ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 й. ПФ-5656-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.2019 й.

N ПФ-5656



АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНМАСИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Узумчилик ва виночиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши ва айланмасини самарали мониторинг қилиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва мамлакатнинг инвестицион мафтункорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида:

3. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;

алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни фақат улгуржи ташкилотларга реализация қилади, пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;

барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;

маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, шунингдек, меҳмонхоналар хизматларини ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш гувоҳномаси бўлмасдан туриб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин;

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар, уларнинг тегишли тарзда ишлаши учун зарур техник шароитларни таъминлайдиган истеъмолэтил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашади;

алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар олдиндан тўловни амалга оширмасдан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини режалаштириш ишлаб чиқарувчилар томонидан бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


4. 2020 йил 1 январдан бошлаб ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга қуйидаги қўшимча лицензион талаблар жорий этилсин:

уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратиш ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;

ароқ ҳамда истеъмолэтил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;

ароқ ишлаб чиқармайдиган корхоналарда истеъмолэтил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш;

бунда узум, мевалар ва резавордан тайёрланган алкоголь маҳсулотларига минимал ишлаб чиқариш ҳажми бўйича лицензион талаб ўрнатилмайди.


5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга илгари берилган лицензиялар, амал қилиш муддатидан қатъи назар, 2020 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилиши шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзили бўйича жойлашган тугатилаётган "Ўзшаробсаноат" АЖнинг бино ва иншоотларини жиҳозлари ва ташкилий техникаси билан бирга Агентлик ва Инспекциянинг оператив бошқарувига бериш, шунингдек, тугатиш жараёни якунланганидан кейин жамиятнинг қолган пул маблағлари ва асосий воситаларини Агентлик ва Инспекцияга тенг улушларда тақсимлаш;

бир ой муддатда "Ўзстандарт" агентлиги балансидаги этил спиртнинг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар мулкини Инспекциянинг оператив бошқарувига бериш;

2019 йилнинг охиригача "Ўзшаробсаноат" АЖнинг мазкур Фармонга 1-иловада кўзда тутилган агрофирмалар, улгуржи базалар ва бошқа ташкилотлар устав жамғармаларидаги давлат улушларини белгиланган тартибда савдога қўйишни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги салоҳиятли, жумладан, хорижий инвесторларни мазкур Фармонга мувофиқ реализация қилинадиган объектлар ҳақида кенг хабардор қилиш ва уларни харид қилишга жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилсин.


7. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини инобатга олган ҳолда, истеъмолэтил спиртини ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз буғдойзорларини ташкил қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

алкоголь маҳсулотлари айланмасини ҳисобга олиш ахборот тизимига уланишни асосий лицензия талаби сифатида белгилаган ҳолда алкоголь маҳсулотининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензия фаолиятининг янги турини жорий этиш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида, шунингдек, умумий савдо майдони минг квадратметрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилиш;

республика ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб киришга тақиқ ва жавобгарликни ўрнатиш, пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 февралдаги

ПФ-5656-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ўзшаробсаноат" АЖнинг Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш агентлигига бериладиган

ташкилотлар устав капиталларидаги улушлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Ташкилот номи


Ҳудуд


"Ўзшаробсаноат"

АЖ улуши

(фоизларда)


Этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар

1.

"Andijon biokimyo zavodi" АЖ*


Андижон вилояти

51,02

2.

"Biokimyo" АЖ*


Тошкент вилояти

51,0

3.

"Bektemir-spirt eksperimental zavodi" АЖ*


Тошкент ш.

51,0

Алкоголь, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари

ишлаб чиқарувчи корхоналар

1.

"No`kis vino zavodi" АЖ*


Қорақалпоғистон Республикаси

51,0

2.

"Shohrud" АЖ


Бухоро вилояти

51,0

3.

"Shahrisabz vino-aroq" АЖ


Қашқадарё вилояти

51,01

4.

"Namanganvino" АЖ


Наманган вилояти

57,24

5.

"Xovrenko nomidagi Samarqand vino kombinati" АЖ


Самарқанд вилояти

51,0

6.

"Denov vino-aroq" АЖ


Сурхондарё вилояти

51,0

7.

"Sirdaryovino" АЖ


Сирдарё вилояти

51,0

8.

"Konvin"АЖ


Тошкент вилояти

51,0

9.

"Mastona" АЖ


Фарғона вилояти

51,0

10.

"Urganchsharob" АЖ


Хоразм вилояти

53,94

11.

"O`zbekiston shampani" АЖ


Тошкент ш.

51,0

12.

"Toshkentvino kombinati" АЖ*


Тошкент ш.

51,79

"Шаробсавдо" улгуржи базалари

1.

"Qoraqalpoqsharobsavdo" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

2

"To`rtko`lsharobsavdo" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

3

"Ellikqalasharobsavdo" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

4.

"Taxiatosh shahar sharobsavdo" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

5.

"Beruniysharobsavdo" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

6.

"Qo`ng`irotsharobsavdo" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

7.

"Andijonsharobsavdo" МЧЖ


Андижон вилояти

100,0

8.

"Qo`rg`ontepasharobsavdo" МЧЖ


Андижон вилояти

100,0

9.

"Shahrixonsharobsavdo" МЧЖ


Андижон вилояти

100,0

10.

"Qoradaryosharobsavdo" МЧЖ


Андижон вилояти

100,0

11.

"Baliqchi tuman sharobsavdo" МЧЖ


Андижон вилояти

100,0

12.

"Xo`jaobodsharobsavdo" МЧЖ


Андижон вилояти

100,0

13.

"G`ijduvonsharobsavdo" МЧЖ


Бухоро вилояти

100,0

14.

"Olot tuman sharobsavdo" МЧЖ


Бухоро вилояти

100,0

15.

"Buxoro shahar sharobsavdo" МЧЖ


Бухоро вилояти

100,0

16.

"Tozasharob" МЧЖ


Бухоро вилояти

100,0

17.

"Jondorsharobsavdo" МЧЖ


Бухоро вилояти

100,0

18.

"Peshku tuman sharobsavdo" МЧЖ


Бухоро вилояти

100,0

19.

"Do`stliksharobsavdo" МЧЖ


Жиззах вилояти

100,0

20.

"Dashtobodsharobsavdo" МЧЖ


Жиззах вилояти

100,0

21.

"Marjonbuloqsharobsavdo" МЧЖ


Жиззах вилояти

100,0

22.

"Bahmalsharobsavdo" МЧЖ


Жиззах вилояти

100,0

23.

"G`allaorol tuman sharobsavdo" МЧЖ


Жиззах вилояти

100,0

24.

"Zominsharobsavdo" МЧЖ


Жиззах вилояти

100,0

25.

"Kitobsharobsavdo" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

100,0

26.

"Nishon tuman sharobsavdo" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

100,0

27.

"Yakkabog`sharobsavdo" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

100,0

28.

"Qarshisharobsavdo" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

100,0

29.

"Qiziltepasharobsavdo" МЧЖ


Навоий вилояти

100,0

30.

"Navoiy viloyat sharobsavdo" МЧЖ


Навоий вилояти

100,0

31.

"Хatirchisharobsavdo" МЧЖ


Навоий вилояти

100,0

32.

"Zarafshonsharobsavdo" МЧЖ


Навоий вилояти

100,0

33.

"Chortoq tuman sharobsavdo" МЧЖ


Наманган вилояти

100,0

34.

"Qorako`lsharobsavdo" МЧЖ


Наманган вилояти

100,0

35.

"Yangiqo`rg`onsharobsavdo" МЧЖ


Наманган вилояти

100,0

36.

"Samarqand shahar sharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

37.

"Samarqand tuman sharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

38.

"Oqariqsharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

39.

"Kattaqo`rg`on shahar sharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

40.

"Siyosharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

41.

"Ishtixonsharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

42.

"Sifatsharobsavdo" МЧЖ


Самарқанд вилояти

100,0

43.

"Denovsharobsavdo" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

100,0

44.

"Qumqo`rg`onsharobsavdo" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

100,0

45.

"Jarqo`rg`onsharobsavdo" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

100,0

46.

"Oltinsoy tuman sharobsavdo" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

100,0

47.

"Maliksharobsavdo" МЧЖ


Сирдарё вилояти

100,0

48.

"Mirzaobodsharobsavdo" МЧЖ


Сирдарё вилояти

100,0

49.

"Guliston shahar sharobsavdo" МЧЖ


Сирдарё вилояти

100,0

50.

"Toshkentsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

51.

"Qibraysharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

52.

"Kelessharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

53.

"Damachisharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

54.

"O`zgarishsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

55.

"Olmaliqsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

56.

"Yangiyo`lsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

57.

"Chirchiqsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

58.

"Quyichirchiqsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

59.

"O`rtaovulsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

60.

"Ohangaron shahar sharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

61.

"Chinozsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

62.

"Bekobodsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

63.

"G`azalkentsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

64.

"Bo`stonliq tuman sharobsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

100,0

65.

"Osiyosharobsavdo" МЧЖ


Фарғона вилояти

100,0

66.

"Qo`qon shahar sharobsavdo" МЧЖ


Фарғона вилояти

100,0

67.

"Vodilsharobsavdo" МЧЖ


Фарғона вилояти

100,0

68.

"Xorazmsharobsavdo" МЧЖ


Хоразм вилояти

100,0

69.

"Xonkasharobsavdo" МЧЖ


Хоразм вилояти

100,0

70.

"Хivasharobsavdo"МЧЖ


Хоразм вилояти

100,0

71.

"Yangibozorsharobsavdo" МЧЖ


Хоразм вилояти

100,0

72.

"Qo`shko`pirsharobsavdo" МЧЖ


Хоразм вилояти

100,0

73.

"Markazsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

74.

"Oynursharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

75.

"Faizsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

76.

"Chilonzor tuman sharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

77.

"Mirzo Ulug`bek tuman hududiy ixtisoslashgan sharob-savdo bazasi" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

78.

"Yantarsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

79.

"Yunusobod tuman sharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

80.

"Uchtepasharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

81.

"Shayhontoxursharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

82.

"Sharqsharobsavdo" МЧЖ


Тошкент ш.

100,0

Агрофирмалар

1.

"Agroexport RK-group" МЧЖ


Қорақалпоғистон Республикаси

3,35

2.

"Vodiy mirishkori agrofirmasi" МЧЖ


Андижон вилояти

10,0

3.

"Oltin shingil agrofirmasi" МЧЖ


Андижон вилояти

2,38

4.

"Uzumsharobeksport" МЧЖ


Андижон вилояти

10,0

5.

"Buxaraagrofrukt" МЧЖ


Бухоро вилояти

1,9

6.

"Shofirkon uzum" МЧЖ


Бухоро вилояти

5,86

7.

"Buxaraagromirimpeks" МЧЖ


Бухоро вилояти

14,2

8.

"Baxmalagrosilver" МЧЖ


Жиззах вилояти

5,92

9.

"G`allaorol agrotex gold" МЧЖ


Жиззах вилояти

14,66

10.

"Yangioboduzumservis" МЧЖ**


Жиззах вилояти

93,5

11.

"Shahrisabz noz-nematlari" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

5,57

12.

"Kitobuzumservis" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

74,95

13.

"Tupchoq uzumzorlari" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

8,44

14.

"Yakkaboguzumservis" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

9,0

15.

"Jannatmakon saxovati agrofirmasi" МЧЖ


Навоий вилояти

9,1

16.

"Xatirchi uzumzori" МЧЖ


Навоий вилояти

17,92

17.

"Quyoshli yurt uzumi" МЧЖ


Наманган вилояти

11,2

18.

"Kapitalagroimpeks" МЧЖ


Наманган вилояти

2,3

19.

"Urgut zamin sohibkori" МЧЖ


Самарқанд вилояти

5,93

20.

"Sirdaryo mo`minobod toklari" МЧЖ


Самарқанд вилояти

10,0

21.

"Bulung`urmevaeksport" МЧЖ


Самарқанд вилояти

5,2

22.

"Charosagrouzumlari" МЧЖ


Самарқанд вилояти

8,06

23.

"Agromevauzum" МЧЖ


Самарқанд вилояти

10,0

24.

"Maroqand oxalik uzumlari" МЧЖ


Самарқанд вилояти

10,0

25.

"Kattaqo`rg`on maska uzum bog`lari" МЧЖ


Самарқанд вилояти

10,0

26.

"Ishtixonmevaeksport" МЧЖ


Самарқанд вилояти

10,0

27.

"Dilkisho-sifat" МЧЖ


Самарқанд вилояти

9,99

28.

"Shashmohkashob" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

0,99

29.

"Qumqo`rg`on agrofirmasi" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

10,0

30.

"Oltinsoy kamalagi" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

10,0

31.

"Qorasuvmevasabzavod" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

4,72

32.

"Mirzaobodanorzoruzumzorlari" МЧЖ


Сирдарё вилояти

74,7

33.

"Agrobiznesparkent" МЧЖ


Тошкент вилояти

5,91

34.

"Parkentkonsaltingtexnikservis" МЧЖ


Тошкент вилояти

73,8

35.

"Bo`stonliquzumservis" МЧЖ


Тошкент вилояти

2,97

36.

"Yangiyo`ldavragro" МЧЖ


Тошкент вилояти

5,87

37.

"Fayzmegamax" МЧЖ


Тошкент вилояти

9,38

38.

"Ohangaronuzumagro" МЧЖ


Тошкент вилояти

10,0

39.

"Zangiotauzummahsulotsavdo" МЧЖ


Тошкент вилояти

10,0

40.

"Mastona Osiyo Нamkor" МЧЖ


Фарғона вилояти

1,31

41.

"Quvasoyuzumzori" МЧЖ


Фарғона вилояти

10,0

42.

"Xorazmuzumitayyorlovsavdo" МЧЖ


Хоразм вилояти

1,71

Бошқа ташкилотлар

1.

"Yangiobod uzumchilik o`quv markazi" МЧЖ


Жиззах вилояти

1,25

2.

"Uzagroelectron" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

100

3.

"Yakkabog`sharobkonserva" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

98,53

4.

"Chorraxamuzmeva" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

42,8

5.

"Original gold garden" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

32,2

6.

"Davr sharob" МЧЖ


Қашқадарё вилояти

24,3

7.

"Subtropik ekinlari" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

100

8.

"Xo`jaipok sanatoriyasi sog`lomlashtirish majmuasi" МЧЖ


Сурхондарё вилояти

42,9

9.

"Chotqol" МЧЖ


Тошкент вилояти

12,5

10.

"Vinagroimpeks" МЧЖ


Тошкент ш.

52,51

11.

"Mark and Control Sys. " МЧЖ


Тошкент ш.

30,0

12.

"Vinolar markazi" МЧЖ


Тошкент ш.

12,0

13.

"Қишлоқ ҳаёти" газетаси таҳририяти" МЧЖ


Тошкент ш.

12,0

14.

"BLKTB-Mevasabzavot" МЧЖ


Тошкент ш.

11,35

15.

"Sharobsoz" МЧЖ


Тошкент ш.

4,34

16.

"Qishloq qurilish invest" МЧЖ


Тошкент ш.

2,75

17.

"Qishloq qurilish bank" АТБ


Тошкент ш.

1,20

18.

"Savdogar" АТБ


Тошкент ш.

0,02

19.

"O`zqishloqxo`jalikmashlizing" АЖ


Тошкент ш.

0,0003

        

*) Давлат улуши хусусий мулк этиб сотилмайди.


**) "Yangioboduzumservis" МЧЖга нисбатан мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 февралдаги

ПФ-5656-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 2-иловасининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:

"

26.

Проверка производителей этилового спирта, алкогольной и табачной продукции, а также предприятий оптовой торговли алкогольной продукции на предмет:

целостности измерительных приборов, пломб и других средств, мониторинга;

остатков этилового спирта и алкогольной продукции;

отсутствия дополнительных мощностей по производству пищевого и технического этилового спирта, а также алкогольной продукции, не заявленных при получении лицензии;

соответствия качества виноматериалов из винограда, фруктов и ягод действующим техническим требованиям.


Инспекция по регулированию алкогольного и табачного рынка при Министерстве финансов Республики Узбекистан


не более

3 дней

".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 1-иловасининг рус тилидаги матни 65-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

65.

Комиссия Кабинета Министров по лицензированию деятельности по производству этилового спирта, алкогольной продукции и производству табачных изделий


Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан от 7 апреля 2017 года N 192 "Об утверждении обновленного состава Комиссии Кабинета Министров по лицензированию деятельности по производству этилового спирта, алкогольной продукции и производству табачных изделий"


Инспекция по регулированию алкогольного и табачного рынка при Министерстве финансов Республики Узбекистан


".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида:

б) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 2-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу фаолиятга мазкур банднинг тўртинчи хатбоши талаблари татбиқ этилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 февраль


"Халқ сўзи", 2019 йил 6 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 100-модда



























































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск