ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2019 й. 80-сон "Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N 80



ФУҚАРОЛАРНИНГ ПЕНСИЯЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН

ҲИСОБЛАНГАН ИШ ҲАҚИНИНГ ЯККА

ТАРТИБДАГИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий қилиш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш (кейинги ўринларда Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри деб аталади) фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри базаси асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

2019 йил 10 февралга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотга Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини юритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритсин ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этсин;

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, акциядорлик тижорат Халқ банки, "Ўзархив" агентлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари маълумотлар электрон базаси, ишловчиларнинг иш стажи ва уларнинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат фаолиятига оид маълумотларнинг бир бирига узвий боғлаш ва уларнинг негизида ягона (интеграллашган) тизим яратиш юзасидан таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 февраль










































Время: 0.1590
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск