ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.02.2019 й. 3135-сон билан рўйхатга олинган жисмоний тарбия спорт вазирининг 28.12.2018 й. 29-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 4 февралда 3135-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

жисмоний тарбия ва

спорт вазирининг

2018 йил 28 декабрдаги

29-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор,

кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини

баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги рейтинг тизими орқали ҳар 5 йилда бир марта баҳоланади.


2. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини аниқлаш, таълим сифатини яхшилаш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, ўқувчиларнинг (талабалар) фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.


3. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ишга қабул қилинганидан кейин 1 йилдан сўнг, олий таълим муассасалари ёки профессионал таълим муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига 3 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.

4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парваришлаш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига 1 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.


5. Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигининг аниқланган рейтинги педагог кадр бир таълим муассасасидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.



2-БОБ. ПЕДАГОГ КАДРЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


6. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари (бундан буён матнда тегишли таълим муассасалари деб юритилади) билан келишилган ҳолда камида 9 кишидан иборат баҳолаш комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:

комиссия раиси - тегишли ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари;

комиссия аъзолари - давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим, профессионал таълим, академик лицей, олий таълим муассасаси, спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари (ҳудудда ривожланган спорт тури бўйича) раҳбар ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари;

комиссия котиби - тегишли ҳудудий бошқарма масъул ходими.

Комиссия таркиби ҳар 5 йилда бир марта янгиланади.


7. Комиссия раиси:

комиссия ишини ташкил этади;

комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди;

комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Комиссия раиси мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.


8. Комиссия раиси педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши ҳамда натижаларнинг холислиги учун жавобгар бўлади.


9. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчи педагог кадрларнинг комиссия таркибига киритилиши ман этилади.


10. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.


11. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш муддати, баҳолаш шартлари ва тартиби комиссия томонидан бир ой олдин эълон қилинади.


12. Комиссияга педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ҳужжатларни ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри тақдим этилишини таъминлаш мақсадида тегишли таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан шакллантириладиган эксперт гуруҳи тузилади.


13. Эксперт гуруҳи камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

эксперт гуруҳи раиси - тегишли таълим муассасаси раҳбари;

эксперт гуруҳи аъзолари - педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланган камида 2 нафар педагог, касаба уюшмаси раиси;

эксперт гуруҳи котиби - тегишли таълим муассасалари раҳбарининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.


14. Педагог кадр томонидан эксперт гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

педагог кадрнинг илмий даража ёки илмий унвон олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).


15. Эксперт гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида педагог кадрнинг ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланиб, комиссияга тақдим этилади.

Ҳужжатлар йиғмажилдида педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси, педагог кадрнинг ўқув йили давомида ўтган дарс ва очиқ дарслари, педагог кадр ўқувчиларининг (талабалар) фанларни ўзлаштириш рейтинги ва эришган ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади. Бунда маълумотнома эксперт гуруҳи эксперт гуруҳи раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ҳолда комиссияга тақдим этилади.

16. Эксперт гуруҳи томонидан ҳужжатлар комиссияга электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.



3-БОБ. ПЕДАГОГ КАДРЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ


17. Комиссия томонидан педагог кадрнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини, жисмоний тарбия соҳасидаги техника хавфсизлиги қоидаларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида у билан бевосита суҳбат ўтказилади.

Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.


18. Суҳбат натижалари асосида давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги мезонлар асосида, умумий ўрта таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида, академик лицей ва профессионал таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида, олий таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонлар асосида баҳоланади.

19. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги комиссия томонидан қуйидаги баллар йиғиндиси асосида 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади:

86-100 балл - фаолият самарадорлиги юқори;

71-85 балл - фаолият самарадорлиги ўрта;

56-70 балл - фаолият самарадорлиги қониқарли;

0-55 балл - фаолият самарадорлиги қониқарсиз.


20. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилади.

Комиссия қарори, агар овоз беришда комиссия таркибидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса ваколатли ҳисобланади.

Қарордан нусха педагог кадрнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.


21. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларини 3 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига юбориши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтингининг электрон базаси юритилади.

22. Комиссия қароридан норози бўлган педагог кадр баҳолаш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига ёки судга ёзма равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга.


23. Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси фаолиятида иштирок этмаган ҳудудий бошқармалар ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида 3 нафар аъзо киритилади.


24. Педагог кадрнинг апелляция шикоятини кўриб чиқишда педагог кадр иштирок этиш ҳуқуқига эга.


25. Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси педагог кадрнинг суҳбат натижалари ёзилган видеотасвирларни қайта текшириш орқали баҳолаш комиссияси томонидан қўйилган баллнинг тўғрилигига баҳо беради ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда педагог кадрнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш масаласи кўрсатилади.

Қарор 24 соат ичида педагог кадрга ҳамда баҳолаш комиссиясига етказилиши лозим.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


27. Мазкур Низом Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог

кадрининг фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

(давлат мактабгача таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.)



20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган машғулот соатлари юкламасини бажарганлиги.

10

2.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса.

5

2

3.

Машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун).

15

4.

Машғулотларни тарбияланувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (машғулот таҳлили).

15

5.

Машғулотдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (машғулот юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади).

10

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):


республика миқёсида;

10

вилоят миқёсида;

8

туман (шаҳар) миқёсида;

6

мактабгача таълим ташкилотлар аро;

4

мактабгача таълим ташкилоти миқёсида.

2

7.

Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):


халқаро миқёсда;

5

республика миқёсида;

3

вилоят миқёсида.

2

8.

Мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлаш (ҳамкорликдаги очиқ машғулотларнинг ишланмалари, соғломлаштириш тадбирларининг режалари ва ишланмалари мавжудлиги).

3

9.

Машғулот ва машғулотдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

5

10.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

халқаро анжуманда;

республика миқёсидаги анжуманда.

5

3

11.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):

яккамуаллифликда;

ҳаммуаллифликда.

5

3

12.

Машғулот жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги (элементар сўзларни) тарбияланувчилар томонидан ўзлаштирилиши (машғулот таҳлили).


5

13.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

4

Жами:

100

_______________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси



(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О.)


(имзо)

Котиб




(Ф.И.О.)


(имзо)





Низомга

2-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаси педагог

кадрининг фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

(умумий ўрта таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )



20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.

10

2.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.

5

2

3.

Дарс машғулотларини инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун).

15

4.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

15

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (дарс юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади).

7

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):


республика миқёсида;

10

вилоят миқёсида;

8

туман (шаҳар) миқёсида;

6

мактаблараро;

4

мактаб миқёсида.

2

7.

Спорт мусобақалари ғолиблари ва спорт секция машғулотларида шуғулланувчилар ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни спорт мактабларига йўналтириш.


3

8.

Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):


халқаро миқёсда;

5

республика миқёсида;

3

вилоят миқёсида.

2

9.

Ўқув синфининг (гуруҳ) раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг мактаб спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

3

10.

Дарс ва дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

5

11.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

халқаро анжуманда;

республика миқёсидаги анжуманда.

5

3

12.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):

яккамуаллифликда;

ҳаммуаллифликда.

5

3

13.

Дарс жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги спорт терминларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши.

5

14.

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

4

Жами:

100


_______________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси



(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О.)


(имзо)

Котиб




(Ф.И.О.)


(имзо)





Низомга

3-ИЛОВА


Академик лицей ва профессионал таълим муассасаси

педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ


(Академик лицей ва профессионал таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.)

           

20__/20__  ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р


Мезонлар


Балл


1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.


5

2.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).


15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.


5

2

4.

Соҳа бўйича берилган тоифалар:

бош ўқитувчи;

етакчи ўқитувчи;

катта ўқитувчи;

мутахассис ўқитувчи.


5

3

2

1


5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.


5

2


6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсида;

вилоят миқёсида;

туман (шаҳар) миқёсида;

лицей, профессионал таълим муассасалариаро;

лицей, профессионал таълим муассасалари миқёсида.


5

4

3

2

1


7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.


2

8.

Лицей, профессионал таълим муассасалариаро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).


3

9.

Лицей, профессионал таълим муассасаси ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш.


3

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

халқаро мусобақаларда;

республика миқёсидаги мусобақаларда;

лицей, профессионал таълим муассасалариаро мусобақаларда;

лицей, профессионал таълим муассасаларининг ўзидаги мусобақаларда.


5

4

3

2


11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.


3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.


2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

халқаро миқёсида;

республика миқёсида.


5

3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.



5

3


15.

Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг лицей, профессионал таълим муассасаси спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).


5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.


3

17.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

халқаро анжуманда;

республика миқёсидаги анжуманда.


5

3


18.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

якка муаллифликда;

ҳаммуаллифликда.


5

3


19.

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида).


5

20.

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.


3


Жами:


100

__________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;


__________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;


__________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;


__________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

Котиб





(Ф.И.О.)


(имзо)

  





Низомга

4-ИЛОВА



Олий таълим муассасаси педагог кадрининг

фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

(Олий таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )



20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Белгиланган баллар

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.

5

2.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.

5

2

4.

Соҳа бўйича берилган унвонлар:

профессор;

педагогика фанлари доктори;

доцент;

педагогика фанлари номзод;

катта ўқитувчи;

мутахассис ўқитувчи.

15

12

10

8

5

3

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.

5

2

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):


республика миқёсидаги;

5

вилоят миқёсидаги;

4

олий таълим муассасалари миқёсидаги.

3

7.

Спорт мусобақалари ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.

3

8.

Олий таълим муассасалараро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).

3

9.

Олий таълим муассасалараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

5

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

халқаро мусобақаларда;

республика миқёсидаги мусобақаларда;

олий таълим муассасалари миқёсидаги мусобақаларда.

5

3

1

11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.

2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

халқаро миқёсида;

5

республика миқёсида.

3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун)

битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

5

3

15.

Ўқув гуруҳининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг олий таълим муассасалари спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

17.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

яккамуаллифликда;

ҳаммуаллифликда.

5

3

18.

Олий таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

3

Жами:

100

_______________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;


_______________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси



(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О.)


(имзо)

Котиб




(Ф.И.О.)


(имзо)





Низомга

5-ИЛОВА




комиссияси йиғилишининг


(комиссиянинг номи)


____-сон баённомаси

______________


___________ 20_ йил

Раислик қилди:


(комиссия раиси Ф.И.О.)

Қатнашдилар:


(комиссия аъзоси Ф.И.О.)



(комиссия аъзоси Ф.И.О.)

КУН ТАРТИБИ

______________________________________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _________________ ахбороти эшитилди. ________________________________________________________________________________ Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари қуйидагича тасдиқлансин.

Т/р

Педагог кадрнинг Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими

Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг бали

1.




2.




Комиссия раиси



(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О.)


(имзо)

Котиб




(Ф.И.О.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 110-модда







































Время: 0.1911
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск