратилган "Ko`ngil ko`zi"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

N

Чора-тадбирнинг номи


Амалга ошириш механизми


Ижро этиш

муддати


Масъул ижрочилар


КОРХОНАНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

1.

Босмахона биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг ҳудудини ободонлаштириш.

1. Босмахона икки қаватли биносининг олд қисми (фасади)ни таъмирлаш.

2. Барча хоналарни таъмирлаш.

3. Дераза ромларини алмаштириш.

4. Асосий кириш дарвозаларини янгилаш.

5. Корхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш.

6. Канализация тизимини таъмирлаш.

7. Бутун бинони ва ишлаб чиқариш цехларини иситиш тармоғи билан таъминлаш.


2019 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик

2.

Ишлаб чиқариш технопаркини модернизациялаш, моддий ва маънавий эскирган ускуналарни алмаштириш.


1. 650 мм ли, букловчи ва тикувчи Braillo 650 SF механизмига эга Брайль усулида чоп этиш ускунаси.

2. А4+ шаклида фотосуратларни бўртма нуқталар кўринишида қоғозга кўчирувчи TactilPad by MDA русумидаги доска-принтер.

3. А3+ ҳажмдаги, SXC-460 русумли ип билан тикиш машинаси.

4. А3+ ҳажмдаги, қоплама корешок баландлиги I-65 мм. бўлган термоклей билан елимловчи машина.

5. JBT 50/3D Perfect Book Binding ускунаси.

6. А3+ ҳажмли ризограф.

7. 470 мм ҳажмли, DC 470 рангли принтер.

8. POLAR 92X русумли бир пичоқли қоғоз кесиш машинаси.


2019 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик


3.

Корхонани молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини ўрганиш.


1. Корхона фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

2. Корхона фаолиятини молиялаштириш манбаларини янада кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


2019 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик


ИШЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА МУНОСИБ ИШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ

4.

Корхона ишчиларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш.


1. Корхона ишчиларига тўланаётган ойлик маошлари ҳажмини қайта кўриб чиқиш.

2. Корхонанинг фаол ишчи-ходимлари фаолиятини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2019 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик

5.

Автотранспорт воситалари учун технопарк ташкил этиш.


1. Юкларни ортиш ва тушириш учун автокара сотиб олиш.

2. Корхона ишчилари учун микроавтобус (навбатчи автотранспорт) сотиб олиш.


2019 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик

6.

Корхона ишчиларининг малакасини ошириш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ўтказиладиган ўқув семинарлари, шунингдек чет давлатларга уюштириладиган танишув сафарларининг жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Семинарлар ва сафарларнинг дастурини ишлаб чиқиш.

3. Бюджетни шакллантириш ва молиявий маблағларни излаб топиш.

4. Натижалар асосида корхонанинг бошқа ишчилари учун ўқув семинарлари ўтказиш.


2019 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

7.

Кўриш қобилияти чекланган болалар мактаб-интернатлари учун дарсликларни тайёрлаш ва чоп этиш.


1. Дарсликларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш ва масъулларни тайинлаш.

2. Лойиҳа бюджетини шакллантириш, шу жумладан унда хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмакларини жалб этишни кўзда тутиш.

3. Янги авлод дарсликларини тайёрлаш ва уларни босқичма-босқич чоп этиш.

4. Чоп этилган дарсликларнинг мактаб-интернатларда татбиқ этилишини таъминлаш.


2020 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Халқ таълими вазирлиги, Агентлик


8.

Қуйидаги аудиокитоблардан иборат онлайн кутубхонани ташкил этиш:

- "Шарқ эртаклари", Шарқ халқлари шоир ва ёзувчилари томонидан ёзилган болалар бадиий адабиёти, шарқ халқлари эртаклари, достонлар, ривоятлар, қиссалар ва ҳикоялардан иборат асарлар;

- "Маърифий адабиётлар", китобхонлар учун осон ва тушунарли тилда битилган ўқув материалларидан иборат китоблар;

- "Ўзбек адабиёти дурдоналари", А.Навоий, А.Қодирий, Чўлпон, Жомий ва ўзбек халқининг бошқа буюк адиб ва шоирларининг асарларидан иборат китоблар.


1. Лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2. Ҳар бир аудиокитоблар каталогига киритиладиган китоблар рўйхатини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа бюджетини шакллантириш ва бунда хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмагини кўзда тутиш.

4. Онлайн кутубхоналар каталоги бўйича махсус мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва уларни монетизация қилиш имкониятларини ўрганиш.

5. Аудиокитобларни тайёрлаш ва уларни Интернет тармоғига жойлаштириш.

6. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда аудиокитобларнинг тақдимотларини ўтказиш.


2020 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик

9.

Кўриш қобилиятида турли даражадаги чекланишлар бўлган кишиларнинг ҳаётидаги қизиқарли ҳикоялардан иборат "Ўзгача одамлар" номли тўпламни тайёрлаш ва нашр этиш.


1. Тўпламни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш ва масъулларни тайинлаш.

2. Тўпламда муваффақиятли ҳаёти тўғрисида маълумот бериладиган машҳур сиёсатчилар, маданият, санъат арбоблари ва бошқаларнинг рўйхатини тайёрлаш.

3. Лойиҳанинг бюджетини шакллантириш, шу жумладан хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмакларини жалб этиш.

4. Тўпламни тайёрлаш ва нашр этиш, ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг тақдимотини ўтказиш.


2020 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик

10.

Кўзи ожиз ва кўриш қобилиятида нуқсони бор кишилар учун "Бир жамоа" номли кўп тармоқли интернет-майдончасини ташкил этиш ва унда тизимли равишда юртимизда кўриш имконияти чекланган кишилар иштирокида ташкил этилаётган маданий, маърифий ва спортга оид тадбирларни ёритиб бориш, шунингдек офтальмология соҳасидаги тиббий ва техник янгиликлар, кашфиёт ва ишланмалар ҳақидаги материалларни, тифлопедагоглар ва психологлар билан бўлган суҳбатларни кенг ёритиб бориш.


1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижодий ва техник жамоани шакллантириш.

2. Интернет-майдончанинг тузилмасини ва мазмунини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳанинг синов версиясини интернет тармоғига жойлаштириш ва уни апробация(синов)дан ўтказиш.

4. Интернет-майдончанинг келгусидаги фаолиятини изчил йўлга қўйиш.

5. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.


2020 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик, Ахборот технологиялари вазирлиги


11.

Кўзи ожизлар учун музейларга саёҳат уюштириш методикаси яратилишига кўмаклашиш.


1. Экскурсиялар дастурини ишлаб чиқишга масъул бўлган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Махсус тифлографик тасвирларни тайёрлаш: интерьер тарҳлари, музей экспонатлари бўйича брайл алифбосида тайёрланган қисқача шарҳлар, шунингдек бошқа махсус кўрсатмали қуроллар (муляжлар, макетлар, бўртма глобуслар, хариталар ва расмлар), буюмларнинг 3D-принтер воситасида тайёрланган ҳажмли нусхалари, брайль услубида чоп этилган расмлар, УФ-принтерида яратилган тасвирий санъат асарларининг бўртма юзага эга моделлари.

3. Хоналар ичида мустақил ҳаракатланиши учун хоналар полига махсус тактил қопламалар ва йўналтирувчи тутқичлар ўрнатилиши, аудиогидлар ва экспозицияга йўналтирувчи товушлар билан таъминлаш, саёҳат матнида ва тарқатма материалларда брайль услубида чоп этилган тифлошарҳлар, музейнинг ва залларнинг тактил тарҳлари бўлиши лозим.

4. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.


2020 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик, Маданият вазирлиги


12.

Кўриш қобилиятида нуқсони бўлган шахслар учун махсус географик хариталарни ишлаб чиқиш ва чоп этиш.


1. Хариталарни ишлаб чиқишга масъул бўлган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Географик хариталарнинг макетларини тайёрлаш.

3. Зарур ускуналарни сотиб олиш.

4. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.


2020 йил

давомида,

босқичма-

босқич


Агентлик

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 февралдаги

ПҚ-4151-сон қарорига

7-ИЛОВА



"PR-марказ" функцияларини амалга ошириш

бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

     

К.И. Алламжанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари


И.Г. Никонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


Р.Р. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


У.И. Ахматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


Н.Ш. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси


А.А. Назиров

-

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори


С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


А.Х. Абдуалиев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари


А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.


З.Т. Зохидов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


О.Р. Исаков

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, вазир маслаҳатчиси


Д.Б. Байзакова

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази директори


              

Изоҳ. Идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 февраль


"Халқ сўзи", 2019 йил 5 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 104-модда















































Время: 0.1351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск